(5-бўлим давоми)
Савдо режасини тузиш – қилиш керак бўлган ишнинг кичик бир қисми, холос. Янада қийинроқ масала – режага сўзсиз амал қилишга ўзини ўргатиш.
Тажрибали трейдерлар мағлубиятга учрашининг асосий сабаби – ўз шахсий қоидаларига амал қилмаслиги.
Савдо режасидан оғиб, қоидаларингизни бузишингиз учун юзлаб сабаб ва баҳоналар топиш мумкин. Аммо узоқ муддат эътиборида бу сабаблар ҳеч қандай аҳамият касб этмайди. Кишилар ҳақида уларнинг натижаларига қараб баҳо берадилар, баҳоналари сифатига қараб эмас.
Савдо тизими нисбий содда ва етарлича тафсилотли бўлишига қарамай, барибир унга 100% амал қилиш осон эмас. Қоидаларга тўлиқ амал қилиш учун сиздан интизом талаб қилинади.
Ўз режангизга амал қилишни қандай ўрганиш мумкин?
👉 Мавзу бошланиши:
t.me/reminderstrade/112
#psixologiya #management

Telegraph
Ўз режангизга амал қилишни қандай ўрганиш мумкин?
Агар сизда муҳим жиҳатлари тушунарсиз, тўлиқ бўлмаган савдо режаси бўлса – унга амал қилишингиз қийин бўлади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⏳Кутишни билинг
Агар сизда қатъий тизим ёки қоидалар бўлмаса, у ҳолда FOMO — сизнинг доимий режимингизга айланади.
Нима кутаётганингизни билганингизда, фойда олмаслик қўрқувини осон енга оласиз.
Савдо режангизга ишонсангиз ҳамда савдо тизимингиз самарали бўлса, у ҳолда нарх сиз кутган ерларга келишини кутишни ўрганинг. "Тейк-профит" ечишда ҳам, "лимитная покупка" да ҳам.
Режангиздан аввал сотиб олиш ёки сотиб юбориш олдини олиш мақсадида, позицияга ордерлар берилганидан кейин, нарх кутилган зоналарига "хабарномалар" қўйинг-да,
чартдан узоқлашинг: бошқа ишлар билан машғул бўлинг, бэктестлар қилинг.
#antiFOMO #psixologiya
───── ◉ ─────
@reminderstrade

🚫 "Трейдинг ўрганмай туриб ҳам, сигналлар ўзи билан даромад қилса бўлади"
#entertainment
───── ◉ ─────
@reminderstrade
#entertainment
───── ◉ ─────
@reminderstrade
«Менга керакмас бўлган вақтда нима қилиш кераклигини биламан. Аммо савдо вақтида қарор қабул қилиш керак бўлган ҳолатга тушиб қолганимда, ўзимга ишончим пасайиб кетади ва айни рационал бўлишим керак бўлган вақтда, кераксиз қатъийлик позициясига ўтиб оламан».
Кўп учрайдиган муаммолардан бири. Босим остида рационал ҳаракатлар қила олиш қобилияти кўпроқ ҳиссиётлар ва уларни бошқариш билан боғлиқ.
🖇 ТРЕЙДЕРНИНГ РУҲИЙ ҲОЛАТИ
6-бўлим. Интизом – бу мақсадларингиз ва уларни қўлга киритиш ўртасидаги кўприкдир.
Энг чуқур ва кенг билимлар базаси ҳам сизга фойдада бўлишга ёрдам беролмайди, агар бу билимларни бозор босими остида қандай ишлатишни билмас экансиз.
Ўзлаштирилган назарий билимларни қандай тўғри ишлатишни тушуниш ва ҳатто тузилган савдо режаси ҳам – ҳали фойдада бўлиш гарови эмас.
Бозор ҳозирги ҳолати ҳақидаги қарашингиз шубҳасиз сизни ҳаракат қилишга ундайди. Кўпинча қилинмоқчи бўлинган ҳаракатлар сизнинг савдо режангизга зид келиши мумкин.
Бу сизнинг соғлом фикрингиз ва тезроқ фойда топиш истаги ўртасидаги фарқ иккиланишларни келтириб чиқаради, оқибатда савдо режасидан четга чиқишга олиб келади.
Режага риоя қила олмаслик интизом йўқлигидан дарак беради: "режамдан юз ўгирганимни ҳеч ким билмаса, ҳеч ким мени тергамайди".
Нима учун кўплаб трейдерлар карьераларининг биринчи йилидаёқ савдони тарк қилишларининг сабаби шу ҳисобланади.
Улар бошлаш учун моддий руҳланган эдилар, аммо ўзларини тарбиялаш ва натижа учун комфорт зоналарини тарк қилишга мотивацияланган эмасдилар.
Интизом – бу ҳақиқатда хоҳлаган ишларингизни қила олиш учун, сиз хоҳламайдиган ишларни қилишингиздир.
Трейдернинг интизоми кўпинча – ҳиссиётлар билан курашиш ҳақида бўлади.
Ҳиссиётлар бугуннинг манфаатини кўзлайди, эртадан кейин ҳам манфаатли бўлиши учун аввало ҳиссиётларни меъёрга келтириш керак.
🔜 Интизомни қандай шакллантириш ва қандай уни риоясида туриш мумкин?
Кейинги сон шу ҳақида...
👉 Мавзу бошланиши
#discipline #psxiologiya

(6-бўлим давоми)
🎯 Интизомни қандай шакллантириш ва риоясида туриш мумкин?
• Турмуш тарзингизда интизомни шакллантиришдан бошланг.
Трейдернинг интизоми кундалик ҳаётида нималар билан машғул бўлишидан бошланади.
Савдодан ташқарида шакллантирган одатларингиз савдоингизга ҳам кўчиб ўтади ва аксинча.
Агар сиз интизом бўлмаган ҳаёт тарзини олиб бораётган бўлсангиз, савдода ҳам интизомга риоя қилишингиз қийин бўлади, чунки сиз бундай хатти-ҳаракатга мослашмагансиз.
Оддий, элементар нарсалардан бошланг, масалан кун тартиби, тонгги жисмоний тарбия ёки тўғри овқатланиш тартибини шакллантириш ва зарарли таомлардан воз кечиш каби. Ҳаммасини бирданига сингдиришга урунманг: бунда ҳам, худди трейдинг каби, озидан бошлаб, кейинги фойдали одатга аввалгисини ўзлаштиргандан кейин ўтиш керак.
• Ўз муаммоларингизни тан олинг.
Ўз психологик тўсиқларингизни тан олмагунингизча, ҳеч ким сизга фойдали трейд қилишингизга ёрдам беролмайди. Биламан, улар ҳақида имкон борича ўйламасликка ҳаракат қиласиз, чунки бу ёқимсиз кўринади.
Аммо бу ечим эмас: ҳаммаси назорат остида ва ҳаммаси жойида, деб ўзингизни ишонтириб, муаммоларни кўр-кўрона эътиборга олмай юраверкансиз, ҳеч қачон "Қандай қилиб фойдали трейдер бўлиш мумкин?" деган саволнинг жавобига етиб келолмайсиз.
Муаммоларингиз сизни устингиздан эгаллаб олишидан аввал улар билан юзма-юз чиқинг. Узоқ муддат эътиборида, анча фойдали савдо қилаётганингизни топасиз.
• Аниқ мақсад белгиланг.
Савдо интизомини шакллантириш анча осон бўлади, агар сиз буни нима учун қилаётганингизний ва охир-оқибат қаерга етиб боришни исташингизни билсангиз.
Эришиш учун енгиб ўтишингиз керак бўлган психологик тўсиқлар билан босқичли режа тузинг.
Савдоингиздаги бир кичик муаммони танланг ва доимий равишда буни ҳал қилиш устида диққатингизни жамланг. Муваффақият сезганингизда, кейинги муаммони ҳал қилишга ўтинг, аммо эскисини ҳам эсдан чиқарманг.
• Ҳар кун учун савдодан ташқари ишлар шакллантиринг.
Агар ҳаётингиз фақат трейдингдан иборат эмас, бошқа машғулотларингиз ҳам бўлса, ўз қоидаларингизга амал қилишингиз анча осон кечади.
Қиладиган ишингиз фақат савдо бўлса, бозор қийин вазиятларида катта ҳиссий қувват сарфлаб қўясиз.
Агар мувозанатдаги ҳаёт тарзи бўлса, қийинчиликларни анча осон енгиб ўта оласиз.
• Ишонч реал тажриба билан ҳосил бўлади. Ўз режангизга ишончни шакллантиринг.
Агар савдо режангиздан чиққанингизда савдо очиш керакми, деган саволга аниқ жавоб бўлмайдиган вазият билан кўп тўқнашсангиз, режангизга бўлган ишончингиз пастлаб боради.
Шахсий савдо режангиз кўз ўнгингизда авторитетини йўқотади ва сиз эслашни истамайдиган нарсалардан бирига айланади.
Агар ўз режангизга ишонмасангиз, унга амал қила олмайсиз.
Режангизни тўғриланг, тарихда бэктестлар қилинг, бу савол ечимини изланг. Иккиланиш бўлмаган қоидалар йиғиндисини шакллантиришингиз керак: аниқ "ҳа" ёки аниқ "йўқ".
Интизомсиз, муваффақиятли трейдер сифатида ҳаётингизга олиб кирмоқчи бўлган орзуингиз, шунчаки орзулигича қолиб кетади.
Ўз орзуларини рўёбга чиқара оладиган шахс бўлиш учун ўз устида ишлаш талаб қилинади.
👉 Мавзу бошланиши
#discipline #M #psixologiya

Мотивация излаш яхши, аммо...
Мотивация чўғ каби ўт қўяди, аммо аланга ҳосил бўлиши учун етарли ўтин бўлиши керак.
Мотивация қачон чиндан ёрдам беради, қачонки мақсад аниқ белгиланган, унга элитадиган йўл танланган ва бу йўлда амалиёт ўтиб борилаётган бўлсагина ёрдам беради.
Чўғ каби, аммо ўзи ҳеч бир ишни амалга оширолмайди. Кучли хоҳиш, ирода, яхши одатлар ва интизом – мана нима ишни амалга оширади.
#M #entertainment

Кайфият*
Айтишларича, трейдер стопсиз катта суммага тушиб қолиб, шундай бўлиб қоларкан 😉

🖇️ ТРЕЙДЕРНИНГ РУҲИЙ ҲОЛАТИ
7-бўлим. Савдо журналингиз – сизга трейдер сифатида тутилган кўзгудир.
Савдо журнали (битимлар кундалиги) – ҳар бир қарор ва ҳаракатларингизнинг батафсил баёноти.
Кўпчилик трейдерлар салбий натижаларини ўзгартириш умидида кундан кунга ташқи қўшимча маълумот манбааларини излашда давом этадилар. Улар мағлубият сабабларини очиқ-ойдин бўлган жойдан бошқа барча ердан излайдилар: сабабларни ўзларидан изламайдилар.
Нима учун киши журнал юритмаслиги ҳақида кўплаб баҳоналар эшитганман. Масалан, "Мен скальперман, кунига 10 лаб битимлар очаман. Бундай ҳолатда кундалик юритишни қандай тасаввур қиласиз?"
"Кўплаб позициялар очишдан маъно нимада, агар улардан тажриба орттириш бўлмаса?" деб савол берсангиз – "Битимлар очишнинг ўзи тажриба" деган жавоб олиш мумкин.
Бу даъво тубдан нотўғри.
Қоидаларингизга амал қилиш жараёнини кузата олмасангиз, уларнинг самарадорлигини текшира олмайсиз.
Қарорларингиз сифатини текшириш учун, уларни қабул қилиш жараёнини текшириш керак.
Агар савдо журналини юритмасангиз – сиз ўзингиз билан ростгўй эмассиз.
Якуний натижани билишни, хатоларни анализ қилишни ва хулоса олишни истамайсиз.
Сиз омад ва интуицияга умид қилиб, кўр-кўрона давом этишни хоҳлайсиз.
Кўр-кўрона, кўрсатгичларсиз, манзилга етиб боролмайсиз.
Битимлар кундалиги ўз камчиликларингизни ўрганиш ва янада объектив баҳолашга имкон берувчи, фойдали маълумот манбаига айланиши керак.
🔜 Битимлар кундалиги нимаси билан фойдали?..

(7-бўлим давоми)
Савдо журнали нимаси билан фойдали?
• Савдо журнали аҳамият қилмаган бўлишингиз мумкин бўлган хатоларингизни кўришга ёрдам беради.
Ҳар хафта ва ой сўнггида очган битимларингизни анализ қилинг, улардан дарс олинг. Ҳар бир хато — нимадир ўрганиш имконияти. Албатта, омадсиз битимни худди ёмон туш каби унутвориш осонроқ, аммо бу сизни яхшироқ қилмайди. Бундан ташқари, бу хатони такрорлаб, иккинчи мартта зарарга кириш хавфи остида қоласиз.
Битимингиз натижаси — ишингиз ҳақида бозор сизга қўйган баҳодир. Кўпроқ баҳолар олиш учун ҳар бир битимдан ҳеч йўқ битта дарс олишга ҳаракат қилишингиз керак.
• Савдо журнали юргизиш интизом талаб қилади ва уни ривожлантиришга ёрдам беради.
Ҳар бир ҳаракатларингизни қайд қилиб боришга ўзингизни ўргатинг. Буни кун охирига, эртага, кейинга қолдирманг. Қанча кўп ҳаракатларни қайд қилмасангиз ва "кейин"га қолдирсангиз, кундалик юритишга қайтиш шунчалик қийин бўлади.
Барча кўринишда тизимлиликни шакллантиринг, ҳаммасини ёзиб боришга ўзингизни мажбурланг. Бу интизомни бошқа кўринишларда ҳам акс этишини ривожлантириш учун яхши одат.
• Савдо журналидаги ҳиссиётлар бўлими эмоцияларингизни кузатишга ва ўзингизни ўрганишга ёрдам беради.
Савдо журнали қарор қабул қилаётганда нималарни ҳис қилганингиз ва нималарни ўйлаганингиз ҳақида аниқ ва рост маълумотларни тўплашга ёрдам беради.
• Битим очишдан аввал журналдаги эслатма режа қилинаётган битим ҳақида қарор қабул қилишга ёрдам беради.
Имкон борича битим очишдан аввал кириш сабабларини ва эмоцияларни қайд қилиб боринг. Битим очиш учун барча факторлар шакллангач, зарур факторлар барчасига амал қилиндими ёки бу вазиятни яхшиси ташлаб ўтиш керакми – бу ҳақида анализ қила оласиз.
Трейдинг – бу чексиз потенциал мукофотли, шахсий ривожланишга йўналган, ўзи билан мусобақалашиш ўйинидир.
Бу имкониятга чин дилдан иштиёқли бўлганларгина муваффақият қозонади. Ёлғон ёки заиф мотивларга эга бўлган ҳар қандай киши осон мағлубиятга учрайди.
Ўзи ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиш ҳар қандай инсон табиати ривожланиши учун жуда муҳимдир. Сиз ўзингизнинг энг катта танқидчисисиз ва фикр равшан бўлиши учун сиз ўзингизни яхши билишингиз керак.
Ўзингиз ҳақингизда бозор субъекти сифатида тасаввурни сиз савдо журналидан оласиз: савдо сиздаги барча яширин камчиликларни ошкор қилади ва улар устида ишлаш имконини беради. Бу имконни рад қилманг.
Гап: сиз ким эканлигингиз, сиздаги ньюанс ва одатлар, сизнинг хулқингиз, сизни нима ҳаракатга келтириши ва руҳлантириши, муваффақиятингизга нима ёрдам бериши ва нима руҳий ҳолатингизни бузиши ҳақида. Трейдер сифатида қандай эканлигингиз ҳақида қанча кўп билсангиз ва тушунсангиз ҳамда қандай савдо қилишингизни қанча кўп бошқаришни бошласангиз, шунча кўп ривожланасиз ва ўз маҳоратингизни ошириб борасиз.
👉 Мавзу бошланиши:
t.me/reminderstrade/134

8-бўлим. Ҳар сафар янгиттан хато қилишни ўрганинг.
Ўзига бўлган ишонч доимо ҳақ бўлишдан эмас, балки хато бўлган кўплаб вазиятларни бошдан кечиришдан пайдо бўлади.
Ҳар бир қилинган хато – нимадир ўрганиш имконияти.
Хатолари устида ишланган омадсизлик – энди бу омадсизлик эмас, балки қимматли дарсдир.
Ҳар бир нотўғри ҳаракатларингиз келиб чиқиш сабабини аниқланг, ҳар бир хатони сабабчисини йўқ қилишга ҳаракат қилинг, шунда амалиётда ўзингизга бўлган ишончингиз ортади.
🔄 Агар бир хатони қайта-қайта такрорлаб ва ҳеч нарсани ўзгартиришга ҳаракат қилмаётган бўлсангиз – бу энди хато эмас, балки сизнинг онгли қарорингиздир.
Бундай "қарорлар" йиғиндиси эса – одат.
Одатларни тўғрилаш бир мартта содир бўлган нотўғри ҳаракатни тўғрилашдан кўра анча оғирроқдир.
🚧 Кетма-кет хатолар билан қандай курашиш керак?
• Биринчи қадам: савдо қилишни тўхтатинг.
Монитор остида графиклар билан ўтираркансиз, қилинган қарорлар устида исталган турда фикр юритиш объектив бўлолмайди: эмоционаллик даражаси қанча юқори бўлса, фикр ва ҳаракатлар самараси шунча паст бўлади.
Машғулотни алмаштиринг, трейдинг ҳақида бироз унутинг, ўзингизни "совуб" олишга қўйиб беринг. Сизга хурсандчилик ва комфорт ҳиссини берадиган машғулот билан шуғулланинг: мутолаа, сайр, спорт, уйқу вҳк.
Айтиб ўтиш керакки, бундай амалиётни эмоциялар тўлганида ва кетма-кет хатолардан ташқари ҳам қўллаб туриш керак. Буни ҳар савдо кунида мунтазам равишда қўллаб боринг: эътибор, қабул қилиш ва концентрацияни ошириш учун.
Эмоционал стрессда бўлганингизда тўғри қарорлар қабул қилолмайсиз. Шунингдек, эмоциялар ва чарчоқ чегарасига етганида ўз ҳаракатларингизни объектив баҳолай олмайсиз ва хатоларингизни аниқлолмайсиз.
Узоқ ёки қисқа – сизнинг ҳолатингизга боғлиқ – танаффусдан сўнг янги куч ва ҳотиржам қалб билан ўзингизга эмоционал зарар етказмай, графикларга қайтишингиз ва ўтган ишларни анализ қилишингиз мумкин бўлади.
🔜 Кейинги қадамлар...
#psixologiya

(8-бўлим давоми; Кетма-кет хатолар билан қандай курашиш керак?)
•Иккинчи қадам – шароитни ўзгартиринг.
Ноодатий шароит, масалан, иш жойини ўзгартириш кўринишида, мия ишлашини фаоллаштиради. Савдо муҳитингиз сизга нотаниш бўлганида, янги одатларни ўзлаштиришингиз осон кечади.
Миянгизнинг асосий вазифаси – сизни хавфсизликда сақлаш. Унга келгусида нима бўлишини билиш ёқади, у "келажакни башорат қилишни" яхши кўради.
Шу сабабдан одатлар шаклланади: сиз аввал ҳам бўлган вазиятга қайта тушганингизда, ўзингизни хавфсиз ва ҳотиржам ҳис қилишингиз учун миянгиз автоматик тарзда аввал такрорланган маълум чораларни қўллашга тайёр бўлади.
Мия эски одатларни ушлаб туришни яхши кўради, у одатлар яхши ёки ёмонлиги унга муҳим эмас.
Ўнлаб маротаба такрорлаган хатоингизни яна қайта қилмаслик учун, тўғри ҳаракат қилишингиз учун ҳар сафар ўзингизни енгишингиз керак бўлади.
Аммо онг остингизни маълум тўғри йўл билан ҳаракат қилишга "ўргатиб" олганингиздан кейин, бу иш бунчалик катта меҳнат талаб қилмай қўяди.
Сизни ўраб турган муҳит қанчалик янги бўлса, одатда сиз нотўғри ечим қилган жойларингизда, тўғри ечимлар қилишингиз шунчалик осон бўлади.
• Учинчи қадам – мунтазам равишда янги устамалар риоясида бўлишни эътиборда сақланг.
