Reminders • Trade
331 subscribers
85 photos
15 videos
7 files
68 links
Трейдинг психология ва менежмент учун фойдали контент. Қисқа эслатмалар.

Крипто ҳақида пулли ва бепул курс дарслари:
@notestrade
Download Telegram
Channel created
СЛОВАРЬ.jpg
6.1 MB
Трейдер луғати

#entertainment
───── ◉ ─────
@reminderstrade
🔎 КАНАЛ БЎЙИЧА ГАЙД

🔘 3 қисмдан иборат pdf китоб

🔘 "Трейдер руҳий ҳолати" тематик бўлим

🔘 Суянч

🔘 Бошланғич трейдер учун:
• Бозордан ҳаддан ташқари катта умидлар қилманг
• Агар сиз савдода пул топмоқчи бўлсангиз
• Бошланғич трейдерларга маслаҳат
• Бу ишларни қилманг
• Трейдинг учун ишни тарк қилиш керакми?

🔘Риск менежменти

🔘
Савдо режаси:
• Савдо режаси нима ва у нима учун керак?
• Савдо режаси моҳияти
• Савдо режасини қандай тузилади?
• Савдо режаси: руҳий ҳолатн юритиш учун тайёр дастур

🔘 Стоп-лосс масаласида 6 қоида

🔘 Интизом ва уни шакллантириш

🔘 Кучли 13 одат

🔘 Сетап учун факторлар

🔘 ФОМО тести

🔘 Трейдер шахсияти тести

🔘 Икки хил трейдер

🔘 Ўзингизни стоп-лосс қўйишга мажбурлолмаяпсизми? Унда мана бу хештег бўйича юринг: #stop #stopyourfriend

🔘 Дангасалигингиз тутяптими? Унда мана бу хештег сиз учун: #M

🔘 "Жёсткий" мавзулардан бироз чеккага чиқишни истайсизми? Унда мана бу хештегга босинг: #entertainment

🔘 FOMO билан курашишда асқотади #antiFOMO

🔘 Ва бошқа умумий теглар: #management #psixologiya #book #risk #тавсия #discipline

(рўйхат янгиланиб боради 🔄)
───── ◉ ─────
@reminderstrade
#Фойдани_тақсимлаш усуллари:

1-т/п – 25%
2-т/п – 25%
3-т/п – 50%


1-т/п – 25%
2-т/п – 75%


1-т/п – 30%
2-т/п – 60%
3-т/п – 10%

#management
───── ◉ ─────
@reminderstrade
ММ ТУЗОҚЛАРИ

Маркет Мейкер (ММ) лар графикда биз кўришни истаган нарсаларни чизиб, нархнинг асл йўналишидан бошқа тарафга позициялар очишга ундайдилар.

Wyckoff, TDP, TTS ё бошқа паттернларми, пресс-релиз, ренж фазалари, кескин ҳаракатлар, ҳатто (!) fvg зоналарда блоклар ҳосил қилиш биланми – бизни чалғитиб, йўналишдан қарши тарафга позиция очтирмоқчи бўладилар.

Ритейл трейдерлар учун бу факторлар муҳимлигини ва имкониятни қўлдан бермаслик учун дарҳол бу элементлардан фойдаланишга киришишларини улар жуда яхши биладилар.

Бу нима учун керак? Нима учун кўп сонли оммани нархнинг асл йўналишидан чалғитиш керак?

– Чунки: Ақлли капитал (банклар, йирик фондлар) ўз позициясини тўлдиришлари учун катта вақт талаб қилинади, сабаби жуда катта суммада позиция очилади. Буни тезроқ ҳали қилишнинг йўли эса – ликвид йиғиш (hunt).

Яъни, чартда маълум нархлар ҳаракатини ҳосил қилган ҳолда ритейл трейдерларни шорт/лонг очишга ундаб, ликвидлар ҳосил қилинади. Кўп ўтмай, нарх уларнинг стопларини йиғишни бошлайди – бу эса йирик оператор ракетаси учиши учун ёқилғи вазифасини бажариб беради. Ақлли капитал позицияси учун етарлича ҳажм пайдо бўлганида, улар нархни фаол тарзда ошириш/туширишни бошлайдилар.


Шундай экан, ҳар қандай инструмент ёки паттернлардан фойдаланишда аввало контекстга эътибор қаратинг!
ММ тузоқларида ликвид бўлиб, смарт ракеталар учун ёқилғи бўлиб берманг, балки улар билан бир оқимда сузинг.

#psixologiya #antiFOMO

───── ◉ ─────
@reminderstrade
Агар ҳозир зарарга савдо қилаётган бўлсангиз, сиз учун яқин 3 ойлик мақсад – савдоларни зарарсиз ёпиш бўлади. Бу тизимли савдога қўйилган 1-қадамдир.

