Redumption
139 subscribers
627 photos
171 videos
9 files
211 links
"But loving someone, and being loved means so much to me. But isn't everything we do in life a way to be loved a little more?"

— Before Sunrise
Download Telegram
O‘ylab qarasam hammamiz ko‘pincha qandaydir chiroyli an'analar, yumshoq munosabat bilan yashaymiz. Hammasi yaxshidek tutamiz o‘zimizni. Ko‘ngilga unchalik ham og‘ir botmaydigan ayrim narsalardan oshig‘i bilan xafa bo‘lamiz. Tipo kiborlarcha. Mag‘rur.

Qancha harakat qilsak ham, chiransak ham o‘zimiz xohlagan hayotni yasay olmaymiz. Atrofdagi odamlar baribir ta'sir o‘tkazadi.
3
Ta'sir o‘tkazadi deganda ko‘proq yaxshi harakatlari bilan. Men bunchalik yaxshi emasman deb siqilib qolaman ko‘p
2
Qishki ta'til uzayarmish, insayd bu)
4
Forwarded from Hid Gallyutsinatsiyasi
Sevgilim, men qo'rqaman
Oldingga borishdan.
Nafas olishdan.
Eshitganmisan o'z bolalarin o'zi yeb qo'ygan onalarni,
Otalarni?
Ko'rganmisan mushuklarni mijqilab o'ldirgan bolalarni?
Har lahzaning to'lovi shu.
Ko'tarmaydi inson ongi
Muhabbatning lahzada yorilgan baxtini
Ko'tarmaydi, portlab ketadi birdan
Miyaning tomirlari.
Keyin muhabbat nafrat bo'ladi,
Keyin o'lim bo'ladi muhabbat.
Axir faqat nafrat bilan dosh berish mumkin
Otash hisning zarbiga.
Faqat shuning uchun
Mangu muhabbat yo'li -
Mangu azob bilan etadi davom.
Yo'qsa, o'ldiradi,
Yo'qsa, o'ladi muhabbat.


Sevgilim, men sening yoningga bora olmayman.
Borsam - o'ldiraman,
Borsam - o'laman.
7
Ayollarning ish vaqti qisqartirilarmish. Yana nimaga deng, bog‘chadan farzandini ertaroq olishi uchun. Shuncha odam er ayoliga yordam bersin, oila birgalikda boshqariladigan institut deb yurganda bular battar ayollarni bola tarbiyasi va uy ishlariga ko‘mib tashamoqchi.

Bu harakat davlat darajasida amal qilishni boshlagandan keyin bolasini onda-sonda (yilda bir ikki uyam) bog‘chadan olib qaytadigan Suyunbek xotiniga qarab “sen kamroq ishlaysan, bu seni vazifang” deyaveradi. Davlat shuni tadbiq qilsa ayol nima qilsin keyin? Aybi o‘zbek bo‘p tug‘ilganimi?

Mana bunaqa ayollarni "asl vazifang bola qarash" deya yerga urib turadigan qarorlar chiqib tursa, Parda Podcast'da aytilgan gaplaru, pastki telegramda yozilgan narsalar bir tiyin. Oxirgi chorani bilasizlar, nima bo‘lganda ham ketinglar.
13
Boshiiim, qishdan tirik chiqay ishqilib
3
Forwarded from Гумма ва картишкя пирожки
Дин ҳақида гаплашиб қолудим битта бола бн. Ишонаман мен нимадирга, йўқ бўлса, онамни бошқа кўрмайманми? деганди. Шундан бери бу ҳақида гаплашишга ҳижолат бўламан одамлар билан. Умидини тортволятганга ўхшаб.
3
Forwarded from Raindiver
Бир танишимиз бойнинг ягона қизини севиб қолган. Қизнинг отаси бизга яқин жойда яшашади, деган шарт билан қизини берган ва ўзига яқин жойдан уй ҳам берган. Йигитнинг ота-онаси ўзига тўқ одамлар, ўзининг ҳам ишлари зўр, лекин севги сабаб ўша хотинининг ота-онаси айтган жойда яшаяпти.

Бу ерда йигитнинг ота-онасининг ҳовлиси бор ва шу ҳовлининг бир томонидаги 3 хонани ўша чиққан ўғилга ажратиб қўйишган. Айрим нарсалари туради ва ҳеч ким у хоналарга кирмайди.

Бу ҳовлидаги кенжа ўғил ва бошқа қариндошлар норози бўлган, ўзи танлади-ку шу йўлни, кетаверсин-да энди, нега бу ерда унинг учун жой банд қиласиз, деб.

