Forwarded from Naqshband.uz
#Ибрат
Сабрсизлик ҳалол ризқдан маҳрум қилади.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу масжидга кираётиб, эшик олдида турган бир кишига: “Хачиримни ушлаб тура”, деб илтимос қилдилар. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу масжидга кирганларида ўша киши хачирнинг юганини ўғирлаб кетиб қолди. Али розияллоҳу анҳу масжиддан чиқиб, хачирни ушлаб тургани учун бераман деб, ёнларидан икки дирҳам чиқардилар. Қарасалар, хачир югансиз турибди. Уни миниб олдилар-да, ўша икки дирҳамни хизматкорга бериб, юган олиб келишни буюрдилар. Хизматкор бозорга бориб келиб, ўша ўғридан юганни икки дирҳамга сотиб олганини айтди. Шунда Али розияллоҳу анҳу:
“Банда сабрни тарк қилса, ҳалол ризқидан маҳрум бўлади. Ҳар қанча уринмасин, ўзига тақдир қилинганидан ортиқчасини ололмайди”, дедилар.
"Солиҳлар гулшани" китобидан.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

#Савол
САЖДАДА БИРИНЧИ ПЕШОНА ЕРГА ТЕГАДИМИ ЁКИ БУРУНМИ?
Намозда саждага борганда биринчи пешона ерга тегадими ёки бурунми? Мен шу пайтгача бурнимни биринчи ерга текказаман, қай бири тўғри?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу борада мазҳабимизда икки хил фатво бор. Қайси бирига амал қилинса ҳам жоиз. Аллома Алоуддин Косоний бу ҳақда шундай деганлар:
وَمِنْهَا أَنْ يَضَعَ جَبْهَتَهُ ثُمَّ أَنْفَهُ ، وَقَالَ بَعْضُهُمْ : أَنْفَهُ ثُمَّ جَبْهَتَهُ .
"Намоздаги суннатлардан яна бири: Саждага пешонасини қўйиб, кейин бурнини қўйишдир. Фуқаҳолардан баъзилари: "Бурнини қўйиб, кейин пешонасини қўяди", деганлар" ("Бадоиус-саноиъ" китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси. Фатво ҳайъати.

АЁЛЛАРНИНГ ЭНГ ЯХШИСИ
Ҳакимдан сўрадилар: Энг яхши хотин қандай бўлади?
Жавоб берди: энг яхши хотин:
1. Раббисини рози қиладиган
2. Эрига бўйсунадиган
3. Уйидан чиқмайдиган
4. Беш вақт намозини ўқийдиган
5. Сирини ташқарига чиқармайдиган
6. Кавуши кўринмайдиган
7. Овози эшитилмайдиган
8. Васфи билинмайдиган
9. Ўз қавмида иззатда
10. Ўз нафсида зиллатда (камсуқум)
11. Гўдагига меҳрибон энага
12. Уйи жаннат
13. Эридан яхшилик кўрса ташаккур айтади
14. Эридан ёмонлик кўрса сабр қилади
15. Агар эри унинг олдига кирса севинади ва табассум қилади
16. Агар эри унинг олдидан чиқса маҳзун бўлади ва соғинади
17. Агар эри ундан ғазабланса босиқлик ва ҳалимлик қилади.
18. Агар у эрига боқса ажаблантиради
19. Агар эрининг айбини кўрса яширади
20. Агар эри ундан узр сўраса узрини қабул қилади
21. Агар эри ғойиб бўлса унинг молини, обрўсини ва ўзининг иффатини сақлайди.
Аллоҳим мусулмонларнинг аёлларини солиҳалардан қилгин.

Forwarded from Потребитель Бухара🇺🇿
Forwarded from Mirarab.uz | Расмий канал
ТИРНОҚ ОЛИШ ТАҲОРАТНИ БУЗАДИМИ?