Агар сиз ойлик савдоларингиз сўнггида фойда ҳам, зарар ҳам қилмаётган бўлсангиз, аввалги 3 ойлик мақсад – арзимаган рақамда бўлса ҳам, фойдага ёпиш бўлади.

Қачонки, 6 ой кетма-кет 2-3% фойдада ёпсангиз, ундан кейин мақсадни катталаштириш ҳақида ўйлаб кўрсангиз бўлади.

© Sancho DT

#psixologiya #antiFOMO
───── ◉ ─────
@reminderstrade
​​• Нарх кўтарилиши олувчилар сотувчилардан кўра кўплиги учун содир бўлмайди ёки аксинча, нархнинг тушиши сотувчилар олувчилардан кўра кўпроқ бўлгани учун содир бўлмайди. Ақлли капитал нарх ҳаракатини 100% бошқаради. Ва бозорга фарқи йўқ – сизнинг ордерингиз қаерда, sl қаерга қўйгансиз – бозор ордерлар томон (ликвидация) юради, қондирилмаган нархни балансга келтириш (fvg) учун ҳаракатланади. Шу икки омил нархни ҳаракатлантиради ва бу ўзгармасдир!

• Трейдерларни вебинар, семинар, китоблар ва бошқа ахборот воситалари орқали – нарх талаб ва таклиф билан, масса билан кўтарилиб-тушишига ишонтиришган. Аслида эса бу қобиғ холос, айсбергнинг учи. Тубида: оз сонли гуруҳ бозордаги катта капитални айлантиради.

• Кўп сонли гуруҳ эгалари (ритейл трейдерлар, фондлар) сони жиҳатидан кўп бўлгани учун, бозор баландлаб-пастлашини биз бошқарамиз, деб ўйлайдилар. Аслида эса, нархга таъсир қила оладиган сумма – йирик капитал, айнан оз сонли гуруҳда бўлади.

• Бозор доимо ақлли капитални бой қилиш учун ҳаракатланади, чунки бу уларнинг бизнеси. Сиз билан бизнинг пулимизни куйдириш учун ҳаракатланади.

• Бозор спекуляторлар учун эмас, ақлли капитал учун самара беради. Шундай экан, биз кўп сонли гуруҳга мансуб трейдерлар каби фикрлашни тўхтатишимиз керак, бозорга улардек қарамаслигимиз керак.

• Ақлли капитал – банклар, йирик фондлар.

• Трейдернинг вазифаси нима?
– Бозорнинг йирик иштирокчилари очган ордерлар ва лимитларидан қолган изларни чартдан топиш ва уларнинг ортидан эргашиб, улар билан бир йўналишда савдо қилиш.

#psixologiya #antiFOMO
───── ◉ ─────
@reminderstrade
#Муваффақиятли трейдерлар кимлар?

– Бозорнинг йирик иштирокчилари очган ордер ва лимитларидан қолган изларни чартдан топиб, уларнинг ортидан эргашиб, улар билан бир йўналишда савдо қиладиганлар. Уларга қарши позиция очадиганлармас.

#psixologiya
───── ◉ ─────
@reminderstrade
Йўқотишларни қабул қилолмайдиган трейдер тарафидан бошқарилаётган капитал, узоқ муддатли натижада фойда келтира олмайди.

#psixologiya #antiFOMO #risk
───── ◉ ─────
@reminderstrade
Risk/Reward га амал қилсангиз, бозор сизга зарар беролмайди.

⚠️ Доимо стоп-лосс ишлатинг!

#stop #management #risk
───── ◉ ─────
@reminderstrade
​​Риск аҳамияти ҳақида.

Агар позиция очилиши сизда ҳавотир келтириб чиқараётган бўлса, ўзингизга савол беринг:

"Бу битим рискини бутунлай қабул қила оламанми? Ютқизсам, бу йўқотишга нормал чидай оламанми ва кейинги савдоларда ҳотиржамликни сақлай оламанми?"

Агар жавобингиз "Йўқ" ёки "Кўп эҳтимол билан йўқ" бўлса – рискни қайтадан ўйлаб кўринг.

Балки бу риск сиз учун жуда каттадир ва ҳар бир зарар билан ёпилган битим сизнинг руҳий холатингизни бузиб борар, кейинги ҳаракатларингизга салбий таъсир ўтказа бошлар.

Агар шундай бўлаётган бўлса – рискингизни қисқартиришга уриниб кўринг: 2% бўлган бўлса – 1% синаб кўринг, 1% бўлган бўлса – 0.5 ёки 0.7% синаб кўринг.

Бу ҳар бир битимга ортиқча ташвишланишларсиз, ҳиссиётларсиз ёндашишга ёрдам беради.

