REPETITOR-SERVIS
338 members
298 photos
19 videos
344 files
491 links
REPETITOR - SERVIS NTM

🔴🔴🔴Arzon, sifatli, ta'lim bizda kafolatlanadi.

📞 +99899 824 07 09

📞 +99890 989 84 47

Bizda Til kurslari ham mavjud! ! !
Bog'lanish uchun
@repetitorservisnews_bot
@nodirbek2777
Download Telegram
to view and join the conversation
#Qabul2019 #statistika

2019-yil 21-iyun holatiga jami 3660 nafar abituriyent OTMga hujjat topshirdi.

© Davlat test markazi



⭕️ @Abituriyent (rasmiy yangiliklar) kanaliga ulanish👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEfjm4-xSUHqJDxnEQ
Forwarded from Abituriyent Onlayn
Endi O‘zbekistondagi OTMlar diplomlari Rossiyada tan olinadi

Batafsil: http://www.abt.uz/blog/endi-ozbekistondagi-otmlar-diplomlari-rossiyada-tan-olinadi
Forwarded from Alimoff
​​Бу сиз куриб турган суратдаги инсон Элизабет Робинсон.

Авиахалокатга учрагач уни улди деб хисоблашган. Аммо у тирик булган. 7 хафта комада ётган, дахшатли жарохатлар окибатида, 2 йил давомида шунчаки юришни кайта урганган.

5 йилдан кейин югуриш буйича Олимпиада чемпиони булган.

Киссадан хисса: Токи сен тирик экансан, хечкачон такдирга тан берма! Таслим булма! Буюклик сари олга кадам босишда давом эт. Максадларинга элтувчи йулни топ. Бундай йул йук булса, уша йулни хам узинг кур дустим.

Каналга уланиш 👉@nurbekalimov
Forwarded from Abituriyent Onlayn
Toshkent shahrida Adju universitetini tashkil etish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida Hukumat qarori qabul qilindi.

Qarorga muvofiq, Toshkent shahrida Adju universitetini tashkil etishda Adju universitetiga (Koreya Respublikasi) dastlabki maslahat ishlarini bajarish uchun toʻlovni amalga oshirish maqsadida 2,1 mln AQSH dollariga teng miqdorda mablagʻ ajratildi.

Shuningdek, Yashnobod temir yoʻl kasb-hunar kolleji hamda Yashnobod kasb-hunar kollejining bino va inshootlari tegishli hududlari bilan birgalikda Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligiga berildi, keyinchalik ushbu joyda Toshkent shahridagi Adju universiteti joylashtiriladi.

Mazkur kasb-hunar kollejlarining oʻquvchilari oʻqishni bitirgunlariga qadar shu yerda oʻquv jarayonini davom ettiradilar.

👉https://t.me/joinchat/AAAAAD-qgW7AqEn2cDsxmA
Toshkent_shahridagi_Adju_institutini.pdf
1.2 MB
Forwarded from "ABITURIYENT" gazetasi
Биласизми?

Давлат тест маркази тарихидаги рекорд балл 306,9 балл бўлган ва у 2017-йилда ўрнатилган.

Андижон давлат тиббиёт институтига ҳужжат топширган абитуриент Бобурбек Мадраҳимов тестда ҳарбий имтиёзи билан умумий ҳисобда 306.9 балл тўплашга эришган! У пайтда саволлар 36 тадан бўлган.

Бобурбек Мадраҳимов - оддийгина қишлоқ йигити. Андижон вилоятининг Избоскан тумани Юқори маҳалласида яшайди. Тиббиётчилар оиласида туғилган. Отаси Равшанбек - уролог, онаси Ҳамидахон - доя.

У 2013 йили тиббиёт институти қошидаги академик лицейни битирган.

