Reminders • Trade
Янги трейдерлар орасида энг кўп учрайдиган саволлардан бири: "Нима учун фойдани фиксация (тақсимлаб ечиш) қилиш керак?" Жавоб видеода ⤵️ #management #psixologiya ───── ◉ ───── @reminderstrade
Эслатма
Нима учун фойдани фиксация қилиш муҳимлиги ҳақида яна иккита мисол.
Биз бу ҳаракат билан, активдаги пулимиз 30% қисми фойдасини сақлаб қолдик ва вақтдан ютдик – нарх деярли олган жойимизга қайта тушиб берди.
Энди истасак, анализни қувватлаб кўриб, чиқарган пулимизни фойдасини айириб, яна шу активга қайта соламиз ёки бошқа активда айлантириш имконимиз бор.
#management #position
───── ◉ ─────
@reminderstrade

🖇️ ТРЕЙДЕРНИНГ РУҲИЙ ҲОЛАТИ
2-бўлим. Муваффақият йўли хатолар билан қопланган.
Одамлар муваффақиятларни ўз ҳисобларига, хатоларни эса бировларга нисбат беришга мойиллар. Кўпчилик ўзи ҳақида аслидан кўра кўпроқ яхши гумонда бўлишга кўникиб қолган.
Инсон пул топишдан кўра кўпроқ ҳақ бўлиш ҳақида ғам қилса, у ўз қизиқишларига тескари ишлар қила бошлайди.
Унинг ёмон натижасида ўзидан ташқари атрофидаги барча айбдор бўлади, чунки хатони тан олиш унинг мавжудлигидан-да оғриқлироқ.
Аммо бозор олдиндан айтиб бўлмайдиган нарса, ҳатто энг ақлли аналитик ҳам хато қилади.
Сиз ҳар бир содир қилган хатоингиз ниманидир ўрганишга имкон эканлигини қабул қилишингиз керак.
Агар хатоларни инкор қилсангиз, бозор уни сизга қайта ва қайта олиб келаверади, то бу хатони ечиш учун чора кўрмагунингизча.
Ноҳақ бўлишнинг айби йўқ. Хато қилиш уят эмас, балки ўз хатоларини тузатмасликкина уятлидир.
Такрорланувчи хатолар билан қилинган савдо натижасидаги ҳар қандай муваффақиятларнинг фойдадан кўра зарари кўпроқ. Чунки у сизда бу ҳаракатларингиз билан "ҳақ бўлганингиз" ҳақидаги хато фикрни қувватлаб боради.
Ташқаридан қанча маълумот олманг, ўз тажрибангизда синаб кўриб ва хато қилиб кўриб олган билимингиз кўпроқ қийматга эга бўлади.
Аксар зарардаги трейдерларнинг зарардалиги сабаби шундаки, хатоларни тан олиш уларни фалажлаб қўяди, шу сабабдан ноҳақ бўлганликлари ҳақидаги фикрлардан инстинктив равишда қочадилар.
Улар ғолиб бўлишни жуда истайдилар, аммо ўз олдиларига қўйилган психологик тўсиқларни енгиб ўтолмайдилар. Бундай трейдерларга савдо қоидалари хос эмас, чунки бундай қоидалар борлиги уларни ўз хатоларини тан олишга мажбур қилади. Шунинг учун улар нимаики қилмасинлар, хато бўлади.
Агар сиз учун "ҳақ бўлиш" эмас, фойдада бўлиш муҳимроқ бўлса, ўз мағлубиятларингизга орқа ўгириб олманг.
Улар сиз учун жуда ҳам оғриқлими? – Уларни вақтинча четга суриб туринг. Бирмунча вақт олдинги тарихда содир қилинган хатони тан олишингиз, ҳозир аниқланганидан кўра осонроқ бўлади.
#psixologiya
👉 Мавзу бошланиши: https://t.me/reminderstrade/94

– Муваффақият йўлини бир сўз билан ифодаласа бўладими?
– Дисциплина.
Дисциплина – мақсад ва натижалар ўртасидаги кўприк. Мақсадлар қанчалик катта бўлса, кўприк ҳам шунчалик бақувват бўлиши керак.
#M #entertainment
───── ◉ ─────
@reminderstrade
– Дисциплина.
Дисциплина – мақсад ва натижалар ўртасидаги кўприк. Мақсадлар қанчалик катта бўлса, кўприк ҳам шунчалик бақувват бўлиши керак.
