Reminders • Trade
331 subscribers
85 photos
15 videos
7 files
68 links
Трейдинг психология ва менежмент учун фойдали контент. Қисқа эслатмалар.

Крипто ҳақида пулли ва бепул курс дарслари:
@notestrade
Download Telegram
Чуқур коррекция ва айиқ тенденция вақтида омма бозорга қизиқишни йўқотади. Бу вақтда энг яхши имкониятлар пайдо бўлади.

#psixologiya
───── ◉ ─────
@reminderstrade
Трейддаги натижангиз — ҳаёт тарзингиз маҳсули.

Сизнинг барча кучли ва заиф томонларингиз тўғридан тўғри сиз ва ҳисобингизга таъсир этади.

Яхши трейдер бўлиш жараёни ҳаётингизнинг барча соҳаларини яхшилайди ва аксинча.

#psixologiya
───── ◉ ─────
@reminderstrade
Мотивациянинг фақатгина 2 хил кўриниши мавжуд.

#entertainment
Сабр — ҳаракатсизлик дегани эмас.

Шунчаки кутиш — вақтни беҳуда сарфлашдир. Кўпчилик, трейдингда сабр — «идеал вазият» пайдо бўлгунича шунчаки жим графикка қараб ўтириш деб ўйлайди.

Аммо вазият пайдо бўлганида нима қилиш кераклигин билмасангиз, бу энди сабр эмас, ҳаракатсизликдир.

Ҳақиқий сабр — бу тайёргарликдир. Бу бозорни ўрганиш, стратегияни таҳрирлаш, совуқ таҳлил. Ҳақиқий сабр пассивлик эмас, балки тўғри қарор қабул қилиш учун актив тарзда шароит яратишдир.

Бозор шунчаки кутганларни эмас, онгли тарзда кутганларни бой қилади.

#psixologiya #discipline
Стейбллар-қисқа-қўлланма.pdf
1.4 MB
Стейблкоинлар – кундалик молиявий операцияларда энг кўп ишлатиладиган криптоактивлардир.

Шу билан бирга, улардан мунтазам фойдаланадиган аксарият фойдаланувчилар улар қандай ишлашини ва барқарорлиги ортида нима турганини яхши тушунмайдилар.

Ушбу амалий қўлланма орқали сиз қуйидагиларни билиб оласиз:

Стейблкоинлар нима?
Стейблкоинлар турлари қандай?
USDT, USDC ва USDS (DAI) стейблкоинларига умумий шарҳ.

Сиз ўз маблағингиздан қандай фойдаланаётганингизни тушунишингиз шарт!

#entertainment
───── ◉ ─────
@reminderstrade
Муҳит трейдинг натижасига қандай таъсир қилади?

Трейдер қайси комьюнитида бўлса, унинг натижаси бевосита шу муҳитга боғлиқ бўлади.

⭐️ Атрофда қўллаб-қувватлайдиган, хатоларни кўришга ёрдам берадиган, ғоялари билан ўртоқлашадиган ва олдинга ҳаракат қилиш учун илҳомлантирувчи одамлар бўлиши мумкин.

🔻 Ёки тескариси: босим яратувчи, муваффақиятсизликни масхара қилувчи, ҳар ким ўзи учун ҳаракат қиладиган рақобат муҳитини шакллантирувчи одамлар бўлиши мумкин.

📈 Биринчи муҳитда сиз якка ҳолдагига қараганда тезроқ ўсасиз, чунки бу ерда билим алмашинуви, соғлом қўллаб-қувватлаш ва тўғри танқид мавжуд.

Иккинчи муҳитда эса натижа таназзулга учрайди: доимий стресс, иккиланиш, ёпиқлик ва хатолардан қўрқиш пайдо бўлади, чунки бу ерда хатолар таҳлил қилиш учун эмас, балки масхара қилиш учун ишлатилади.

💭 Трейдерлар комьюнитиси фақатгина мулоқот қилиш жойи эмас. Бу – бозорга муносабат шаклланадиган, тафаккур ривожланадиган ва ишлаш одатлари ҳосил бўладиган муҳитдир.

Яхши муҳит ишонч беради, хатолардан сақлайди, ўсишни тезлаштиради. Энг муҳими – бу одамлар бир-бирини камситиш ҳисобига ўзини тасдиқлайдиган заҳарли муҳит эмас, балки ҳақиқий ривожланишни истаганлар учун майдондир🔝

🪨 Трейдингда шундоқ ҳам етарлича стресс бор, шунга яна атроф билан курашишга куч сарфлаш шарт эмас. Тўғри комьюнити қўллаб-қувватлайди, шубҳа уйғотмайди. Ва унинг асосий қадрияти ҳам мана шунда.