Сурункали хатолар билан курашишда энг кўп тарқалган муаммолардан бири – автоматик ҳолатга олиб бориб қўйилган вазиятни ўз ҳолича ташлаб қўйиш.
Трейдер уни қониқтирадиган натижани кўради, зарарли одатимдан қутулдим деб нотўғри ўйлай бошлайди ва у хатони содир қилмаслик ҳақида эътибор беришни тўхтатиб қўяди.
Ҳар қандай ёқимсиз вазият худди ўша хатони қайтадан содир қилишга туртки бўлиши мумкин ва сиз буни хатто сезмаслигингиз ёки сезишни истамаслигингиз мумкин.
Бу тоқат масаласи: қисқа муддатли самарадорликка ишонманг, бахсли ҳаракатлар ва вазиятларга нисбатан хушёр туринг.
Кўпчиликни хатони излашга мажбур қиладиган энг машхур "симптом" бу – йирик йўқотишлар. Ҳеч нарса катта миқдордаги пулларни йўқотишдек хатоларни излашга туртки бўлмайди.
Ҳали кеч бўлмасидан, буни ҳозир қилинг. Ўз хатоларингиз билимдони бўлинг.
Хатолар устида ишлаш учун кўп пул тўлашга тўғри келиши мумкин. Аммо сиз буни қилмасангиз, охир-оқибат яна ҳам кўпроқ тўлайсиз.
Бас, ўз ҳаракатларингиз учун жавобгарликни ўз бўйнингизга олинг, ахир!
👉 Мавзу бошланиши: t.me/reminderstrade/140

9-бўлим. Трейдинг “тизим” томонидан сингдириладиган ва инсон табиатига жойланган нарсалардан фарқ қилади.
Ҳаётда бизга яхши қўл келадиган кўплаб қараш ва тамойиллар трейдингда умуман ишламайди. Бу – маълумотнинг асосий манбааси бўлиб хизмат қилган ҳис-туйғулар эвазига ёввойи табиатда тирик қолган инсоннинг мураккаб табиати билан изоҳланади.
Одам ёввойи ҳайвонни кўрган, яъни хавфни, қўрқув ҳис қилган ва миядан иккисидан бир реакцияни олган: “ур ёки қоч”.
Шундан буён инсон учун салбий ҳиссиётлар кучлироқ ва аҳамиятлироқ, мос равишда кўпроқ эътибор талаб қилади ва ижобий янгиликлардан фарқли ўлароқ, деярли ҳар доим жавоб қайтаришга мажбур қилади.
• Қадимги одам доимо хавф (риск) ва йўқотишлардан қочган.
Минглаб йиллар аввал ҳар қандай йўқотиш одам ҳаётига хавф тўғдириши мумкин эди. Қадимги одамлар тирик қолиш учун етарли ресусларга эга бўлганларида, риск қилмасликка ҳаракат қилганлар.
Замонавий одам бу “одат”дан ҳоли эмас, ҳеч ким йўқотишни истамайди. Дунё ўзгарди, аммо баъзи нарсалар ўз ҳолича қолди: йўқотишга олиб келадиган аҳамиятли таҳдид пайдо бўлганида, одам қаттиқ курашади.
Трейдерлар ҳақида гапирилса, савдо ҳисобига хавф соладиган вазият пайдо бўлганида, уларнинг кўпчиликлари инстинктив равишда ўз мулкларини ҳимоя қилиш учун курашишни бошлайдилар.
Биз комфортдалигимизда йўқотишлардан қочишга, аммо таҳдид солинганда ақлсизларча курашишга программалаштирилганмиз. Аммо биз ҳозир ёввойи табиатда эмасмиз. Бозорда сиз янги реалликка мослашишингиз керак, бу ерда сиз истасангиз-истамасангиз риск қиласиз ва йўқотишлар қиласиз, хатто натижада фойдада бўлсангиз ҳам.
“Нарх сизга қарши юрганда позицияни ўрталаштириш” ва шунга ўхшаш стратегиялар интизомли ва стабиль фойдадаги трейдернинг иш қуроллари орасида бўлишига ҳақи йўқ. Чунки бозор алгоритмлари айнан шундай кўпчиликка босим берадиган табиий инстинктлар ҳисобига қурилган: “агар кишиларни риск қилишга мажбурламоқчи бўлсангиз, таҳдидли вазиятни шакллантиринг”.