❓CАВОЛ: Таҳоратли вақтда тирноқ олиш таҳоратни бузадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таҳорати бор киши тирноқ олиши билан таҳорати бузилмайди. Чунки тирноқ олиш таҳоратни бузувчи амал эмас. Шунингдек, таҳорати бор киши соч-соқолини тартибга келтириб, қисқартириши ҳам таҳоратни бузмайди. Валлоҳу аълам.
👉 @mirarabuz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🍀Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 👉 @mirarabuz
Forwarded from Mirarab.uz | Расмий канал
КИЙИНИШГА ДОИР УМУМИЙ ҲУКМЛАР
• Либос учун ишлатилган мато ипакка ўхшаб, шариатда ҳаром қилинмаган бўлса, ҳалолдир (фақат аёллар учун).
• Шаръий йўл билан сўйилмаган, ўзи ўлиб қолган ҳайвонларнинг терисини ошлагач, кийим қилиб кийса бўлади.
• Гўшти ҳалол ҳайвонларнинг жуни, қили ва момиғидан қилинган кийимлар покдир. Унинг тирик ёки ўлик ҳайвондан олинганининг фарқи йўқ.
• Жумҳур фуқаҳолар: “Йиртқич ҳайвонларнинг терисини ошлаб, кийим қилса, жоиздир”, дейишган.
• Модомики, ҳаром нарсадан бўлмаса, чиройли кийимларни кийиш мубоҳдир.
• Жума, ийд (ҳайит) ва одамлар жамланадиган йиғинлар учун манманлик ва кибрдан узоқ бўлган ҳолда ясаниш мустаҳабдир.
• Ким имкони бўлатуриб, мазкур ясанишни қасддан тарк этса, хато қилган бўлади.
• Оқ рангли кийим мустаҳабдир.
• Қип-қизил рангли кийим эркакларга макруҳдир.
• Қора рангли кийим жоиздир (мумкин).
• Яшил рангли кийим, жаннат аҳлининг кийими бўлгани учун, мустаҳабдир.
• Турли рангли чизиқлардан иборат матодан бўлган кийим жоиздир.
• Хоч (крест) сурати бор кийим кийиш ҳам мақбул эмас.
• Жонсиз, тирик бўлмаган нарсалар сурати бўлса, зарари йўқ.
• Бадани кўринадиган, рангини билдирадиган даражада шаффоф кийим кийиш жоиз эмас. Имом Байҳақий Алқамадан қилган ривоятда айтилишича, Ҳафса бинти Абдурраҳмон Ойша розияллоҳу анҳонинг олдиларига шаффоф рўмол ўраб кирганида, қалин рўмол ўратиб қўйганлари айтилади.
• Одамларнинг одатига хилоф кийим ҳам макруҳдир. Одатда бу каби кийимлар шуҳрат учун кийилади. Бундай кийим кийганларни бошқалар ғийбат қилади ва гуноҳларига у ҳам шерик бўлади.
• Абулфараж қуйидагиларни айтади: “Ўтган солиҳлар ўртача кийим кийишар эди. Жуда юқорисини ҳам эмас, жуда пастини ҳам эмас. Кийимнинг яхшисини жума, икки ҳайит ва биродарлар билан учрашувга ихтиёр қилишар эди. Уларнинг одати бўйича, яхши кийим танлаш қабиҳ эмас эди”.
• Ҳанафий ва Шофиъий мазҳаблари уламолари: “илмли кишиларнинг кийими жуда яхши бўлиши мандубдир”, дейишган. Шу билан бирга, улар кенг ва кўзга ташланадиган кийимларни кийишлари лозим. Бу билан илмнинг мақоми зоҳир бўлади. Одамлар уларни дарҳол таниб, саволларини беришади.
