Forwarded from Naqshband.uz
#Ҳадис
ЖУМАГА БАРВАҚТ БОРИШ
عَنْ عَمْرِو بْنِ شُعَيْبٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ جَدِّهِ، عَنِ النَّبِيِّصَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ: «تُبْعَثُ الْمَلَائِكَةُ عَلَى أَبْوَابِ الْمَسْجِدِ يَوْمَ الْجُمُعَةِ يَكْتُبُونَ مَجِيءَ النَّاسِ حَتَّى يَخْرُجَ الْإِمَامُ، فَإِذَا خَرَجَ الْإِمَامُ طُوِيَتِ الصُّحُفُ وَرُفِعَتِ الْأَقْلَامُ، فَتَقُولُ الْمَلَائِكَةُ بَعْضُهُمْ لِبَعْضٍ: مَا حَبَسَ فُلَانًا؟ فَتَقُولُ الْمَلَائِكَةُ: اللَّهُمَّ إِنْ كَانَ مَرِيضًا فَاشْفِهِ، وَإِنْ كَانَ ضَالًّا فَاهْدِهِ، وَإِنْ كَانَ عَائِلًا فَأَغْنِهِ». رَوَاهُ ابْنُ خُزَيْمَةَ.
Амр ибн Шуъайб розияллоҳу анҳу оталаридан, у киши боболаридан ривоят қиладилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума куни фаришталар масжид эшикларининг олдида турадилар. Аввал келган одамларни бирин-кетин ёзиб оладилар. Имом хутбага кўтарилганда, саҳифалар ёпилади, қаламлар тўхтайди. Фаришталар бир-бирларига қараб: «Фалончи нима учун келмади? Парвардигоро, у агар адашган бўлса, ҳидоят қилгин. Касал бўлса, шифо бергин. Камбағал бўлса, бой ва беҳожат қилгин», – деб дуо қиладилар», – дедилар».
Ибн Хузайма ривоят қилган.
♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

#Савол
Қабрда "Мазҳабинг қайси" деб савол бериладими? учун олдиндан раҳмат.
ЖАВОБ:
Барзах – қабр олами биз учун ғайб саналади. Яъни, у ҳақдаги маълумотларни Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифлар орқали биламиз. Қабрда банда сўроқ қилиниши саҳиҳ ҳадисларда келган. Лекин киши мазҳаби ҳақида сўралиши ҳақида оят ва ҳадисларда маълумот йўқ.
Аммо бу мусулмон киши ҳаётида фиқҳий мазҳабларга амал қилиши аҳамиятсиз дегани эмас. Чунки мусулмон киши тўрт мазҳабдан бирига эргашиши вожиб эканига иттифоқ қилинган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси. Фатво ҳайъати.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

УКОЛ ОЛГАНДАН КЕЙИН ТАҲОРАТ ҚИЛИШ
Укол олган киши қайта таҳорат қилиши керакми?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маълумки, бадандан қон чиқиши билан таҳорат бузилади. Укол олганда одатда игна санчилган жойдан оз бўлсада қон чиқади. Шунинг учун эҳтиёт юзасидан укол олгандан кейин намоз учун алоҳида таҳорат олиш мақсадга мувофиқ саналади. Валлоҳу аълам.

ЖАННАТ ЭШИГИДАГИ СЎЗЛАР
Жаннат эшигининг кириш жойида қандай сўзлар ёзилган?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
“Садақага ўн баробар, қарзга ўн саккиз баробар ажр бўлур” "Ким мени хоҳласа, Раббимнинг тоатида бўлсин", деб ёзилган. Валлоҳу аълам.

ҚИБЛА ТАРАФДА ОДАМ БЎЛСА НАМОЗ ЎҚИШ ЖОИЗМИ?
Биз ҳозир касалхонадамиз намоз ўқиган вақтимизда қибла тарафда одам бўлади. Ухлаётган ёки дам олаётган бўлади. Шунинг зарари йўқми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар қибла тарафдаги киши ҳаракатланиб турган бўлмаса ёки гапириб турган бўлмаса балки жим ўтирган ёки ётган ёки ухлаётган бўлса, унга қараб намоз ўқиш жоиз.
Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинади:
كان رسول الله صلى الله عليه وسلم يصلي من صلاة الليل كلها وأنا معترضة بينه وبين القبلة، فإذا أراد أن يوتر أيقظني فأوترت
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тунни барчасида намоз ўқирдилар. Мен эса у зот билан қибла орасида кўндаланг бўлиб ётар эдим. Агар витр ўқишни хоҳласалар, мени уйғотардилар. Мен ҳам витр ўқир эдим”. Имом Муслим ривояти. Валлоҳу аълам.

Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Telegraph
Ғиждувонда ёғ-мой ишлаб чиқариш корхонаси фаолият бошлади
Бозорни сифатли, хавфсиз, арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш учун авваломбор, ишлаб чиқарувчи корхоналар ўртасида соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш зарур ҳисобланади. Жумладан, ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ҳам корхоналар сонини кўпайтириш…
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Telegraph
“Пешку агрокластер ёғ-мой” корхонаси очилди
Мамлакатимиз иқтисодиётининг кўплаб соҳалари, айниқса, қишлоқ хўжалигида иш юритишнинг янгича шакли — кластер усули тобора оммалашаётгани туфайли замонавий тартибда фаолият юритаётган субъектлар амалиётда қўллаётган янгилик, қўлга киритаётган ютуқлар жойларда…
Forwarded from Naqshband.uz
#Савол
ТАҲОРАТДА ТОЗАЛИК ВОСИТАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Таҳорат вақтида оёғини совун билан ювган банда сирот кўпригидан ўтаётганда оёғи сирпаниши ҳақида эшитиб қолдим. Бу ҳақида диний манбаларимизда нима дейилган?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қиёмат кунидаги ҳолатларни динимизда “самъиёт”, деб аталади. Улар фақат эшитиш орқали билинадиган маълумотлар бўлиб, “сиротда оёғи сирпанади” дейиш учун камида сиз айтган маънода саҳиҳ ҳадис бўлиши керак. Яъни, қиёматдаги ҳолатларни фақат Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислардан билиб олиш мумкин. Бошқа ҳеч ким ўзича бу мавзуда гапира олмайди. Гапирса ҳам, эътиборга олинмайди.
Таҳоратдан мақсад поклик бўлгани учун, унда тозалик воситаларидан фойдаланиш жоиз. Бу воситалардан фойдаланишни Пайғамбаримиз алайҳиссалом ман қилмаганлар. Аксинча фиқҳий китобларимизда ҳатто, маййитни юваётганда совун, шампун каби тозалик воситаларга эҳтиёж тушса, ишлатиш жоизлиги айтилади. Валлоҳу аълам.

ИЙМОНИ ЙЎҚ ОДАМНИНГ ДЎСТЛИГИ БЎЛМАЙДИ!
Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дўст бўлсанг фақат мўъмин билан дўст бўл.Таомингни эса тақводор одам есин» дедилар.
Шарҳ: Мўъмин билан дўст бўл дейишликнинг сабаби, иймонсиз кишининг дўстлигига ишонч йўқ. Мусулмон, мўъмин бўлмаган одам билан улфат бўлиш, бирор бир ишда шерик бўлишингиз мумкин. Аммо ҳеч қачон дўст бўлолмайсиз. Чунки иймони бўлмаган одамнинг ишончи бўлмайди. Иймони бўлмаган киши дўстлик қилолмайди.

Ҳанафий мазҳабининг энг йирик уламоларидан бўлган Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Одам
алайҳиссаломдан то қиёматгача ибодат қилиб белгиланган ҳамда охиратда ҳам, жаннатда ҳам давом этадиган амал иккитадир: иймон ва никоҳ».
«Бахтиёр оила». Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
алайҳиссаломдан то қиёматгача ибодат қилиб белгиланган ҳамда охиратда ҳам, жаннатда ҳам давом этадиган амал иккитадир: иймон ва никоҳ».
«Бахтиёр оила». Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
Forwarded from Naqshband.uz
#Савол
НАМОЗДА ЙИҒЛАШ.
Намозда йиғлаш намозни бузадими?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Охиратни ўйлаб йиғласа, жоиз. Намози бузилмайди. Дунёвий ишлар учун, масалан, бирор мусибат ёки йўқолган молига куйиниб йиғласа, намози бузилади.
"Ал-Мухтор лил фатво" китобида шундай дейилади: "Овоз чиқариб йиғлаш намозни бузади, лекин жаннат ёки дўзахни эслаб йиғласа, намозни бузмайди". Валлоҳу аълам.

