Repost
5 subscribers
737 photos
57 videos
1 file
262 links
Download Telegram
Forwarded from Naqshband.uz
МЎМИНЛАР ҚИЁМАТДА АЛЛОҲ ТАОЛОНИ КЎРАДИ

وُجُوهٌ يَوْمَئِذٍ نَّاضِرَةٌ ۝ إِلَى رَبِّهَا نَاظِرَةٌ

«У Кунда баъзи юзлар яшовчи, Парвардигорларига боқиб турувчидир».
(Қиёмат сураси, 22–23-оятлар).

Одатда подшоҳлар халққа ўзини намойиш қилмай, фақат яқинларигагина кўринадилар. Улар қайсидир инсонга яқин бўлишса, ўртадаги тўсиқни олиб ташлайдилар. Подшоҳларнинг ўртадаги тўсиқни олиб ташлаб, кимгадир кўриниш беришлари, унга берилган инъомлардан устундир. Аллоҳ таолонинг ўз дўстларини жамолини кўришга муяссар қилиш билан сийлаши ва унга шу билан фазл кўрсатиши мумкин. Аллоҳ таолони кўришни кайфият билан сифатламаймиз. Чунки кайфият суратга эга нарсаларга тегишлидир. Аллоҳ таоло эса кайфиятсиз кўрилади.

"Таъвилот"дан дурдоналар китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
Forwarded from Naqshband.uz
#Ҳадис

Гуноҳларим кўп....

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, "Вой гуноҳларим, вой гуноҳларим", деб икки ёки уч марта айтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:

اللَّهُمَّ مَغْفِرَتُكَ أَوْسَعُ مِنْ ذُنُوبِي وَرَحْمَتُكَ أَرْجَى عِنْدِي مِنْ عَمَلِي

«Аллоҳумма мағфиратука авсаъу мин зунубий ва роҳматука аржа ъиндий мин ъамалий», деб айт, дедилар. У бу дуони ўқиди. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Такрорла", дедилар. Кейин у такрорлади. Сўнгра яна "Такрорла", дедилар. У яна такрорлади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тур, батаҳқиқ мағфират қилиндинг»,
- дедилар.
Имом Ҳоким ривояти.

Маъноси: Аллоҳим, мағфиратинг гуноҳимдан кенгроқдир. Раҳматинг ҳузуримдаги амалимдан умидлироқдир.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
Forwarded from Naqshband.uz
​​#Савол

ҚИЗ БОЛА УЗОҚ МАМЛАКАТДА ЎҚИШИ ЖОИЗМИ?

Қизим чет элда ўқишни жуда истайди. У жуда ҳам аълочи. Дадаси ва акалари “қиз бола маҳрамсиз чет мамлакатга бориши мумкин эмас” дея руҳсат беришмаяпти. Аммо мен илм олиш ниятида қиз бола узоқ мамлакатда ўқиши жоизлиги ҳақида ўқигандим. Динимизда бу масаланинг ҳукми аслида қандай?

ЖАВОБ:


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ислом дини, энг нозик хилқат саналмиш аёлларнинг иффати ва иззат-обрўларига катта аҳамият берган. Аёл қизларимизнинг таълим олишлари мақтовга сазовор. Лекин ҳар қандай яхши иш ҳам динимиз кўрсатмасига мувофиқ бўлиши лозим. Шариатимизга кўра пиёда юрганда уч кеча-кундузлик масофага – сафар масофаси дейилади. Ана шу сафар масофасича бўлган жойга аёл-қизларимиз ўз маҳрамлари билан биргаликда сафарга чиқишлари лозим. Бу ҳақида Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом шундай деганлар: “Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган аёл учун уч кунлик ва ундан ортиқ масофага отаси ёки ўғли ёки эри ёки ака-укаси ёки маҳрам қариндошисиз сафар қилиши ҳалол бўлмайди”.

Шундан келиб чиқиб, илм олиш ниятида бўлган қизингизни маҳрам қариндоши билан биргаликда ўқишга юборишингиз мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси. Фатво ҳайъати.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
Forwarded from Naqshband.uz
#Савол

Аллоҳ шайтон ва жинларни қандай азоблайди?

Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари! Менинг саволим қуйидагича: Ҳаммамиз биламизки Аллоҳ шайтонни оловдан яратган ва жинларни ҳам оловдан яратган. Жинларнинг мусулмони ва кофири бўлади, шайтон ҳам ва кофир жинлар ҳам охиратда дўзахга тушадилар. Қандай қилиб улар ўзлари оловдан яратилинган бўла туриб, дўзахда яни оловда азобланадилар? Шуни тушунтириб берсангиз.

ЖАВОБ:


Дўзахда оловдан бошқа, мисол учун музлатиш азоби ҳам бор. Асосийси Аллоҳ ҳар бир нарсага қодир. Истаса, оловдан бўлган нарсани олов билан азоблай олади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
Forwarded from Naqshband.uz
Бир киши Суфён ибн Уяйна ҳузурларига келиб, уйланганини, лекин никоҳдан сўнг аёли уни беҳурмат қилаётганидан шикоят қилди. Яна аёлининг наздида паст кўрилган, таҳқирланган ва хўрланган ҳолга тушиб қолганидан нолиди.

Суфён: "Уйланишдан олдини у сабабли иззат ва икром орттиришга қизиққанмидинг?" дегандилар, у: "Ҳа", деди. Шунда Суфён: "Ким (уйланиш, аёл орқали) фақат иззатли бўлишни мақсад қилса, хорликка йўлиқади.
Ким (аёлга уйланиш орқали) фақат мол-мулкка эришиш, бадавлат бўлишни мақсад қилса, камбағаллик балосига учрайди.
Ким (аёлга уйланиш орқали) дин-диёнатли бўлишни мақсад қилса, Аллоҳ унга албатта дини билан бирга иззат-икром ва мол-дунёни жамлаб ато қилиб қўяди", дедилар.


♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
Forwarded from Naqshband.uz
​​#Савол

ҚУРЪОНИ КАРИМГА НИСБАТАН ЭҲТИРОМ

Қуръон китобини киндикдан пастга тушурмаслик керакми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қуръони Карим Аллоҳнинг каломидир. Унга тааллуқли барча ашёларга эҳтиром вожибдир. Шу эътибордан, мусҳаф муқаддас китоб саналади. Уни улуғлаш Аллоҳ таолони улуғлаш сирасига киради. Аллоҳ таоло айтади:

ذَلِكَ وَمَنْ يُعَظِّمْ شَعَائِرَ اللَّهِ فَإِنَّهَا مِنْ تَقْوَى الْقُلُوبِ

(Гап) шудир. «Ким Аллоҳнинг шиъорларини улуғласа, бу қалбларнинг тақвосидандир» ("Ҳаж" сураси, 32-оят).
«Аллоҳнинг шиъори» деганда У Зотни эслатадиган, англатадиган нарса тушунилади. Мусҳаф Аллоҳ таолонинг шиъорларидан, балки энг улуғ шиъорларидан эканида шубҳа йўқ.

Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: «Мусҳафни ҳурмат қилиш вожиблигига мусулмонлар барча замонларда иттифоқ қилганлар».

Уламолар мусҳафга нисбатан мусулмон киши риоя қилиши керак бўлган бир қанча одобларни санаб шу қаторда шундай дейишган.
Мусҳафни имкон қадар юқори, эҳтиром кўринишига зид бўлмаган тарзда тутиш лозим. Тик турган ва ўтирган одам уни киндикдан қуйи тутмаслиги керак. Мусҳафни қучоққа қўйиб ўтириш, ерга қўйиш ҳам одобга зиддир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси. Фатво ҳайъати.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
Forwarded from Naqshband.uz
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Ҳар тунда уни охирги учдан бир қисми қолганда Роббимиз Аллоҳу таоло ер осмонига тушиб шундай дейди: «Ким дуо қилаётган бўлса, унн ижобат қиламан. Ким Мендан сўраётган бўлса, унга сўраган нарсасини бераман. Ким Мендан гуноҳларини мағфират қилишимни сўраётган бўлса, унинг гуноҳларини мағфират қиламан дейди, - дедилар».
Имом Бухорий, Муслим, Ибн Можа ривоятлари.


♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
Обзор цен на продукцию колхозного рынка
Яблоки —с 3500 сумм кг
Груши —12.000 сум кг
Ножки(холодец)— 20.000 сум шт
Гранат —5000 сум кг
Мандарины — 11.000 сум кг
Бананы — 20.000 сум кг
Помидоры — 9000 сум кг
Болгарский —20.000 сум кг
Тыква —2500 сум кг
Хурма — 6000 сум кг
Лимоны —12.000 сум кг
Виноград —4000 сум кг
Морковка —2000 сум кг
Зелёный Болгарский —10.000 сум кг
Капуста —2000 сум кг
Редиска —1000 сум пучек
Чеснок—7000 сум кг
Апельсины —14.000 сум кг
Лук —5000 сум кг
Груши маленький —15.000 сум кг
Яйца —1500 сум шт
Гречка —16.000 сум кг
Картошка 4000 сум кг
Огурцы —22.000 сум кг
Перловка —7000 сум кг
Маш —15.000 сум кг
Сахар — 12.000 сум кг

📢Ваш первый информационный
@potrebitel_bukhara
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Разговор застройщика с клиентом (житель)

Тот самый дом👇
https://t.me/potrebitel_bukhara/102564
https://t.me/potrebitel_bukhara/94175

🔞Присутствует мат

Welcome to Bukhara
🤡

📢Ваш первый информационный
@potrebitel_bukhara
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Naqshband.uz
​​#Савол

НАМОЗДА БОШ КИЙИМИМ ТУШИБ КЕТДИ

Намоз ўқиётган пайтимда бош кийимим тушиб кетиб қолди, олмай адо қилдим. Олганимда намозим дурустмиди? Намозга путур етмасмиди ёки олмай адо қилганим яхши бўлганми? Шунақа вазиятларда нима қилиш керак маслаҳат берсангиз.

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳақда "Дурарул ҳуккам" китобида шундай дейилади:

سَقَطَتْ قَلَنْسُوَتُهُ أَوْ عِمَامَتُهُ فِي الصَّلَاةِ فَرَفْعُ الْقَلَنْسُوَةِ بِيَدٍ وَاحِدَةٍ أَفْضَلُ مِنْ الصَّلَاةِ بِكَشْفِ الرَّأْسِ .
وَأَمَّا الْعِمَامَةُ فَإِنْ أَمْكَنَهُ رَفْعُهَا وَوَضْعُهَا عَلَى الرَّأْسِ بِيَدٍ وَاحِدَةٍ مَعْقُودَةٍ كَمَا كَانَتْ فَسَتْرُ الرَّأْسِ أَوْلَى ، وَإِنْ انْحَلَّتْ وَاحْتَاجَ إلَى تَكْوِيرِهَا فَالصَّلَاةُ بِكَشْفِ الرَّأْسِ أَوْلَى مِنْ عَقْدِهَا وَقَطْعِ الصَّلَاةِ ، كَذَا فِي التَّتَارْخَانِيَّة

"Намозда қалпоқ ёки салла бошдан тушиб кетса, бошяланг намоз ўқигандан кўра бир қўл билан уни кийиб олиш афзал. Саллани бир қўл билан ўралган ҳолида бошига қўйишнинг имкони бўлса, бошини ёпгани афзал. Лекин салла ечилиб кетган ва уни ўрашга эҳтиёж туғилса, уни ўраш ва намозни бузгандан кўра бошяланг намоз ўқиган афзал. Татархонияда шундай келган".

Демак, намозда бош кийим тушиб кетса, енгил ҳаракат билан кийиб олиш афзал. Лекин амали касир (кўп амал) қилиб тушиб кетган бош кийимни киймайди. Чунки кўп амал намозни бузади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси. Фатво ҳайъати.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
Forwarded from Naqshband.uz
​​#Савол

МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ НЕЧА ЁШЛАРИДА ОЛАМДАН ЎТГАНЛАР?

