Oʻzbekiston DJTSU Fargʻona filiali direktorining rasmiy kanali
863 subscribers
6.68K photos
483 videos
53 files
2.02K links
Talab va takliflaringizni quyidagi bot orqali direktorga murojaat qilishingiz mumkin.
@uzdjtsuff_bot


Call center: +998732429431

Web-sayt: uzdjtsuff.uz

E-mail: info@uzdjtsuff.uz

Manzil: Farg'ona sh, "Kimyogarlar" ko'chasi 9- uy
Download Telegram
“PFK Qirguli-2022” filial jamoasi II ligada o‘ynaydi
2022- yil 6- iyun kuni viloyat hokimligida bo‘lib o‘tgan “hokimlik soati”da berilgan topshiriqlar ijrosini ta’minlash yuzasidan Viloyatda futbol bo‘yicha II liga musobaqalarida ishtirok rtish maqsadida filial direktorining maxsus buyrug‘i ishlab chiqildi. Unga ko‘ra jamoa nomi “PFK Qirguli-2022” –deb nomlanib, Sport klub raisi O.Abdurahmonov- jamoa rahbari, ko‘plab futbol klublarda trenerlik qilgan K.Djunaliyev bosh murabbiy etib tayinlandi. Futbolchilar ro‘yxatini shakllantirish maqsadida “Neftchi U-19” jamoasi bilan o‘rtoqlik o‘yini tashkil etildi
Futbolchilarni saralash bilan bir qatorda shu kuni futbol sport formasi tanlandi.
Ma’lumot o‘rnida eslatib o‘tamiz. II liga o‘yinlariga kelasi hafta start beriladi.
Filial matbuot xizmati
Forwarded from Sport vazirligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Besh tashabbus olimpiadasi”: Fag‘onada voleybol bo‘yicha Respublika bosqichi yuqori saviyada o‘tkazilmoqda

Musobaqani Sportni rivojlantirish vazir Adxam Ikramov ochib berdi hamda musobaqa ishtirokchilariga omad tiladi.

Quyidagi lavhada shu haqda soʻz yuritiladi.

👉 Sportni rivojlantirish vazirligining telegram kanali
Forwarded from Edu.uz
#Академик_лицей
#Қабул_2022

⚡️Бугундан академик лицейларга қабул бошланади

▶️ Бугун, 20 июндан эътиборан 2022/2023 ўқув йили учун академик лицейларга умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларидан ҳужжатларни litsey.edu.uz портали орқали онлайн қабул қилиш жараёнлари бошланади.

📌 Абитуриентлар рўйхатдан ўтиш жараёнида тизимга шахсий маълумотларни киритиш билан бирга қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда (PDF, JPEG) юклашлари лозим:

жорий йилда 9-синфни битирганлик тўғрисидаги шаҳодатнома;

3,5х4,5 см ўлчамдаги 1 та рангли фотосурат;

ўқишга имтиёзли кириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар — фан олимпиадаси, танловлар, мусобақа ғолиби эканлигини тасдиқловчи диплом, сертификат, гувоҳнома, шунингдек, чет тили ва умумтаълим фанларни билиш даражаси тўғрисидаги миллий ёки халқаро сертификат (мавжуд бўлса).

☝️Абитуриентлар рўйхатдан ўтишда:

➡️ ўзлари танлаган учтагача академик лицейнинг биттадан мос йўналишини танлаши (бунда таълим тили бир хил бўлиши керак);

➡️ ва қайси чет тилидан кириш тест синовини топширишини ҳам белгилайди.

✔️ Шунингдек, абитуриент ўзи танлаган ҳудудда (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар маркази ёки Тошкент шаҳрида) ташкил этиладиган кириш тест синовларида иштирок этади.

*Қабул жараёнлари билан боғлиқ қўшимча маълумотларни академик лицейларда ташкил этилган “Call-center” рақамлари орқали олишингиз мумкин.

➡️ Маълумот учун, Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицей учун ҳужжатлар litsey.dtm.uz сайти орқали қабул қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Forwarded from Uzbekistanofficial | Расмий канал Тезкор Xабарлар ва Янгиликлар
Абитуриентлар диққатига! Бугундан ОТМга онлайн рўйхатга олиш бошланди

Бугун, 20 июнь куни 2022/2023 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди.

