Forwarded from Naqshband.uz
ЎТАЁТГАН ҲАР БИР ВАҚТИМИЗ ҲИСОБ-КИТОБЛИДИР.
Вақтга эътиборли булиш муҳимлиги баён этилар экан, ўртача етмиш беш йиллик умр таҳлил қилиб кўриладиган бўлса, асосий вақт нималарга сарфланиши яққол намоён бўлади:
1. Ўн беш йил атрофидаги вақт болалик ва ўсмирлик билан ўтади;
2. Қолган олтмиш йилда агар бир суткада саккиз соатдан ухласа, йигирма йил умр уйқу билан ўтади;
3. Агар бир суткада саккиз соат касб-кор билан машғул бўлса, йигирма йил умр ишлашга сарфланган бўлади;
4. Агар бир суткада уч маҳал овқатланса, ҳар овқатланишига ярим соатдан вақт сарфласа, уч йилу тўққиз ой умр овқатланишга кетади;
5. Қолган ўн олти йил умр ибодат, оила ва шу каби ҳамманинг ўзи яхши кўрган машғулотларига сарфланади.
Мазкур ишларнинг барчаси шаръий ният туфайли ибодатга айланиши мумкин. Бу эса, мусулмон киши бутун умрини дақиқа-ю сонияларигача тўлиқ ибодатга айлантириб олиш имкониятига эга деганидир. Шунинг учун ҳар бир мусулмон киши ўтаётган кунида қанча фарз ва вожиб, суннату мустаҳаб амалларни, ота-она, қариндошлар, қўни-кўшни, юрт-ватан ҳақларини ва ҳоказо шариат талаб қилган амаларни ният билан бажараётганини ҳар доим сарҳисоб қилиб бориши лозим. Зеро, ўтаётган ҳар бир вақт ҳисоб-китоблидир.
“Уламолар наздида вақтнинг қадри” китобидан.
♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

#Ҳадис
Ибн Аббос розийаллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимда уч (хислат) бўлса, Аллоҳ уни Ўз паноҳига олади, раҳмати билан ўрайди ва муҳаббатига дохил қилади”, дедилар. Шунда: “Эй Расулуллоҳ, ўша хислатлар қайсилар?” дейилди. У зот: “Кимга берилганида шукр қилса, (интиқом олишга) қодир бўла туриб кечириб юборса ва ва ғазабланида ҳам мулойим бўлса (ана ўша фазилатга эришади)”, - дедилар”.
Ҳоким ва Байҳақий ривояти.
Шарҳ: Ушбу ривоятда бандани Аллоҳнинг ҳимояси, раҳмати ва муҳаббатига сазовор қиладиган уч хил амал ҳақида хабар қилинмоқда. Яъни, кимга неъмат берилганида шукр қилса, уни Аллоҳ рози бўладиган жойларга сарфласа, ким интиқом олишга қодир бўла туриб, ўзгалар айбини кечира билса, хато қилган одамни жазоламаса ва ғазаби чиққанида ўзини босиб, худди жаҳли чиқмагандек мулойимлик қила олса, ана шундай банда Аллоҳнинг раҳматига эришади. Аллоҳнинг раҳматига эришган бандани У Зот ҳимоясига олади. Аллоҳ фақат Ўзи яхши кўрадиган бандаларигагина раҳматини нозил қилади.

#Савол
Йўлни беркитганга гуноҳ ёзилади-ми?
Қўшним ҳамма фойдаланадиган йўлни тўсиб, ўзининг уйи ҳудудига қўшиб олди. Атрофида 5-6 оила яшаймиз, ўтишимизга йўл йўқ. Бошқа бир қўшни ўз уйининг деворини йиқитиб, йўл очишга мажбур бўлди. Айтингчи, динимизда йўлни беркитганга гуноҳ ёзилади-ми?
Жавоб:
Ибн Умардан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким ноҳақ бирон ерни олиб олса, қиёмат куни етти қават ер остида қолдирилади” (Имом Бухорий ривояти).
Динимизда қўни-қўшниларга озор бермаслик, уларни беҳурмат қилмаслик нақадар зарур иш экани таъкидланади. Қўни-қўшниларга ёмон муносабатда бўлиш, уларга озор бериш ўқилган нафл намозлар, тутилган нафл рўзаларни ҳам ювиб кетиб, уларни фойдасиз ҳолга келтириб қўяди. Аксинча, қўшнилари билан тинч-тотув яшаган, уларга озор бермаган одам катта бахт-саодатга эришади ва аҳли жаннатдан бўлади.
Қўшниларнинг йўлини тўсиш ҳам уларга озор бериш ҳисобланади. Бундай ишлардан тийилиш, тавба қилиш, қўшнилардан узр сўраш лозимдир.
Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Forwarded from Kompromatuzb
Бухоро муҳандислик-технология институтидаги даҳшатли суиқасд!
Институтда ваҳима, ҳамма комендантдан қўрқиб қолган, сабаби 1-курс талабаси бўлган қиз кечки пайт ўзига таниш йигит билан учрашганлиги учун тьюторлар ва талабалар уйи комендантининг босимига учрайди.
Бунга чидолмай у қиз ўз жонига қасд қилган, расмийлардан расмий изоҳ кутамиз! Унгача жим ўтирамиз.
Алло Бухоро!
@kompromatuzb

Forwarded from Бухоро вилоят прокуратураси
⚡️Ижтимоий тармоқларда “Бухоро муҳандислик-технология институтидаги даҳшатли суиқасд! сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
🔸Бухоро Муҳандислик технология институтининг талабаси Т.М меъёридан ортиқ қон босимини тушурувчи дори воситаларини истеъмол қилганлиги сабабли заҳарланиб, жорий йилнинг 26 октябрь куни шифохонага ётқизилган.
🔸Беморга малакали тиббий ёрдам кўрсатилган ва айни пайтда у шифохонада даволанмоқда.
🔸Тезкор-тергов гуруҳи томонидан ҳодиса жойи кўздан кечирилган. Институт ва бошқа маъсул шахсларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текширувлари тайинланган.
🔸Ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, натижасига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Батафсил:👇👇👇
✅@ Buxoro_viloyat_prokuraturasi

Аллоҳнинг ҳимояси, раҳмати ва муҳаббатига сазовор қиладиган амал.
Ибн Умар розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Банданинг Аллоҳ розилиги учун ғазабини ютишидан-да улуғроқ савоб йўқдир”.
Ибн Можа, Байҳақий ва Табароний ривояти.
Шарҳ: Демак, Аллоҳ розилиги учун ғазабни ютиш савоби улуғ амаллардан саналар экан. Ким улкан савобларга эришмоқчи, яна ғазаб натижасида келадиган зарарлардан сақланмоқчи бўлса, ғазабини ютсин!
♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
Аллоҳнинг ҳимояси, раҳмати ва муҳаббатига сазовор қиладиган амал.
Ибн Умар розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Банданинг Аллоҳ розилиги учун ғазабини ютишидан-да улуғроқ савоб йўқдир”.
Ибн Можа, Байҳақий ва Табароний ривояти.
Шарҳ: Демак, Аллоҳ розилиги учун ғазабни ютиш савоби улуғ амаллардан саналар экан. Ким улкан савобларга эришмоқчи, яна ғазаб натижасида келадиган зарарлардан сақланмоқчи бўлса, ғазабини ютсин!
♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
Forwarded from QORAKO‘L.UZ |Lotin
Telegraph
Аниқ ва тўғри хулосалар ишчанлик гарови!
Бугун Xabar.uz телеграм каналида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутат Илҳом Абдуллаев ҳужжат лойиҳаси бўйича маърузачи молия вазири ўринбосари Дилшод Султоновга савол бериб, жумладан, беғараз ёрдам доирасида келтирилган тиббий…
Forwarded from BUXORO IIB | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“BIR JINOYAT IZIDAN” rukni ostida...
QABOHAT URUG‘I...
20 dan ortiq erkaklarga ajal urug‘ini qasddan yuqtirgan g‘ijduvonlik qizga sud hukmi o‘qildi.
———————
"БИР ЖИНОЯТ ИЗИДАН" рукни остида...
ҚАБОҲАТ УРУҒИ...
20 дан ортиқ эркакларга ажал уруғини қасддан юқтирган ғиждувонлик қизга суд ҳукми ўқилди.
🇺🇿 Rasmiy sahifalarimizni kuzatib boring:
Sayt|Telegram|Facebook|Instagram|YouTube

