XALQ MINBARI GAZETASI | Rasmiy Kanali
577 subscribers
16.9K photos
2.24K videos
398 files
6.94K links
"XALQ MINBARI" газетасининг расмий каналига ХУШ КЕЛИБСИЗ!
Холис, аниқ, ишончли ва тезкор!
Download Telegram
🟢ASSALOMU ALAYKUM AZIZ ILMSEVAR, ILM-FAN AHLI!

Sizlarga mamnuniyat ila joriy yilning 11-fevral yakshanba kuni soat 11:00 da Toshkent shahridagi O’zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari Akademiyasining katta majlislar zalida bo‘lib o‘tadigan "Eng yaxshi xizmatlari uchun" xalqaro tanlovining taqdirlash marosimiga barcha taqdirlanuvchilarni (ro‘yxat ilova qilinadi) taklif etamiz! Bunda, taqdirlanuvchilar belgilangan qoidalariga amal qilishlari, rasmiy kiyimda kelishlari talab etiladi. Taqdirlash marosiming badiiy qismi 12:00 da boshlanadi!

❗️ESLATMA: Har bir ishtirokchilar ro'yhat bo'yicha kiritiladi va har bir ishtirokchiga ajratilgan joy mavjud! O'rindiqlar soni cheklangan!

🇺🇿 Vatanimizning xalqaro maydondagi obro‘-e’tiborini yuksaltirishga va shon-shuhratini oshirishga munosib hissa qo‘shayotgan, mamlakatimiz ijtimoiy-siyosiy hayotida faol, o‘zining kreativ g‘oyalari bilan o‘z sohasida samarali faoliyat yuritayotgani hamda yuqori natijalari bilan faollik ko‘rsatayotgan, yuksak kasbiy mahoratli harbiylar, shifokorlar, pedagoglar, san'at va madaniyat xodimlari, jurnalistlar va psixologlarni “BEST PUBLICATION” ilmiy-tadqiqotlar hamda yoshlarni qo‘llab-quvvatlash markazi tomonidan 2024-yil 8-yanvar kungi 45-sonli buyrug'iga asosan tashkil etilgan "ENG YAXSHI XIZMATLARI UCHUN" xalqaro ilmiy-amaliy tanlovidagi faol ishtiroki uchun namunali taqdirlash ko'zda tutilgan!

👩‍🎓Ishtirokchilar OAV vositalari, fotosuratchilar va barcha xodimlari tomonidan a'lo kayfiyatda kutib olinadi! Tanlov ishtirokchilariga: 🎖ESDALIK NISHONI VA 🥇 ESDALIK NISHON BELGISI, 💳GUVOHNOMA, 🆔sertifikat hamda QIMMATBAHO SOVG'A bilan yuqori kayfiyatda Toshkent shahrida OAV vositalari (televideniya) ishtirokida omma oldida taqdirlanadilar.🤩


https://t.me/redaksiyamiz
⚡️М.Асқархўжаева: "Боғча" очган 1,5 мингдан ошиқ хусусий тадбиркор ноқонуний ҳаракатлар содир этган

Мактабгача таълим агентлиги матбуот котиби Мавлуда Асқархўжаеванинг маълум қилишича, 1,5 мингдан зиёд "боғча"да Давлат бюджетидан ноқонуний пул маблағларини ўзлаштириш ҳаракатлари мавжуд.

2023 йил 27 декабрь ҳолатига:

734 та ДХШ асосида МТТлар томонидан бир боланинг маълумотлари НМТТБАТга киритилиб, унинг фотосурати ўрнига бошқа боланинг фотосурати асосида давомати белгиланиб келган. Натижада уларга нисбатан 8,8 млрд сўм субсидия тўловлари уч ойга тўхтатилди;

895 та ДХШ асосида, жумладан, оилавий МТТлар томонидан воситачилар ёрдамида компьютерларда виртуал мобил қурилмани яратиш орқали ҳақиқатда МТТга келмаган тарбияланувчи ва ходимларнинг давомати сохталаштирилиб НМТТБАТга юборган. Уларга огоҳлантириш хатлари юборилд. 8,9 млрд сўм асосланмаган субсидия тўловларининг молиялаштирилиши олди олинди.