«Лицейни тугатганимдан сўнг йиллар давомида ўқишга киришга ҳаракат қилдим, тайёрлов курсларида ҳам роса шуғулланганман. Шундан сўнг ҳарбий хизматни Сурхондарёнинг Саросиё туманида ўтадим ва тегишли имтиёзга эга бўлдим. Ўтган йили мазкур институтга кириш балларим озгина етмай қолиб, университетнинг биология факультетида ўқишни тавсия қилишганида ҳоҳламаганман. Сабаби, мақсадим тиббиёт ходими бўлиш эди. Бир йил давомида Андижон давлат университетининг етакчи педагоглари ёрдамида билимимни янада мустаҳкамлаб, бу йилги тест синовларида 203.5 балл натижасига эришибман. Ҳарбий имтиёзга эга абитуриент сифатида менга тўплаган балларимнинг 50 фоизи ҳам тақдим қилинди. Академик лицей, тайёрлов курслари ва устозлардан олган билимим орқали 203 балл тўплаганим меҳнатларим самараси деб биламан», - дея кун.уз га интервью берган эди

Ана шунақа гаплар!

Каналга уланиш
👇
https://t.me/abituriyentgazeta
Toshkent_Davlat_Yuridik_universitetining.pdf
844.4 KB
REPETITOR-SERVIS
https://bit.ly/2WAZz4I
Shuningdek, Britaniya Kengashining Oʻzbekistondagi vakolatxonasi (British Council) tomonidan kompyuterda IELTS sinovlari quyidagi sanalarda Toshkent shahridagi Yodju texnika institutida oʻtkazilishini maʼlum qiladi: 14.06.2019-y., 21.06.2019-y., 28.06.2019-y., 05.07.2019-y., 12.07.2019-y., 19.07.2019-y. va 26.07.2019-y.

Roʻyxatdan oʻtish: https://www.britishcouncil.uz/en/exam/ielts/dates-...

Ma’lumot uchun telefon: 78-129-40-40 (115), (128)

Manzil: Toshkent shahri, Yakkasaroy tumani, Usmon Nosir, 156
Forwarded from Abituriyent Onlayn
✏️Test sinovlari uchun to'lovni amalga oshirish usullari

To'lov kvitansiyasi tayyor bo'lgandan so'ng, 2 xil usulda to'lovni amalga oshirish mumkin:

1. Mazkur kvitansiyani chiqarib, bankka borgan holda bank orqali to'lov qilish.

2. Plastik kartangiz bo'lsa, "onlayn" to'lov tizimi orqali to'lov qilish. Bunda kvitansiya shakllangandan so'ng "Plastik karta orqali to'lov" tugmasi paydo bo'ladi. Shu orqali to'lov tizimiga o'tiladi va kvitansiyadagi invoys raqamini kiritish orqali to'lov amalga oshiriladi.

Davlat test markazi

👉https://t.me/joinchat/AAAAAD-qgW7AqEn2cDsxmA
Toshkent maktablarida ishlayotgan 600 dan ortiq o‘rta maxsus ma’lumotli o‘qituvchilar istisno tariqasida Toshkent davlat pedagogika universitetining sirtqi bo‘limida alohida qabul kvotalarini ajratgan holda o‘qitilishi tashkil etiladi.
Халқ таълими вазирлиги Тошкентдаги мактабларни замон талабларига мосламоқчи