🍀Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/Mirarabuz

Telegram
Mirarab.uz | Расмий канал
Мир Араб олий мадрасасининг расмий саҳифалари
✓ mirarab.uz
✓ https://www.facebook.com/Mirarabuz
✓https://youtube.com/channel/UCiPXSpL9X0uFBy8nf4o3cOg
✓https://www.instagram.com/miraraboliy?igsh=NWpteDZ1ZGt3ZDh0
☎️ +99895 608 45 99
https://t.me/diniysavol
✓ mirarab.uz
✓ https://www.facebook.com/Mirarabuz
✓https://youtube.com/channel/UCiPXSpL9X0uFBy8nf4o3cOg
✓https://www.instagram.com/miraraboliy?igsh=NWpteDZ1ZGt3ZDh0
☎️ +99895 608 45 99
https://t.me/diniysavol
Forwarded from Mirarab.uz | Расмий канал
ШАЙТОН БОҒЛАГАН ТУГУННИ ЕЧ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирингиз қачон ухласа, шайтон унинг боши орқасига учта тугун тугади. Ҳар бир тугунни боғлаб: “Сени устингда узун кеча бор, ухлай қолгин!” дейди. Агар у уйғониб, Аллоҳни зикр қилса, бир тугун ечилади. Агар таҳорат қилса, яна бир тугун ечилади. Агар намоз ўқиса, тугунлари ечилиб, фаол, руҳи пок бўлиб ўйғонади. Агар ундоқ қилмаса, руҳи чиркин, ўзи дангаса бўлиб ўрнидан туради”, дедилар.
Шарҳ:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларни шайтон ва ҳавои-нафсга курашишни таълим бериб, кечасидаги таҳажжуд намозига тарғиб қилмоқдалар. Ва яна кечаси ухлаб қолиб, фарз намозларини ўзини адо этиб, кечасидаги нафл намоздан юз ўгирганларни ёмонламоқдалар. У киши таҳажжудни тарк қилиш билан шайтон қўлидаги ўйинчоқ бўлиб қолиши ва шайтон, ухлаган киши устидан ҳукмрон бўлиши, бошини орқа томонидан жой эгаллаб уч тугун тугиб қўйиши ва ўша тугунларга уриб: “Ҳали кеча узундир, бироз ёта қолгин”, дейди. Энди кимни қасди кучли ва иймони комил бўлса уйқусидан туриб Аллоҳни зикр қилса бир тугун ечилади. Агар таҳорат қилса иккинчи тугун ечилади. Агар туриб намоз ўқиса учинчи тугун ечилади. Ана энди шайтон урган нарсадан пок бўлиб, енгил ҳаракатли, келажак кунда бажарадиган барча амалларида фаол бўлади. Бордию нафсига ғолиб кела олмасдан ухлаб қолса шайтон уни то қуёш чиққунча қулоғига уриб қўяди. У киши кечаси турмаган ва Аллоҳни фарзини адо этмаганлар қаторида бўлиб, руҳи чиркин, ғамгин, қалби сиқилган, асаблари бузилган ҳолда туради. У киши учун на намоз ва на бошқа ибодатлар енгил бўлмайди. Барча инсонларнинг Парвардигоридан, барча инсонларнинг Подшоҳидан, барча инсонларнинг Илоҳидан (менга) ўзи жин ва инсонлардан бўлган, инсонларнинг дилларига васваса соладиган, (қачон Аллоҳнинг номи зикр қилинганида) яшириниб оладиган васвасачи (шайтон)нинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб илтижо қиламиз! 🤲
📚"Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис" китобидан.

Тарозида ўлчанмайдиган 3 амал
Ушбу 3 амалнинг савоби чексизлигидан Қиёмат куни тарозига қўйилмайди:
1. Инсонларни афв этиш.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Ким афв этиб ислоҳ қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир" (Шўро сураси, 40-оят).
2. Сабр.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Албатта, сабр қилгувчиларга ажрлари ҳисобсиз, тўлиқ берилур" (Зумар сураси, 10-оят).