#M #entertainment
───── ◉ ─────
@reminderstrade
🖇️ ТРЕЙДЕРНИНГ РУҲИЙ ҲОЛАТИ
3-бўлим. Қўрқув – омон қолиш инстинкти.
Одамнинг эмоционал тузилишида "омон қолиш" инстинкти программалаштирилган. Бу одамзот тирик қолишига тўсиқ бўладиган хавфли муаммолар тўлиб ётган даврда шаклланган.
Узоқ аждодларимиз хавфсизлигига хавф солган ҳар қандай нарса, автоматик тарзда улардаги "омон қолиш" инстинктини ишга туширган. Гап шундаки, ўзини сақлаб қолиш инстинктини шакллантирган муҳит энди мавжуд эмас. Ҳозир буталар ортида биологик хавф ортиқ пойлаб турмайди.
Аммо бизда эмоционал мия бор, ноаниқлик туфайли юзага келган хавфларни ҳал қилиш учун программалаштирилган мия. Қачондир хавфли оламда тирик қолиш учун фойдали бўлган инстинктлар, бугун бир жиҳатдан тўсиқларга айланган.
Савдо сизнинг савдо ҳисобингизга хавф солади. Миянгиз бу хавфни муқаррар таҳдид деб қабул қилади ва ҳимоя механизми сифатида қўрқувни ишга солади. У мия ресурсларини тез қарор қабул қилиш учун сафарбар қилишга мўлжалланган: "ур ёки қоч". Шу сабабдан қўрқув таъсирида кишилар баъзан, вақт ўтиб ўзлари ҳам ажабланадиган, аҳмоқона ишлар қиладилар.
Савдода кўп хатолар сабаби қўрқув бўлади: ноҳақ бўлиш, пулни йўқотиш, имкониятни бой бериш ёки потенциал фойдани қўлдан бериш қўрқуви. Бу қўрқувнинг ҳар бири омадсизлик қўрқувини акс этади. Бу омадсизлик қўрқуви боғчада, мактабда, университетда, ишда сингдирилади.
Умумтаълим тизими ҳақ ва ноҳақ тушунчасига асосланган: стандарт тўғри жавоб учун ўқувчи рағбатлантирилади, омма тўғри деб қабул қилган жавобдан бошқача фикр билдириш камида масхара ва ижтимоий танқид каби нохушликларни келтиради.
Шунинг учун биз хато қилишни ёмон кўрамиз, эҳтимолий хатони таҳдид деб қабул қиламиз ва ўзимизни бундан ҳимоялаш учун ҳамма чорани қиламиз, ҳатто ўз ноҳақлигимизни тан олмаслик йўли билан бўлса ҳам.
Муаммо шундаки, хавф реалми ёки тасаввурдами? Трейдингда аксар ҳолатда хавф тасаввурий бўлади ва нерационал (мантиқсиз) қарорлар қилишга олиб келади. Сизнинг қўрқувларингиз ҳажми ўзингиз катталаштирган даражада улкандир.
Қўрқув билан қандай курашиш керак?
(давомида ёзилди👇)

(3-бўлим давоми)
Қўрқув билан қандай курашиш мумкин?
• Қўрқувни енгиш учун биринчи қадам – қўрқувингизни шунчаки тан олиш.
Трейдерлар мунтазам равишда, ўз ички муаммоларини тан олиш ўрнига, ўзларини айни дамда яхши ҳис қилиш учун, ўзларини ўзлари алдаб келадилар.
Миянгиз ёқимсиз ҳақиқатдан кўра, тинчлантирувчи ёлғонга тезроқ ишонади. Шунинг учун аксар трейдерлар муаммо жавобгарлигини бошқаларга юклайдилар.
Муаммони тан олиш – уни ҳал қилишдаги муваффақиятнинг ярми.
• Қўрқувни енгишдаги иккинчи қадам – битим рискини қисқартириш.
Хатога йўл қўйиш оқибатида катта зарар қилишдан қўрқсангиз, бу зарарни камайтиринг: масалан, одатий 1% ўрнига, 0.5% ёки 0.1%. То зарарлардан қочиб бўлмаслиги, аммо келгуси фойда билан бу зарарларни қоплаб бориш мумкинлиги ҳақидаги фикр мустаҳкам ўрнашмагунча, шу зайлда савдо қилишда давом этинг.
