Reminders • Trade
331 subscribers
85 photos
15 videos
7 files
68 links
Трейдинг психология ва менежмент учун фойдали контент. Қисқа эслатмалар.

Крипто ҳақида пулли ва бепул курс дарслари:
@notestrade
Download Telegram
RR – Risk/Reward – фойда ва зарар нисбати.

Битим очишда маълум зарарга тайёр турган ҳолда, маълум фойдани кўзлаш.

Айтайлик, стоп-лосс 2% бўлса ва тейк-профит 6% бўлса, бу ҳолда фойда ва зарар нисбати 2:6 – бошқача қилиб айтганда, RR 1:3 бўлган бўлади. Бу муваффақиятли трейд олиб бориш учун энг минимал талаб ҳисобланади.

RR 3 дан паст бўлиши – узоқ муддат натижасига салбий таъсир кўрсатади. Бу ҳақида яна батафсилроқ тўхталамиз...

#risk #management
───── ◉ ─────
@reminderstrade
​​Фойда ва зарарнинг оптимал (энг мақбул) нисбати трейдерга хато қилиш билан бирга фойдада қолиш имконини беради.

Битим очишдан аввал маълум фойда олиш учун қанча миқдор суммани рискка қўйилаётганини аниқлаш керак.

Қуйида трейдер безарар қолиши учун RR ҳақиқати келтирилган ⤵️
(пастдаги расмга боқинг)


Битимлар серияси мақбул фойда ва зарар нисбати билан очилиши зарур. Юқори эҳтимолли сетаплар ва RR га риоя қилиш билан савдо қилиб, трейдер стабил ижобий натижаларга чиқа олади.

#risk #management
───── ◉ ─────
@reminderstrade
​​Қўшимча

Депозитингизни 1%ига тенг миқдордаги зарар риски билан бутун депозитингизни йўқ қилиш учун, сиз кетма-кет 1'500 та зарарли битимлар қилишингиз керак.

Тушуняпсизми, бутун депоингиз 1%ига тенг миқдорида стопингиз бўлса, хато қилиш имконингиз қанча бўлади ва сиз бу билан депони слив қилиб ташламайсиз, модомики тейк-профитлар олиб ҳам тураракансиз.

50%ини рискка қўйиш билан эса, кетма-кет 70 та зарарли савдо қилишингиз керак.

Стоп-лосс 3% қўйилиши керак бўлса, унда нима қилиш керак?
– Демак, депони 3 дан 1и билан битим очиш керак, шунда депони бутун қисмига нисбатан риск 1% га айланади.

Стоп-лосс 2% бўлса – депо ярми билан.


Энди, бу график билан нимани тушуниш мумкин?

Агар сиз 1:10 нисбатдаги RR билан савдо қилсангиз, демак, безарар қолишингиз учун 9% winrate етарли бўлади. 10 та анализдан 1 гинаси ижобий ёпилиши билан сиз депоингиздан ҳеч нарса йўқотмайсиз.

Энди RR 1:1 бўлса, хато қилиш имконингиз ҳар иккитада биттагина бўлади, яъни ҳар 2 битимнинг бири ижобий ёпилмаса, сиз зарарда бўласиз.

Энди RR ингиз 3:1 бўлса, сизда winrate 75% бўлиши керак. 10 та анализдан 8 таси ижобий чиқмаса, сиз зарарда қоласиз.

#risk #management
───── ◉ ─────
@reminderstrade
Математик эҳтимоллик

Трейдда натижа доимо узоқ муддат эътиборида белгиланади. Шу сабабдан бор йўғи бир нечта битим очиб, фойдали битимлар фоизи ҳақида хулоса қилишга шошилманг.

Шунингдек, буткул мағлубият белгиси эмас, қачон RR 1:3 да кетма-кет 4 та зарарли битим қилган бўлсангиз ҳам. Худди шундай тарзда келгусида 4 та фойдали битим қилишингиз мумкин ва бу билан статистика мувозанатга келади.

Исталган натижа намуналарини олиб қаралса, бир гуруҳ муваффақият ва бир гуруҳ муваффақиятсизликлардан ўтганини кўриши мумкин. Бу ҳақиқатни қанча эрта қабул қилсангиз, шунча тўғри фикрлаш нуқтаи назаридан трейдингга руҳий тайёр бўласиз.