Бу коинотда уч олам бор
“Аллоҳ таъоло бу коинотда уч оламни яратгандир. Бир олам шуки, унда фақат хурсандчилик бор, фақат роҳат бор, у ерда ранжу аламнинг ном нишони йўқ. У ерда озорнинг бирор чораси йўқ. У олам жаннатдир. Аллоҳ таъоло Ўзининг фазлу карами ила барчамизга ато қилсин, амийн.
Иккинчи олам шуки, у ерда фақат озор бор, фақат ранжу алам бор, фақат мусибату бало бор. У олам жаҳаннамдир. Аллоҳ таъоло барчамизни Ўзининг фазли карами ила ундан асрасин, амийн. Бу иккисининг ўртасида бу “дунё олами” бор. Унда хурсандчилик ҳам бор, ранжу алам ҳам бор. Роҳат ҳам бор, азият ҳам бор. Бу дунёда бирор инсон шундай эмаски, унга бирор яхшилик етмаса, бирор мусибат етмаса ёки фақат мусибат етсаю, хурсандчилик етмаса. Балки бу дунёда иккиси ҳам етиб туради ”.
Ранжу алам ва озор албатта етади.
“Шунга кўра, бу дунёда инсон табиатига хилоф бўлган воқеалар албатта содир бўлади. Улар сабабидан инсонга мусибат ва ранжу алам етади, озор етади. Лекин бу озорнинг натижасида хоҳ инсон йиғласин, хоҳ ранжу аламни изҳор қилсин, бироқ, унинг қалби Аллоҳ таъоло мен учун нима ҳукм қилган бўлса, гарчи, ундан менга озор етаётган бўлсада, у ҳукм барҳақдир дея рози бўлсин. Айнан шунинг номи “Ризо бил қазо”дир. Масалан, бирор беморлик етди. Энди, у беморлик сабабли озор етяпти. Мусибат ҳам бор. Оҳ-воҳ ҳам унинг оғзидан чиқяпти. Йиғи ҳам бўляпти. Лекин, Аллоҳ таъолонинг юборган бу беморлик ҳукми барҳақдир. Менинг унга бирор шикоятим йўқ. Аллоҳ таъолонинг тақдиридан бирор шикоятим йўқ дея қалби хотиржамдир. Шунинг номи талаб қилинган “ризо бил қазо”дир”.
Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ.
“Ислоҳий хутбаат” китобидан 16-жилд

Муҳаммад ибн Башшор Яҳёдан, у киши Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан, у киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб айтади: “Етти (тоифа киши) бор. Аллоҳ уларни соя бўлмаган кунда (қиёмат кунида) ўз соясида соялантиради: одил имом; Роббининг ибодатида ўсган йигит; қалби масжидга боғлиқ бўлган киши; Аллоҳ йўлида бир-бирини яхши кўрган, жам бўлган ва ажрашган икки киши; мансабдор ва чиройли аёл бир эркакни талаб қилганда (зино қилишга даъват қилганда) мен Аллоҳдан қўрқаман, деб жавоб берган киши; яширинча садақа қилган киши, ҳатто унинг чап қўли ўнг қўли инфоқ қилганлигини билмайдиган киши; Аллоҳни якка зикр қилганда кўзлари намланган киши”.
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилганлар.

МЎМИНЛАР ҚИЁМАТДА АЛЛОҲ ТАОЛОНИ КЎРАДИ
وُجُوهٌ يَوْمَئِذٍ نَّاضِرَةٌ إِلَى رَبِّهَا نَاظِرَةٌ
«У Кунда баъзи юзлар яшовчи, Парвардигорларига боқиб турувчидир».
(Қиёмат сураси, 22–23-оятлар).
Одатда подшоҳлар халққа ўзини намойиш қилмай, фақат яқинларигагина кўринадилар. Улар қайсидир инсонга яқин бўлишса, ўртадаги тўсиқни олиб ташлайдилар. Подшоҳларнинг ўртадаги тўсиқни олиб ташлаб, кимгадир кўриниш беришлари, унга берилган инъомлардан устундир. Аллоҳ таолонинг ўз дўстларини жамолини кўришга муяссар қилиш билан сийлаши ва унга шу билан фазл кўрсатиши мумкин. Аллоҳ таолони кўришни кайфият билан сифатламаймиз. Чунки кайфият суратга эга нарсаларга тегишлидир. Аллоҳ таоло эса кайфиятсиз кўрилади.
"Таъвилот"дан дурдоналар китобидан.

Гуноҳларим кўп....
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, "Вой гуноҳларим, вой гуноҳларим", деб икки ёки уч марта айтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
اللَّهُمَّ مَغْفِرَتُكَ أَوْسَعُ مِنْ ذُنُوبِي وَرَحْمَتُكَ أَرْجَى عِنْدِي مِنْ عَمَلِي
«Аллоҳумма мағфиратука авсаъу мин зунубий ва роҳматука аржа ъиндий мин ъамалий», деб айт, дедилар. У бу дуони ўқиди. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Такрорла", дедилар. Кейин у такрорлади. Сўнгра яна "Такрорла", дедилар. У яна такрорлади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тур, батаҳқиқ мағфират қилиндинг», - дедилар.
Имом Ҳоким ривояти.