Халқ таълими вазирлиги Тошкентдаги мактабларни замон талабларига мосламоқчи. 22 июнда муҳокамага қўйилган Вазирлар маҳкамаси қарори лойиҳасида айтилишича, Тошкент шаҳрининг ўзига хос хусусиятлари, шаҳар аҳолисининг ва замонавий шаҳарсозликка қўйилаётган талабларнинг йилдан-йилга ўсиб бораётганлиги инобатга олинган.
Тошкент шаҳридаги мактабларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, мактаблардаги ўқувчилар сонини белгиланган меъёрларга мослаштириш мақсадида:
800 млрд сўмга мактаб қуриш ва таъмирлаш режалаштирилган
Тошкент шаҳрида 12 та янги маҳалла учун янги мактаблар қурилади.
50 та мактаб реконструкция қилинади, 98 та мактаб мукаммал таъмирланади ва жиҳозланади.
Бунга давлат бюджетидан 2019 йил қўшимча 400 млрд сўм ва 2020 йилда ҳам 400 млрд сўм ажратилади.
Тармоқ мактаблари яратилади
2019/2020-ўқув йилидан бошлаб Тошкентдаги ўқувчилар сони қувватига нисбатан кам бўлган мактаблар ўқувчилар сони қувватига нисбатан ортиқ мактабларга тармоқ мактаб сифатида бириктирилади.
Тошкент шаҳридаги бешта лицей ва коллеж бино ва иншоотлари, ери, жиҳоз ва ускуналари билан халқ таълими тизими тасарруфига берилади.
Бу бинолар икки ва ундан кўп сменаси мавжуд мактабларга бириктирилади ёки зарур ҳолларда уларда янги мактаб очилади.
Аввал мактаб бўлиб, бошқа мақсадда фойдаланилаётган бинолар ХТВга қайтарилади. Бу бинолар 2020 йил 1 сентябргача бўшатилиб, уларда мактаблар қайта очилади.
Ўқитувчилар малакаси оширилади, молиявия рағбатлантирилади
Ўқитувчилар учун тренинглар, курслар, семинар, маҳорат дарслари ташкил этилиши режалаштирилмоқда.
Тошкент мактабларида ишлаётган 600 дан ортиқ ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар истисно тариқасида Тошкент давлат педагогика университетининг сиртқи бўлимида алоҳида қабул квоталарини ажратган ҳолда ўқитилиши ташкил этилади.
2019/2020-ўқув йилидан бошлаб Тошкентдаги мактабларда таълим сифатини оширишга ҳисса қўшган ўқитувчилар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қўшимча рағбатлантирилади.
Ихтисослаштирилган мактаблар PISA каби халқаро тадқиқотлар учун тажриба-таянч мактаблари бўлади
ХТВ тасарруфидаги республика ихтисослаштирилган мактаблари PIRLS, TIMSS, PISA, TALIS каби халқаро тадқиқот дастурлари учун тажриба-таянч мактабларига айлантирилади.
ДХШ ва хусусий мактаблар кўпайтирилади
Давлат-хусусий шерикликда очилган ва хусусий мактабларни янада кўпайтириш мақсадида 2020 йилдан бошлаб 4 йил муддатга тажриба тариқасида таъмирталаб мактаблар хусусий сектор бошқарувига берилади.
Мустақил ўқув дастурига эга халқаро мактаблар очилади
Тошкентда жаҳон стандартлари асосида таълим берувчи халқаро мактаблар очиш режалаштирилган:
2020 – 2025-йилларда Тошкент шаҳрида жаҳон стандартлари асосида умумий ўрта таълим берувчи халқаро мактабларни ташкил этиш кўзда тутилмоқда. Тошкентдан уларга 2020 йил 1 январга қадар 10 гектар ер ажратилади.
Халқаро мактабларга уни ташкил этувчи давлатларнинг ўқув дастурлари асосида таълим берилишига рухсат этилади. Бу мактабларда фақат миллий қадриятларга боғлиқ фанлар (давлат тили, тарих, маданият ва бошқалар) ҳам қўшимча ўқитилиши керак бўлади.
Бешта ташаббус
Бешта ташаббус доирасида 2019/2020-ўқув йилидан бошлаб:
Тошкент шаҳридаги барча театрларда ҳар ойда бир кун мактаб ўқитувчилари учун бепул спектакллар намойиши, шунингдек, таниқли актёр ва санъаткорлар билан учрашувлар ташкил этилади.
Мактабларда йил давомида мунтазам концерт дастурлари намойиш этиб борилади, шоир ва ёзувчилар иштирокида очиқ дарслар, ижодий учрашувлар ва китобхонлик кечалари ўтказилади.
Ўқувчилар ўртасида турли танлов, фестивал ва спорт мусобақалари уюштирилади. Таниқли спортчилар ва мусобақалар ғолиблари билан учрашувлар, мастер-класс намойишлари ўтказилади.
Тошкентдаги барча мактаблар юқори тезликдаги интернет алоқаси билан имтиёзли асосда таъминланади ва ҳар бир мактабда компютер клублари ташкил этилади.
Forwarded from Xushnudbek.uz
Ўқишни кўчириш (перевод) масаласида