#risk #management
───── ◉ ─────
@reminderstrade
Мақбул RR ни аниқлаш

Ҳар бир трейдер шахсий темперамент ва ўз савдо йўналишига эга. Мос келадиган RR ни ҳар бирини тестлар қилиб кўриб, плюс ва минусларини ўлчаб кўриш билан аниқланади.

Оптимал фойда ва зарар нисбати – RR 1:3 – кўплаб савдо имкониятлари.

Ўртача фойда ва зарар нисбати – RR 1:5 – савдога ўртача имкониятлар.

Катта фойда ва зарар нисбати – RR 1:10 – савдо учун оз имкониятлар.


Фойда фоизи танланган тизимга боғлиқ эмас. RR 1:3 билан савдо қиладиган трейдерлар, RR 1:10 билан савдо қиладиган трейдерлардан кўра сезиларли даражада кўпроқ даромад қилишлари мумкин.

Биринчи ўринда ижобий динамикага чиқиб олишни мақсад қилиб қўйиш керак, бу учун оптимал ва ўртача RR энг яхши вариант бўлади.

#risk #management
───── ◉ ─────
@reminderstrade
Тавсия қилинадиган RR

Тавсия қилинадиган минимал RR нисбати – 1:3.

Бу RR билан 4 та битим очилганида, трейдер безарар қолиши учун биргина битим фойдада ёпилиши кифоя қилади. Фойдали битим биттадан ошганида эса, трейдер даромад қилади. Шуни инобатга олиш керак-ки, битимлар серияси давомида риск ошмаслиги ва RR нисбати пасайиб кетмаслиги керак.

Қисмли ечиладиган позиция аввалида (битим ёпилганида кутилган фойдани таъминлаш учун) RR баландроқ бўлиши зарур.

#risk #management
───── ◉ ─────
@reminderstrade
Зарар қилишдан қўрқув бўлганда, савдода нима рўй беради?

1. Зарар қилишдан қўрқиш қўрқув асосида қарор қабул қилишга ундайди.

2. Йўқотиш муқаррар – қўрқув асосида қарор қабул қилиш диққатни салбий натижа устида ушлаб туради.

3. Қўрқув асосида қарор қабул қилиш трейдерда фалажлик ёки самарали ишлай олмаслик шаклланишини таъминлайди.

4. Йўқотишларни қабул қилолмайдиган трейдер тарафидан бошқарилаётган капитал, узоқ муддат натижасида фойда келтиролмайди.

#antiFOMO #psixologiya
───── ◉ ─────
@reminderstrade
Ўринли йўқотишларга қарамай, даромад қилиш мумкин

1. Капиталини профессионал бошқараётган киши, "Зарарлар – бу бизнес юритишдаги ҳаражатлар" эканлигини тушунади.

2. Капитални ўринли бошқариш ва юқори эҳтимолли сетапларни ишлатиш сезиларли % фойда олиб келади.

3. RR 1:3 бўлган савдо сценарийлари бошланғич асосни таъминлайди.

4. RR 1:5 ёки юқорироқ бўлган савдо сетапларини аниқлаш – йўқотишларни самарали қоплаш усули.

#risk #management
───── ◉ ─────
@reminderstrade
Катта Win Rate ёки юқори RR?

Битимлар сериясида даромад қилиш учун сизга на ҳаддан ташқари юқори Win Rate ва на юқори нисбатдаги RR керак эмас.

Агар-ки, ҳатто сизнинг ўртача фойдангиз ўртача зарарингиздан бор йўғи икки баробар катта бўлса ҳам, стабил даромад қилишингиз учун 34% дан кўпроқ ҳолатда ҳақ бўлишингиз керак.

Бу шуни англатади-ки, мос равишдаги RR билан сиз вазиятларнинг 65% игача хатога йўл қўйишингиз мумкин, аммо шу билан бирга битимлар сериясида даромад қилишингиз мумкин.

Original:t.me/SANCHO_DT/1205

#risk #management
───── ◉ ─────
@reminderstrade
​​Янги трейдерлар орасида энг кўп учрайдиган саволлардан бири:

"Нима учун фойдани фиксация (тақсимлаб ечиш) қилиш керак?"

Жавоб видеода ⤵️

#management #psixologiya
───── ◉ ─────
@reminderstrade
Мунтазам фойдада бўлиш учун энг катта қадам — ўзини англаш: кучли ва кучсиз жиҳатларини билиш.

