Reminders • Trade
331 subscribers
85 photos
15 videos
7 files
68 links
Трейдинг психология ва менежмент учун фойдали контент. Қисқа эслатмалар.

Крипто ҳақида пулли ва бепул курс дарслари:
@notestrade
Download Telegram
trading-in-the-zone-douglas.pdf
1.7 MB
Марк Дуглас, "Зональный трейдинг".
Победа над рынком благодаря уверенности, дисциплине и настрою на успех.

#book

───── ◉ ─────
@reminderstrade
Audio
Аудиокнига.

Марк Дуглас, "Зональный трейдинг".
Победа над рынком благодаря уверенности, дисциплине и настрою на успех.

Аудио #book

───── ◉ ─────
@reminderstrade
​​Setup – битимга кириш учун сабаблар йиғиндиси.

• Трейдер қаршилик ёки поддержка зоналарни аниқлаши тизимли ва фойдали савдо учун етарли анализ бўлмайди. Энг яхши позициялар poi зоналарда нархнинг реакциясига қараб очилади.

• Poi (point of interes/қизиқ зоналар) – fvg+ob/bb/mb.

• Сифатли битим.

Фойда келтириш эҳтимоллиги юқори бўлган позиция очиш учун бир қанча факторларни умумийлаштириш керак, улар ҳар қандай сетап учун универсал бўлади.

Long setup учун асосий кўрилиши керак бўлган факторлар:

1. Ўсувчи тренд, потенциал HL ясалганида кириш.

2. Бўқа моментум.

3. Ликвидациялар (bsl) тўпланиши – нарх келгусида ўсишига асос.

4. Дискоунт зона, ОТЕ.

5. Поддержка зона тести: FVG, OB, MB, BB.

6. Нарх поддержка зонада бўқа паттерн ясаши: TDP, TTS, Trend line LQ, Stop hunt, Dragon, Wyckoff вҳк...

7. Бўқа дивергенция.

8. Структура синиши – poi да сетап қилиш тасдиғи.

9. Катта т/ф лар билан синхронлаштириш.

Баъзи факторлар контекст ва сетап ўрнига қараб, инобатга олинмаслиги мумкин.

#management #setup

───── ◉ ─────
@reminderstrade
​​Аксар янги трейдерлар стоп-лосс қўйишни рад қиладилар. Баъзи анча йиллик трейдерлар орасида ҳам бундай кишилар учраб туради.

Муаммо бўлади ва унинг келиб чиқиш сабаблари бўлади. Шу сабаблар аниқланса, муаммонинг ечими топилади.

Нима учун стоп-лосс қўймайди?
– Стоп билан позиция ёпилишидан қўрқади.

Бу қўрқув нимадан келиб чиқади?
1) ўз анализига ишонмайди/иккиланади.
2) ҳиссиётларини бошқаролмайди.


Стоп-лосс қўймаслик муаммосининг ечими икки сабабни бартараф қилиш билан ҳал бўлади.

Кимдадир ўз анализларига ишонч етишмайди. Яна кимдадир ҳиссиётлар устун келади: ютқизишдан қўрқади ёки стопи урибоқ, нарх у кўзлаган тарафга кетиб қолишидан қўрқади. Аммо бу ҳолатда муаммо стоп қўйганида эмас, балки кириш ўрни хато бўлганида ёки стопни нотўғри ерга қўйганида.

Баъзида иккала сабаб ҳам бир кишида топилади.


Демак, бу киши

1) аввало кўплаб бэктестлар қилиб, ўз анализлари самарадорлигини текшириши ва ўзига бўлган йўқотилган ишончни қайта тиклаши керак.

2) ҳиссиётларни жиловлаш устида қаттиқ меҳнат қилиши керак. Бу учун тажрибали трейдерларнинг маслаҳат ва насиҳатларини ўқиши, трейдинг психологияга оид китобларни вароқлаши керак бўлади.

Стоп-лосс – бу дўстингиз, уни ўзингизга душман тутиб олманг.

Стоп билан позиция озгина зарарда ёпилиши, депозитни катта қисмини йўқотишдан кўра афзал.

#stop #psixologiya #management

───── ◉ ─────
@reminderstrade
Бой бериш ҳавотири.

Агар сизда қатъий тизим ёки қоидалар бўлмаса, у ҳолда FOMO — сизнинг доимий режимингизга айланади.

Нима кутаётганингизни билганингизда, фойда олмаслик қўрқувини осон енга оласиз.

Бу муаммо атига бир нечта амаллар билан ҳал бўлади:

1 — интуитив сиз учун тушунарли бўлган савдо режасини тузиш;

2 — савдо вақтида сизда кечаётган ҳиссиётларни қайд этиб бориш учун журнал юритиш.

Сиз ҳар бир қабул қилган қарорингизни ҳужжатлаб боришингиз ва кечроқ уни яхшилаб анализ қилиб чиқишингиз керак.

Агар сизда ўзи режа ҳам, журнал ҳам бўлса, унда ўйлаб кўринг, нега ўзингизга берган ваъдаларингизга содиқ турмайсиз?

Ва унутманг: бу муаммо шу даражада жиддий эмас-ки, уни тўғрилашнинг иложи бўлмаса.

#antiFOMO #psixologiya

───── ◉ ─────
@reminderstrade
Нима учун психологияга кўп вақт ажратилади?

Трейдинг ҳақида барча мавжуд маълумот манбааларни ўрганиб чиқишингиз мумкин.

Ўз савдо стратегиянгизни чексиз мукаммаллаштириб боришингиз ва энг мураккаб савдо режаларини тузишингиз мумкин.

Савдо қилаётган активингизни графигини дақиқ ўрганиб чиқишингиз мумкин.

Аммо, ўзингизни ва ҳиссиётларингизни бошқара олмагунингизча, юқорида санаб ўтилганлар барчаси – вақтни ҳавога учиришдир ва стоп-лоссларни олиб қўйишни, позицияларни эрта очиш ва эрта ёпишни давом эттираверасиз. Бундай хатти-ҳаракатлар оқибати билан таниш бўлсангиз керак.

───── ◉ ─────
t.me/reminderstrade
Сизнинг барча натижаларингиз – бу сабаблар йиғиндисидир.

Рискни бошқармай, битимларга яхши киришни аниқлаш – узоқ муддат эътибори билан самарасиздир: барибир барчасини йўқотасиз.

Стратегия ва ўз устида ишламай, рискларни бошқариш – узоқ муддат эътибори билан аҳамиятсиз: барибир ҳаммасини йўқотасиз.

Савдоларингиз муваффақиятсизлиги сабабчиси бозор эмас. Балки мағлубият – шахсий хулқ-атворингиз, бозор маълумотларини қандай қабул қилишингиз ва унга бўлган реакциянгиз сабабидан келади.

#entertainment

───── ◉ ─────
@reminderstrade
С-стабильность!
*Бироз юмор, бироз ҳақиқат.


Устозим айтганди: "Трейд кишини тарбия қилиб боради. Ҳаёт тарзида акс этишни бошлайди".

Ҳаётда бошқа юмушларда ҳам жиддий, ҳисоб-китобли кишига айланасиз. Озгина нарсага куюнавермайсиз, салга хафа бўлавермайсиз, хурсанд бўлиб ўзингизни йўқотавермайсиз. Мўътадил кайфиятли, ҳиссиётларини жиловлаган, кучли шахсни тарбиялайди трейдинг.

#entertainment

───── ◉ ─────
@reminderstrade
No Stop loss, no money management.

Агар сиз introday трейдер бўлсангиз, доимо ёдингизда сақланг – стоп-лоссиз рискни чегаралаб бўлмайди.

Ўзи асли ёки пули кўп одам
ёки ўз анализига ишонмайдиган одам стопсиз ишлайди.

Стоп-лоссиз ишлашга баҳона нима?
— Нарҳ стопимни уриб кейин кўтарилади, шунинг учун без стоп ишлайман.
Wow, Зўрку! Нарх кўтарилса агар!


Кўтарилмаса-чи?
Пулингиз бир неча ҳафта ёки ой "музлашига" таёр туринг!

#stop #management

© Cryptochi [@Cryptochi_n1]

───── ◉ ─────
@reminderstrade
Қўрқув ва очкўзлик даражангизни қандай пастлаш мумкин?

Аксар ҳолатда бу ҳиссиётлар трейдернинг ўлчовида жуда катта ёки жуда кичик бўлган депозит сабабидан пайдо бўлади.

Кичик депозит – кўпроқ пул топиш истаги, асоссиз риск ва қўшимча зарарлар.

Катта депозит – пулни йўқотиш қўрқуви, позиция очишдан воз кечиш.

Битим риски учун суммангиз – дуч келган битимлар очишга йўл қуймайдиган даражада етарли ҳажмда эканлигига ҳамда уни йўқотиш ҳақида ўйлаганда, ваҳима ва ҳавотир пайдо қиладиган даражада катта эмаслигига ишонч ҳосил қилиб олинг.

#management #psixologiya

Original: t.me/SANCHO_DT/1211

───── ◉ ─────
@reminderstrade
#Янги трейдер ва крипточиларга нимани маслаҳат бермаган бўлар эдим?

1. Янги (тажрибасиз) бўлиб, сигналлардан фойдаланиш.

2. Якка ҳолатда ўрганиш (бош оғриқ таймфреймлар, стратегиялар бўйича чалкашиш).

3. Янгиликларга қараб альткоинларни олиш ва тек қўйиш.

4. Мақсад сари юрмаслик (пассив фойдани ният қилиб, доимо иксларни ўйлаб, сотмаслик).

5. Бозордан максимал фойда олиш (баъзида учрайди, лекин кўп ҳолатда бу иллюзия).

6. Аналитик ва экспертлар фикрига кўра юриш.

7. Кўп нарсани ўрганишга интилиш (пул топа олган стратегиянгиз бўла туриб, яна ўрганавериш, кейин кўплигидан чалкашиб, қайсинисидан фойдаланишни билмай қолиш сабабига кўра айтмоқдаман)

Трейдингдаги хатога пул тўлайсиз, юқоридаги ҳолатлар тажрибадан келиб чиқиб айтилди.

#entertainment

© Фирнас Крипто

───── ◉ ─────
@reminderstrade
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кишида ўз мулкини ҳимоя қилишга инсоний мойиллик бор, шунингдек, зарарли битим бўлганида келиб чиқадиган муаммони инкор қилишга ҳам худди шундай мойиллик бор.

Сиз, ҳар бир трейдинг билан шуғулланишни бошлаган киши каби, ғолиб бўлишни истайсиз. Хато қилишни ва мағлуб бўлишни ёмон кўрасиз. Бу эса вақти-вақти билан мағлубият юкини ҳис қилмаслик учун, керагидан ортиқ рискни ўз бўйнингизга олишга ундайди.

Риск савдонинг бир қисми бўлгани билан, риск жуда хатарли даражада эмас ва бундай бўлмаслиги керак. Савдони ҳақиқатда хатарга қўювчи нарса бу – нотўғри фикрлаш сабабидан келиб чиққан нотўғри ҳаракатлар.

Катта риск, айниқса, стопсиз савдо қилиш, ҳеч қачон узоқ муддат эътиборида фойда келтирмайди. Бундай савдо олиб келиши мумкин бўлган ягона нарса – депозитни йўқотиш.

Сўранг, қайси профи деб билган устозингиз стоп-лоссиз ишлаб барака топипти?

#stopyourfriend

#stop #management

───── ◉ ─────
@reminderstrade
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нима учун стоп-лосс ва менежмент ҳақида кўп гапираман?

Чунки, вақти-вақти билан стоп-лосс қўйишни рад қилганим ва менежментга доимо амал қилмаганим сабабидангина хато қилдим. Трейдда бу усулда тажриба орттириш учун пул тўланади.

Анализлар 60-80% тўғри чиқса-да, минусга кириб кетавердим. Шу зайл депозитни 60-70%ини слив қилдим.

Бу хатони билатуриб, такрор-такрор қилавердим, то стоп ва менежмент ҳақида кўп-кўп ўқиб, сингиб кетмагунича.

Оқил киши хатоларидан хулоса чиқариб, қайта такрорламаслиги керак. Ундан оқил киши эса бу хатони бировлардан кўриб ҳам ўрнак ола билади.

Стоп-лосс ва RR га қатъий амал қиларкансиз, 25-30% винрейт билан ҳам фойдада бўлаверасиз, кўп хато қилишга ҳақингиз бўлади ва бу учун депони слив қилиб тўламайсиз.

Стоп-лосс ишлатинг и будет вам счастье 🙌

#stopyourfriend

#stop #management #risk
───── ◉ ─────
@reminderstrade
​​#тавсия

Муаллиф* ўсмирлик вақтида нохуш ҳодиса сабаб қаттиқ жароҳат олади. Бу ҳодиса, бахтсиз бўлса-да, ҳаётини тубдан ўзгартиришига ва киши бор имкониятини сарфлаб эришиши мумкин бўлган катта ютуқларни қўлга киритишига сабабчи бўлади.

Бу ютуқларга эришиш йўлида ўзида синовдан ўтган энг яхши тавсияларни беради.


Шу кундан бошлаб муаллиф ўзида, кўпчилик аҳамият бермайдиган, эътибор қаратмайдиган ва арзимас санайдиган, аслида эса йиллар давомида катта натижаларни қўлга киритишга асос бўладиган кичик яхши одатларни ўзлаштиришни ва ёмон одатлардан халос бўлишни бошлайди.

Барча тенгдошлари кечалари билан видеоўйин ўйнаб кеч ухлайдиган бўлса, муаллиф соғлом турмуш тарзини шакллантириш учун эрта ётиш, ўқишнинг бетартиб ётоқхонасида ўз хонасини озода сақлаш каби кичик қадамлар билан ҳаёт тарзини ўзгартирганини ёритади.

Эришган натижалари ҳақида айтиб ўтаркан, муаллиф: "Бу гапларимдан кейин мен мақтанчоқдек кўриниб қолган бўлишим мумкин, аммо ишонинг, мен оламшумул ишлар қилмадим, шунчаки арзимас яхши одатларни ўзлаштирдим ва кичик-кичик ёмон одатларимдан халос бўлдим", – дейди.

Қўлланмада кўплаб кичик, арзимас кўринган ўзгаришлар сабаб катта нуфуз топган бизнесменлар, спортсменлар, лойиҳалар ҳақида реал мисоллар келтиради.

Китобдаги тавсиялар неврология, психология, биологиянинг энг сўнгги кашфиётлари билан исботланган бўлса-да, амалда тажрибадан ўтганлиги билан алоҳида ўрин тутади.

Ҳар бир моддий аҳволини ўнглаш, иш самарадорлигини ошириш, ижтимоий муносабатларини яхшилашни истаган кишига ўқишни тавсия қиламан.

Хоссатан, ҳар бир трейдер ўқиб чиқиши керак деб биламан, зеро айнан трейдингда ҳам кичик қадамлар билан катта натижалар томон қадам ташлаб борилади.


Расулуллоҳ ﷺ: "Амалларнинг яхшиси, гарчи оз бўлса ҳам, давомлисидир", - деганлар (Бухорий, Муслим ривояти).

Бу китоб шу ҳадисни янада яхшироқ тушуниб, амал қилишимизга ёрдам беради, деб ўйлайман.

───── ◉ ─────

Жеймс Клир* – тадбиркор, оғир атлетикачи, фотограф, саёҳатчи, ёзувчи ва мотивация бўйича мутахассис.

@reminderstrade
Стоп-лосс масаласида ушбу #6 та қоидага доимо амал қилинг ⤵️

#stopyourfriend
───── ◉ ─────
@reminderstrade
Қоида №1. Доимо стоп-лосс ишлатинг.

Рискни чегараламай битим очаётган трейдер бозорда нима бўлаётганини тушунмайди, ўз таҳлилига ишончи комил эмас ва стоп-лосс қўйишдан қўрқади.

Ва ҳақиқатда стоп қўймайди, чунки у битим зарарли бўлишини аввалдан билади.

Стоп-лосс – бу эҳтиёт чорангиз ва жамғармангизни йўқотмаган ҳолатда, кўплаб хатога йўл қўйиш имкони.

#stop #management
───── ◉ ─────
@reminderstrade
Қоида №2. Стоп-лосс қаерга ўрнатишни билмаётган бўлсангиз, битим очманг.

Стоп-лосс шундай ерда бўлиши керак-ки, бу ерда асосланиб битим очилган сетап ўз акуталлигини йўқотиши керак.

Барча инструмент ва сетаплар учун стоп-лосс қўйиш қоидалари мавжуд. Уни интуитив маҳоратга, тасдиқланмаган факторларга, психологик даражаларга асосланиб қўйиш ярамайди.

Жуда кўп вазиятларда нархнинг келгучи йўналиши очиқ-равшандек кўриниши мумкин, аммо ё стоп-лоссни асосли қўйиш ўрни йўқ бўлиши, ё фойда ва зарар нисбати мақбул кўринишда бўлмаслиги мумкин. Бундай битимни, яхшиси, ташлаб ўтиш керак.

#stop #management
───── ◉ ─────
@reminderstrade
​​Қоида №3. Депозитингизни сақлаб қолиш сизни қизиқтирмаса-да, ҳеч йўқ руҳий саломатлигингизни сақлаб қолиш учун ҳам стоп-лосс қўйинг.

Амалиётда кўпчилик ликвид бўлганидан кейин бу дарсни ўзлаштирар экан, аммо шунга қарамай, барибир стоп-лоссиз савдо қилиш "стратегияси"ни пуллар билан синаб кўрмасликни қаттиқ тавсия қиламан.

Бир неча ой тизимли савдо ҳосилини бир нечта ҳиссиётга берилган битим йўққа чиқариши мумкин.

SLсиз савдо қилиш трейдерни мунтазам графикни кузатиб туришга мажбур қилади. Бу кўпинча руҳий ва жисмоний ҳолатда муаммолар келтириб чиқаради, бу эса шахсий ҳаёт ва кундалик ишларда ўз таъсирини кўрсата бошлайди.

Номаълум вақт ошган ҳиссиётчанлик ва кун давомида ётганда ҳам, турганда ҳам бозор ҳақидаги доимий ўй-фикрлар, киши ҳаёт тарзини бундан аввалгисига нисбатан буткул ўзгартириб юборади.

Нарх позиция очилган тарафга юриши ҳақидаги истак келгуси анализ объективлигини пастлаб юборади. Мос равишда, керакли вақтда сиз пайдо бўлган ҳолатдан қутула олиш учун объектив ёндаша олмай қоласиз.

#stop #management

───── ◉ ─────
@reminderstrade
Қоида №4. Дастлабки режага амал қилинг.

Ҳеч қачон ишлаши олдини олишга ҳаракат қилиб, дастлаб ўрнатилган стоп-лоссни ўзгартирманг.

Кенг тарқалган муаммо – нарх стоп ордерга яқинлашганида трейдерлар уни силжитишни яхши кўрадилар, бу билан битим рискини оширадилар.

Бу худди стоп-лоссиз савдо қилиш билан бир: қачонгача ва қаергача суриб боришга тайёрсиз ва бу қандай йўқотишларга олиб келиши мумкин?

Бозор, агар рискка амал қилсангиз, сизга зарар беролмайди.

#stop #management

───── ◉ ─────
@reminderstrade
Қоида №5. Қарорларингиз учун жавобгарликни ўз бўйнингизга олинг.

Стоп-лосс ейиш хатога йўл қўйилганлиги ҳақида далолат қилади. Бу хатони аниқлаш ва келгусида тўғрилаш лозим бўлади.

Битимни стоп-лоссиз ушлаб турганингизда, хато қилишни рад қиласиз ва вазият сиз тарафга юрмаганида, омадингиз келиб қолса, минимал зарарлар билан ёпиб оласиз.

Аммо бу сафар омадингиз келмаса ва ҳисобингиз катта зарарга кириб кетса, шубҳасиз, бу мағлубиятингизга сабаб бўлган айбдорни излай бошлайсиз. Фақат, бунда сиздан бошқа ҳеч ким айбдор бўлмайди.

#stop #management
───── ◉ ─────
@reminderstrade