Маълумотлар тегишли тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.
ГУЛАРАМ КУЛЖАНОВА- "ТЎҚИМАЧИ" МФЙ ОТИНОЙИСИ:-


"САХОВАТЛИ ИНСОН-АЛЛОҲНИНГ СУЙГАН БАНДАСИ..." 👇👇👇
Халқимизга хос хислатлар ҳақида сўз кетганда, мурувват ва меҳр-оқибат, саховатпешалик алоҳида тилга олинади. Чиндан ҳам, бу каби инсоний фазилатлар юртдошларимизнинг кундалик ишлари, ниятлари билан уйғунлашиб кетган.
Бинобарин, инсон ва унинг манфаатлари устувор саналган мамлакатимизда олиб борилаётган оқилона сиёсат замирида ҳам аҳоли турмушини янада фаровон этиш, эҳтиёжмандларга кўмаклашиш каби улуғвор мақсадлар мужассам. Шу мақсадда шакллантирилган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар давлатимиз томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Қолаверса, халқимиз орасида саховатпеша инсонлар кўпки, улар ҳам имкон қадар йиқилганни суяб, элнинг оғирини енгил қилишда ҳисса қўшиб келишмоқда.
Хусусан, исми-шарифини ошкор қилишимизни истамаган саховатпеша ҳамюртимиз, 10 та эҳтиёжманд оилаларга жами 600 миллион 300 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатган инсон ўзи билмаган ҳолда қанчаплик савоб ишга қўл урганини мен юрак-юракдан ҳис қилдим. Сабаби, ўзим ҳам маҳалла отинойиси сифатида касаллиги туфайли ёстиққа михланиб қолган ёхуд ногиронлиги бор, ўзгалар ёрдамига муҳтож, боқувчисини йўқотган, ёлғиз бошли фуқароларимиз яшайдиган оилаларга бориб, улардан имкон қадар хабар олиб тураман. Бу ерда бериладиган эҳсон ёки совғанинг миқдоридамас гап. Гап бир-бировга бўлган инсоний муносабатда, оддий эътиборда.
Яратган барчамизни хайр-саховатли, меҳр-мурувватли, неъматларининг шукронасини адо этгувчилар қаторида бўлишликни насиб айласин!
Гуларам КУЛЖАНОВА,
ҚР, Беруний тумани “Тўқимачи” МФЙ отинойиси.
https://t.me/redaksiyamiz
#Бизнес
⚠️Фаолиятингизда ўтказиладиган текширувлар ҳақида олдиндан маълумот олмоқчимисиз?

Тадбиркорлик субъектлари текширув ҳақидаги маълумотларни “Telegram”даги @tekshiruvinfo_bot орқали ёки СМС тарзида 4064 қисқа рақамга СТИР рақамини юбориш орқали билиб олишлари мумкин. Бунинг учун "ИНН" сўзи, бўш катак қолдириб, СТИР рақамини киритинг. Мисол учун, ИНН 111111111.

Ҳурматли тадбиркорлар, “Ягона давлат назорати” ахборот тизимидан рўйхатдан ўтишингиз ва назорат қилувчи органлари ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари аниқланган ҳолатлари юзасидан Бизнес-омбудсманга мурожаат қилишингиз сўралади
.

📨Эл. почта манзили: info@biznesvakil.uz 
📞Тел: 71 202-08-97, 71 202-09-32

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
Мектептеги бос орынлар исбилерменлерге бийпул пайдаланыўға бериледи

Бос орынлар оқыўшыларды кәсип-өнерге оқытыў ушын бериледи. Исбилерменлер салық ҳәм басқа бир қатар жеңилликлерге ийе болады.