Кучсиз жиҳатлар керакли саъй-ҳаракатлар билан кучлига айланиши мумкин. Аммо камчиликларни минималлаштириш учун улар ҳақида билиш керак.

Битим очаётганда, бошқараётганда ва ёпаётганда содир бўладиган аниқ ҳислар ва фикрлаш жараёнларини ёзиб боринг.

Сизга манфаат келтирмайдиган савдо хулқингизни аниқланг ва уни йўқотиш устида ишланг.

Амалиёт сизни мукаммаллаштирмайдии. Фақатгина мукаммал амалиёт яхшиланишларни келтириб чиқаради.

Агар сиз нотўғри нарсаларни амалиёт қилаётган бўлсангиз ёки айни ўша нотўғри нарсаларни қайта-қайта такрорлаётган бўлсангиз, қанча соат сарфлашингиздан қатъий назар курашишда давом этаверасиз.

Тараққиёт ва турғунлик орасидаги фарқ – бизнинг доимий равишда шахсий тажрибамиз устида ўрганиш қобилиятимиздадир.

Original:t.me/SANCHO_DT/1198

#entertainment #psixologiya
───── ◉ ─────
@reminderstrade
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги хатти-ҳаракатларимиз билан биз эртанги кун харитамизни чизамиз. Вақт ўтиб қаерда бўлишимиз ва нималарга эришишимиз ўзимизга боғлиқ.

Эътибор қилмай, ёмон одатларимизни кичик-арзимас санаб, 5-10 йилдан кейинги келажагимизни гўзал суратда барпо бўлишидан ўзимизни маҳрум қиламиз. 5-10 йилда яхши натижаларга сабабчи бўлиши мумкин бўлган кичик яхши амалларни арзимас санаб, ўзимизда одатлантирмаймиз.

Биз бирйўла катта сабабларни тутишни ва катта натижага эришишни истаймиз. Аммо ҳақиқат бундай эмас.

Унутмайлик! Муваффақият – бу поғоналардан кўтарилишдир. Бу бир муддат, гарчи узоқ туюлса-да, қийинчиликарга сабр, тўсиқларни енгишга куч тўплаш, доимо ўз устида ишлаш ҳамда мақсаддан кўзни узмаслик, дегани.

Танланг: қисқа муддатли ҳотиржамлик, осойишталигингизни деб бутун давом умрингизни омадсиз қилишга тайёрмисиз? Ёки бир муддат қийинчиликларга бардош бериб, умрингиз қолган қисмини енгилликда ўтказишни истайсизми?

Танлов ўзимизда...

#entertainment #M
───── ◉ ─────
@reminderstrade
Муваффақиятли трейдер сифатида сизнинг вазифангиз — мукаммал тарзда ўйлаб тузилган, хатти-ҳаракатларингиз ва қарорларингиз режасига ҳар куни амал қилиш.

© Sancho DT

#management #psixologiya
───── ◉ ─────
@reminderstrade
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Атрофингизга мақсади сизники билан бир бўлган кишиларни тўпланг. Ҳеч бўлмаганда, мақсад томон ҳаракатланишини кўриб илҳомланасиз.

#M #entertainment
───── ◉ ─────
@reminderstrade
​​🖇ТРЕЙДЕРНИНГ РУҲИЙ ҲОЛАТИ

Кириш

Зарардаги трейдерларнинг аксари, муаммо бозор ҳақида етарлича маълумотга эга эмасликларида деб ўйлайдилар.

Улар нарх ҳақида ҳамма нарсани билишга уринадилар, янги инструментлар ва индикаторлар ортидан қувиб юрадилар, чунки бозорнинг ҳар бир ҳаракатидан савдо қила олишлари мумкин бўлган мукаммал стратегия мавжуд деб ишонадилар.

Бундай трейдерларнинг заҳирасида инструментлар қанча кўпайса, депозитларини шунча тез йўқотадилар, чунки сифат – сондан устун.

Улар узоқ жавобини излайдиган муаммо қандай инструментлар ишлатишларида ёки қанча битимлар қилишларида эмас. Муаммо – ўзларида.

Аммо улар бу ҳақида билолмасалар керак, чунки "психология" – анча оғир, шу билан бирга тажрибасиз трейдерлар тарафидан энг кўп рад қилинадиган бўлим:

Улар иқтисодий эркинлик ва ютуққа эришиш учун савдоларни осонгина бажара оламан, деб ўйлайдилар.
Кўплаб трейдерлар тўқнаш келган психологик тўсиқлар оғриқли тарихи мени айланиб ўтади, деб ўйлайдилар.


Одамлар табиатан бир хилдирлар, ҳар биримизда муваффақиятли савдога тўсиқ бўлувчи ҳиссий камчиликларимиз бор. Айни шу камчиликлар ҳар қандай бозор фаолиятига асос бўлади.

Орамизда ўзида фақат яхши сифатларни жамлаган киши йўқ, демак трейдинг психологиясига эҳтиёжи бўлмаган киши ҳам йўқ. Ягона фарқ шундаки, ҳар бир кишининг ўз оғриқли нуқтаси бор, аммо албатта ҳар бир кишида бор.

Руҳий чидамликни ўзлаштириб, уларни ўз фойдангизга бура оласизми ёки капиталини мунтазам бозорга топшириб борувчи кўпчилик тарафида қоласизми – гап мана шунда!

#psixologiya
───── ◉ ─────
@reminderstrade
Trading-steps-pyramid.jpg
309.7 KB
Трейдда:

10% стратегия
30% моней менеджмент
60% психология

ҳал қилади.

#psixologiya
───── ◉ ─────
@reminderstrade
​​🖇️ ТРЕЙДЕРНИНГ РУҲИЙ ҲОЛАТИ

1-бўлим. Қанчалик узоқ бўлиши ҳақида ўйламанг.
Қанчалик яхши бўлиши кераклиги ҳақида диққатингизни жамланг.


Трейдга енгил пул топиш ғояси олиб кирган янгиларнинг яхши кўрган саволи: "Фойдада бўлишим учун қанча вақт кетади?"

Бу ҳақида унутинг. Бунинг ўрнига: "Фойдадаги трейдер бўлишим учун нима қилишим керак?", – деган саволни қўйинг.

Биринчиси. Трейдинг – тез бойиш схемаси, деган хаёлни бутунлай унутиш.

Иккинчиси. Трейдинг казино эмаслигини тан олиш ва катта ютуққа умид қилишни бас қилиш. Умумий яхши натижа – бу кўплаб кичик ғалабалардир.

Учинчиси. Айнан сиз учун ишлатиш қулай бўлган сетаплар ишлаб чиқиш.

Тўртинчиси. Риск менежментини бузиш истагини йўқ қилиш.

Бешинчиси. Омадсизлик сабабларини бозордангина эмас, ўзидан ҳам излаш.

Кимдир йўлнинг бошида, ортиқча меҳнат қилмай фойдага киради, аммо кейин бу ўринни ушлаб қолиш учун ўз устида қаттиқ ишлайди.

Кимдир эса натижага бозор ва ўз шубҳалари, қўрқувлари билан узоқ курашишдан кейин, бир қанча мағлубият ва ғалабалардан кейин, узоқ йиллик ўрганишлардан, бэктест ва ўз устида оғир меҳнат қилишдан кейин эришади.

Ҳар икки ҳолатда ҳам узоқ муддатли фойдалиликка машаққатли меҳнат олиб келди. Биринчисига омад кулиб боқди ва ютуқларни қўлга киритишда давом этди, деб ўйламанг.

Зарурий меҳнатсиз бир мартали кунлик/ҳафталик/ойлик фойда кўп маротаба такрорланмайди.

Трейдинг билан шуғулланаётганда, натижа тез орада кўринмаслигига тайёр туринг, ҳеч ким сизга муддатни айтолмайди.

Аммо сизга шуни айта оламанки, сиз ўзингизни нимага кучингиз етади деб ўйласангиз – шунга қодир бўла оласиз. Агар сиз бошиданоқ бу машғулотни осонгина ташлаб кета оламан, деган хаёлга бораётган бўлсангиз, бу мен учун эмас, деган фикрлар келаётган бўлса, тез орада осонгина мағлубиятга учрайсиз ва бу кўчани тарк этасиз. Шубҳа қилаётган нарсангизга вақт ва меҳнатингизни сарфлашга ўзингизни руҳлантиролмайсиз.

Узоқ муддат эътиборида муваффақиятли трейдер бўлиш учун, кўнглингизга ёқмайдиган барча ишларни қилишингизга тўғри келади – ўзингизни интизомга солишингиз керак бўлади.