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам неча ёшларида оламдан ўтганлар?
—   Биламизки Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган йиллари ишончли манбаларда 571 йил деб маълум қилинган. Вафотлари эса 632 йил деб кўрсатилган. Шундай экан нима учун ул зотнинг 63 ёшда бу дунёни тарк этганлари айтилади? Ҳисоблаб чиқилганда 63 эмас, 61 ёш чиқяптику

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Оламларга раҳмат бўлиб келган зот – Ҳазрати Пайғамбаримиз ҳижратнинг ўн биринчи йили, раббиъул аввал ойининг ўн учинчиси, яъни душанба кунда (мелодий 632 йили, 6-ойнинг 8-кунига тўғри келади) охиратга риҳлат қилганлар. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ёшлари қамария йил ҳисоби бўйича 63 ёшу 3 кун, шамсия йил ҳисоби бўйича 61 ёшу 84 кун эди. Кўпчилик диний манбаларимизда асосан қамарий ҳисоб-китоб бўйича сўз юритилгани боис Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 63 йил умр кўрганлари зикр қилинган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси. Фатво ҳайъати.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
Forwarded from Naqshband.uz
#Ҳадис

Саид ибн Мусаййабга бир куни Абу Ҳурайра: "Аллоҳдан сен билан мени жаннат бозорида жамланишини сўрайман", дедилар. Саид: "Жаннатда бозор борми?" деб сўради. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: "Ҳа", деб ушбулари айтиб бердилар: "Фаришталар ўраб турган бозорга келасан. Унда кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган, хаёлга келмаган нарсалар бор. Хоҳлаганимиз берилади, сотилмайди ҳам, сотиб олинмайди ҳам. Ва мана шу бозорда жаннат аҳллари бир-бирларига йўлиқадилар. Юқори манзил эгалари қуйироқдагилар билан учрашадилар — ваҳоланки, у ерда паст даражанинг ўзи йўқ, унинг устидаги кийимига қуйироқдагининг ҳаваси келади. У ҳам гапини тугатмасданоқ ундан чиройлироғи унда гавдаланади. Чунки бирор кимсада жаннатда хафалик бўлмайди".
Имом Термизий ривояти.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
#савол_жавоб

САВОЛ:

Жаноза намози ўқиш олдидан имом-домла марҳумнинг яқинларидан бирини чақириб: “Маййитнинг олди-бердилари бўлса зиммангизга оласизми?” – деб сўрайди. Маййитнинг эгаси марҳумнинг қарзларини зиммасига олгандан кейин жаноза ўқилади. Қарзларни зиммасига олган киши тўлаб берадими, у зиммасига олиши билан маййит “ҳаққул абд (банданинг ҳаққи)”дан холос бўладими?

ЖАВОБ:

Вафотидан кейин ўзидан мол қолдирган маййитнинг қарзига кафил бўлиш жоизлиги борасида ҳеч қандай ихтилоф йўқ. Қарзларни зиммасига олган маййитнинг эгаси ёки бошқа шахс бўлсин маййитнинг мерос қолдирган молидан қарзларни адо қилиб беради. Қарзлар адо бўлиши билан маййит “ҳаққул абд”дан халос бўлади.
Энди қарзларини тўлашга мол қолдирмаган ёки тириклигида қарзларни тўлашга кафил тайинламаган маййитга келсак, унинг қарзларини зиммага олиш дуруст ёки дуруст эмаслиги масаласида мазҳабимиз мужтаҳид уламолари турлича йўл тутганлар.
Аллома Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ бу ҳақда шундай дейдилар:
عِنْدَ أَبِي حَنِيفَةَ فَلَا تَصِحُّ الْكَفَالَةُ بِالدَّيْنِ عَنْ مَيِّتٍ مُفْلِسٍ عِنْدَهُ وَعِنْدَ أَبِي يُوسُفَ وَمُحَمَّدٍ تَصِحُّ
яъни: “Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ наздларида мол қолдирмаган маййитнинг қарзидан кафил бўлиш дуруст бўлмайди. Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад наздларида дуруст бўлади” (“Бадоеъус саноеъ” китоби).
Лекин агар қарзга кафил бўлган киши у хоҳ маййитнинг қариндоши бўладими, хоҳ бегонами қарзларни ўзининг ҳисобидан тўлаб берса, ҳамма уламоларимиз наздида жоиз бўлади, маййит қарздан яъни “ҳаққул абд”дан қутилади. Ўзининг ҳисобидан қарзни адо қилган киши катта ажрга эришади.
Содда қилиб айтсак, Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг наздларида қарзларини тўлашга мол қолдирмаган маййитнинг қарзларини тўлайман, зиммамга оламан дейиш шаръан эътиборга олинмайди. Шу гапни айтса ҳам қарзни тўлаш унинг зиммасига тушмайди ва маййит “ҳаққул абд”дан озод бўлмайди. Лекин қарзларни зиммасига олган киши ўзининг ҳисобидан тўлаб берса, жоиз. Бу ҳолатда маййит ҳам “ҳаққул абд”дан халос бўлади.
Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадларнинг (раҳматуллоҳи алайҳим) наздларида мол қолдирмаган маййитнинг қарзларига кафил бўлиш дуруст. Яъни, у қарздор маййитнинг зиммаси (масъулияти)ни ўз зиммасига қўшган бўлади ва қарзларни тўлаб бериши шарт бўлиб қолади.
“Фатовои ҳиндия” китобида бу мавзуда шундай дейилган:
فَلَا تَصِحُّ الْكَفَالَةُ بِالدَّيْنِ عَنْ مَيِّتٍ مُفْلِسٍ عِنْدَهُ وَعِنْدَ أَبِي يُوسُفَ وَمُحَمَّدٍ رَحِمَهُمَا اللَّهُ تَعَالَى تَصِحُّ كَذَا فِي الْبَدَائِعِ ، وَالصَّحِيحُ قَوْلُ أَبِي حَنِيفَةَ رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى كَذَا فِي الزَّادِ وَلَوْ تَرَكَ مَالًا جَازَ بِمِقْدَارِهِ كَذَا فِي مُحِيطِ السَّرَخْسِيِّ
яъни: “Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ наздида қарзини тўлашга мол қолдирмаган маййитнинг қарзига кафил бўлиш дуруст бўлмайди. Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадларнинг (раҳматуллоҳи алайҳим) наздларида эса бундай кафиллик дуруст ҳисобланади (“Бадоеъ” китобида шундай келган). Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг сўзлари тўғри (саҳиҳ)дир (“Зодул фуқаҳо” китобида шундай дейилган). Агар маййит қанча мол қолдирган бўлса, ўшанча миқдорида кафил бўлиш жоиз (“Муҳити Сарахсий” китобида шундай дейилган)” (“Фатовои ҳиндия” китоби, “Кафолатнинг тарифи, рукни ва шартлари” боби).
Кўпинча жанжалга сабаб бўладиган ҳолат: ҳақдорлар жаноза пайтида маййитнинг қарзларига кафил бўлган кишини ушлаб олиб, қарзларни тўлашга мажбур қилишмоқчи бўлишади. Қарзларни тўлашга мол қолмаган бўлса, бу масалада Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг сўзларига амал қилинади. Яъни, кафил бўлган киши ўз ҳисобидан тўлаб берса, дуруст. Тўлаб бермаса, уни тўлашга мажбур қилиб бўлмайди.
Ҳозирги кунда имом-домлаларимиз жанозани ўқиш олдидан маййитнинг эгалари (тартиб билан; ўғил ёки ота ё бобо ё ака-ука, ё амаки ё амакининг ўғли)ни чақириб, маййитнинг исботланган қарзларини адо қилишни сўрашлари одатга айланган ва бу жоиздир. Чунки, бу амалнинг шариатда асли бор бўлиб, баъзи ҳадисларда Пайғамбаримиз алайҳиссалом маййитнинг қарзи бор-йўқлигини суриштирганлари зикр қилинган (Имом Аҳмад “Муснад”ларида Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар). Бу одат аслида, маййитнинг эгасини ҳақдорларга мерос молидан қарзларни адо қилувчи сифатида таништиришдир. Лекин бу – мерос моли қолмаган бўлса ҳам маййит эгасининг бўйнига қарзларни юклаб қўйиш эмас. Чунки мерос моли қолмаган бўлса, маййитнинг ўрнига ҳеч кимни қарзни адо қилишга мажбур қилинмайди, ҳатто фарзандини ҳам.
Шуни таъкидлаш керакки, жанозадан аввал мана шундай савол-жавоблар бўлмасада маййитга намоз ўқиш дуруст. Мазкур савол-жавоблар жанозанинг рукни ёки фарзи эмас. Бу ишларни имом-домлаларимиз халққа қулайлик бўлиши учун қиладилар.
Эътибор қилиниши керак бўлган нуқта шуки, аксар ҳолларда маййит қарзларини қоплайдиган, ҳатто ундан ортадиган даражада мол қолдирган бўлади. Лекин гоҳида қарздорлик исботланиб турганда ҳам маййитнинг эгалари бу қарзларни адо этмай, чўзадилар ва қаттиқ гуноҳкор бўладилар. Маййит ота-она бўлса, бу гуноҳкорлик янада катта бўлади. Бу уларни узоқ йиллар меҳр билан тарбиялаб катта қилган ота-онага оқ бўлишнинг бир кўринишидир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати.
Forwarded from Naqshband.uz
#Динда_саволим_бор