• Қўрқувни енгиш учун учинчи қадам – максимал даражада аниқ режа тузинг.
Бу ҳиссиётлар иложсиз назоратдан чиққанида амал қилишингиз керак бўлган қатъий қоидалар бўлишини кафолатлайди. Сизнинг аввалги объектив онгингиз, сизнинг ҳозирги эмоциялар билан қувватланган, иррационал онгингиз ўрнига аллақачон тўғри қарорларни қабул қилиб бўлган бўлади.
👉 Мавзу бошланиши:
t.me/reminderstrade/94

🖇 ТРЕЙДЕРНИНГ РУҲИЙ ҲОЛАТИ
4-бўлим. Очкўзлик кишини кўр ва аҳмоқ қилиб қўяди.
Қўрқув кўпинча кишини фалажлаб қўяди, ҳаракат қилмасликка мажбурлайди. Очкўзлик эса ҳаракатланмаслигингиз керак бўлган ўринда ҳаракат қилишга мажбурлайди.
Оммада бойлик ва пулга сотиб олиш мумкин бўлган барча яхшиликка табиий интилиш мавжуд. Бозорда гиперактив бўладилар, чунки тез бойиб кетишни истайдилар. Айнан шу сабабдан улар ўз капиталларини вайрон қилиш жараёнига жуда яқинлар.
Капиталини кўпайтириш иштиёқида чопадиган трейдерлар, бу учун ҳақиқатда зарур бўлган кўникмаларни жамламай қўядилар.
Жараён билан машғул трейдерлар эса, тақдир тақозоси билан, узоқ муддат персперктивасида кўпроқ даромадда бўлиб чиқадилар.
Очкўзлик белгилари қандай?
1. Сиз кўпроқ фойда олиш илинжида, атайлаб рискни оширасиз.
2. Битим сизнинг йўналишингизга қарши юрганида, зарардан фойдага чиқишигача кутиб туриш илинжида стоп-лоссни олиб қўясиз.
3. Нарх тейкларингизга яқинлашганида, янада кўпроқ фойда олиш учун уларни олиб қўясиз.
4. Кўп даромад қилиш умидида иложи борича кўпроқ битимлар очасиз.
Рўйхат тугамайди: очкўзлик ҳар кимда ҳар хил акс этиши мумкин. Аммо буларнинг барчасини бир нарса жамлаб туради: охир-оқибат сиз кутгандан ғирт тескари натижа бўлади.
Очкўзлик билан қандай курашиш керак?
Бу ҳақида бироздан сўнг гаплашамиз...
👉 Мавзу бошланиши:
http://t.me/reminderstrade/94

(4-бўлим давоми)
Очкўзлик билан қандай курашиш керак?
• Битим очиш ва ёпиш борасида қатъий режа тузинг.
Агар режангизга амал қилишни ўргансангиз, пул сизни оқибатда ютуқ ўрнига зарар олиб келалиган нотўғри ва ҳатто ортиқча савдо ечимларини қилишга ундаши олдини оласиз.
• Бошланғич этапларда трейдингни асосий даромад манбаи ўрнига қўйиб олманг.
Пул топишингиз кераклиги ҳақида қанча кўп фикрни банд қилсангиз, топиш нари турсин, йўқотиш эҳтимолингиз шунча ортади.
• Рискларни қаттиқ назорат қилинг.
Рискларни тўғри бошқармаслик билан сиз ўзингизга стоп-лоссни рад қилишга, позиция размерини, риск размерини инобатга олмасликка қўйиб берасиз. Бундай ёндашув билан сиз ҳеч қачон ҳеч қандай даромад қилолмайсиз.
👉Мавзу бошланиши: http://t.me/reminderstrade/94

5-бўлим. Савдо режаси – сизнинг хавфсизлик оролчангиз.
Савдо режаси – бу агар амал қилсангиз, фойдада бўлишингизни таъминловчи ҳамда ўзингиз ҳақингизда, савдо қилаётган бозорингиз ва савдоингизга таъсир қиладиган бошқа факторлар ҳақида мантиқий баёнот.
Савдо вақтида, нима рўй беришидан қатъий назар, бу режага амал қиласиз. Шундай қилиб, савдо вақтида рўбарў келишингиз мумкин бўлган кўплаб сценарийларга ечим бера олиши учун режа кенг қамровли бўлиши керак.