Маъноси: Аллоҳим, мағфиратинг гуноҳимдан кенгроқдир. Раҳматинг ҳузуримдаги амалимдан умидлироқдир.♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
Forwarded from Naqshband.uz
#Савол
ҚИЗ БОЛА УЗОҚ МАМЛАКАТДА ЎҚИШИ ЖОИЗМИ?
Қизим чет элда ўқишни жуда истайди. У жуда ҳам аълочи. Дадаси ва акалари “қиз бола маҳрамсиз чет мамлакатга бориши мумкин эмас” дея руҳсат беришмаяпти. Аммо мен илм олиш ниятида қиз бола узоқ мамлакатда ўқиши жоизлиги ҳақида ўқигандим. Динимизда бу масаланинг ҳукми аслида қандай?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ислом дини, энг нозик хилқат саналмиш аёлларнинг иффати ва иззат-обрўларига катта аҳамият берган. Аёл қизларимизнинг таълим олишлари мақтовга сазовор. Лекин ҳар қандай яхши иш ҳам динимиз кўрсатмасига мувофиқ бўлиши лозим. Шариатимизга кўра пиёда юрганда уч кеча-кундузлик масофага – сафар масофаси дейилади. Ана шу сафар масофасича бўлган жойга аёл-қизларимиз ўз маҳрамлари билан биргаликда сафарга чиқишлари лозим. Бу ҳақида Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом шундай деганлар: “Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган аёл учун уч кунлик ва ундан ортиқ масофага отаси ёки ўғли ёки эри ёки ака-укаси ёки маҳрам қариндошисиз сафар қилиши ҳалол бўлмайди”.
Шундан келиб чиқиб, илм олиш ниятида бўлган қизингизни маҳрам қариндоши билан биргаликда ўқишга юборишингиз мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Аллоҳ шайтон ва жинларни қандай азоблайди?
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари! Менинг саволим қуйидагича: Ҳаммамиз биламизки Аллоҳ шайтонни оловдан яратган ва жинларни ҳам оловдан яратган. Жинларнинг мусулмони ва кофири бўлади, шайтон ҳам ва кофир жинлар ҳам охиратда дўзахга тушадилар. Қандай қилиб улар ўзлари оловдан яратилинган бўла туриб, дўзахда яни оловда азобланадилар? Шуни тушунтириб берсангиз.
ЖАВОБ:
Дўзахда оловдан бошқа, мисол учун музлатиш азоби ҳам бор. Асосийси Аллоҳ ҳар бир нарсага қодир. Истаса, оловдан бўлган нарсани олов билан азоблай олади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ.

Бир киши Суфён ибн Уяйна ҳузурларига келиб, уйланганини, лекин никоҳдан сўнг аёли уни беҳурмат қилаётганидан шикоят қилди. Яна аёлининг наздида паст кўрилган, таҳқирланган ва хўрланган ҳолга тушиб қолганидан нолиди.
Суфён: "Уйланишдан олдини у сабабли иззат ва икром орттиришга қизиққанмидинг?" дегандилар, у: "Ҳа", деди. Шунда Суфён: "Ким (уйланиш, аёл орқали) фақат иззатли бўлишни мақсад қилса, хорликка йўлиқади.
Ким (аёлга уйланиш орқали) фақат мол-мулкка эришиш, бадавлат бўлишни мақсад қилса, камбағаллик балосига учрайди.
Ким (аёлга уйланиш орқали) дин-диёнатли бўлишни мақсад қилса, Аллоҳ унга албатта дини билан бирга иззат-икром ва мол-дунёни жамлаб ато қилиб қўяди", дедилар.
♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
Суфён: "Уйланишдан олдини у сабабли иззат ва икром орттиришга қизиққанмидинг?" дегандилар, у: "Ҳа", деди. Шунда Суфён: "Ким (уйланиш, аёл орқали) фақат иззатли бўлишни мақсад қилса, хорликка йўлиқади.
Ким (аёлга уйланиш орқали) фақат мол-мулкка эришиш, бадавлат бўлишни мақсад қилса, камбағаллик балосига учрайди.
Ким (аёлга уйланиш орқали) дин-диёнатли бўлишни мақсад қилса, Аллоҳ унга албатта дини билан бирга иззат-икром ва мол-дунёни жамлаб ато қилиб қўяди", дедилар.
♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
Forwarded from Naqshband.uz
#Савол
ҚУРЪОНИ КАРИМГА НИСБАТАН ЭҲТИРОМ
Қуръон китобини киндикдан пастга тушурмаслик керакми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қуръони Карим Аллоҳнинг каломидир. Унга тааллуқли барча ашёларга эҳтиром вожибдир. Шу эътибордан, мусҳаф муқаддас китоб саналади. Уни улуғлаш Аллоҳ таолони улуғлаш сирасига киради. Аллоҳ таоло айтади:
ذَلِكَ وَمَنْ يُعَظِّمْ شَعَائِرَ اللَّهِ فَإِنَّهَا مِنْ تَقْوَى الْقُلُوبِ
(Гап) шудир. «Ким Аллоҳнинг шиъорларини улуғласа, бу қалбларнинг тақвосидандир» ("Ҳаж" сураси, 32-оят).
«Аллоҳнинг шиъори» деганда У Зотни эслатадиган, англатадиган нарса тушунилади. Мусҳаф Аллоҳ таолонинг шиъорларидан, балки энг улуғ шиъорларидан эканида шубҳа йўқ.
Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: «Мусҳафни ҳурмат қилиш вожиблигига мусулмонлар барча замонларда иттифоқ қилганлар».
Уламолар мусҳафга нисбатан мусулмон киши риоя қилиши керак бўлган бир қанча одобларни санаб шу қаторда шундай дейишган.
Мусҳафни имкон қадар юқори, эҳтиром кўринишига зид бўлмаган тарзда тутиш лозим. Тик турган ва ўтирган одам уни киндикдан қуйи тутмаслиги керак. Мусҳафни қучоққа қўйиб ўтириш, ерга қўйиш ҳам одобга зиддир. Валлоҳу аълам.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Ҳар тунда уни охирги учдан бир қисми қолганда Роббимиз Аллоҳу таоло ер осмонига тушиб шундай дейди: «Ким дуо қилаётган бўлса, унн ижобат қиламан. Ким Мендан сўраётган бўлса, унга сўраган нарсасини бераман. Ким Мендан гуноҳларини мағфират қилишимни сўраётган бўлса, унинг гуноҳларини мағфират қиламан дейди, - дедилар».
Имом Бухорий, Муслим, Ибн Можа ривоятлари.

Forwarded from Потребитель Бухара🇺🇿
Обзор цен на продукцию колхозного рынка
Яблоки —с 3500 сумм кг
Груши —12.000 сум кг
Ножки(холодец)— 20.000 сум шт
Гранат —5000 сум кг
Мандарины — 11.000 сум кг
Бананы — 20.000 сум кг
Помидоры — 9000 сум кг
Болгарский —20.000 сум кг
Тыква —2500 сум кг
Хурма — 6000 сум кг
Лимоны —12.000 сум кг
Виноград —4000 сум кг
Морковка —2000 сум кг
Зелёный Болгарский —10.000 сум кг
Капуста —2000 сум кг
Редиска —1000 сум пучек
Чеснок—7000 сум кг
Апельсины —14.000 сум кг
Лук —5000 сум кг
Груши маленький —15.000 сум кг
Яйца —1500 сум шт
Гречка —16.000 сум кг
Картошка 4000 сум кг
Огурцы —22.000 сум кг
Перловка —7000 сум кг
Маш —15.000 сум кг
Сахар — 12.000 сум кг
📢Ваш первый информационный
@potrebitel_bukhara
Яблоки —с 3500 сумм кг
Груши —12.000 сум кг
Ножки(холодец)— 20.000 сум шт
Гранат —5000 сум кг
Мандарины — 11.000 сум кг
Бананы — 20.000 сум кг
Помидоры — 9000 сум кг
Болгарский —20.000 сум кг
Тыква —2500 сум кг
Хурма — 6000 сум кг
Лимоны —12.000 сум кг
Виноград —4000 сум кг
Морковка —2000 сум кг
Зелёный Болгарский —10.000 сум кг
Капуста —2000 сум кг
Редиска —1000 сум пучек
Чеснок—7000 сум кг
Апельсины —14.000 сум кг
Лук —5000 сум кг
Груши маленький —15.000 сум кг
Яйца —1500 сум шт
Гречка —16.000 сум кг
Картошка 4000 сум кг
Огурцы —22.000 сум кг
Перловка —7000 сум кг
Маш —15.000 сум кг
Сахар — 12.000 сум кг
📢Ваш первый информационный
@potrebitel_bukhara