👉 Соңғы жаңалықлар
НЕ ЖАҢАЛЫҚ? каналында
#Bugungi_kun_hikmati

"Ҳалол одамни таъқиб қилиш мумкин, аммо уни бадном қилиб бўлмайди."

Волтер
Хайитжон Ражабова-"Бунёдкор"МФЙ отинойиси:


"БИР ГАПДАН ҚОЛГАН АЁЛ МИНГ САВОБГА ЭГА"
Эр ичарди. Буни Ойсара тўйдан кейин билди. Кейин билсаям ҳаммасига босиқлик билан чидашга қарор қилди. Эри кайф ҳолатда бўлсин, бошқа ҳолатдами гап талашмади, оилада ўзининг хотинлик ўрнини билди, холос. Нима бўлгандаям йиллар унинг сабрини синади. Шу орада икки ўғил фарзандли бўлди.
Ойсара ишниям эплади, рўзғорниям бутлади. Оиладаги ташвишлари, эр-хотиннинг ўзаро жанжаллари ҳақида ҳатто онасигаям гапирмади ҳеч нарса. Фақат Аллоҳдан эрига инсоф беришини, фарзандларини камолга етказиш учун ўзига куч-қувват беришини Яратгандан сўради, холос.
Тақдирнинг эҳсонини қарангки, ота-онасининг даккиларидан уялдими, насиҳатларига қулоқ тутдими, эри ичишни тўхтатиб, иймонли эътиқодли инсонга айланди қолди. Бу ҳолатдан хулосам шу бўлдики, энг қийин ҳолатлардаям вазминлик билан бир гапдан қолган Тамарага Аллоҳ минг савоб ажрини берди...
Умуман олганда, бугунги ёшларимизнинг ҳаммасидаям мана шундай ақл – фаросат етишмайди. Эр эрлигини қилади, хотин ҳам ундан қайтмайди. Устига-устак оилавий можароларга келиннинг ота-онаси, амма-холалари ҳам аралашиб, оилавий жанжаллар авжига чиқади. Икки ўртада фарзандлар сарсон-саргардон. На ота меҳрини билишади, на она меҳрига қонишади.
Шу ўринда ўзимни кўпдан қийнаб келаётган бир масалага тўхталмоқчи эдим. Кўп йиллик кузатишларим асносида мени бир савол ўйлантиради: “Нима учун кўпчилик қизлар ўз туққан онасининг ўгитларига қулоқ солмайди, худди бегона сингари гап талашади? Ҳатто баъзида айрим қизларнинг ўз туққан онасига куракда турмайдиган гапларни айтганини кўриб, ҳайратдан ёқа ушлайман. Нима бу: эркаликми ёки бефаросатлик? Қани қизларимиздаги шарм-ҳаё, миллатимизга хос фазилатлар?
Ривоятларда келтирилишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам оналарини эсга олганларида кўзларига ёш тўларди. Бир куни ёнларидаги асҳобларига онадек азиз ва мўътабар зотнинг қадр-қимматини тушунтириб: “Қани энди менинг ҳам онам ёки отам ҳаёт бўлиб, намоз ўқиб турган вақтимда менга “Муҳаммад ўғлим!” деб овоз берсалар-у, мен эса “Лаббай онажон!”, “Лаббай отажон!” деб жавоб берсам” деган эканлар.
Ислом олими Ибн Саъднинг “Табақот-ул Кубро” китобида ёзилишича, ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир сафар Ҳудайбия Умрасини амалга ошириш учун Маккага кетишларида оналарининг қабрини зиёрат қилган эканлар. Зиёрат чоғида қабрни қўллари билан силаб, тозалаб, кўзларига ёш оладилар. Бунинг сабабини сўраганларида: “Онамнинг менга бўлган шафқат ва марҳаматларини эсладим” деган эканлар.
Бу гапларни келтиришимдан мақсад шулки, оила бўладиган ҳар бир қиз биринчи навбатда, онажонининг тарбиясини тўлиқ олиши ва оилага тайёр ҳолда келиши керак. Ҳаёт оғир иш бўлгани сингари оила юкиям жуда оғир. Уни чидаганга чиқарган. Тилини тийиб, керак жойида бир гапдан қолган аёл, келин абадий оила аталмиш муқаддас қўрғоннинг бекаси бўлиш бахти нашидасини суради. Фарзандларимиз, уларнинг ёрқин келажаги учун ҳам улар шундай қилишга мажбурдирлар!
Азиз онахонларимиздан қиз бола тарбиясига эътиборлироқ бўлишларини илтимос қиламиз.
Х. РАЖАБОВА,
Беруний туманидаги “Бунёдкор” МФЙ отинойиси.


https://t.me/redaksiyamiz
Болтаси билан чопиб қулатмоқчи. Аммо чарчагани учун соясида ором олмоқда.

Ҳайрон бўлманг, айрим кишилар сиз билан шундай муомала қилишади.

Айман Ёғий
Осмонни булут қоплагани билан кундуз зимистон бўлиб қолмайди, қуёш буткул йўқолмайди. Хўўўўў, қаерлардадир нур сочиб турганини биламиз.
Эрта тонгда оламга нур сочиш илинжида шошилган офтоб юзини тўсган булутлар, мисоли кундалик икир-чикирлар киши кўнглига соя солгандек ўткинчи, омонат...
Асосийси, бу майда ташвишлар ният қилинган эзгуликларнинг, хайру-барокатларнинг йўлини тўса олмасин.

Ёруғ кунни ёруғ юз билан қарши олаётган, нияти улуғ, тўғри кўнгил, мақсади равшан Қадрдон АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги кун, янги имконият ва синовлар айёми муборак! Бугунингиз умр дафтарингизнинг энг ёрқин саҳифаси бўлиб қолсин!

📲 https://t.me/humozominonline
☑️ Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ваколатлари янада кенгаймоқда

Сўнгги йилларда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга оид долзарб масалаларни ҳал қилиш бўйича ваколатлари кенгайиб бормоқда.

Айниқса, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари ва ижро этувчи ҳокимият органлари ваколатлари, маҳаллий Кенгаш раиси ва ҳоким лавозимлари бир-биридан ажратилганлиги ҳокимиятлар бўлинишига оид конституциявий тамойилнинг маҳаллий даражада ижросини таъминлашда муҳим қадам бўлди.

Маҳаллий давлат ҳокимиятини янгича конституциявий-ҳуқуқий шароитларда йўлга қўйиш мақсадида Президентимизнинг “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, жамият ва давлат ҳаётининг муҳим масалаларини ҳал этишда маҳаллий вакиллик органларининг ролини ошириш мақсадида 33 та функция ва ваколатлар халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ўтказилди.

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг давлат органларининг ҳисобот (ахборот)ларини эшитишга доир айрим ваколат ва функциялари 10 тага бирлаштирилган ҳолда тизимлаштирилди.

Унга кўра, ҳокимлар ва ўринбосарларининг 7 турдаги хусусан, дастурлар ижроси, кичик бизнес, тадбиркорлик, аҳоли бандлиги, кредитлар ажратиш, ҳоким ёрдамчилари ахборотларини эшитиш якунларига оид ҳисоботларини эшитиш – ҳокимларнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижроси бўйича ҳисоботларини эшитиш доирасида кўриб чиқилади.

Фармонга мувофиқ, маҳаллий Кенгашлар зиммасига вазифа ва функциялар фақатгина қонун ҳужжатлари билан юкланади.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан маҳаллий Кенгашлар фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.

Фармон билан 2024 йил 1 октябргача Ўзбекистонда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилиши назарда тутилган.

@a_xaitov