XALQ MINBARI GAZETASI | Rasmiy Kanali
570 subscribers
17.1K photos
2.26K videos
399 files
6.98K links
"XALQ MINBARI" газетасининг расмий каналига ХУШ КЕЛИБСИЗ!
Холис, аниқ, ишончли ва тезкор!
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил 4 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.
Давлат раҳбарининг таътили Ўзбекистон ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев с 4 января 2021 года находится в краткосрочном трудовом отпуске.
Проведение отпуска Президента планируется на территории Узбекистана.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Камтарлик

Булар поябзал тозалавчи кишилар эмас. Аслида булар Япониядаги катта фабрикаларнинг раҳбарларидир. Улар корхонага қабул қилинган янги ишчиларнинг поябзалини тозалайдилар. Шу тариқа ўз қалбларидаги ва янги қабул қилинган ишчилар қалбидаги кибрни синдирадилар. Японияда бошлиқлар бошқа ходимлар сингари оддий ишчидир. Бошлиқларда қўполлик ва ходимларда уларга нисбатан хушомад йўқ.👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEC3FZ6kdZ99w4BwBg
Эндиликда мактаб директорларига ҳам ойлик устамалар тўланиши мумкин👇👇👇
Ҳукумат қарори (831-сон, 31.12.2020 й.) билан Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Киритилган қўшимчаларга кўра, мактабларнинг педагог ходимлари халқаро тадқиқотларга ўқувчиларни тайёрлаб бориш ишларига муносиб ҳисса қўшган тақдирда базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 100 фоиз устама қўшилади.
Илгари ушбу устама педагог ходимлар фаолияти давомида юқори натижалар кўрсатган тақдирда тўланган.
100 фоизлик устама олишга даъвогар педагог ходимларнинг машғулот олиб борадиган фанлари бўйича ўқувчиларининг билимлари халқаро баҳолаш дастурлари интеграция қилинган назорат материаллари асосида баҳоланади.
Бунда назорат материаллари Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази билан ҳамкорликда Республика таълим маркази томонидан тайёрланади.

Илгари назорат материаллари Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари томонидан тайёрланган.
Шунингдек, эндиликда ўқувчилари халқаро фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритганда мактабларнинг раҳбар ходимларига ва соатбай ишловчи ўқитувчиларга ҳам ойлик устамалар белгиланади.

@redaksiyamiz
👌 Бу дунёда кимга ишонсам, ёки кимга суянсам экан деб ўйлаябсизми??

👌 Фақатгина кўзгуга қаренг, кимни кўраябсиз😂!!

👌👆 Шу инсон сизни ҳеч қачон алдамайди!!!

👌 Доимо Аллоҳга ва ўзингизга ишонинг!!


@redaksiyamiz
ҚИЗҒАЛДОҚ

Шокирга


Қизғалдоғим, қирдан бўлак кошонанг, йўқ,
Кокил ёйсанг тошдан бўлак тошойнанг йўқ,
Ўксиб-ўксиб турганингда ўзим бориб
Пешонангдан ўпай десам, пешонанг йўқ...

Соллонасан келинчакдай бошинг эгиб,
Жайрон ўтган сўқмоқларга ёшинг тўкиб,
Қизил юзинг қон дилимга турар тегиб,
Менингдек сен ғарибнинг ҳам парвонанг йўқ...

Қадринг билган, дардинг билган айт киминг бор?..
Келиб-кетар баҳор сенга бевафо ёр,
Гўзалсанки сенга бари гуллар ағёр,
Оҳ урсанг бир оҳинг тинглар остонанг йўқ...

Олдингга мен боролмасам ўт гуноҳим,
Бир йўқлаб қўй мен дунёдан ўтган чоғим.
Қабрим узра ҳилпираб тур, қизғалдоғим,
Муҳаммаддан бўлак дўсту девонанг йўқ...

Мухаммад Юсуф.


@redaksiyamiz
#Хуқуқий маслахат

Алимент тўловчи шахснинг хорижга чиқишига руҳсат бериладими?

Адлия вазирлигининг 2019-йил 12-ноябрь 3196-рақамли Низомига кўра, алимент тўловчи шахс қуйидаги икки ҳолатдагина Ўзбекистон Республикасидан чиқиши мумкин:

1. Алиментнинг барча қисмини олдиндан тўлаш;

2. Алиментни тўлаш мажбуриятини гаров билан таъминлаш.