Талабалардан ҳар куни ўқишни кўчиришга оид жуда кўп саволлар келиб тушади. Ҳар бирига алоҳида жавоб бериб чиқиш имконим йўқ, шу сабабли мазкур мавзуга оид туркум маълумотларни навбати билан бериб боришга ҳаракат қиламан.

Шунингдек, #ўқишникўчириш орқали маълумотлар билан танишиб боришингиз мумкин.

Бир таълим шаклидан бошқасига ўқишни кўчирса бўладими?

Бу энг кўп бериладиган саволлардан бири. Масалан, кундузгидан кечкига ўтказса бўладими, сиртқидан кундузгигачи ва ҳ.к.

Ҳа, бир таълим шаклидан бошқасига ўқишни кўчириш мумкин, лекин барча ҳолларда ҳам эмас. Қуйида бирма-бир кўриб чиқамиз.

👉 Кундузги таълимдан қуйидагиларга кўчириш рухсат этилади:
• кундузги;
• сиртқи;
• кечки (сменали).

Кундузги таълимдан махсус сиртқига кўчириб бўлмайди.

👉 Сиртқи таълимдан рухсат этилади:
• сиртқи (фақат бир таълим соҳаси доирасида);
• кечки (сменали).

Сиртқи таълимдан кундузги ҳамда махсус сиртқи таълимга кўчириб бўлмайди.

👉 Кечки таълимдан рухсат этилади:
• кечки таълим (фақат бир таълим соҳаси доирасида);
• кундузги.

Кечки таълимдан сиртқи ҳамда махсус сиртқи таълимга кўчириб бўлмайди.

👉 Махсус сиртқи таълимдан бошқа таълим шаклига кўчириб бўлмайди, ўз навбатида бошқа таълим шаклларидан махсус сиртқига кўчириш талаби ҳам рад этиш учун асос бўлади. Фақат махсус сиртқида бир таълим соҳаси доирасидагина кўчиришга рухсат этилади.

👉 Шунингдек, мақсадли қабул қилинганлар бошқа таълим йўналиши ёки таълим шаклига, бошқа ОТМга кўчира олмайди.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Edu.uz rasmiy kanali
#Қабул2019

ЎзР Президентининг 2019 йил 7 июндаги ПҚ-4352-сон қарори билан Тошкентда Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг филиали ташкил этилган.

Филиалда юқори малакали муҳандис-техник кадрлар тайёрланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA#Қабул2019
O'zbekistonda ilk davlat xususiy sherikchilik asosida "Qo'qon universiteti" tashkil etish haqida qaror loyihasi regulation.uz portalida muhokamaga qo'yildi.
Қўқонда давлат-хусусий шерикчилиги асосида университет ташкил этилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Қўқон университетини ташкил этиш тўғрисида” қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда «Da Vinci» масъулияти чекланган жамиятининг Қўқон шаҳрида давлат-хусусий шерикчилиги асосида нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи Қўқон университетини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилиниши мумкин.

Қарор лойиҳасига кўра, Университетда ўқитиш Ўзбекистон Республикасида амалдаги мавжуд таълим шакллари ҳамда ўзбек, рус ва инглиз тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Ҳужжатга мувофиқ, Университет масъулияти чекланган жамият шаклидаги нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланиб, таълим фаолияти 2019/2020 ўқув йилидан бошланиши белгиланган.

Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул квоталари республика меҳнат бозори эҳтиёжлари ҳамда университетнинг моддий-техник имкониятидан келиб чиққан ҳолда Университет томонидан белгиланади.

Университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган давлат намунасидаги диплом берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги