XALQ MINBARI GAZETASI | Rasmiy Kanali
553 subscribers
17.2K photos
2.28K videos
401 files
7.04K links
"XALQ MINBARI" газетасининг расмий каналига ХУШ КЕЛИБСИЗ!
Холис, аниқ, ишончли ва тезкор!
Download Telegram
Депутатлар асосан, солиқ имтиёзлари берилиши натижасида тежалган маблағлар ҳисобидан хусусий тиббиёт муассасалари тарафидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизмат кўрсатиш бўйича белгилаб берилган вазифаларнинг ижроси, соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантиришда давлат – хусусий шерикчилик механизмини қўллаш натижалари ҳамда имкониятларини таҳлил қилиш, давлат тиббий суғурта механизмларини юритиш бўйича амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилишни асосий мақсад қилиб олишди.
Йил бошидан “DOCTOR HOUSE”хусусий шифохонасида 19 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож беморга бепул тиббий хизмат кўрсатилган, шу билан бирга 30 фоизлик чегирмалар билан даволаш ишлари стационар шароитда амалга оширилган. Бу кўрсаткич “SAYA MED” хусусий тиббиёт муассасасида 29 нафарни ташкил қилган.
Ҳар иккала хусусий шифохоналарда етарли даражадаги юқори салоҳиятли шифокорларга эҳтиёж кучли.
Депутатлар таҳлилий ўрганишлар жараёнида тадбиркорларнинг муаммоларини ҳам ўрганишди ва бу бўйича ўз муносабатларини билдиришди.

https://t.me/redaksiyamiz
XALQ MINBARI GAZETASI | Rasmiy Kanali pinned «O’ZLIDEPДАН САЙЛАНГАН ДЕПУТАТЛАР ГУРУҲИ ХУСУСИЙ ШИФОХОНАЛАР ФАОЛИЯТИНИ ЎРГАНИШДИ Тадбиркорлар ва Ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партияси Сиёсий Кенгаши ижроия қўмитасининг тегишли қарори билан шу йил май ойида Қорақалпоғистон …»
Бир тийинлик ҳамён....

Буни барча эркаклар эшитиши керак!


https://t.me/redaksiyamiz
#Bugungi_kun_hikmati

"Виждонли киши хавфда  яшаса, хиёнат қилувчи киши беҳаловат яшайди."

✍️
Маҳмуд аз-Замахшарий



https://t.me/redaksiyamiz
G. BOTIROVA,
Beruniy tuman Adliya bo'limi yuridik xizmat ko'rsatish markazi Bosh yuristkonsulti:


"GENDER TENGLIK"
So‘nggi paytlarda “gender tenglik” jumlasi ko‘p ishlatilyapti. Boisi shundaki, zamonning zayli, jamiyat taraqqiyotining yuqori darajaga ko‘tarilgani, jahondagi aksariyat rivojlangan davlatlar tajribasi, bugungi kun talabi aynan shuni taqozo qilmoqda. Aslida gender tenglik tushunchasi jamiyat hayoti va faoliyatining barcha sohalarida, shu jumladan siyosat, iqtisodiyot, huquq, mafkura va madaniyat, ta’lim hamda ilm - fan munosabatlarida xotin-qizlar va erkaklarning huquq hamda imkoniyatlarining tengligini anglatadi. Gender tenglikni ta’minlash masalasi davlatimiz siyosati darajasiga ko‘tarilib, parlament yuqori palatasida Xotin - qizlar va gender tenglik masalalari qo‘mitasi, O‘zbekiston Respublikasining Gender tenglikni ta’minlash masalalari bo‘yicha komissiyasi, Xotin-qizlar va erkaklar uchun teng huquq hamda imkoniyatlarni ta’minlash masalalari bo‘yicha Maslahat kengashlari, shuningdek Respublika xotin-qizlar jamoatchilik kengashi tashkil qilingan.
Gender tenglik jamiyat rivojida muhim bo‘lgan ijtimoiy munosabatlarda dolzarb ahamiyatga ega ekanligi bugungi kunda yanada yaqqol namoyon bo‘lmoqda. Bugun oilada, jamiyatda, ayniqsa, xotin-qizlarning ijtimoiy hayotdagi faolligini oshirishga alohida e’tibor qaratilayotgani natijasida ijtimoiy munosabatlarda ham, qonunchilikda ham katta o‘zgarishlar amalga oshirilmoqda. “Xotin-qizlar va erkaklar uchun teng huquq hamda imkoniyatlar kafolatlari to‘g‘risida”gi va “Xotin-qizlarni tazyiq va zo‘ravonlikdan himoya qilish to‘g‘risida”gi Qonunlarning bajarilishini ta’minlash uchun “Yo‘l xaritalari”i qabul qilingan. Bularni asosan, ayollar huquqlari to‘g‘risidagi qonun hujjatlarini takomillashtirish, ayollarni himoya qilishning institusional asoslarini takomillashtirish, aholining gender tenglik va ayollar huquqlari to‘g‘risida xabardorligini oshirish, huquqni qo‘llash amaliyotida ularga rioya etilishini ta’minlash uchun mas’ul mansabdor shaxslarni tegishli huquqiy me’yorlar asosida o‘qitish yo‘nalishlarda ko‘rishimiz mumkin.
Respublikamizda bir qator qonun hujjatlari, jumladan, Prezidentning xotin - qizlar huquqlarini ta’minlash, xususan, gender tengligi va ayollarni zo‘ravonlik va zulmdan himoya qilish, ayollar tadbirkorligini rivojlantirish maqomini kuchaytirish to‘g‘risidagi farmon va qarorlari qabul qilingan. Farmon va qonunlar ijrosi asnosida respublikamizda xotin-qizlarimizning yaxshi umrguzaronlik qilishlari uchun bir qator ishlar amalga oshirilmoqda.
-Gender tenglik — bu jins asosida istisnolarsiz xuquq va imkoniyatlar tengligi, ya’ni erkak va ayolning huquq va imkoniyatlarining tengligi demakdir.
Yurtimizda gender tenglikning ta’minlanishi mamlakatimizning rivojlanishiga turtki bo‘ladi. Masalan, ayollarga nisbatan zo‘ravonlik, savodsizlik va ishsizlikni bartaraf etishda, kelin va bola boqish ta’tilidagi ayollarimiznig sandiqlarida chang bosib yotgan diplomlarini nihoyat ishga tushirishda qo‘l keldi.
Keyingi 7 yil davomida xotin-qizlarimizning ijtimoiy faolligini oshirish, oliy ta’lim muassasalarida tahsil olishi uchun qator imtiyozloar yaratilyaptiki, shuning natijasida ko‘p yillar davomida institutda o‘qishni hayolbiga ham keltirmagan ko‘pchilik yosh onalarimiz ham farzand tarbiyasi bilan shug‘ullanishya imtiyozloar yaratilyaptiki, shuning natijasida ko‘p yillar davomida institutda o‘qishni hayoliga ham keltirmagan ko‘pchilik yosh onalarimiz ham farzand tarbiyasi bilan shug‘ullanishyapti, ham ishlashyapti, ham oliy ta’lim muassasalarida sirtdan tahsil olishyapti. Tug‘ruqqacha va tug‘ruqdan keyingi ta’tildagi onalarga onlayn ta’lim olish imkoniyati berildi. Shu bilan birgalikda to‘lov kontrakti shartnomasi pullari ham imtiyozli tarzda ajratilyapti. Boquvchisini yo‘qotgan, qaramog‘ida nogiron farzandi bor ayollarni davlat o‘z himoyasiga olgan.Bularning barchasi mustaqil yurtimizda gender tenglik masalasi o‘zining xolis yechimini topayotganligini anglatadi.

G. BOTIROVA,
Beruniy tuman Adliya bo'limi yuridik xizmat ko'rsatish markazi  Bosh yuristkonsulti.

https://t.me/redaksiyamiz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Мамлакат бўйича аҳолининг мол-мулк ва ер солиқларидан қарздорликлари бўйича 500 миллиард сўм пеня кечиб юборилади.


https://t.me/redaksiyamiz
Шавкат Мирзиёев: «Мен умримни шу халққа тикканман!»

Президентнинг яқинда Жиззахда вилоят фаоллари билан учрашувдаги маърузасида бир нуқта кўпчиликнинг эътиборини тортди. Унда давлатимиз раҳбари шундай деган эди. Шавкат Мирзиёев: «Мен умримни шу халққа тикканман!»