3. Рўза.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда бундай деган: "Одам боласининг қилган ҳамма амали ўзига, фақат рўза Менга. Унинг савобини Ўзим бераман" (Имом Бухорий ривояти).
Қиёмат кунида: "Савоби Аллоҳнинг зиммасида қолганлар қанисизлар?", деб жар солинади. Шунда рўза тутганлар, сабр қилганлар ва одамларни афв этганлар савобларини олиш учун келадилар. Шундай экан, рўза тутинг, сабр қилинг ва одамларни афв этинг.
🤲 Аллоҳим барчамизни ушбу нидо билан чақириладиганлардан қилгин.
🍀Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!

#Ҳадис
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч нарса бор. Кимда ўшалар бўлса, Аллоҳ уни паноҳига олади ва жаннатига киритади; Заифга меҳр қилиш, ота-онага мушфиқлик қилиш ва мамлукка яхшилик қилиш», - дедилар».
Шарҳ: Қаранг! Ўз қўл остидаги одамга яхшилик қилиш Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлиш ва охиратда жаннатга киришга сабаб бўладиган иш экан.
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Заифга меҳр қилган бандани Аллоҳ паноҳига олади
ва жаннатига киритади.
2. Ота-онага мушфикдик қилган бандани Аллоҳ паноҳига олади ва жаннатига киритади.
3. Қўл остидаги одамга яхшилик қилган бандани Аллоҳ паноҳига олади ва жаннатига киритади.
«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.
♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!

Forwarded from КАМОЛОВ
Антиқа доска нима экан деб қизиқаётганлар учун👆
Интерактив стол мана шунақа ақлли монитор, у стол ёки доска кўринишида бўлади.
Ўзбекистон бозоридан энг қимматини қидириб топганим 106.6 млн бўлди. Балки янада қимматроғи бордир. Лекин 1.3 млрд. сўмлигини кўрмаган эканман.
@KamolovSher
Интерактив стол мана шунақа ақлли монитор, у стол ёки доска кўринишида бўлади.
Ўзбекистон бозоридан энг қимматини қидириб топганим 106.6 млн бўлди. Балки янада қимматроғи бордир. Лекин 1.3 млрд. сўмлигини кўрмаган эканман.
@KamolovSher
Forwarded from Naqshband.uz
#Савол
ИШ КИЙИМ БИЛАН НАМОЗ ЎҚИШ
Кўпинча ишхонада намоз ўқийман. Кийимим чанг бўлади. Савол шундаки, пок кийимда қазо қилиб ўқиган афзалми ёки чанг, мой кийимда вақтидами?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тўғри, имкон бўлганда тоза-покиза кийимлар билан намоз ўқишга тарғиб қилинади. Фиқҳ китобларимизда иш кийими билан намоз ўқиш макруҳ, деган гаплар ҳам бор. Лекин тоза кийим бўлмаганда, иш кийими билан бўлсада намозни вақтида ўқилади. Чунки намозни тарк қилиш катта гуноҳдир. Катта гуноҳга тушмаслик учун кир кийим билан бўлсада, фарзни бажариш шарт бўлади. Бунинг устига чанг, ҳар хил техник мойлар, бензин, солярка каби нарсалар нажосат ҳисобланмайди. Зарурат бўлган шундай кийимларда ҳам намоз ўқилади. Буни баҳона қилиб намозни тарк қилинмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси. Фатво ҳайъати.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
ИШ КИЙИМ БИЛАН НАМОЗ ЎҚИШ
Кўпинча ишхонада намоз ўқийман. Кийимим чанг бўлади. Савол шундаки, пок кийимда қазо қилиб ўқиган афзалми ёки чанг, мой кийимда вақтидами?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тўғри, имкон бўлганда тоза-покиза кийимлар билан намоз ўқишга тарғиб қилинади. Фиқҳ китобларимизда иш кийими билан намоз ўқиш макруҳ, деган гаплар ҳам бор. Лекин тоза кийим бўлмаганда, иш кийими билан бўлсада намозни вақтида ўқилади. Чунки намозни тарк қилиш катта гуноҳдир. Катта гуноҳга тушмаслик учун кир кийим билан бўлсада, фарзни бажариш шарт бўлади. Бунинг устига чанг, ҳар хил техник мойлар, бензин, солярка каби нарсалар нажосат ҳисобланмайди. Зарурат бўлган шундай кийимларда ҳам намоз ўқилади. Буни баҳона қилиб намозни тарк қилинмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси. Фатво ҳайъати.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
Forwarded from Naqshband.uz
Дуо қилинса ижобати тезроқ бўладиган вақтлар:
1. Азон айтилган вақтда.