Бизнинг муаммоларимиз овчи-теримчиларнинг вазифаларидан фарқ қилиши мумкин, аммо бизнинг программалаштирилган ҳаракатларимиз схемаси эса – йўқ.
Мавзу давоми бор.

[2] 9-бўлим давоми
• Инсон роҳатга интилади, оғриқдан эса қочади.
Аксар кишиларга омадли бўлишдан кўра, ўзларини омадли ҳис қилишлари муҳимроқ.
Ўртача натижадаги винрейти 50% дан юқори бўлган трейдер, аммо зарарда: у зарарли битимларида омадли битимларида топадигандан кўра кўпроқ пул йўқотади. Аммо бу у учун унчалик ҳам муҳим эмас: муҳими вақти-вақти билан кам ҳолатдаги фойдали битимларидан серотонин – бахт гормони – олиб туради.
Ҳаммасига сабаб, битим унга қарши юрганида йўқотишни қабул қилиш ўрнига у ғалаба ҳиссини туйиш учун кутиб туриш стратегиясини танлайди.
Худди шу принцип битим арзимас фойда келтирганида ҳам ишлайди: битимни иложи борича тезроқ фиксация қилиш истаги пайдо бўлади, чунки натижада ғолиб бирдан мағлубга айланиб қолишига йўл қўйишни истамайди.
Риск остида пуллар бўлганида, бу очилган ёки ҳали очиладиган битимларнинг бор йўғи мингдан бир ёки юз мингдан бири эканлигини кўпчилик унутади.
“Ғалаба”дан олинган бир марталик қисқа муддатли завқ арзийдими, агар охир-оқибат бу ғалабалар мағлубиятингиз сабабчисига айланса, масалан фойдани эрта фиксация қилиш вазияти каби?
Мавзу давоми бор.
👉 Мавзу бошланиши: t.me/reminderstrade/147

[3] 9-бўлим давоми
• Кишини табиатида омма ортидан эргашиш бор.
Барча инсонларда омма ортидан табиий эргашиш ҳислати бор. Бу ҳислат хавфсизлик ва комфорт ҳиссини беради. Инсоният ривожланиши асносида борган сари унинг тирик қолиши бирлашиш ва ҳамкорликда ишлаш билан боғлиқлига ишончи тўлиб борган.
Одамлар доимо кичик “тўда” бўлиб яшашган, бу билан овқат ва бошпана каби асосий эҳтиёжларини қондириб, бир-бирларини ҳимоя қилишган ва қўллаб-қувватлашган. Агар кишининг қавми бўлмаса, тирик қолиш қийин кечган.
Ҳозир ҳам ҳеч қандай социал фаолликка эга бўлмаган киши ҳаётида сезиларли қийинчиликка учрайди, чунки ҳозирги дунё ҳам ўзаро хизматлар устига қурилган.
_Оқимга қарши юрадиган бирор нарса қилиш бизнинг табиатимизга буткул тескари ишдир. Айнан мана шу сабаб ўртача трейдер бировнинг фикрига қараб туради ва унинг савдо ҳаракатлари бозордан худди шу нарсани кутаётган кишилар кўринишида тасдиғланиши билан ўзини хавфсиз ҳис қилади.
_Савдодаги омадсизликинг энг асосий сабабларидан бири шу: оммани кенг қатлами ҳеч қачон фойда топмайдилар, кўпинча улар сезиларли ўсиш кўрганларида сотиб оладилар ва сезиларли тушиш кўрганларида сотадилар. Улар ўз фикрлари тасдиғини излайдилар ва энг машхур фикрга ёпишиб олишга ҳаракат қиладилар.
Муваффақият учун бошқаларнинг фикридан воз кеча олишингиз ва қарорларни мустақил қабул қила олишингиз керак. Мустақил ҳаракат қилиш учун эса катта савдо тажрибаси ва қаттиқ меҳнат талаб қилинади, бу қобилиятни ривожлантириш жуда муҳим.
Ҳар қандай мутахассислик карьерасининг якуний мақсади – “фақат ўз оёқлари билан юришни ўрганиш”.
Бошида қийинчиликларга дуч келасиз, қарашларингиз кимдирлар билан мос келмаганида, ўзингизни ҳимоясиздек ҳис қиласиз, чунки бу инсон табиатига тескари ишдир. Аммо охир-оқибат бу учун сиз ўзингизга раҳмат айтасиз.

2% стоп қадрин қаердан билсин,
Стопсиз 10% оқиб кетган трейдерлар!
#stopyourfriend #entertainment
───── ◉ ─────
@reminderstrade
Стопсиз 10% оқиб кетган трейдерлар!
#stopyourfriend #entertainment
───── ◉ ─────
@reminderstrade
[4] 9-бўлим якуний қисми
• Катта натижа учун кўп ишлаш керак бўлади.
Кўп куч сарфлаш кўпроқ натижани қўлга киритишга сабабчи бўлади, деб қабул қилинган. Бу принцип ҳам қўл меҳнати билан шуғулланган қадимги одамлардан келиб чиққан.
Бугун, самарадорликка босим ўсиб бораётган, янада катта талаблар ва рақобат ўсиши шароитида самарадорликни ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ саналади. Қайсидир даражада, шундай.
Аммо шу билан бирга унутмаслик керакки, кўп иш соатлари ҳар доим ҳам кўпроқ ёки яхшироқ натижаларни англатмайди: бу стресс ва чарчоққа олиб келиши мумкин, айниқса бугун, бизни ишга ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ боғлаб қўядиган кўплаб дастур ва қурилмалар бор бўлган замонда.
Трейдингда бўлса, кўпчилик қанча кўп битим қилсам, шунча кўп тажриба ва даромад топаман деб ўйлайди.
Бир нозик жиҳати бор. Трейдернинг иши фақат битимлар очишга асосланмайди. Вақтнинг кўпроқ қисмида сиз изланувчи бўлишингиз керак.
Тарихда савдо паралари ва инструментларини тадқиқ қилинг, ўзингизни ва савдога бўлган муносабатингизни ўрганинг. Олтин меъёрни топинг.
Бозор сизга берадиган сабоқлар кўпинча ҳаётингизда ўргатилган нарсаларга зид келади. Агар буларга мослаша олсангиз, натижага эриша оласиз.
Омма қиладиган хатолар бир тусли, чунки кўпчилик бир хил фикрлайди. Бир хил нотўғри.
👉 Мавзу бошланиши: t.me/reminderstrade/147
🔜10-бўлим. Хулқ-атворнинг иррационал шаблонлари.

#Стоп_лоссни қачон суриш мумкин?
Стоп-лосс фақатгина анализга асосланиб сурилиши мумкин. Фойдани маълум қисмини ечиш, зарардан қочишга уриниш ёки шунчаки интуиция – стопни суришга асос бўла олмайди.
Асосли SL ни рандомли суриш трейдернинг ўз анализига ишонмаслиги ёки ҳиссиётлар (қўрқув, очкўзлик) устун келгани сабабидан содир бўлади.
SL ни қачон сурилади?
Янги лонг позиция очиш мумкин бўлган поддержка зона (fvg+оb/bb/мb/оте) ҳосил бўлса ва нарх агар шу зонани бузиб тушса – структура ўзгарадиган ва сетап бекор бўладиган ҳолат пайдо бўлганидагина SL ни суриш мумкин бўлади.
Масалан, сиз айиқ структура бузилганидан (choch) кейин тестидан – оb дан сетап қилдингиз ва SL ни LL (1) га қўйдингиз. Нарх ўсишда давом этди ва аввалги HH ни янгилади. Ундан кейин нарх қайрилиб (коррекция қилиб) янги об дан HL ҳосил қилди ва нарх ўсиш трендида давом этди. Нарх янги HL ясаб, ўсишда давом этаётганида сиз SL ни шу минимум - HL (2) га суриб қўйишингиз мумкин бўлади.
⚠️ SL ни ҳеч қачон муҳим LQ ларга суриб қўйманг. Шунингдек, остида FVG бор минимумларга ҳам суриб қўйманг. Сабаби, стопларингиз ишлаши эҳтимоллиги юқори ва энг алам қиладигани – ундан кейин нарх қайрилиб, сиз кўзлаган тарафга ўсиб боради.
#psixologiya #stop #management