Reminders • Trade
331 subscribers
85 photos
15 videos
7 files
68 links
Трейдинг психология ва менежмент учун фойдали контент. Қисқа эслатмалар.

Крипто ҳақида пулли ва бепул курс дарслари:
@notestrade
Download Telegram
​​Маълумотлар кўпайиши: яхшими ёки ёмон?

Жавоб аниқдек кўринади: билимга йўл бўлиши ҳеч қандай зарар келтиролмайди.
Бу шундай кўринади холос.

Эсланг, интернетда қанча вақтингизни ҳақиқатда арзигулик маълумот учун сарфлайсиз, қанчасини фойдасиз контентга ва “омадли муваффақият”га сарфлайсиз?
Шу иккинчисининг таъсирида трейдингга кириб келган сиз эмасми?

Агар “йўқ” деб жавоб берган бўлсангиз – ё сиз ўзингизни алдайсиз, ё сизнинг мақсадингиз кўнгил ёзиш ва адреналин олиш. Иккала ҳолатда ҳам ижобий натижага умид қилмаслик керак.

Биринчи ҳолатда сизнинг ҳимоя механизмингиз комфорт зонангизни эҳтиётлаб ҳимоя қилади: хатоларни тан олиш – бу зонадан чиқиш дегани, ҳар ким ҳам бунга тайёр бўлмайди.

Иккинчи категория – булар трейдер эмас, ўткир ҳис изловчилар. Охир-оқибат, булар ҳамёнларини қуритганлари ёки бундан ҳам қизиқроқ нарса топиб олганлари сабаб, трейдни тарк этадилар.

Агар “ҳа” деб жавоб берган бўлсангиз – ўзингизни ростгўйлигингиз учун мақтанг ва маълумот майдонингизни ортиқча шовқин таъсиридан тозалашни унутманг.

Кундалик ҳаёт тарзимиздаги барча қараш, одат ва ҳазим қиладиган маълумотларимизни ўзимиз билан савдо майдонига олиб кирамиз.

Агар ўз маълумот майдонингизни, одатларингизни ҳамда маълум вазиятларда ўзингизни қандай тутишингизни жиддий қайта кўриб чиқсангиз, бозорда хато қилишингизга нималар сабабчи бўлаётгани ҳақида кўп нарса билиб оласиз.

#discipline
───── ◉ ─────
@reminderstrade
​​Қоидалар хаосдан тартиб яратади.

Бозор тартибсизлик ва ноаниқликлар каби сифатларга эга. Трейдер сифатида муваффақиятга эришиш хаосни самарали тарзда тартибга сола олиш қобилиятига боғлиқдир. Бунинг учун бизга қоидалар ишлаб чиқиш керак бўлади.

Бошқа соҳалардан фарқли ўлароқ, трейдингда сизнинг устингизда назорат қилиб турадиган ва сизга нима қилиш кераклигини, қандай қилиш кераклигини айтиб турадиган қоид — хўжайин бўлмайди. Трейдингнинг асосий қийин жиҳати ҳам мана шу: сиз ўзингиз учун ҳам қоид, ҳам атбо вазифасини бажаришингиз керак.

Қоид сифатида сиз қатъий қоидаларни тузишингиз керак, уларсиз "компаниянгиз" қулайди; атбо сифатида сиз савдо пайтида ушбу қоидаларга қатъий эргашишингиз керак.

Ушбу концепция ёрдамида сиз ўзингизнинг савдо мажбуриятларингизни энг самарали бажарилишига эриша оласиз ва интизомни шакллантира оласиз. Интизомсиз ривожланиш бўлмайди.

#discipline #psixologiya
───── ◉ ─────
@reminderstrade
​​Банд бўлишга эмас, самарадор бўлишга интилинг.

Фаолликни самарадорлик билан адаштирманг. Кўпчилик кишилар шунчаки “банд”лар.

Агар ростгўй бўлсак:
– Иш вақтида қанча кераксиз, эътиборни чалғитувчи ойналар очиқ?
– Қанча ишингиздан чалғитувчи хабарлар келди?
– Ишлаётган вақтингизда неча марта “лента”ни вароқлашга кирдингиз?

Ҳақиқий ростгўйлик – биров қилганингизни билиши ҳам, билмаслиги ҳам мумкинлигини била туриб, тўғри ишлар қилишдир.

#discipline #psixologiya
───── ◉ ─────
@reminderstrade
Ўзингизни трейдер сифатида такомиллаштиришдан тўхтаган кунингиз, натижаларингиз дастлабки қийматларга қайтишни бошлайди. Аллақачон фойдали савдо қилаётган бўлсангиз ҳам.

Камида ҳафтада бир-икки кун янги маълумот ўзлаштиришни қоида қилиб олинг. Битимлар журналини анализ қилиш, бэктест, савдо вақтидаги ўз хатти-ҳаракатларини кузатиш – буларнинг барчаси ҳам, уларни қўллаш орқали ўз савдоингизни сизни қониқтирадиган даражада ушлаб тура олишга ёки ҳануз қониқарли бўлмаган натижаларингизни яхшилашга кўмак берувчи муҳим билимлардир.

Олдинга юрмаслик – орқага юриш демак. Ривожланишда давом этмаслик – савдонинг бошланғич этапларига қайтиш демак. Бунга йўл қўйманг.


#psixologiya
───── ◉ ─────
@reminderstrade
​​Ҳавотир савдо қилишга халақит беради.

Ҳавотирнинг савдо ҳаракатларингизга таъсири даражасини қандай пастлаш мумкин? Ҳавотирларингиз сабабларини/манбааларини аниқлаб чиқишингиз лозим.

Асосий манбаа — фикрларингиз. Миянгизга келадиган барча интрузив фикрларни ёзиб олинг. Уларни уч турга бўлинг:

1. Эътиборга арзимайдиган фойдасиз фикрлар: масалан, "нима учун трейдингда омадингиз чопавермаслиги" ҳақида ўй-фикрлар қилиш. Улар миядаги бўшлиқни тўлдиришдан бошқа бирон бир фойда келтирмайдилар. Уларни ёзиб олинг, фойдасизлигини англанг ва уларни унутинг.

2. Бажаришингиз керак бўлган масалалар: масалан, булар савдо режасини тузиш ёки ўқув-дарс видеосини кўриш каби механик вазифалар. Барча зарурий ишлар ёзиб олинганида, уларни мияда ушлаб туришга ҳожат қолмайди. Бўш вақт топилиши билан бу рўйхатдаги ишларни амалга ошириб боринг ва бу рўйхатни тўлдириб боринг.

3. Келгусида мантиқий якунига етказиладиган фойдали фикрлар: бу уларни ёзиш вақтида маълумотлар етишмаслиги сабаб занжирни якунлай олмаётган ва янада ривожлантиришни талаб қиладиган фойдали фикрлар туркумидир. Муҳим деталларни ўтказиб юбормаслик учун сиз уларни тез-тез миянгизда айлантириб турасиз ва бу сизни бажараётган вазифангиздан чалғитади.

Бу қандай аҳамиятга эга? Бундай ёндашув билан сизни безовта қилаётган интрузив фикрлардан халос бўласиз ва савдо қарорларингизга янада самаралироқ эътибор қарата оласиз.

#psixologiya
───── ◉ ─────
@reminderstrade
Трейдингдаги олтин қоидалардан бири:

Тезроқ топиш мақсадида, доимо топишни истаганингиздан кўра кўпроқ йўқотасиз.

Сабрли бўлинг, қаноатли бўлинг.

#psixologiya
───── ◉ ─────
@reminderstrade
Тасдиқлаш суиистеъмоли — янги маълумотга қасддан эътибор бермаслик (игнор), балки мавжуд қарашларни тасдиқлайдиган маълумотларни танлашга мойиллик.

Бозор ҳаракатчанг. У тақдим этган янги маълумотни очиқ фикр билан баҳолай олмаслик катта йўқотишларга олиб келиши мумкин.

"Инсон барча янги маълумотларни аввалги хулосалари ўзгаришсиз қоладиган этиб талқин қилишда энг яхшисидир". – Уоррен Баффет.


Далилларни, айниқса, мураккаб ёки ноаниқларини баҳолаш катта ақлий меҳнат талаб қилади. Бизнинг миямиз айланиб ўтишни ва осонроқ йўлларни топишни афзал кўради. Бу қарор қабул қилиш учун, айниқса, босим остида бўлганимизда зарур бўлган вақт ва кучни тежайди. Бизнинг қарашларимизни тасдиқловчи маълумотларни қабул қилиш бизга енгилроқ: чунки бу осон ва кўп ақлий куч талаб қилмайди.

Қарши маълумотлар бизни, рад этиш учун сабабларга ёпишиб, ундан қочишга мажбур қилади. Бу ҳаётни енгиллатиш ва уни ўз умидларига мослаштиришга уринишдир.
Сиз буни савдодан ташқарида исталганича ишлатишингиз мумкин, агар сизга шу қулай бўлса. Аммо графикни очганингизда, ўз қарашларингизни ўзингиз хиралаштирмаслигингиз керак.

Маълумотни объектив идрок этишни ва фильтрлашни ўрганинг.
Яхши натижалар кўп вақт, куч ва мағлубиятларни талаб қилади, аммо ҳар доим бу саъй-ҳаракатларни оқлайди.

Қанча қатъият кўрсатсангиз, муваффақиятга эришиш эҳтимоли шунча юқори бўлади.

Албатта, агар комфорт зонадан чиқишга тайёр бўлсангиз.

Таниш олам ва тушунарли ҳаракатлар алгоритми кўпчилик учун жуда қулай, ҳатто уларга бахтсизлик келтирса ҳам.

Агар сиз умидсизлик ва қайғу циклидан чиқишга тайёр бўлсангиз — у ҳолда энг самарали йўлни танланг: мақсадга эришиш учун уни шакллантиринг, унга етиш учун қисқа режа тузинг ва унга эришишга ёрдам берадиган аниқ вазифалар белгиланг.

Агар буларнинг барчаси нима учун эканлигин тушунсангиз, одатий ҳаёт ва одатларни ўзгартириш қўрқинчли бўлмайди.

Ўзингиз ва одатларингиздан қанча узоқлаша олсангиз, шунча кўп нарсага эришишингиз мумкин. Дунёдаги барча қизиқарли нарсалар сизнинг шахсий комфорт зонангиздан ташқарида жойлашган.

#psixologiya
───── ◉ ─────
@reminderstrade
Бировнинг фикри – бировнинг стратегиясидир, камига қисман яна бошқа бировнинг фикрига суянган бўлади.

Вакуумдаги ахборот компоненти бизни муваффақиятга олиб келмайди.

Муваффақиятга фақатгина тўғри фикрлаш билан бирга эришиш мумкин. Унинг асоси эса – бировнинг фикрига муҳтож бўлишдан халос бўлиш.

#psixologiya
───── ◉ ─────
@reminderstrade
​​Молия бозорларида "аниқ" сўзини ишлатиш ноўрин, балки "эҳтимол" сўзини ишлатиш тўғри бўлади.

"Аниқ" дегани бирор нарса бирор намуна, оригинал ёки бошланғич объект, яъни — қандай бўлиши керак бўлса, шундай бўлиши, билан тўлиқ мувофиқ келишини англатади. Аниқлик бу мақсадга тўлиқ мувофиқ келадиган нарса, молия бозорларида эса даромад қилиш истаги мақсад бўлиб хизмат қилади.

Криптовалюталар бозори — динамик тизим. Динамик тизимнинг классик таърифи эса:
Элементлар тўплами бўлиб, ҳар бир тизим элементининг фазовий макондаги жойлашуви ва вақт орасида ўзаро функционал боғланишлик мавжуд.
Содда қилиб айтганда, ҳар қандай ҳодиса келажакдаги натижага таъсир қилади.

Тизимнинг аниқ натижасини олдиндан белгилаш учун унинг ҳар бир параметрини аниқ ҳисобга олиш зарур, бу ерда асосий параметрлар эса — ҳар бир бозор иштирокчиларининг активларни сотиб олиш ёки сотиш тўғрисидаги қароридир.

Бироқ, буни аввалдан қилиш имконсиз. Ҳеч бир бозор иштирокчиси тизим ҳолати (яъни бошқа бозор иштирокчиларининг аниқ ҳаракатлари қандай бўлиши) ҳақида аниқ маълумотларга эга эмас ва шунинг учун унинг келажагини башорат қила олмайди.

Бозорда "эҳтимоллик" атамаси ишлатилади, бу эса турли воқеаларни тахмин қилиш ва баҳолаш имконини беради.

#psixologiya
───── ◉ ─────
@reminderstrade
​​"Хавфсизлик ёстиғчаси" фақат ўз портфелини қандай бошқаришни билмайдиган ва ўрганишни истамайдиган ва кўпроқ фонд ёки банк депозитларига таянадиган одамлар учун долзарбдир.

Агар сизнинг "Дахлсиз заҳира"нгиз инвестиция портфелига жойланса, бу ҳолда пул қадрсизланмайди, балки ўсади. Бу энг самарали ечим, шарти — портфель юқори рискка қўйилмаслиги лозим.

Бироқ, бунга қарши ўлароқ, фоиз ортидан қувиб, фақат ишончсиз криптовалюталарни сотиб олиб портфель фойдасини максимал даражада оширишга уринмаслик керак. Чунки улар бир неча баробар ўсиши мумкин бўлганидек, бир неча марта «қулаши» ва депозитни йўқотиши ҳам мумкин.

Бу ҳақда олдиндан ғамхўрлик қилиш керак ва ўз портфелингизга камроқ даромад берувчи, аммо хавфсизроқ активлар билан бирга кўпроқ спекулятив тангаларни қўшиш лозим.

#management
───── ◉ ─────
@reminderstrade
Графикдаги психологик манипуляциялар ва янгиликлар фони, кўпчиликни қиммат нархларда сотиб олишга ва арзон нархларда сотишга мажбур қиладиган этиб тузилган.

#psixologiya
───── ◉ ─────
@reminderstrade
Чуқур коррекция ва айиқ тенденция вақтида омма бозорга қизиқишни йўқотади. Бу вақтда энг яхши имкониятлар пайдо бўлади.

#psixologiya
───── ◉ ─────
@reminderstrade
Трейддаги натижангиз — ҳаёт тарзингиз маҳсули.

Сизнинг барча кучли ва заиф томонларингиз тўғридан тўғри сиз ва ҳисобингизга таъсир этади.

Яхши трейдер бўлиш жараёни ҳаётингизнинг барча соҳаларини яхшилайди ва аксинча.

#psixologiya
───── ◉ ─────
@reminderstrade
Мотивациянинг фақатгина 2 хил кўриниши мавжуд.

#entertainment
Сабр — ҳаракатсизлик дегани эмас.

Шунчаки кутиш — вақтни беҳуда сарфлашдир. Кўпчилик, трейдингда сабр — «идеал вазият» пайдо бўлгунича шунчаки жим графикка қараб ўтириш деб ўйлайди.

Аммо вазият пайдо бўлганида нима қилиш кераклигин билмасангиз, бу энди сабр эмас, ҳаракатсизликдир.

Ҳақиқий сабр — бу тайёргарликдир. Бу бозорни ўрганиш, стратегияни таҳрирлаш, совуқ таҳлил. Ҳақиқий сабр пассивлик эмас, балки тўғри қарор қабул қилиш учун актив тарзда шароит яратишдир.

Бозор шунчаки кутганларни эмас, онгли тарзда кутганларни бой қилади.