Балки, охир-оқибат сизнинг йўлингиз энг тез йўллардан бўлмаган бўлиши мумкин, аммо манзилга етиб борганингизда, бу йўл тўғри бўлганини тушуниб етасиз.

Ҳозир эса, танлов қилинг ва бу танловни қабул қилинг, мақсад қўйинг, кучингизни тўпланг, ҳар куни ўзингизни руҳлантиринг. Хатолардан хулоса қилинг ва йўлда давом этинг.

#M #psixologiya
───── ◉ ─────
@reminderstrade
Reminders • Trade
​​Янги трейдерлар орасида энг кўп учрайдиган саволлардан бири: "Нима учун фойдани фиксация (тақсимлаб ечиш) қилиш керак?" Жавоб видеода ⤵️ #management #psixologiya ───── ◉ ───── @reminderstrade
Эслатма

Нима учун фойдани фиксация қилиш муҳимлиги ҳақида яна иккита мисол.

Биз бу ҳаракат билан, активдаги пулимиз 30% қисми фойдасини сақлаб қолдик ва вақтдан ютдик – нарх деярли олган жойимизга қайта тушиб берди.

Энди истасак, анализни қувватлаб кўриб, чиқарган пулимизни фойдасини айириб, яна шу активга қайта соламиз ёки бошқа активда айлантириш имконимиз бор.

#management #position
───── ◉ ─────
@reminderstrade
​​🖇️ ТРЕЙДЕРНИНГ РУҲИЙ ҲОЛАТИ

2-бўлим. Муваффақият йўли хатолар билан қопланган.

Одамлар муваффақиятларни ўз ҳисобларига, хатоларни эса бировларга нисбат беришга мойиллар. Кўпчилик ўзи ҳақида аслидан кўра кўпроқ яхши гумонда бўлишга кўникиб қолган.

Инсон пул топишдан кўра кўпроқ ҳақ бўлиш ҳақида ғам қилса, у ўз қизиқишларига тескари ишлар қила бошлайди.

Унинг ёмон натижасида ўзидан ташқари атрофидаги барча айбдор бўлади, чунки хатони тан олиш унинг мавжудлигидан-да оғриқлироқ.

Аммо бозор олдиндан айтиб бўлмайдиган нарса, ҳатто энг ақлли аналитик ҳам хато қилади.

Сиз ҳар бир содир қилган хатоингиз ниманидир ўрганишга имкон эканлигини қабул қилишингиз керак.

Агар хатоларни инкор қилсангиз, бозор уни сизга қайта ва қайта олиб келаверади, то бу хатони ечиш учун чора кўрмагунингизча.

Ноҳақ бўлишнинг айби йўқ. Хато қилиш уят эмас, балки ўз хатоларини тузатмасликкина уятлидир.

Такрорланувчи хатолар билан қилинган савдо натижасидаги ҳар қандай муваффақиятларнинг фойдадан кўра зарари кўпроқ. Чунки у сизда бу ҳаракатларингиз билан "ҳақ бўлганингиз" ҳақидаги хато фикрни қувватлаб боради.

Ташқаридан қанча маълумот олманг, ўз тажрибангизда синаб кўриб ва хато қилиб кўриб олган билимингиз кўпроқ қийматга эга бўлади.

Аксар зарардаги трейдерларнинг зарардалиги сабаби шундаки, хатоларни тан олиш уларни фалажлаб қўяди, шу сабабдан ноҳақ бўлганликлари ҳақидаги фикрлардан инстинктив равишда қочадилар.

Улар ғолиб бўлишни жуда истайдилар, аммо ўз олдиларига қўйилган психологик тўсиқларни енгиб ўтолмайдилар. Бундай трейдерларга савдо қоидалари хос эмас, чунки бундай қоидалар борлиги уларни ўз хатоларини тан олишга мажбур қилади. Шунинг учун улар нимаики қилмасинлар, хато бўлади.

Агар сиз учун "ҳақ бўлиш" эмас, фойдада бўлиш муҳимроқ бўлса, ўз мағлубиятларингизга орқа ўгириб олманг.

Улар сиз учун жуда ҳам оғриқлими? – Уларни вақтинча четга суриб туринг. Бирмунча вақт олдинги тарихда содир қилинган хатони тан олишингиз, ҳозир аниқланганидан кўра осонроқ бўлади.

#psixologiya

👉 Мавзу бошланиши: https://t.me/reminderstrade/94

───── ◉ ─────
@reminderstrade