Forwarded from Buxoro tumani hokimligi
Buxoro viloyatiga xizmat safari doirasida Xalq ta’limi vaziri o‘rinbosari Rustam Karimjonov hamda ayni vaqtda O‘zbekistonda bo‘lib turgan Rossiya maorif vaziri Sergey Kravsov Buxoro tumanidagi 18-umumta’lim maktabida bo‘lishdi.
Mehmonlar ushbu ta’lim muassasasida o‘quvchilarning sifatli ta’lim olishi uchun yaratilgan shart-sharoitlar, xususan, ta’lim mazmunini oshirish borasida olib borilayotgan o‘quv-amaliy jarayonlar bilan atroflicha tanishishdi. Shuningdek, o‘quvchilarning ta’limga yo‘naltirish, chet tillarini o‘rganish, jumladan rus tilida muloqot qilishda amaliy ko‘nikmalarni shakllantirish, madaniyatlararo do‘stlik aloqalari borasida fikrlar almashildi. O‘ziga xos maktab ko‘rgazmasi tashkil etildi.
Shuningdek, mehmonlar ushbu maktabda faoliyat yuritayotgan I.Gersen nomidagi Rossiya Davlat pedagogika universiteti mutaxassisi R.Salimgareyevaning faoliyati bilan yaqindan tanishib, o‘qituvchilar bilan birgalikda “Milliy o‘quv dasturi” asosida yaratilgan yangi darsliklar borasida fikrlashdilar.

БИРГА ЯШАМАСА ТАЛОҚ ТУШАДИМИ?
Эрим бир неча ойлардан буён узоқда. Ҳат орқали мулоқат қилиб турибмиз. Эшитишим бўйича эр-ҳотин икки ой бирга яшамаса, уларнинг ўртасига ўз-ўзидан талоқ тушаркан. Шу тўғрими? Умуман қанча муддат эр-ҳотин бир-бири билан яшамаса талоқ тушади.
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизга кўра “Эр-хотин икки ойдан ортиқ бирга яшамаса, талоқ тушади”, - деган гап йўқ. Эр талоқ қилмагунича ёки эр-хотиндан бири вафот этмагунича улар бир оила саналаверади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси. Фатво ҳайъати.

ОТА-ОНАМНИНГ НАМОЗ ВА РЎЗАЛАРИ ҚАЗОСИНИ МЕН АДО ЭТСАМ БЎЛАДИМИ?
Вафот этган ота-онамнинг қазо намозлари ёки рўзаларини мен адо этсам бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бўлмайди. Чунки намоз кимни зиммасига фарз бўлган бўлса, шу одамни ўзи уни адо қилиши билан унинг зиммасидан соқит бўлади. Кишининг зиммасига фарз бўлган намоз ёки рўзани бошқа киши адо қилиши билан биринчи кишининг номидан ўтмайди. Бу ҳақда “Фатовои Татархония” китобида бундай дейилган:
وَلَوْ أَمَرَ الْأَبُ ابْنَهُ أَنْ يَقْضِيَ عَنْهُ صَلَوَاتٍ وَصِيَامَ أَيَّامٍ لَا يَجُوزُ عِنْدَنَا
яъни: “Агар ота ўғлига ўзини номидан намоз ва рўзаларининг қазосини адо қилишга буюрса, бу нарса бизнинг мазҳабимизда жоиз эмас”.
Демак, тирик ёки вафот этган киши қазо қилган намоз ва рўзаларни уни фарзандлари адо қилишлари билан тирик ёки вафот этганнинг зиммасидан бу қарзлар соқит бўлмайди. Чунки, намоз холис баданий ибодат бўлиб, уни бажаришда киши ўзидан бошқани ўринбосар қилишига шариатимиз рухсат бермайди. Лекин, киши намоз ўқиб ёки бошқа ибодатни қилиб, савобини вафот этганларга бағишласа ёки ҳадя қилса, бу тўғри ва дуруст бўлади. Бу ҳақда “Фатовои ҳиндия” китобида шундай дейилган:
أَنَّ الْإِنْسَانَ لَهُ أَنْ يَجْعَلَ ثَوَابَ عَمَلِهِ لِغَيْرِهِ صَلَاةً كَانَ أَوْ صَوْمًا أَوْ صَدَقَةً أَوْ غَيْرَهَا كَالْحَجِّ وَقِرَاءَةِ الْقُرْآنِ وَالْأَذْكَارِ وَزِيَارَةِ قُبُورِ الْأَنْبِيَاءِ عَلَيْهِمْ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ وَالشُّهَدَاءِ وَالْأَوْلِيَاءِ وَالصَّالِحِينَ وَتَكْفِينِ الْمَوْتَى وَجَمِيعِ أَنْوَاعِ الْبِرِّ
яъни: “Киши қилган амалининг савобини бошқага бағишлаши мумкин. Қилган амали – намоз ўқиш, рўза тутиш, хайр-эҳсон ва садақа қилиш ёки ҳаж қилиш, Қуръон тиловати ва зикр-тасбиҳлар қилиш, пайғамбарлар, шаҳидлар, авлиёлар ва солиҳларнинг қабрларини зиёрат қилиш, вафот этганни кафанлаш ва бошқа турли яхши амаллар бўлиши мумкин”.
Демак, вафот этганларнинг қазо намоз ёки рўзаларини тириклар уларнинг номларидан адо қилиши дуруст эмас, лекин тириклар нафл намоз ва рўза каби ибодатларни қилиб, савобини вафот этганларга бағишлаши дуруст ва бу вафот этганларга катта яхшилик қилишга киради. Валлоҳу аълам.