Шунда ота-она "Барибир у менинг фарзандим. Эртага хотини ё қайнотаси бор йўқол, бу менинг уйим деса болам қаерга боради? Ўзи ҳам, хотини ҳам билсин у ҳеч қачон кўчада қолмаслигини", деб айтган ва ҳамма жим қолган.

Мени ўйлантиргани, нега шу методни бизда қизларга нисбатан қўллашмайди? Нега ўғил фарзанднинг хор бўлиши фожиа, қизники эса йўқ? Миллиондан битта ота-она олдиндан ўйласа керак, эртага қизимни хор қилишса ишонган жойи бўлсин деб.

Яна энг даҳшати, мен ҳали уйдан чиқиб кетмай туриб мана шу нарсани ҳис қиляпман. Уй ўзимники эмас, уйда ҳаққим йўқлиги аксиома, очиқчасига тезроқ чиқиб кетишим кераклиги билдирилади.

Бу нарсаларни тушунардим, лекин танамда ўтказмаганим учун уй олиш мақсадим йўқ эди. Орзу кўринишида эди қачондир уй олиб чиройли безаш. Лекин энг асосий жиҳат — кишининг бош уриб бормоққа макони бўлсин экан. Беминнат, қучоқ очиб кутадиган ўз-ўзининг макони.
8
Abuqahhorga tegishli bo‘lgan Qosimop kanalini ko‘pchilik "Mirjalolni kanali" deb yurarkan, Daje yaqin tanishlari ham. Shu emasmi emotional damage?
1
Anu qiz non yeb o‘tirmasdan tezroq ofisga qaytmasa bugunchilarni oldida o‘zimni yolg‘iz his qilyapman)
14
Dunyoning eng yaxshi restoranlaridan biri (balki eng yaxshisi) — Noma yopilarkan. Ha, ulgurmading.
O‘zbekistonda moda bo‘yicha marketing samaradorligida Pink Island yetakchi ekan. Anu qiz qayerdan kiyinishni biladi
7
Forwarded from Di(e)ary
Биласанми, кеча бир тўда одам ичида ўзимни жуда ёлғиз сездим, жудаям ёлғиз, бир ўзим эдим, жин урсин, гапирай десам бир жон йўқ, хўрсиндим қандайдир. Бутун ҳаётчам давомида ҳеч кимсиз ўтгандайман, балки ростдан шундайдир.

Кейин чидолмадим, ҳаммасига тупуриб ухладим. Анчадан бери биринчи марта туш кўрдим. Жуда узун туш кўрдим, билмадим менга шундай туйилди.
Энг охирида, хотирамга михлангани шу бўлдики, сени жуда қаттиқ қучоқладим, умуман қўйиб юборгим келмади. Уйғонгим ҳам келмади. Балки шу туш тасирида юрсам ҳам етарли бўлар.

Энг ёмонини айтайми, танишларим ўзини жуда ёмон сезса, бирон нимани қўмсаса шарт йиғиштириб уйга кетворади. Менда анчадан бери ундаймас. Борадиган жойим йўқ. Қибламни йўқотганман.

Ҳаётимда энг ажойиб такрорланмас, бор вужудим билан ҳис қилган туйғуларим нуқул тушимда юз беради. Энг қўрқинчлилари ҳам.

©
10
Forwarded from Риск (Наврўза)
best fucking book ever
4
Қорлар ёғди.
Қиздирди офтоб.
“Недир бахт?” деб сўрадим.
Бироқ – ўзи билан ўзи овора
Бахтиёрлар бермади жавоб.

Қорлар босди.
Куйдирди офтоб.
“Недир бахт?” деб сўрадим.
Бироқ – ўзи билан ўзи овора
Бахтсизлар ҳам бермади жавоб.

Рауф ПАРФИ
12
O‘zbekistonda 38 yoshgacha bo‘lgan aholi orasida eng kam odam 21 yosh atrofidagilar ekan. Bu avlodni O‘zbekiston nafaqat ma'nan, son bo‘yicha ham yutqazibdi
2
Orzularim so‘ndi. Hayot deya atalmish shamim yonib tugadi. Taqdirimda bunday sinov bor deb o‘ylamagandim. Endi mazmun yo‘q. Anu qiz geografiyani yomon ko‘rgan ekan maktabda.
6
Hozirgacha senda bor boʻlgan hamma narsangni yoʻqotsang ham yana qayta erisha oladiganlaring seniki. Qolgani senikimas