#entertainment
$APT токеномикасига кўра, инвестор-фондларининг тангани ўртача сотиб олган нархи $2.6 га тўғри келади.

Шунга кўра, фондлар минимал "разгрузка" нархи 26$ дан юқори бўлади, яъни камида $30 атрофидан фиксация қилишни бошлайди, дейиш мумкин. Бундан келиб чиқиб, $13 дан пастида йиғиш – яхши нархда олиш, дейиш ҳам ўринли бўлади.

Лойиҳа фундаментал, L1. Капитализация 3.4 млрд. Ҳозирда нарх $5.6

DYOR. Молиявий маслаҳат эмас (!)

#idea
Инвестиция ғоя бўлиши мумкин бўлган яна 4 та танга. Ҳозирги нархи расмда. Минимал сотиш нархлари қуйидагича бўлиши мумкин:

1) $APE 18.5$ - 37.7$ (37x - 65x)

2) $ZK 1.3$ (20x)

3) $ZRO 8$ - 39$ (2.5x - 30x)

4) $W 2$ (25x)

DYOR. Молиявий маслаҳат эмас (!)

#idea
Интизом деганда фақат савдодаги тартибни назарда тутилмайди. У назарий асосларни ўрганиш пайтидан бошланади.

Материални бир марта енгил ўқиб/ўрганиб чиқиб, пуллар билан синаб кўриш = зарар қилиш.

Инструментлар тўпламини муваффақиятли қўллаш учун, натижага эришишдан аввал, графикда ҳар бир инструмент устида юз соат тажриба ўтказишингиз керак.

Бир кечада ёки бир китоб/видеодан кейин бойиб кетаман, деган ёлғон умидлар билан ўзингизни овутманг. Фақат машаққатли меҳнат.

#antiFOMO #psixologiya
───── ◉ ─────
@reminderstrade
Мунтазам фойдада бўлиш учун энг катта қадам — ўзини англаш: кучли ва кучсиз жиҳатларини билиш.

Кучсиз жиҳатлар керакли саъй-ҳаракатлар билан кучлига айланиши мумкин. Аммо камчиликларни минималлаштириш учун улар ҳақида билиш керак.

Битим очаётганда, бошқараётганда ва ёпаётганда содир бўладиган аниқ ҳислар ва фикрлаш жараёнларини ёзиб боринг.

Сизга манфаат келтирмайдиган савдо хулқингизни аниқланг ва уни йўқотиш устида ишланг.

Амалиёт сизни мукаммаллаштирмайдии. Фақатгина мукаммал амалиёт яхшиланишларни келтириб чиқаради.

Агар сиз нотўғри нарсаларни амалиёт қилаётган бўлсангиз ёки айни ўша нотўғри нарсаларни қайта-қайта такрорлаётган бўлсангиз, қанча соат сарфлашингиздан қатъий назар курашишда давом этаверасиз.

Тараққиёт ва турғунлик орасидаги фарқ – бизнинг доимий равишда шахсий тажрибамиз устида ўрганиш қобилиятимиздадир.

Original:t.me/SANCHO_DT/1198

#entertainment #psixologiya
───── ◉ ─────
@reminderstrade
​​Даннинг—Крюгер эффекти

Бу эффектнинг тўлиқ таърифи қуйидагича:
Қобилияти паст бўлган одамлар нотўғри хулосалар чиқаради ва муваффақиятсиз қарорлар қабул қилади, аммо ўз хато ва камчиликларини англаш даражаси ҳам паст бўлгани учун, улар бу хатоларни тушуна олмайди.

Хатоларни тушунмаслик, инсонда ўз фикрининг тўғрилигига ишонч пайдо бўлишига олиб келади ва натижада ўзини бошқалардан устун ҳисоблайди.
Шу тариқа, Даннинг—Крюгер эффекти — бу психологик парадокс бўлиб, у ҳаётимизда тез-тез учрайди: кам тажриба ва билимга эга инсонлар ўзларини мутахассис деб ўйлашади, билим ва тажрибаси юқори бўлганлар эса ўз кучига шубҳа билан қарайди.

Даннинг ва Крюгер ўз тадқиқотларига асосида машҳур шахслар — Чарльз Дарвин ва Бертран Расселнинг сўзларига қайтишган:

Чарльз Дарвин:
Жаҳолат кўпроқ ишонч туғдиради, билим эса шубҳани.


Бертран Рассел:
Замонамизнинг қайғули жиҳати шундаки: ўзига ишонганлар — кўпинча аҳмоқлар, тасаввур ва билимга эга инсонлар эса кўпинча шубҳаланувчи ва иккиланувчан бўлади.


#psixologiya
───── ◉ ─────
@reminderstrade