#psixologiya #discipline
Стейбллар-қисқа-қўлланма.pdf
1.4 MB
Стейблкоинлар – кундалик молиявий операцияларда энг кўп ишлатиладиган криптоактивлардир.

Шу билан бирга, улардан мунтазам фойдаланадиган аксарият фойдаланувчилар улар қандай ишлашини ва барқарорлиги ортида нима турганини яхши тушунмайдилар.

Ушбу амалий қўлланма орқали сиз қуйидагиларни билиб оласиз:

Стейблкоинлар нима?
Стейблкоинлар турлари қандай?
USDT, USDC ва USDS (DAI) стейблкоинларига умумий шарҳ.

Сиз ўз маблағингиздан қандай фойдаланаётганингизни тушунишингиз шарт!

#entertainment
───── ◉ ─────
@reminderstrade
Муҳит трейдинг натижасига қандай таъсир қилади?

Трейдер қайси комьюнитида бўлса, унинг натижаси бевосита шу муҳитга боғлиқ бўлади.

⭐️ Атрофда қўллаб-қувватлайдиган, хатоларни кўришга ёрдам берадиган, ғоялари билан ўртоқлашадиган ва олдинга ҳаракат қилиш учун илҳомлантирувчи одамлар бўлиши мумкин.

🔻 Ёки тескариси: босим яратувчи, муваффақиятсизликни масхара қилувчи, ҳар ким ўзи учун ҳаракат қиладиган рақобат муҳитини шакллантирувчи одамлар бўлиши мумкин.

📈 Биринчи муҳитда сиз якка ҳолдагига қараганда тезроқ ўсасиз, чунки бу ерда билим алмашинуви, соғлом қўллаб-қувватлаш ва тўғри танқид мавжуд.

Иккинчи муҳитда эса натижа таназзулга учрайди: доимий стресс, иккиланиш, ёпиқлик ва хатолардан қўрқиш пайдо бўлади, чунки бу ерда хатолар таҳлил қилиш учун эмас, балки масхара қилиш учун ишлатилади.

💭 Трейдерлар комьюнитиси фақатгина мулоқот қилиш жойи эмас. Бу – бозорга муносабат шаклланадиган, тафаккур ривожланадиган ва ишлаш одатлари ҳосил бўладиган муҳитдир.

Яхши муҳит ишонч беради, хатолардан сақлайди, ўсишни тезлаштиради. Энг муҳими – бу одамлар бир-бирини камситиш ҳисобига ўзини тасдиқлайдиган заҳарли муҳит эмас, балки ҳақиқий ривожланишни истаганлар учун майдондир🔝

🪨 Трейдингда шундоқ ҳам етарлича стресс бор, шунга яна атроф билан курашишга куч сарфлаш шарт эмас. Тўғри комьюнити қўллаб-қувватлайди, шубҳа уйғотмайди. Ва унинг асосий қадрияти ҳам мана шунда.

#entertainment
$APT токеномикасига кўра, инвестор-фондларининг тангани ўртача сотиб олган нархи $2.6 га тўғри келади.

Шунга кўра, фондлар минимал "разгрузка" нархи 26$ дан юқори бўлади, яъни камида $30 атрофидан фиксация қилишни бошлайди, дейиш мумкин. Бундан келиб чиқиб, $13 дан пастида йиғиш – яхши нархда олиш, дейиш ҳам ўринли бўлади.

Лойиҳа фундаментал, L1. Капитализация 3.4 млрд. Ҳозирда нарх $5.6

DYOR. Молиявий маслаҳат эмас (!)

#idea
Инвестиция ғоя бўлиши мумкин бўлган яна 4 та танга. Ҳозирги нархи расмда. Минимал сотиш нархлари қуйидагича бўлиши мумкин:

1) $APE 18.5$ - 37.7$ (37x - 65x)

2) $ZK 1.3$ (20x)

3) $ZRO 8$ - 39$ (2.5x - 30x)

4) $W 2$ (25x)

DYOR. Молиявий маслаҳат эмас (!)

#idea