Reminders • Trade
331 subscribers
85 photos
15 videos
7 files
68 links
Трейдинг психология ва менежмент учун фойдали контент. Қисқа эслатмалар.

Крипто ҳақида пулли ва бепул курс дарслари:
@notestrade
Download Telegram
Twitter логотипи ўрнида $DOGE аватаркаси пайдо бўлди. Шундан сўнг нарх 2 соат ичида 0.105 ни (+37%) қайд этди, ҳозирча...
Хўш, Маск братга раҳматми? Йўқ.

Коин пастлаб тўхташи, қайрилиши ва ўсиши керак жойга келганида қаҳрамонлар пайдо бўлади. Виталий, Маск, ЧЗ вҳк. Нарх саппорт зонага келганида "buy", намёкли твитлар қолдиради ва коин агрессив ўсишни бошлайди. Аслида катта т/ф даги саппортдан куч олган бўлади. $SOL 8$ дан кўтарилишига ёки бугун $DOGE памп бўлишига ўхшаб. Бундай мисолларни кўп топасиз.

Смартми, тех анализми, паттернми – анализ қилиб кўринг, нарх ўсиши керак бўлган жойда эди.

Ҳаммаси режалаштирилган, қолгани манипуляция.

#entertainmet

───── ◉ ─────
@reminderstrade
Нарх ҳаракатини 100% анализ қила олишни ўрганишга умид қилмасликни маслаҳат бераман. Бу ақлбовар қилмас даражада мушкул иш. Мен бундай қила олмайман ва буни уддалай оладиган трейдерлар борлигини ҳам билмайман.

📈 Нарх келгуси ҳаракатини 70% атрофида била олиш кифоя қилади ва бунга асосланиб, узоқ вақт ниҳоясида мунтазам ижобий кўрсаткичлар берадиган битимлар очасиз.

🧑🏻‍💻 Ўзингизга ёққан пара коинни танланг ва охирги 12 ойни бэктест қилиб чиқинг – ана шунда нарх ҳаракати ҳақида анчайин яхши тушунча ҳосил бўлади.

Бироз сабрли бўлишингиз ва ҳар бир бэктестдан кейин реал графикда анализ қилиб кўришга киришишингиз керак бўлади. Шунда вақт ўтган сари анализларингиз янада яхшироқ ўхшай бошлайди.

© Sancho

#entertainment

───── ◉ ─────
@reminderstrade
"Бошланғич трейдерларга маслаҳат:

Риск менежментига амал қилинг, депозитингиз қанча бўлишидан қатъий назар.

500$ билан худди сизда 100'000$ дек савдо қилинг. Агар кичик суммаларда ҳиссиёт ва рискни бошқара олмасангиз, катта суммада авло бошқаролмайсиз.

Тезроқ фойда қилиш мақсадида, ҳар доим топишни истаганингиздан кўра кўпроқ йўқотасиз. Бирмунча вақт балансга эътибор қилманг, шунда савдоингиз қандай ўзгарганини кўрасиз".

#risk #management

───── ◉ ─────
@reminderstrade
trading-in-the-zone-douglas.pdf
1.7 MB
Марк Дуглас, "Зональный трейдинг".
Победа над рынком благодаря уверенности, дисциплине и настрою на успех.

#book

───── ◉ ─────
@reminderstrade
Audio
Аудиокнига.

Марк Дуглас, "Зональный трейдинг".
Победа над рынком благодаря уверенности, дисциплине и настрою на успех.

Аудио #book

───── ◉ ─────
@reminderstrade
​​Setup – битимга кириш учун сабаблар йиғиндиси.

• Трейдер қаршилик ёки поддержка зоналарни аниқлаши тизимли ва фойдали савдо учун етарли анализ бўлмайди. Энг яхши позициялар poi зоналарда нархнинг реакциясига қараб очилади.

• Poi (point of interes/қизиқ зоналар) – fvg+ob/bb/mb.

• Сифатли битим.

Фойда келтириш эҳтимоллиги юқори бўлган позиция очиш учун бир қанча факторларни умумийлаштириш керак, улар ҳар қандай сетап учун универсал бўлади.

Long setup учун асосий кўрилиши керак бўлган факторлар:

1. Ўсувчи тренд, потенциал HL ясалганида кириш.

2. Бўқа моментум.

3. Ликвидациялар (bsl) тўпланиши – нарх келгусида ўсишига асос.

4. Дискоунт зона, ОТЕ.

5. Поддержка зона тести: FVG, OB, MB, BB.

6. Нарх поддержка зонада бўқа паттерн ясаши: TDP, TTS, Trend line LQ, Stop hunt, Dragon, Wyckoff вҳк...

7. Бўқа дивергенция.

8. Структура синиши – poi да сетап қилиш тасдиғи.

9. Катта т/ф лар билан синхронлаштириш.

Баъзи факторлар контекст ва сетап ўрнига қараб, инобатга олинмаслиги мумкин.

#management #setup

───── ◉ ─────
@reminderstrade
​​Аксар янги трейдерлар стоп-лосс қўйишни рад қиладилар. Баъзи анча йиллик трейдерлар орасида ҳам бундай кишилар учраб туради.

Муаммо бўлади ва унинг келиб чиқиш сабаблари бўлади. Шу сабаблар аниқланса, муаммонинг ечими топилади.

Нима учун стоп-лосс қўймайди?
– Стоп билан позиция ёпилишидан қўрқади.

Бу қўрқув нимадан келиб чиқади?
1) ўз анализига ишонмайди/иккиланади.
2) ҳиссиётларини бошқаролмайди.


Стоп-лосс қўймаслик муаммосининг ечими икки сабабни бартараф қилиш билан ҳал бўлади.

Кимдадир ўз анализларига ишонч етишмайди. Яна кимдадир ҳиссиётлар устун келади: ютқизишдан қўрқади ёки стопи урибоқ, нарх у кўзлаган тарафга кетиб қолишидан қўрқади. Аммо бу ҳолатда муаммо стоп қўйганида эмас, балки кириш ўрни хато бўлганида ёки стопни нотўғри ерга қўйганида.

Баъзида иккала сабаб ҳам бир кишида топилади.


Демак, бу киши

1) аввало кўплаб бэктестлар қилиб, ўз анализлари самарадорлигини текшириши ва ўзига бўлган йўқотилган ишончни қайта тиклаши керак.

2) ҳиссиётларни жиловлаш устида қаттиқ меҳнат қилиши керак. Бу учун тажрибали трейдерларнинг маслаҳат ва насиҳатларини ўқиши, трейдинг психологияга оид китобларни вароқлаши керак бўлади.

Стоп-лосс – бу дўстингиз, уни ўзингизга душман тутиб олманг.

Стоп билан позиция озгина зарарда ёпилиши, депозитни катта қисмини йўқотишдан кўра афзал.

#stop #psixologiya #management

───── ◉ ─────
@reminderstrade
Бой бериш ҳавотири.

Агар сизда қатъий тизим ёки қоидалар бўлмаса, у ҳолда FOMO — сизнинг доимий режимингизга айланади.

Нима кутаётганингизни билганингизда, фойда олмаслик қўрқувини осон енга оласиз.

Бу муаммо атига бир нечта амаллар билан ҳал бўлади:

1 — интуитив сиз учун тушунарли бўлган савдо режасини тузиш;

2 — савдо вақтида сизда кечаётган ҳиссиётларни қайд этиб бориш учун журнал юритиш.

Сиз ҳар бир қабул қилган қарорингизни ҳужжатлаб боришингиз ва кечроқ уни яхшилаб анализ қилиб чиқишингиз керак.

Агар сизда ўзи режа ҳам, журнал ҳам бўлса, унда ўйлаб кўринг, нега ўзингизга берган ваъдаларингизга содиқ турмайсиз?

Ва унутманг: бу муаммо шу даражада жиддий эмас-ки, уни тўғрилашнинг иложи бўлмаса.

#antiFOMO #psixologiya

───── ◉ ─────
@reminderstrade
Нима учун психологияга кўп вақт ажратилади?

Трейдинг ҳақида барча мавжуд маълумот манбааларни ўрганиб чиқишингиз мумкин.

Ўз савдо стратегиянгизни чексиз мукаммаллаштириб боришингиз ва энг мураккаб савдо режаларини тузишингиз мумкин.

Савдо қилаётган активингизни графигини дақиқ ўрганиб чиқишингиз мумкин.

Аммо, ўзингизни ва ҳиссиётларингизни бошқара олмагунингизча, юқорида санаб ўтилганлар барчаси – вақтни ҳавога учиришдир ва стоп-лоссларни олиб қўйишни, позицияларни эрта очиш ва эрта ёпишни давом эттираверасиз. Бундай хатти-ҳаракатлар оқибати билан таниш бўлсангиз керак.

───── ◉ ─────
t.me/reminderstrade
Сизнинг барча натижаларингиз – бу сабаблар йиғиндисидир.

Рискни бошқармай, битимларга яхши киришни аниқлаш – узоқ муддат эътибори билан самарасиздир: барибир барчасини йўқотасиз.

Стратегия ва ўз устида ишламай, рискларни бошқариш – узоқ муддат эътибори билан аҳамиятсиз: барибир ҳаммасини йўқотасиз.

Савдоларингиз муваффақиятсизлиги сабабчиси бозор эмас. Балки мағлубият – шахсий хулқ-атворингиз, бозор маълумотларини қандай қабул қилишингиз ва унга бўлган реакциянгиз сабабидан келади.

#entertainment

───── ◉ ─────
@reminderstrade
С-стабильность!
*Бироз юмор, бироз ҳақиқат.


Устозим айтганди: "Трейд кишини тарбия қилиб боради. Ҳаёт тарзида акс этишни бошлайди".

Ҳаётда бошқа юмушларда ҳам жиддий, ҳисоб-китобли кишига айланасиз. Озгина нарсага куюнавермайсиз, салга хафа бўлавермайсиз, хурсанд бўлиб ўзингизни йўқотавермайсиз. Мўътадил кайфиятли, ҳиссиётларини жиловлаган, кучли шахсни тарбиялайди трейдинг.

#entertainment

───── ◉ ─────
@reminderstrade
No Stop loss, no money management.

Агар сиз introday трейдер бўлсангиз, доимо ёдингизда сақланг – стоп-лоссиз рискни чегаралаб бўлмайди.

Ўзи асли ёки пули кўп одам
ёки ўз анализига ишонмайдиган одам стопсиз ишлайди.

Стоп-лоссиз ишлашга баҳона нима?
— Нарҳ стопимни уриб кейин кўтарилади, шунинг учун без стоп ишлайман.
Wow, Зўрку! Нарх кўтарилса агар!


Кўтарилмаса-чи?
Пулингиз бир неча ҳафта ёки ой "музлашига" таёр туринг!

#stop #management

© Cryptochi [@Cryptochi_n1]

───── ◉ ─────
@reminderstrade
Қўрқув ва очкўзлик даражангизни қандай пастлаш мумкин?

Аксар ҳолатда бу ҳиссиётлар трейдернинг ўлчовида жуда катта ёки жуда кичик бўлган депозит сабабидан пайдо бўлади.

Кичик депозит – кўпроқ пул топиш истаги, асоссиз риск ва қўшимча зарарлар.

Катта депозит – пулни йўқотиш қўрқуви, позиция очишдан воз кечиш.

Битим риски учун суммангиз – дуч келган битимлар очишга йўл қуймайдиган даражада етарли ҳажмда эканлигига ҳамда уни йўқотиш ҳақида ўйлаганда, ваҳима ва ҳавотир пайдо қиладиган даражада катта эмаслигига ишонч ҳосил қилиб олинг.

#management #psixologiya

Original: t.me/SANCHO_DT/1211

───── ◉ ─────
@reminderstrade
#Янги трейдер ва крипточиларга нимани маслаҳат бермаган бўлар эдим?

1. Янги (тажрибасиз) бўлиб, сигналлардан фойдаланиш.

2. Якка ҳолатда ўрганиш (бош оғриқ таймфреймлар, стратегиялар бўйича чалкашиш).

3. Янгиликларга қараб альткоинларни олиш ва тек қўйиш.

4. Мақсад сари юрмаслик (пассив фойдани ният қилиб, доимо иксларни ўйлаб, сотмаслик).

5. Бозордан максимал фойда олиш (баъзида учрайди, лекин кўп ҳолатда бу иллюзия).

6. Аналитик ва экспертлар фикрига кўра юриш.

7. Кўп нарсани ўрганишга интилиш (пул топа олган стратегиянгиз бўла туриб, яна ўрганавериш, кейин кўплигидан чалкашиб, қайсинисидан фойдаланишни билмай қолиш сабабига кўра айтмоқдаман)

Трейдингдаги хатога пул тўлайсиз, юқоридаги ҳолатлар тажрибадан келиб чиқиб айтилди.

#entertainment

© Фирнас Крипто

───── ◉ ─────
@reminderstrade
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кишида ўз мулкини ҳимоя қилишга инсоний мойиллик бор, шунингдек, зарарли битим бўлганида келиб чиқадиган муаммони инкор қилишга ҳам худди шундай мойиллик бор.

Сиз, ҳар бир трейдинг билан шуғулланишни бошлаган киши каби, ғолиб бўлишни истайсиз. Хато қилишни ва мағлуб бўлишни ёмон кўрасиз. Бу эса вақти-вақти билан мағлубият юкини ҳис қилмаслик учун, керагидан ортиқ рискни ўз бўйнингизга олишга ундайди.

Риск савдонинг бир қисми бўлгани билан, риск жуда хатарли даражада эмас ва бундай бўлмаслиги керак. Савдони ҳақиқатда хатарга қўювчи нарса бу – нотўғри фикрлаш сабабидан келиб чиққан нотўғри ҳаракатлар.

Катта риск, айниқса, стопсиз савдо қилиш, ҳеч қачон узоқ муддат эътиборида фойда келтирмайди. Бундай савдо олиб келиши мумкин бўлган ягона нарса – депозитни йўқотиш.

Сўранг, қайси профи деб билган устозингиз стоп-лоссиз ишлаб барака топипти?

#stopyourfriend

#stop #management

───── ◉ ─────
@reminderstrade
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нима учун стоп-лосс ва менежмент ҳақида кўп гапираман?

Чунки, вақти-вақти билан стоп-лосс қўйишни рад қилганим ва менежментга доимо амал қилмаганим сабабидангина хато қилдим. Трейдда бу усулда тажриба орттириш учун пул тўланади.

Анализлар 60-80% тўғри чиқса-да, минусга кириб кетавердим. Шу зайл депозитни 60-70%ини слив қилдим.

Бу хатони билатуриб, такрор-такрор қилавердим, то стоп ва менежмент ҳақида кўп-кўп ўқиб, сингиб кетмагунича.

Оқил киши хатоларидан хулоса чиқариб, қайта такрорламаслиги керак. Ундан оқил киши эса бу хатони бировлардан кўриб ҳам ўрнак ола билади.

Стоп-лосс ва RR га қатъий амал қиларкансиз, 25-30% винрейт билан ҳам фойдада бўлаверасиз, кўп хато қилишга ҳақингиз бўлади ва бу учун депони слив қилиб тўламайсиз.

Стоп-лосс ишлатинг и будет вам счастье 🙌

#stopyourfriend

#stop #management #risk
───── ◉ ─────
@reminderstrade
​​#тавсия

Муаллиф* ўсмирлик вақтида нохуш ҳодиса сабаб қаттиқ жароҳат олади. Бу ҳодиса, бахтсиз бўлса-да, ҳаётини тубдан ўзгартиришига ва киши бор имкониятини сарфлаб эришиши мумкин бўлган катта ютуқларни қўлга киритишига сабабчи бўлади.

Бу ютуқларга эришиш йўлида ўзида синовдан ўтган энг яхши тавсияларни беради.


Шу кундан бошлаб муаллиф ўзида, кўпчилик аҳамият бермайдиган, эътибор қаратмайдиган ва арзимас санайдиган, аслида эса йиллар давомида катта натижаларни қўлга киритишга асос бўладиган кичик яхши одатларни ўзлаштиришни ва ёмон одатлардан халос бўлишни бошлайди.

Барча тенгдошлари кечалари билан видеоўйин ўйнаб кеч ухлайдиган бўлса, муаллиф соғлом турмуш тарзини шакллантириш учун эрта ётиш, ўқишнинг бетартиб ётоқхонасида ўз хонасини озода сақлаш каби кичик қадамлар билан ҳаёт тарзини ўзгартирганини ёритади.

Эришган натижалари ҳақида айтиб ўтаркан, муаллиф: "Бу гапларимдан кейин мен мақтанчоқдек кўриниб қолган бўлишим мумкин, аммо ишонинг, мен оламшумул ишлар қилмадим, шунчаки арзимас яхши одатларни ўзлаштирдим ва кичик-кичик ёмон одатларимдан халос бўлдим", – дейди.

Қўлланмада кўплаб кичик, арзимас кўринган ўзгаришлар сабаб катта нуфуз топган бизнесменлар, спортсменлар, лойиҳалар ҳақида реал мисоллар келтиради.

Китобдаги тавсиялар неврология, психология, биологиянинг энг сўнгги кашфиётлари билан исботланган бўлса-да, амалда тажрибадан ўтганлиги билан алоҳида ўрин тутади.

Ҳар бир моддий аҳволини ўнглаш, иш самарадорлигини ошириш, ижтимоий муносабатларини яхшилашни истаган кишига ўқишни тавсия қиламан.

Хоссатан, ҳар бир трейдер ўқиб чиқиши керак деб биламан, зеро айнан трейдингда ҳам кичик қадамлар билан катта натижалар томон қадам ташлаб борилади.


Расулуллоҳ ﷺ: "Амалларнинг яхшиси, гарчи оз бўлса ҳам, давомлисидир", - деганлар (Бухорий, Муслим ривояти).

Бу китоб шу ҳадисни янада яхшироқ тушуниб, амал қилишимизга ёрдам беради, деб ўйлайман.

───── ◉ ─────

Жеймс Клир* – тадбиркор, оғир атлетикачи, фотограф, саёҳатчи, ёзувчи ва мотивация бўйича мутахассис.

@reminderstrade
Стоп-лосс масаласида ушбу #6 та қоидага доимо амал қилинг ⤵️

#stopyourfriend
───── ◉ ─────
@reminderstrade