https://t.me/redaksiyamiz
М. З. АТАДЖАНОВ,
Беруний тумани прокурори, адлия кичик маслаҳатчиси:
“КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ – ДАВР ТАЛАБИ”
👇👇👇
Мамлакатимизда барча соҳаларда бўлгани каби коррупцияга қарши кураш соҳасида ҳам тизимили ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, 2017 йил 3 январь куни “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниб, ушбу қонун билан коррупцияга қарши курашишни амалга оширувчи органлар ва уларнинг бу борадаги ваколатлари мустаҳкамлаб қўйилди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бош прокуратураси, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти коррупцияга қарши курашишни амалга оширувчи органлар сифатида белгиланган. Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни қонунчиликка мувофиқ бошқа давлат органлари ҳам амалга оширади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПФ-158-сон Фармони билан тасдиқланган адолат, қонун устуворлиги, хавфсизлик ва барқарорликни кафолатли таъминлаш мақсадида Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга ошириш жараёнида орттирилган тажриба ва жамоатчилик муҳокамаси натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ўзбекистон — 2030» стратегиясининг “Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар” йўналиши бўйича коррупциявий омилларни бартараф этиш тизимининг самарадорлигини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ишларини жадал давом эттириш мақсадида «Transparency International» халқаро ташкилоти томонидан эълон қилинадиган Коррупцияни қабул қилиш индексида камида 50 поғонага кўтарилишга, “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш ҳолатларини 2 баробарга камайтиришга эришиш, давлат харидларини тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали амалга оширишда маблағларни талон-торож қилиш ҳолатлари, товар ва хизматларнинг нархи бозор қийматидан ошиб кетишининг олдини олиш бўйича жамоатчилик назоратини тўлақонли жорий қилиш, юз фоиз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг «коррупциядан холи қонунчилик» тамойили асосида ишлаб чиқилишини таъминлаш асосий вазифалар сифатида белгиланган.
Туман прокуратураси томонидан ҳам коррупцияга қарши курашиш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётган бўлиб, жорий йилнинг ўтган даврида бу борада ўтказилган тадбирлар ва текширишлар давомида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 4 нафар шахсларга нисбатан порахўрлик жиноятлари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, жавобгарликнинг муқаррарлиги таъминланди ҳамда суд томонидан жазо чоралари қўлланилди.
М. З. АТАДЖАНОВ,
Беруний тумани прокурори, адлия кичик маслаҳатчиси.


https://t.me/redaksiyamiz
Дилфуза Фаридовна ИСМАИЛОВА,
Беруний тумани прокурорининг ёрдамчиси, 1-даражали юрист:

“ФИРИБГАРЛИК – ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ”

👇👇👇
Бугунги кунда жамиятда ижтимоий муносабатлар такомиллашгани сари фирибгарлик ҳолатларининг турлари ва усуллари ҳам кўпайиб бормоқда. Бу борада, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ҳар хил фирибгарлик ҳолатларига алданиб қолмаслик бўйича оммавий-ахборот воситалари ва интернет тармоқлари орқали доимий тарзда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Лекин, амалга оширилаётган чора-тадбирларга қарамасдан фирибгарлик ҳолатлари содир бўлмоқда. Жумладан, фуқаро З.Д. фуқаро Ж.К.нинг ишончига кириб, 3 нафар шахсни ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўлиб ўтадиган назарий ва амалий имтиҳонлардан ўтказиб бериш ва ҳайдовчилик гувоҳномаларини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали олиб беришни ваъда қилиб, мансабдор шахсга пора беришга далолатчилик қилиб, эвазига ҳар бир шахсдан 700 АҚШ долларидан жами 2.100 АҚШ доллари фирибгарлик йўли билан талаб қилиб, 2024 йил 11 январь куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда талаб қилинган пулларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ушбу ҳолат юзасидан З.Д.га нисбатан суд ҳукми билан тегишли жазо чораси қўлланилиб, жиноят учун жавобгарликнинг муқаррарлиги таъминланди.
Шу сабабли, фуқаролар нафақат фирибгарларнинг тузоғига илинмасликка, балки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонунларни ҳурмат қилган ҳолда ушбу жиноятни содир этмаслик ва жиноий жавобгарликка тортилиб қолмасликка ҳам ҳаракат қилишлари лозим.
Дилфуза Фаридовна ИСМАИЛОВА,
Беруний тумани прокурорининг ёрдамчиси, 1-даражали юрист. https://t.me/redaksiyamiz
Яқинда Беруний тумани  "Олтинсой" овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги аҳоли билан "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида учрашув ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистон халқаро Ислом академияси мутахассиси Турамбетов Нурулла Кеунимжаевич,  Дин ишлари бўйича қўмитанинг Беруний тумани бўйича бош мутахассиси С.Абдуллаев, маҳалла  раиси ва мактаб директори, ўқитувчилар жамоаси ҳамда  маҳалла фаоллари шунингдек  ёшлар иштирок қилди.

Учрашувда  ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш ва динлараро бағрикенгликни мустаҳкамлаш ва ёшларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, уларни соғлом эътиқод ва диний бағрикенглик руҳида тарбиялаш, мафкуравий таҳдидларга қарши курашишнинг долзарб йўналишлари ҳамда хотин-қизларнинг салбий ғоялар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш тўғрисида,  “Экстремистик ташкилотлар сафига адашиб кириб қолганларнинг тағдири” ҳамда «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуннинг мазмун-моҳиятини тушунтириб ўтилди

Учрашувда жами 90 нафардан ортиқ аҳоли иштироки таъминланди   Йиғилиш якунида "Тинчлик қадри" видео ролиги қўйиб берилди.