Ўз савдо режасини нимага асосланиб тузиш керак?
Энг аввало бошланғич билимларни ўзлаштириш зарур. Ҳеч бўлмаганда, минимал тажриба орттириш учун сиз бу билимлар асосида ўнлаб, ҳатто юзлаб бэктестлар ўтказишингиз керак. Барча кузатувларингиз ҳақида битимлар журналига қайд қилиб боришингиз керак.
Бу жараён давомида тўплаган маълумотларингиз реал савдода сиз учун қайси бири кўпроқ мослигини тушунишга ёрдам беради. Буни қанча аввал амалга оширсангиз, ўзингиз учун шунча яхши бўлишини тушунишингиз керак.
Биринчи мартадаёқ режа мукаммал бўлиши ва исталган вазиятда ўзингизга бўлган ишончни қўллаб-қувватлаши ёки рад қилишга тайёр бўлишидан умид қилманг. Сизнинг савдо режангиз мунтазам равишда қайта ишлаб ёки тўлдирилиб боради, узоқ савдо йилларидан кейин ҳам. Аммо шунга қарамай, у албатта бўлиши зарур.
"Аниқ ёзилган савдо режаси менга зарур эмас, чунки менинг савдо стратегиям жуда содда".
Агар бундай қарашдаги трейдерга мурожаат қилиб, қоғозга ўз савдо режасини тузиб беришини сўралса, жавоб тарзида нафақат рад қилинишни, балки ҳатто ғазабни ҳам кўриш мумкин. Чунки аслида уларнинг режалари шунчалик чалкаш ва қийин-ки, стратегияларини бутун тарзда очиб бера оладиган аниқ баёнот қилиб бера олмайдилар ва буни улар жуда яхши биладилар. Бу – мазкур трейдерлар узоқ вақтда фойдада бўлолмасликларининг очиқ белгиси. Йўқ деганда, савдога ёндашишларини тизимли қилмагунларига қадар.
Савдо режаси нима учун керак?
Қарор қабул қилиш жараёнининг кўп қисмини ўз савдо режасига топшириш учун. Бундай стратегия муайян бозор ҳолатларида амал қилишингиз керак бўлган ҳаракатларни аввалдан тузиб беради.
Савдо режаси савдодан ҳиссиётларни айиришга ёрдам беради. Ўзингиздаги ҳис-кечинмаларга эмас, фақатгина режангизга асосланиб қарорлар қабул қилишингиз учун.
Бу ҳиссиётлар иложсиз назоратдан чиққанида амал қилишингиз керак бўлган қатъий қоидалар бўлишини кафолатлайди. Сизнинг аввалги объектив онгингиз, сизнинг ҳозирги эмоциялар билан қувватланган, иррационал онгингиз ўрнига аллақачон тўғри қарорларни қабул қилиб бўлган бўлади.
Режа нима, қачон ва қандай қилиш зарурлигини аниқлаб беради. Савдо режасини тузиш – қилиш керак бўлган ишнинг кичик бир қисми, холос. Янада қийинроқ масала – режага сўзсиз амал қилишга ўзини ўргатиш.
🔜 Ўз режангизга амал қилишни қандай ўрганиш мумкин?
Бу ҳақида ҳам батафсил тўхталамиз...

Ҳеч кимга ҳеч нарсани исботлашга мукаллаф эмассиз.
Чалғиманг, вақтингизни кимдирлар учун сиз ҳақ бўлганингизни исботлашга сарфламанг. Бунинг ўрнига ўз устингизда ишлашда давом этинг.
Уларнинг гапларига эътибор қилманг. Ҳатто энг яқин кишиларингиз сизга ишонмаса ҳам, ўзингизга бўлган ишончни йўқотиб қўйманг. Улар муваффақият йўлида бўладиган табиий қийинчиликларни иложсиз тўсиқлар деб кўрадилар, аммо ким буни енгиб ўтиб, муваффақият қозонса – улардаги ютуқларнигина кўрадилар холос, унгача бўлган қийинчиликлар эса худди-ки унга рўбарў бўлмаган.
Кишилар эътирозлари муваффақият йўлидаги тўсиқлардан бир тўсиқ, уларнинг аксари ўзлари муваффақият қозонмагани ёки комфорт зонасини тарк этолмаганидан сиз ҳам улардек бўлишингизни истайди. Эътибор қилманг.