Акс холда аэропорт, божхона, вокзал ёки чегарада тўхтатиласиз.


@redaksiyamiz
Берунийда янги цехда 50 аёл иш ўрнига эга бўлди

Туманимиз марказидан анча олисда, 1-сектор ҳудуди саналган Абай овул фуқаролар йиғинида “Беруний текстил инвест” МЧЖ таркибида тикувчилик цехи очилиш тадбири бўлиб ўтди. Мазкур цехда эндиликда 50 нафар ёшлар ва аёллар иш билан таъминланди.
Беруний тумани ҳокими А.Сапарбаев, сектор раҳбарлари, туман фаоллари ва нуронийлар цехнинг очилиш маросимида иштирок этишди.


@redaksiyamiz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЭЪЛОН

🔰 БЕРУНИЙ ПОЧТA AЛОҚA ТAРМОҒИГA ҚAРAШЛИ ''НAВОИЙ AЛОҚA БЎЛИМИ'' СИЗГA ҚУЙИДAГИ ТЕЗКОР ХИЗМAТЛAРНИ КЎРСAТAДИ:

💠1. КОМУНAЛ ТЎЛОВЛAР (ГAЗ, СВЕТ, СУВ, ЧИҚИНДИ БЎЙИЧA);
💠2.ПAЙНЕТ, ПУЛ ЎТКAЗИШ;
💠3. AЛИМЕНТ;
💠4. ЖAРИМA ТЎЛОВЛAРИ;
💠5. ГAЗЕТA ВA ЖУРНAЛЛAРГA ОБУНA БЎЛИШ ВA СОТИШ;
💠6. ТАЪЛИМ БЎЙИЧA КОНТРAКТ ТЎЛОВЛAРИ;
💠7. БОҚЧA ТЎЛОВЛAРИ (ВИЗНОС);
💠8. СОЛИҚ ТЎЛОВЛAРИ (НAЛОК);
💠9. Aвтотранспорт воситаларини ҳужжатлаштириш. (шахс номига расмийлаштириш);
💠10.Кадастр хизматлари;

🏦 МAНЗИЛ: Беруний шаҳри, ''Халқлар дўстлиги'' кўчаси, 1-ТОР КЎЧА, 3-уй.
Мажбурий ижро биноси ёнида.(Типография, 1-этаж)

📲Телефонлар:
Примова Дилфуза:
+998906522221
Юсупов Фозилбек:
+998913050971

Иш вақти: 9:00 дан 13:00гача.
14:00 дан 17:00гача

@redaksiyamiz
Берунийда янги цехда 50 аёл иш ўрнига эга бўлди

👉 http://kar24.uz/?p=17842

📱 Kar24.uz расмий саҳифалари

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кибрланманг...

...Кибрланманг. Мансаб бугун сизники, эртага бошқаники. Бугун моддий бой бўлсангиз, тақдирнинг ҳукми билан дақиқада камбағал бўлиб қоласиз. Сиз менсимаган инсон бир кун сиздан зўр бўлиб кетса, уни юзига қандай қарашингизни ўйланг? Ўйлаб қадам босинг! Ерга миннат қилманг! @redaksiyamiz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲОЗИРГИ КУН ОДАМЛАРИ...😔


ОДАМЛАРГА НИМАЛАР БЎЛЯПТИ?!😳😔 @redaksiyamiz
Махсус комиссия қарорига мувофиқ Ўзбекистон дунёнинг 8 мамлакати билан авиақатновларни вақтинча тўхтатгани бежиз эмаслиги кун сайин ўз исботини топмоқда. Дунёдаги эпидемиологик вазият ҳамон беқарор, айрим мамлакатларда янги вирусга чалиниш бўйича кўрсаткичлар ошиб бораётганини эса тобора баландроқ чалинаётган огоҳлик қўнғироғи сифатида баҳолаш мумкин.

Масалан, сўнгги 24 соатда Буюк Британияда 53 минг, Италия 22 минг, Жанубий Африка Республикасида 18 минг, Германияда 12 мингдан кўпроқ киши коронавирусга чалинган. Бу дегани — ушбу мамлакатлар аллақачон қизил рангда ва ўзаро алоқаларда ўта эҳтикорлик зарур эканини кўрсатади.