2. Қуръон ўқилган вақтда.
3. Каъбани кўрган вақтда.
4. Ёмғир ёғаётганда.
5. Душманга йўлиққанда.
6. Зулм кўрганда.
7. Дуони бардавом ва ихлос ила қилинганда.
8. Фарз намозини тугатганда.
9. Дуо вақтида Аллоҳнинг номларини қўшишликда.
10. Пайшанбадан Жумага ўтар кечаси ва Жума кунида.
11. Ражаб ойининг биринчи кечаси.
12. Шаъбон ойининг 15-кечаси.
13. Арафа кунида.
14. Рамазоннинг кеча ва кундузида.
15. Ифтор вақтида
♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
1. Азон айтилган вақтда.
2. Қуръон ўқилган вақтда.
3. Каъбани кўрган вақтда.
4. Ёмғир ёғаётганда.
5. Душманга йўлиққанда.
6. Зулм кўрганда.
7. Дуони бардавом ва ихлос ила қилинганда.
8. Фарз намозини тугатганда.
9. Дуо вақтида Аллоҳнинг номларини қўшишликда.
10. Пайшанбадан Жумага ўтар кечаси ва Жума кунида.
11. Ражаб ойининг биринчи кечаси.
12. Шаъбон ойининг 15-кечаси.
13. Арафа кунида.
14. Рамазоннинг кеча ва кундузида.
15. Ифтор вақтида
♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
Forwarded from Потребитель Бухара🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Welcome to Bukhara 😏 Нарушители будут пойманы 👮♂️ 💪
❗️ Бухара, сахарная больница
😎Первый информационный в Бухаре
@potrebitel_bukhara
❗️ Бухара, сахарная больница
😎Первый информационный в Бухаре
@potrebitel_bukhara
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Naqshband.uz
#Савол
Рамазон ойидан ташқари яна қайси ойларда рўза тутса бўлади?

Жавоб: Ва алайкум ассалом. Бу ҳақда тўлиқ маълумотга эга бўлишингиз учун «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг рўзага бағишланган жузини ўқишни тавсия қиламан. Унда батафсил жавоб берилган. Мазкур китобни топиб ўқигунингизга қадар қисқароқ жавоб бериб тураман.
Рамазондан ташқари ҳар қандай вақтда рўза тутиш жоиз. Фақат ҳайит кунлари рўза тутиш ман қилинган.
Ушбу кунларда рўза тутишнинг савоби кўпроқ:
*Муҳаррам ойининг рўзаси (бу ойда кўпроқ нафл рўза тутишга тарғиб бор);
*Ашуро кунининг рўзаси (муҳаррам ойининг ўнинчи куни);
*Ражаб ойининг рўзаси (бу ой ҳаром ойлардан ҳисобланиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаром ойларда кўпроқ нафл рўза тутишга тарғиб қилганлар. Ҳаром ойлар: муҳаррам, зулқаъда, зулҳижжа ва ражаб ойлари);
*Шаъбон ойининг рўзаси;
*Шаввол ойида олти кун рўза тутиш;
*Зулҳижжанинг бошида тўққиз кун рўза тутиш;
*Ҳожидан бошқалар учун Арафа куни рўза тутиш;
*Ҳар ойдан уч кун рўза тутиш (бу уч кун оқ кунларга тўғри келса, янада афзалдир. Ой тўлишиб, ўн уч кунлик бўлганда энг ёруғ бўлади. Ана шу ўн учинчи ва ундан кейинги ўн тўртинчи, ўн бешинчи кечалар оқ тунлар дейилади);
*Душанба ва пайшанба кунлари рўза тутиш;
*Шунингдек, Аллоҳ учун энг маҳбуб рўза Довуд алайҳиссаломнинг рўзалари бўлиб, кунора рўза тутиш мақбул кўрилгандир.
Валлоҳу аълам.

Forwarded from Namanganliklar.Uz | Расмий
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥ОЛОМОННИ ҚАРАНГ - ХУДДИ ДEНГИЗГА ЎХШАЙДИ
Бу ҳеч қандай Газга ёки бензинга келган одамлар эмас, бу Наманганда улоқ кўргани кетаётган одамлар...
Улоққа камида 100 минг киши боргани айтилмоқда😳
👇👇👇
https://telegram.me/+2TDJY5V2L_00NDNi
Бу ҳеч қандай Газга ёки бензинга келган одамлар эмас, бу Наманганда улоқ кўргани кетаётган одамлар...
Улоққа камида 100 минг киши боргани айтилмоқда😳
👇👇👇
https://telegram.me/+2TDJY5V2L_00NDNi
Forwarded from Потребитель Бухара🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ijtimoiy tarmoqlarda eʼlon qilingan videolavha yuzasidan rasmiy maʼlumot
25-yanvar kuni ijtimoy tarmoqlarda Qorovulbozor tumanidagi sport majmuasida voyaga yetmaganlar o‘rtasida janjal sodir bo‘lgani aks etgan video joylandi.
Mazkur hodisa Qorovulbozor tumani IIB da belgilangan tartibda qayddan o‘tkazilib, mas'ul xodimlar tomonidan holatga aniqlik kiritish maqsadida tergovga qadar tekshiruv harakatlari olib borilmoqda.
Dastlabki tekshiruv natijalariga ko‘ra, ushbu holat Qorovulbozor tumanidagi 8-sonli umumta'lim maktabining 8 va 9-sinf o‘quvchilari o‘rtasida sodir bo‘lgan.
Hozirda hodisa ishtirokchilarining shaxsiga aniqlik kiritilgan bo‘lib, tashqi tomondan bolalarning birortasida tan jarohati alomatlari mavjud emas.
Ularining tan jarohati olgan olmaganliklarini aniqlash maqsadida sud tibbiy ekspertizasi tayinlandi va tergovga qadar tekshiruv harakatlari davom ettirilmoqda.
Tekshiruv yakuni bo‘yicha holat ishtirokchilarining xatti-harakatlariga qonuniy baho berilib, belgilangan tartibda javobgarlik masalalari hal etiladi.
🇺🇿 Buxoro viloyati IIB Axborot xizmati

Forwarded from Buxoroisharif.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Mirarab.uz | Расмий канал
Ҳарамда энг аввал яшаган аёл - Ҳожардир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга энг аввал иймон келтирган аёл – Хадича розияллоҳу анҳодир.
Ислом йўлида энг аввал аёл қони оққан, у ҳам бўлса - Сумайя Умму Аммор Оли Ёсирдир.
Қуръони каримдаги энг узун уч суранинг бирининг номи – Нисо, яъни, “аёллар”дир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳажжатул вадоъ – видолашув ҳажида уч маротаба такрорлаб: “Бас, аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар! Чунки сиз уларни Аллоҳнинг омонати ила олгансизлар.” деганлар.
Хўш, Исломдан ўзга аёлларни бу қадар ҳурматлаган бошқа бирон дин, мафкура борми?
🔄 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!