Нопок жойларга кирилган кийим билан намоз ўқиш мумкинми?

Уйда намоз ўқишдан аввал таҳорат олиб, кийимларни тозасига алмаштириб ўқиймиз. Жума намозини ўқиш учун масжидларга чиқишдан олдин ҳам шундай қиламиз. Лекин баъзилар масжидга ишдан чиқиб ёки узоқ йўлдан келиб ўқиб кетаверишади. Уларнинг уст-бошини алмаштиришларига имкон бўлмайди. Шу кийимида тоза бўлмаган жойларга кирган бўлиши ҳам мумкин. Мана шундай ҳолатда намоз ўқишлари жоиз-ми?

❗️Бадан, либос ва намоз жойининг пок бўлиши барча мазҳаб уламолари наздида шарт ҳисобланади. Қуръони каримда:

﴿وَثِيَابَكَ فَطَهِّرْ﴾

“...ва либосингни покла” (Муддассир сураси, 4-оят) деб буюрилган.

Демак, тоза ва нажосатдан пок либосда намоз ўқиш шарт. Борди-ю, бадани ёки либосида нажосат бўлса, уни кетказиш имкони бўлса, у билан ўқилган намоз дуруст бўлмайди. Аммо бизнинг мазҳабимизда нажосатни кетказиш имкони мавжуд бўлмаса, у билан намоз ўқийверади ва кейин ўша намозни қайтариб ўқимайди. Саволда сўралганидек, аниқ нажосат ва нопок бўлмаган либосда намоз ўқилаверади.

Гумон билан масалага ҳукм қилинмайди. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий алайҳиссалом: “Агар бирингиз намозда шак қилса, тўғрисини қасд қилсин”, деганлар.

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
“Дастурхонда қолган нон шайтоннинг насибаси”ми?


CАВОЛ: Қайнонам “Дастурхонда дуо қилаётганда нон қолиб кетмасин. Акс ҳолда, у нонни емаслик керак. Қолган нон шайтоннинг ризқи бўлади. Уни итга бериш керак”, деб айтди. Шу гап ростми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам овқат еяётган вақтда ерга тушиб кетган ушоқ ёки овқат бўлакларини териб олиб, тозалаб ейишга буюрганлар. Бу ҳақда Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангизнинг луқмаси (ерга) тушиб кетса, уни олиб, (ёпишган) зарарли нарсаларни кетказиб, есин. Уни шайтон учун тарк қилмасин. Бармоқларини яламагунча қўлини сочиққа артмасин. Чунки у барака таомнинг қаерида эканини билмайди”, дедилар (Имом Муслим ривояти).
Ушбу ҳадисдан Аллоҳ таоло берган ризқнинг қадрига етмаслик шайтоний амал экани, тўкилган таомни ердан олиб, тозалаб ейиш ризқнинг қадрига етиш, инсонлардан қолган таомлар шайтон ва жинлар учун таом қилиб берилгани маълум бўлади. Бу дуо қилинганидан кейин дастурхонда қолган нонларни емаслик керак, бу шайтонни насибаси бўлади дегани эмас, аксинча уларни авайлаб олиб қўйиш, ушоқларини эса териб ейиш лозимлигини ифода қилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
Forwarded from Naqshband.uz
АЛЛОҲНИНГ ҚУДРАТИ

Аллоҳ таоло ўлим фариштасидан: сен Одам боласининг жонини олаётганингда бирор марта бўлса ҳам раҳминг келиб йиғлаганмисан?-деб сўради.

Ўлим фариштаси: мен бир марта кулганман, бир марта йиғлаганман ва бир марта қўрққанман, деб жавоб берди.

Нима сабабдан кулгансан?-деди.
Бир кишининг жонини олишга тайёргарлик кўраётган эдим. У эса, ўлишидан хабари йўқ ҳолда пойафзалини созлаётган устага: пишиқроқ қилиб тузат, бир йилга етадиган бўлсин, дер эди. Мен эса, кулиб турар эдим, пойафзалини кийишга ҳам улгурмай жонини олдим, деди.

Аллоҳ таоло: қачон йиғлагансан?-деб сўради.
Сен менга бир ҳомиладор аёлнинг жонини олишимга буюрдинг. Унинг олдига борсам у кимсасиз саҳрода, фарзандини дунёга келтираётган экан. Фарзандини туғиб бўлгунча кутиб турдим. Бепоён кимсасиз саҳрода фарзандини дунёга келтирганидан кейин жонини олдим. Жонини олар эканман, кимсасиз саҳрода чинқириб йиғлаётган норасида гўдакнинг ҳолига ачиниб йиғлар эдим, деди.

Қачон қўрққансан?-деб сўради.
Олим бандаларингдан бирини жонини олишга буюрганингда қўрққанман. Ўшанда унинг ҳужрасидан нур чиқиб турарди. Ҳар гал мен унинг жонини олиш учун яқинлашганим сари, ҳужрадан чиқаётган нур авжланиб мени унга яқинлашишга қўймасди. Шунда қўрққанман, деди.

Шунда Аллоҳ таоло: сен ўша олим киши ким эканлигини биласанми? У ўша кимсасиз саҳрода сен жонини олган аёлнинг норасида ўғли. Мен Ўзим уни кафолатимга олган эдим, деди.

Субҳаналлоҳ. Ҳар қандай ғам андуҳларни кетказадиган Парвардигор ҳар нарсага қодир.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
Forwarded from Naqshband.uz
ТАҚВО РИЗҚ КЕЛТИРУВЧИ САБАБЛАРДАНДИР

Аллоҳ таоло тақвони ризқ келтирувчи ва уни зиёда этувчи сабаблардан қилди. Қуръони каримда: “Ким Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур. Яна, уни ўзи ўйламаган жойдан ризқлантирур”. (Талоқ сураси, 1-2), дейилган.

Аллоҳдан қўрққан ва барча ҳолатларда унинг розилигини кўзлаган кишига Аллоҳ таоло бу дунёда ҳам, охиратда ҳам мукофот беради. Унга ҳар бир машаққат ва қийинчиликдан қутулиш йўлини қилиши, билмаган ва ўйламаган жойдан ризқ келтириши ана ўша мукофотлар жумласидандир.
Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтди: “Ким Аллоҳ буюрган нарсаларда тақво қилса ва қайтарган нарсаларни тарк этса, унинг ишларида чиқиш йўлини беради, ўйламаган жойидан ризқлантиради, яъни кутмаган жойидан ризқи келади”.