Бирор нарсани исботлашингиз керак бўлган ягона инсон – бу ўзингиз. Қандай қийинчиликлардан ўтаётганингиз ҳам, қандай ютуқлар қўлга киритаётганингиз ҳам, мағлубиятларингиз ҳам ўзингизга аён. Ҳар куни ўзингиз билан курашинг, ҳар куни кечадан кўра яхшироқ бўлинг – шу сизни муваффақиятга етаклайди.
#M

⚠️ Бироз узунроқ, аммо шу билан бирга муҳим мавзу ҳақида тез фурсатда бўлишаман ⌛
───── ◉ ─────
@reminderstrade
───── ◉ ─────
@reminderstrade
(5-бўлим. Давоми)
Савдо режаси
Бозордаги муваффақият такрорланувчан ва узоқ муддатли бўлади, агар унинг ортида яхши ўйлаб чиқилган жараён турса. Тасодифий ҳаракатлар тасодифий натижа олиб келади.
Савдо режаси – трейдернинг савдога умумий ёндашувини аниқлаб берувчи қоида ва тамойиллар йиғиндиси. Режа маълум бир трейдер характерининг индивидуал хусусиятларига ва унинг вақт имкониятларига мос келиши керак.
Унинг таркибидаги параметрлар тўлиқ бўлмаса-да, асосийси – режада бозор ноаниқлиги билан курашишда маълум бир кишига қўллаб-қувватловчи бўладиган барча нарса бўлиши керак.
Савдо режасини қандай тузилади?
1. Биринчи қиладиган ишингиз – савдо қиладиган жуфтликларни танлаб олиш.
Кўплаб активларга сочилиб кетиш керак эмас. BTC/ETH/LINK ларни танланг — булар энг техник активлар. Агар бараварига бир қанча активлар билан савдо қилсангиз, битимларингиз сифати пастлаб кетиши мумкин.
Кўп миқдорда очилган графиклар концентрацияни сусайтиради. Сиз робот эмассиз ва объектив айтганда, диққатингизни фақатгина оз миқдордаги имкониятларга реал жамлай оласиз.
2. Кунда қанча вақт трейдингга сарфлашга тайёрлигингизни ва қайси пайтлигини аниқлаб олинг.
Позиция очиш ва ёпиш билан боғлиқ механик ҳаракатлар – трейдер бажариши керак бўлган масалаларнинг кичик бир қисми холос эканлигини инобатга олинг.
Трейдернинг иши график устида ишлашдан кўра, кўпроқ ўз устида ишлаш билан боғлиқ. Сиз ўзингизни кучли ва кучсиз жиҳатларингизни ўрганиб чиқиб, биринчисининг сифатини оширишингиз ва иккинчисини камайтиришингиз керак. Бундан ташқари инструментларингизни тарихда тест қилиб, бозорни таҳлил қилиш қобилиятингизни мукаммаллаштиришингиз зарур.
Оптимал вариант Kill Zone ларда савдо қилишдир, чунки позиция очишга энг кўп имкониятлар айнан шу вақтда бўлади, шунингдек, кўп ҳолатда битим натижаси ҳам анча тез аниқ бўлади. Агар имкон бўлса, трейд учун ажратадиган вақтингизни шу вақтларга тўғриланг.
3. Кейин – бозорда қанча вақт бўлишни исташингиз ва қанча вақт бўла олишингиз ҳамда ўз шахсий хусусиятларингиздан келиб чиқиб, савдо турингизни аниқлаб олинг.
Бу учун ўзини таҳлил қилиб, кучли ва кучсиз тарафларини аниқлаш керак. Савдода шундоқ ҳам босим қиладиган факторлар бисёр. Сиз қутулишингиз мумкин бўлган ҳар қандай босим манбааларини йўқ қилишга интилишингиз керак.
Агар сиз ҳодисалар тез алмашиши тарафдори бўлмасангиз – скальпер трейдерлар каби минутли таймфреймларда савдо қилиш сизга нимага керак? Бундай босим таъсирида сиз муваффақиятга эришолмайсиз.
4. Савдодаги мақсадларингизни ҳақиқатга мос равишда аниқлаб олинг.
Мен (Sancho) учун мақбул ойлик мақсад – депоимдан 15%. Баъзан кўпроқ ўхшаб қолади, баъзан камроқ, аммо узоқ муддатда ўртача натижа мақсадга мувофиқ бўлади.