Абитуриентлар телефон рақамини авторизациядан ўтказиб, паспорт маълумотлари, доимий яшаш манзили ва тугатган таълим муассасаси бўйича маълумотларни киритишлари, шунингдек, имтиёзлари мавжуд бўлса, уларни текширишлари ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлса, сертификат маълумотларини киритишлари мумкин.

▪️ Таълим йўналишларини эса 2022/2023 ўқув йили учун қабул параметрларининг таълим тиллари бўйича тақсимоти тасдиқланганидан сўнг танлаш мумкин бўлади.

Абитуриентларни рўйхатга олиш Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали онлайн амалга оширилади.

Рўйхатга олиш 20 июлга қадар (20 июль куни ҳам) давом этади ва абитуриентлар 20 июлга қадар ўз маълумотларини ўзгартиришлари ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўладиган бўлса, сертификат маълумотларини киритишлари мумкин бўлади.

Чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишларига онлайн рўйхатга олиш эса 10 июлга қадар (10 июль куни ҳам) амалга оширилади.

👉 @UZBEKISTANUZ
Forwarded from Edu.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул_2022

⚡️Онлайн рўйхатдан ўтиш бугундан бошланди

🔰Бугун, 20 июнь куни 2022/2023 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди.

Бунда абитуриентлар телефон рақамини авторизациядан ўтказиб, паспорт, доимий яшаш манзили ва тугатган таълим муассасаси бўйича маълумотларни киритишлари, шунингдек, имтиёзлари мавжуд бўлса, уларни текширишлари ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатини ҳам юклашлари мумкин.

✔️Таълим йўналишларини эса 2022-2023 ўқув йили учун қабул параметрларининг таълим тиллари бўйича тақсимоти тасдиқланганидан сўнг танлаш мумкин бўлади.

📌Рўйхатга олиш:

➡️Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти;
➡️Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали амалга оширилади.

☝️Рўйхатга олиш 20 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади.

🔖Чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишларига рўйхатга олиш эса 10 июлга қадар (шу куни ҳам) бўлиб ўтади.

👉@eduuz
Forwarded from Edu.uz
Ўзбекистонда олийгоҳлар сони 167 та бўлди

🏛️ Таълим соҳасида 5 йиллик тажрибага эга бўлган PDP (Personal Development Process) компанияси томонидан “PDP University” нодавлат олий таълим ташкилотига асос солинди.

➡️ “PDP University” тўлақонли IT соҳасига ихтисослашган олий таълим муассасаси бўлиб, талабаларга 4 йил давомида халқаро “Pearson BTEC” ўқув дастури асосида барча билим ва кўникмалар берилади.

Университет 2022 йил 7 июнь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан берилган лицензия асосида талабаларга IT соҳасида олий таълим бериш ҳуқуқига эга бўлди.

📌 Университетда талабалар қуйидаги 4 та факультетда таълим олишлари мумкин:

- Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва дастурлаш;
- Маълумотлар таҳлили;
- Бизнес таҳлили ва ўзгаришларни бошқариш;
- Сунъий интеллект ечимлари ва иловалари.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Forwarded from Edu.uz
Вазирлик Марказий аппарати кенгайтирилиб, вазифалар қайта тақсимланди

🔰 Президентнинг "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан вазирлик Марказий аппарати кенгайтирилиб, вазифалар қайта тақсимланди. Жумладан:

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг профессионал таълимни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими киритилди;

Профессионал таълим-ўқув методик мувофиқлаштириш бош бошқармаси негизида Профессионал таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш Департаменти ташкил этилди.

Мазкур Департаментда 30 штат бирлигидаги 4 та Бошқарма фаолияти йўлга қўйилди.

➡️ Шунингдек, вазирлик ҳузуридаги:

🔹 Маънавият ва маърифат маркази — Талаба ва ўқувчиларнинг маънавий юксалишига кўмаклашиш маркази;

🔸 Таълим муассасаларида электрон таълимни жорий этиш маркази — Рақамли таълим технологияларини ривожлантириш маркази деб қайта номланди.

👉 @eduuz