Сўнгги бир ҳафтада Ўзбекистонга кириб келган 21 йўловчида коронавирус аниқланди. Бу — ана шунча касаллик манбаи ўз вақтида аниқланди ва энг муҳими, инфекция занжири шу ернинг ўзида узилади, деганидир.

Республика бош эпидемиологи Нурмат Отабеков айтганидек, «Эпидемиологиянинг олтин қоидаси — касаллик манбаини жиловлаш. Касаллик манбаини жиловласак, эпидемиологик занжирни уза оламиз. Асосий мақсадимиз ҳам шу».

Маълумот учун, Ўзбекистонга учиб келаётган йўловчилардан экспресс тест олинади. Таҳлил натижалари 10 дақиқа мобайнида паспортларга штрих кодларини қўйиш орқали маълум қилинади. Нархи — 95 минг сўм, талабалар учун 50 минг сўм.

Бугун юртимизда эпидемиологик вазият барқарор. Уни издан чиқармасликнинг ягона шарти — ҳушёрлик ва эҳтиёткорликдир.
#Диққат

⚡️Эртага ҳаво ҳарорати -17 даражагача совиши кутилмоқда

«Ўзгидромет» берган хабарга кўра, 5 январдан 6 январга ўтар кечаси Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин совиб кетиши кутилмоқда. Жумладан Қорақалпоғистон ва Хоразмда, шунингдек Навоий вилоятининг айрим қисмларида ҳаво ҳарорати -17 даражагача совиб кетади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳарорат кечаси 7-12° совуқ, кундузи 2-7° совуқ бўлади


@redaksiyamiz
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон учинчи миллий локдаунни эълон қилди. Англияда коронавирус туфайли янги локдаун камида февраль ойининг ўрталарига қадар жорий этилди:

▫️ Англиядаги барча мактаблар масофавий ишлашга ўтади;
▫️ Шифокорлар, ижтимоий хизматчилар, ўт ўчирувчи, полиция ходимлари, курьерлар, сотувчилар ва бошқа муҳим касб эгаларининг фарзандлари мактабга қатнаши мумкин;
▫️ Аҳоли уйидан фақатгина сайр қилишга, шифокорга ва дўкон учун чиқиши мумкин;
▫️ Оғир сурункали касалликка чалинганларга уйидан умуман чиқмаслик тавсия этилди;
▫️ Ресторан, кафе ва барлар егуликни фақат олиб кетиш ёки етказиб бериш учун ишлаши мумкин, бироқ спиртли ичимликлар йўқ;
▫️ Гўзаллик салонлари, сартарошхоналар ва ҳаётий аҳамиятга эга бўлмаган (ноозиқ-овқат) маҳсулотлар сотиладиган дўконлар ёпилади;
▫️ Футбол бўйича Англия чемпионати тўхтатилмайди.


@redaksiyamiz
⚡️ Қайси маҳсулотлар узоқ умр кўришни таъминлайди?

Шифокорлар рўйхат аввалида энг фойдали маҳсулотлар дея , Брюссель, брокколи, гулкарам, лавлаги, шолғом ва васабини келтиришди.


@redaksiyamiz
#Биласизми?


Юрагингиз соғлом бўлиши учун овқатланиш тартибини ўрганинг.

1. Порция хажмига эътибор беринг.

2. Кўпроқ мева ва сабзавот истеъмол қилинг. Уларнинг таркибида С витамини, калий, бета-каротин ва фолат кислотаси мавжуд.

3. Бутундонли махсулотларни танланг. Уларнинг таркибида қон босимини бошқарувчи ўсимлик толалари мавжуд.

4. Носоғлом ёғларни истеъмол қилишни камайтиринг. Қондаги холестерин миқдорининг ошиши атеросклерозга олиб келади.

5. Ўсимлик мойлар манбаини танланг. Хайвонот оқсилни ўсимлик оқсилга алмаштириш кифоя. Нохот, ловия, чечевица каби донлар тўғри келади.

6. Натрий истеъмол қилишни камайтиринг. Кун давомида истеъмол қилинадиган туз миқдори 1 чойқошиқдан ошмаслик лозим.


@redaksiyamiz