Шунга эътибор қаратинг-ки, бу ҳолатда танланган риск барча келгуси позицияларда қўлланиши зарур ёки бу сизга таъсир ўтказмаган бўлса, одатийсига қайтиш керак.

Айтайлик, сиз 2% риск билан битим очдингиз ва бу битим зарарга ёпилди.

Келгусида эса – 0.5% риск ва RR:3 битим очдингиз. Бу битим фойдага ёпилди ва сиз 1.5% даромад қилдингиз.

Бу ҳатто аввалги зарарни ҳам қоплолмайди.

Агарда иккала ҳолатда ҳам бир хил рискли битим очганингизда эди, масалан – 0.5% ли, шунда бу икки битимдан сўнг натижа +1% бўларди.

Сиз нима билан ва нима учун риск қилаётганингизни билишингиз зарур.

Ким ҳеч нарса билан риск қилмаса, ҳеч нарса топмайди; ким ҳамма нарса билан риск қилса, ҳамма нарсани йўқотади.

#risk #management

Original:
https://t.me/SANCHO_DT/873

───── ◉ ─────

@reminderstrade
​​Агар сиз савдода пул топмоқчи бўлсангиз, диққат-эътиборингизни пулга қаратманг.

Трейдинг энг катта парадоксларидан бири шуки, ким диққат-эътиборини пул топишга қаратган бўлса, трейдингда пул тополмайди.

Узоқ муддатдаги мунтазам фойда – бу интизом ва ўз камчиликларини ўрганиш ҳамда уларни енгиб ўтишга тайёр туриш маҳсулидир.

Диққатингизни қанчалик қаттиқ пул топишни исташингиз ҳақидаги фикрларга жамлашни бас қилинг, балки савдо стратегияси ва рискларни бошқаришга қаратинг.

Шунда, кетма-кет фойдали бўлган, ижобий натижа берадиган битимлар очиш анча осонлашганини кўрасиз.


Агар диққатингизни натижаларга қаратсангиз, ҳеч қачон ўзгармайсиз. Агар ўзгаришларга диққатингизни жамласангиз, натижаларни қўлга киритасиз.

Жараёнга концентрация қилинг – у сизнинг назоратингизда, фойдалар эмас – буларни сиз назорат қилмайсиз. Ҳаракатларингиз мақсадларингизга монанд бўлади.

Қисқа қилиб айтганда, сиздан ҳаракат – Аллоҳдан барокат.

#psixologiya #entertainment

───── ◉ ─────
@reminderstrade
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
*Трейдингга энди қадам босган киши 3 ойдан кейин пул топиши...хаёлида.

Бозордан ҳаддан ташқари катта умидлар қилманг.

Нореал умидларнинг ҳақиқати нимада?
Бир муддат ўзини яхши ҳис қилиш учун, ўзини ўзи алдаш.

Нореал умидларнинг хатари нимада?
Улар амалга ошмаганида, сиз чорасизлик ва синишни ҳис қила бошлайсиз.

Асл ҳақиқат қандай?

Кун/ҳафта/ойлар бўлади – кўп даромад қиласиз.

Кун/ҳафта/ойлар бўлади – оз даромад топасиз.

Кун/ҳафта/ойлар бўлади – зарарда ёпасиз.

Кун/ҳафта/ойлар бўлади – умуман позиция очмайсиз.

Буни шунчаки қабул қилинг, ўзингизни умидсизликка тушишдан ва фрустрациядан асранг.

#antiFOMO #psixologiya

───── ◉ ─────
@reminderstrade
Хато қилиш ҳуқуқи.

Кўп трейдерлар яхши натижаларга эришмайдилар, чунки улар узоқни кўзламайдилар, балки қисқа фурсатдаги манфаатга қизиқадилар.

Улар "юқотишларни чеклаш"ни рад қилиб, риск қилишга тайёр бўлган трейдерлар.

Позициянгиз бугун кичик зарарда стоп-лосс билан ёпилгани, эртага ликвид бўлганидан кўра афзалроқ.

Хавфсиз савдо қилинг ва тасодифий фойда ортидан қувманг.

#stop #management #risk

Original:
https://t.me/SANCHO_DT/1069

───── ◉ ─────
@reminderstrade
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Билинг, стоп-лосс ҳам, тейк-профит ҳам – ризқ.

Стратегия, менежмент, пресс-релиз, психология – булар сабаблардан бир сабаб.

Ким сабабларга суяниб қолса, Аллоҳ таоло уни оқибатини сабабларга ташлаб қўяди.
Ким сабабларни 100 га 100 тутиб, ҳотиржам Аллоҳга таваккул қилса, хайрли оқибатни топади.

Хойр – бу фақат тейк-профит деганимас.

Сабаб ва натижалар ўртасида Аллоҳ таолонинг иродаси туради.

#entertainment

───── ◉ ─────
@reminderstrade