Бошланғич этапларда асосий мақсад – безарар бўлиш. Ўйламай битимлар қилишга ундайдиган осмон баланд мақсадлар қўйманг.
5-6-7-пунктлар⤵️
👉 Мавзу бошланиши:
t.me/reminderstrade/112

5. Ўзингиз учун савдо сетаплари рўйхатини тузиб олинг.
Ишни енгиллатиш учун уларнинг ҳар бири сизнинг ҳаракатларингиз ҳақида босқичма-босқич кўрсатмаларга эга бўлиши керак.
Қачонки, бозор босими сабаб ҳиссиётларингиз бошқарувини йўқотганингизда, қўл остингизда объектив ҳолатда бўлган пайтингизда ҳиссиётларсиз тузилган режангиз борлигини эсга оласиз.
6. Рискларни бошқариш ва позициялар очиш режасини тузиб олинг.
Биринчи талаб қилинадиган нуқта – доимо стоп-лосс ишлатиш.
Кейин эса:
• битим учун риск;
• оптимал фойда ва зарар нисбати;
• фойдани тақсимлаш;
• стоп-лоссни б/у қилинадиган ҳолатлар
ҳақида маълумотни ўзида эгаллаган режа бўлиши керак.
Ушбу рўйхат тугалланган эмас. Бу ерга сиз рискларингизни бошқаришга ва ўйламай қарорлар қилмасликка ёрдам берадиган барча амалиётларни қўшиб ёзиб чиқинг.
7. Битим очишдан ташқари савдо тизимингизда талаб қилинадиган барча ишлар рўйхатини ёзиб чиқинг.
Бунга киради: битимлар кундалигини тутиш, уни анализи, бэктестлар ва сизни трейдер сифатида ривожланишингизга ҳисса қўшадиган бошқа масалалар.
Савдо режангизнинг якуний мақсади – сизнинг натижангизга бозор хаоси босими таъсирини минималлаштириш учун кундалик фаолиятларингизда кўрсатма беришдир.
👉 Мавзу бошланиши: t.me/reminderstrade/112

📌 Энди бу мавзуларни ўқиб чиққанингиздан кейин, мана бунга яна бир кўз югуртириб чиқиш зарар қилмайди:
https://t.me/reminderstrade/92
#psixologiya #management
───── ◉ ─────
@reminderstrade
https://t.me/reminderstrade/92
#psixologiya #management
───── ◉ ─────
@reminderstrade
Telegram
Reminders • Trade
Муваффақиятли трейдер сифатида сизнинг вазифангиз — мукаммал тарзда ўйлаб тузилган, хатти-ҳаракатларингиз ва қарорларингиз режасига ҳар куни амал қилиш.
© Sancho DT
#management #psixologiya
───── ◉ ─────
@reminderstrade
© Sancho DT
#management #psixologiya
───── ◉ ─────
@reminderstrade
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
*Ҳар қачон бэктест ва хатоларинг устида ишлаш учун чартни очганингда.
#entertainment
───── ◉ ─────
@reminderstrade
#entertainment
───── ◉ ─────
@reminderstrade
Кўплаб трейдерлар ҳали битим очмай мағлуб бўладилар.
Савдо қилинадиган кунни йўқотиш қўрқуви билан, аввалги йўқотишлар ёки аввалги зарарларни зудлик билан қоплаш ҳақидаги фикрлар билан бошлаш – автоматик мағлубиятдир.
Ўйинни бошламай туриб, мағлуб бўлишингизга йўл қўйманг.
#entertainment #M

(5-бўлим давоми)
Савдо режасини тузиш – қилиш керак бўлган ишнинг кичик бир қисми, холос. Янада қийинроқ масала – режага сўзсиз амал қилишга ўзини ўргатиш.
Тажрибали трейдерлар мағлубиятга учрашининг асосий сабаби – ўз шахсий қоидаларига амал қилмаслиги.
Савдо режасидан оғиб, қоидаларингизни бузишингиз учун юзлаб сабаб ва баҳоналар топиш мумкин. Аммо узоқ муддат эътиборида бу сабаблар ҳеч қандай аҳамият касб этмайди. Кишилар ҳақида уларнинг натижаларига қараб баҳо берадилар, баҳоналари сифатига қараб эмас.
Савдо тизими нисбий содда ва етарлича тафсилотли бўлишига қарамай, барибир унга 100% амал қилиш осон эмас. Қоидаларга тўлиқ амал қилиш учун сиздан интизом талаб қилинади.
Ўз режангизга амал қилишни қандай ўрганиш мумкин?

Telegraph
Ўз режангизга амал қилишни қандай ўрганиш мумкин?
Агар сизда муҳим жиҳатлари тушунарсиз, тўлиқ бўлмаган савдо режаси бўлса – унга амал қилишингиз қийин бўлади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⏳Кутишни билинг
Агар сизда қатъий тизим ёки қоидалар бўлмаса, у ҳолда FOMO — сизнинг доимий режимингизга айланади.
Нима кутаётганингизни билганингизда, фойда олмаслик қўрқувини осон енга оласиз.
Савдо режангизга ишонсангиз ҳамда савдо тизимингиз самарали бўлса, у ҳолда нарх сиз кутган ерларга келишини кутишни ўрганинг. "Тейк-профит" ечишда ҳам, "лимитная покупка" да ҳам.
Режангиздан аввал сотиб олиш ёки сотиб юбориш олдини олиш мақсадида, позицияга ордерлар берилганидан кейин, нарх кутилган зоналарига "хабарномалар" қўйинг-да,
чартдан узоқлашинг: бошқа ишлар билан машғул бўлинг, бэктестлар қилинг.
#antiFOMO #psixologiya

🚫 "Трейдинг ўрганмай туриб ҳам, сигналлар ўзи билан даромад қилса бўлади"
#entertainment
───── ◉ ─────
@reminderstrade
#entertainment
───── ◉ ─────
@reminderstrade
«Менга керакмас бўлган вақтда нима қилиш кераклигини биламан. Аммо савдо вақтида қарор қабул қилиш керак бўлган ҳолатга тушиб қолганимда, ўзимга ишончим пасайиб кетади ва айни рационал бўлишим керак бўлган вақтда, кераксиз қатъийлик позициясига ўтиб оламан».
Кўп учрайдиган муаммолардан бири. Босим остида рационал ҳаракатлар қила олиш қобилияти кўпроқ ҳиссиётлар ва уларни бошқариш билан боғлиқ.
🖇 ТРЕЙДЕРНИНГ РУҲИЙ ҲОЛАТИ
6-бўлим. Интизом – бу мақсадларингиз ва уларни қўлга киритиш ўртасидаги кўприкдир.
Энг чуқур ва кенг билимлар базаси ҳам сизга фойдада бўлишга ёрдам беролмайди, агар бу билимларни бозор босими остида қандай ишлатишни билмас экансиз.
Ўзлаштирилган назарий билимларни қандай тўғри ишлатишни тушуниш ва ҳатто тузилган савдо режаси ҳам – ҳали фойдада бўлиш гарови эмас.
Бозор ҳозирги ҳолати ҳақидаги қарашингиз шубҳасиз сизни ҳаракат қилишга ундайди. Кўпинча қилинмоқчи бўлинган ҳаракатлар сизнинг савдо режангизга зид келиши мумкин.
Бу сизнинг соғлом фикрингиз ва тезроқ фойда топиш истаги ўртасидаги фарқ иккиланишларни келтириб чиқаради, оқибатда савдо режасидан четга чиқишга олиб келади.
Режага риоя қила олмаслик интизом йўқлигидан дарак беради: "режамдан юз ўгирганимни ҳеч ким билмаса, ҳеч ким мени тергамайди".
Нима учун кўплаб трейдерлар карьераларининг биринчи йилидаёқ савдони тарк қилишларининг сабаби шу ҳисобланади.
Улар бошлаш учун моддий руҳланган эдилар, аммо ўзларини тарбиялаш ва натижа учун комфорт зоналарини тарк қилишга мотивацияланган эмасдилар.
Интизом – бу ҳақиқатда хоҳлаган ишларингизни қила олиш учун, сиз хоҳламайдиган ишларни қилишингиздир.
Трейдернинг интизоми кўпинча – ҳиссиётлар билан курашиш ҳақида бўлади.
Ҳиссиётлар бугуннинг манфаатини кўзлайди, эртадан кейин ҳам манфаатли бўлиши учун аввало ҳиссиётларни меъёрга келтириш керак.
🔜 Интизомни қандай шакллантириш ва қандай уни риоясида туриш мумкин?
Кейинги сон шу ҳақида...