"Араб ҳикматлари ва мақоллари" китобидан.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
Forwarded from Naqshband.uz
#Савол

ҲАЖ ВА УМРА ЗИЁРАТИГА ТЕНГ АМАЛ БОРМИ?

Ҳаж ва умра зиёратига тенг амал бор деб ўқидим. У амал 2 ракат зиҳо намози экан. Шу тўғрими? Тўғри бўлса ўқилиш тартибини айтсангиз, илтимос.

ЖАВОБ:


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз ўқиган ривоят мана бу : «Ким бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажридек бўлур. Тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ», дейилган.

Демак, сиз бомдодни жамоат билан ўқийсиз кейин то қуёш чиқиб намоз ўқиш мумкин бўладиган вақт бўлгунча, яъни қуёш чиққанидан 15 дақиқа ўтгунча зикр, истиғфор, тиловати Қуръон, салавот ва дуода бўлиб ўтирасиз ва икки ракат намоз ўқийсиз. Ана шу тартибда ўқисангиз, ваъда қилинган ўша улкан ажрга эга бўласиз. Аммо шуни ҳам таъкидлаш керакки, бу билан зиммага фарз бўлган ҳаж соқит бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси. Фатво ҳайъати.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
Forwarded from Naqshband.uz
➡️«Фотиха» сураси АЛЛОҲнинг қаҳридан сақлайди ...

➡️«Ясин» сураси Охиратда чанқоғингизни қондиради ...

➡️«Воқеа» сураси Камбағалликдан, очликдан сақлайди ...

➡️«Мулк» сураси Қабр азобидан сақлайди ...

➡️«Кафирун» сураси Жон таслим қилаётганда куфрдан сақлайди ...

➡️«Ихлос» сураси Иккиюзламачи, ёмонлардан сақлайди ...

➡️«Фалақ» сураси Кулфатдан сақлайди ...

➡️«Нас» сураси Ёмон ҳаёллардан сақлайди ...

➡️«Юсуф» сураси Юрак сиқилиши, мазлумлик, ғам қайғуда фойда ...

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
Forwarded from Naqshband.uz
​​#Ҳадис

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, агар гуноҳ қилсангиз, гуноҳингиз ер билан осмонгача бўлиб кетса ҳам тавба қилсангиз, Аллоҳ таоло кечиради. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, агар сиз гуноҳ қилмаганингизда Аллоҳ сизларни кетказиб, ўрнингизга гуноҳ қилиб истиғфор айтадиган бир қавмни келтирур ва уларни мағфират қилур”. 
Имом Аҳмад ва Муслим ривоят қилишган.

Шарҳ: Агар Роббимизнинг муборак Каломига эътибор берадиган бўлсак, Аллоҳ таоло жуда ҳам кўп жойларда Ўз бандаларини тавба қилишга ва истиғфор айтишга буюрди. Бирор жойда мутлақ гуноҳ қилмасликка буюрмади. Бу ҳам Аллоҳ таолонинг бизга берган марҳаматидир. Чунки Аллоҳ таоло бандаларининг тоқати етмайдиган нарсага мукаллаф қилмаган. Мутлақ хато қилмасликка эса инсоннинг тоқати етмайди. Аллоҳ таолонинг бизга бўлган яна бир мехрибончиликларидан бири, гуноҳкор киши учун гуноҳидан покланиши учун нихоятда кўп имкониятлар ва тил учун енгил бўлган калималарни ҳам Ўзи ўргатди. Истиғфорни биз учун нажот калимаси қилди. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу айтдилар: “Нажот ўзи билан бирга бўлиб туриб ҳалок бўлган кишидан ажабланаман”.  “Нажот нима?” деб сўрашди.  Али розияллоҳу анҳу: “Истиғфор”, деб жавоб бердилар.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