#Динда_саволим_бор: Майитни қабрга қўйгандан кейин, қўлга тупроқ олиб сочиш шариатда борми?
❓ Бизда майитни қабрга қўйгандан кейин ёшми-қарими, ҳамма одамлар қўлига тупроқ олади-да қабр атрофида 3 марта айланиб, майит устидан тупроқ сочишади. Ўзимча бу ишлар инсон тупроқдан яратилган, яна тупроққа қайтади, деган маънода қилинса керак, деб ўйлардим. Аммо шариатда бу борми-йўқми, билмас эканман, шунга аниқлик киритиб берсангиз...
❗️ Маййит қабрининг бош томонидан уч сиқим тупроқ ташлаши мустаҳабдир. Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир маййитга намоз ўқидилар. Сўнгра қабрига келиб, боши томонидан уч сиқим тупроқ ташладилар” (Имом Аҳмад ривояти).
Аввалгисида (минҳаа халақнаакум), яъни “Биз сизларни ундан яратдик”, иккинчисида (ва фийҳаа нуъийдукум) - “Унга қайтарурмиз”, учинчисида эса (ва минҳаа нухрижукум тааратан ухро) - “Ва сизларни яна бошқатдан ундан чиқарурмиз”, дейди. Бу “Тоҳа” сурасининг 55-оятидаги жумлалар бўлиб, оятнинг тўлиғи қуйидагича:
﴿مِنْهَا خَلَقْنَاكُمْ وَفِيهَا نُعِيدُكُمْ وَمِنْهَا نُخْرِجُكُمْ تَارَةً أُخْرَى﴾
“Биз сизларни ундан (ердан) яратдик, унга қайтарурмиз ва (қиёмат кунида) сизларни яна бошқатдан ундан чиқарурмиз”. Валлоҳу аълам!

Жаннатнинг саккиз номи
Савол: Жаннатнинг бир неча номлари хусусида эшитганман, Сиздан илтимос, жаннатнинг номлари ҳақида тушунча берсангиз.
Жавоб: Уламолар Қуръони карим оятларига асосланиб, жаннатнинг саккизта номи (даражалари) бор дейишади:
1. Фирдавс жаннати. «Албатта, имон келтирган ва эзгу ишларни қилган зотлар учун Фирдавс боғлари манзил бўлур». (Каҳф, 107).
2. Адн жаннати. «Аллоҳ мўминлар ва мўминаларга остидан анҳорлар оқиб турадиган, мангу яшайдиган Адн жаннат (боғ)ларидаги пок масканларни ваъда қилди. Аллоҳнинг ризоси эса, (ҳаммасидан) каттароқдир. Ана шу (лар) улкан ютуқдир». (Тавба, 72).
3. Маъво жаннати. «Қасамки, (Муҳаммад Жаброилни) иккинчи бор кўрди. (Жаннат) чеккасидаги Нилуфар олдида. Маъво жаннати ҳам ўша (Нилуфар)нинг олдидадир». (Нажм, 13–15).
4. Наъим жаннати. «Яна мени Наъим жаннатининг ворисларидан қилгин!». (Шуаро, 85).
5. Хулд жаннати. «(Эй Муҳаммад, уларга) айтинг: “Шу (дўзах) яхшироқми ёки тақводорларга ваъда қилинган мангулик (Хулд) жаннатими?!” Улар учун (бу) мукофот ва натижа бўлур эди». (Фурқон, 15).
6. Қарор жаннати. «Эй, қавмим, бу дунё ҳаёти фақат бир (арзимас) матодир. Албатта, охиратгина (мангу) барқарорлик диёридир». (Ғофир, 39).
7. Дорус Салом. «Улар учун Парвардигорлари ҳузурида тинчлик диёри (жаннат) бордир. Қилган (солиҳ) амаллари сабабли, У уларнинг дўстидир». (Анъом, 127).
8. Дорул Муқома. «У Ўз фазли билан бизларни мангу турадиган диёрга туширдики, бу жойда бизларга на машаққат етар ва на чарчоқ етар». (Фотир, 35).