👉 Мавзу бошланиши
#discipline #psxiologiya

(6-бўлим давоми)
🎯 Интизомни қандай шакллантириш ва риоясида туриш мумкин?
• Турмуш тарзингизда интизомни шакллантиришдан бошланг.
Трейдернинг интизоми кундалик ҳаётида нималар билан машғул бўлишидан бошланади.
Савдодан ташқарида шакллантирган одатларингиз савдоингизга ҳам кўчиб ўтади ва аксинча.
Агар сиз интизом бўлмаган ҳаёт тарзини олиб бораётган бўлсангиз, савдода ҳам интизомга риоя қилишингиз қийин бўлади, чунки сиз бундай хатти-ҳаракатга мослашмагансиз.
Оддий, элементар нарсалардан бошланг, масалан кун тартиби, тонгги жисмоний тарбия ёки тўғри овқатланиш тартибини шакллантириш ва зарарли таомлардан воз кечиш каби. Ҳаммасини бирданига сингдиришга урунманг: бунда ҳам, худди трейдинг каби, озидан бошлаб, кейинги фойдали одатга аввалгисини ўзлаштиргандан кейин ўтиш керак.
• Ўз муаммоларингизни тан олинг.
Ўз психологик тўсиқларингизни тан олмагунингизча, ҳеч ким сизга фойдали трейд қилишингизга ёрдам беролмайди. Биламан, улар ҳақида имкон борича ўйламасликка ҳаракат қиласиз, чунки бу ёқимсиз кўринади.
Аммо бу ечим эмас: ҳаммаси назорат остида ва ҳаммаси жойида, деб ўзингизни ишонтириб, муаммоларни кўр-кўрона эътиборга олмай юраверкансиз, ҳеч қачон "Қандай қилиб фойдали трейдер бўлиш мумкин?" деган саволнинг жавобига етиб келолмайсиз.
Муаммоларингиз сизни устингиздан эгаллаб олишидан аввал улар билан юзма-юз чиқинг. Узоқ муддат эътиборида, анча фойдали савдо қилаётганингизни топасиз.
• Аниқ мақсад белгиланг.
Савдо интизомини шакллантириш анча осон бўлади, агар сиз буни нима учун қилаётганингизний ва охир-оқибат қаерга етиб боришни исташингизни билсангиз.
Эришиш учун енгиб ўтишингиз керак бўлган психологик тўсиқлар билан босқичли режа тузинг.
Савдоингиздаги бир кичик муаммони танланг ва доимий равишда буни ҳал қилиш устида диққатингизни жамланг. Муваффақият сезганингизда, кейинги муаммони ҳал қилишга ўтинг, аммо эскисини ҳам эсдан чиқарманг.
• Ҳар кун учун савдодан ташқари ишлар шакллантиринг.
Агар ҳаётингиз фақат трейдингдан иборат эмас, бошқа машғулотларингиз ҳам бўлса, ўз қоидаларингизга амал қилишингиз анча осон кечади.
Қиладиган ишингиз фақат савдо бўлса, бозор қийин вазиятларида катта ҳиссий қувват сарфлаб қўясиз.
Агар мувозанатдаги ҳаёт тарзи бўлса, қийинчиликларни анча осон енгиб ўта оласиз.
• Ишонч реал тажриба билан ҳосил бўлади. Ўз режангизга ишончни шакллантиринг.
Агар савдо режангиздан чиққанингизда савдо очиш керакми, деган саволга аниқ жавоб бўлмайдиган вазият билан кўп тўқнашсангиз, режангизга бўлган ишончингиз пастлаб боради.
Шахсий савдо режангиз кўз ўнгингизда авторитетини йўқотади ва сиз эслашни истамайдиган нарсалардан бирига айланади.
Агар ўз режангизга ишонмасангиз, унга амал қила олмайсиз.
Режангизни тўғриланг, тарихда бэктестлар қилинг, бу савол ечимини изланг. Иккиланиш бўлмаган қоидалар йиғиндисини шакллантиришингиз керак: аниқ "ҳа" ёки аниқ "йўқ".
Интизомсиз, муваффақиятли трейдер сифатида ҳаётингизга олиб кирмоқчи бўлган орзуингиз, шунчаки орзулигича қолиб кетади.
Ўз орзуларини рўёбга чиқара оладиган шахс бўлиш учун ўз устида ишлаш талаб қилинади.
👉 Мавзу бошланиши
#discipline #M #psixologiya