Reanimatsiya, anestiziologiya va Xirurgiya
1.11K subscribers
1.81K photos
8.24K videos
5.44K files
3.1K links
〽️ Kanalimizga morg videolari, ochiq jarohatlar va turli kasalliklar joylashtirilgan
‼️ Yuragi bo'shlar kirmasin
Xirurgiyaga oid malumotlar, kitoblar, vedeolar, prezintatsiyalar tashlanadi.
👨‍💻 Admin @Doctor_Ahmadjon

Reklama; @BekzodFarxodjonovich
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Yurak xuruji (miokard infarkti) patofiziologiyasi | Tibbiyot
Yurakdagi exinokokk kistalari.
Xomila yuragining tuzilishi.
Anat. 1-, 2-, 3-, 4-, 6-, 11-, 12- juft bosh miya nervlari .pdf
4.3 MB
🤯12-JUFT KRANIAL NERVLAR

🍋 Hamma nervlarni bir konspektga jamlagan talabaning ishini "super_anatomiya" kanali taqdim etmoqda. Koʻring, baho bering.

🐝#anatomiya
🐝#nevrologiya
🐝#12juft
🐝#oson
#ЖИГАР ЕТИШМОВЧИЛИГИ БИЛАН АСОРАТЛАНГАН
ДЕКОМПЕНСАЦИЯ БОСҚИЧИДАГИ ЖИГАР ЦИРРОЗИ.

ТАЪРИФ.

Жигар циррози (ЖЦ) сурункали полиэтологик, авж олиб борувчи жигар касаллиги бўлиб, гепатоцитлар миқдорининг сезиларли даражада пасайиши, паренхима структураси ва жигар кон томирлар тизимини қайта тузилиши, фиброзни шаклланиши, регенерация тугунларининг ҳосил бўлиши натижисида жигар етишмовчилиги ва портал гипертензия ривожланиши билан характерланадиган касаллик.

ДАВОЛАШ.

🔸Антиазотемик терапия.

1.1. Гепамерц (10-30 мл + натрий хлорид 0.9% 200 мл, 1-2 марта кунига.)

1.2. Дюфалак (15-60 мл 2-4 марта кунига)

🔸 Аммиак ҳосил қилувчи микрофлорани камайтириш: метронидазол

( 250-500 мг 3-4 марта/кунига.)

🔸. Оксил препаратлари инфузияси. Альбумин (10-20% 200-400 мл/ку-

нига).

🔸Яккол цитолитик фаолликда:

3.1. Гептрал (400 мг т/и оким билан 1марта/кун.)

3.2. ГКС - Преднизолон (30-40 мг/ кун.)

🔸 Портал гипертензияни камайтириш учун:

4.1. Бета-блокаторлар: Пропранолол 10-40 мг, Атенолол 6,25-100мг/ кун., Небиволол (1,25-5 мг/кун.), Бисопролол (1,25-10мг/кун.) АБ ва ЮҚС назо-

ратида.

4.2. Нитратлар: Изосорбид 5-мононитрат (10-20 мг/кун.) АБ назоратида.

🔸Диуретиклар: Фуросемид (1% эритма, таб. 40-80 мг/кун), Индапамид

(1,5-2,5 мг/кун.)

🔸 Альдостерон антагонистлари:

Спиронолактон (25-50 мг/кун.) узоқ муддатга.

🔸Холестатик синдром мавжудлигида:

Урсосан (10-15мг/кг/кун.) узоқ муддатта.

🔸Гастропротектор терапия:

7.1. Н₂- гистамин блокаторлари Ранитидин (2 мл ёки таб. 300 мг/кун). 7.2. Протон помпа ингибиторлари - Омепразол (20-40 мг/сут).
#Уткир мия кон айланиши бузилишининг уткир даврида шикастланган томонни аниклашга ердам берадиган асосий симптомлар:

➡️1. Куз ериги фалаж томонида кам епилади, орбикуляр мушаклар гипотонияси кузатилади.
➡️2. Фалаж томонида огиз бурчаги пастга силжиган, "елканлар" ("парус") симптоми мусбат, фалаж томонида огиз бурчаги тортилганда кам каршилик килинади.
➡️3. Псевдобульбар симптомлар: учок томонига аник чакирилади, фалаж томонида эса деярли чакирилмайди.
➡️4. Айрим пайтларда бош ва кузларнинг фалаж томонига буралиши кузатилади.
➡️5. Соглом кул билан бемор химоя харакатларини бажаради, автоматлашган харакатлар ва нотинчлик соглом оек кулларда кузатилади.
➡️6. Фалаж томонида атония (гипотония) кузатилади. Беморни иккала узатилган кулини кутарганда фалаж томонида кул "камчидек" тушади.
➡️7. Фалаж томонида Керниг симптомлари текширилганда каршиликсезилмайди.
➡️8. Фалаж томонида юкори Брудзинский симптоми текширилганда жавоб реакцияси кам ифодаланган булади.
➡️9. Фалаж томонида товоннинг ташкарига ротацияси купрок булади.
➡️1О. Нимфалаж томонида куч камаяди.
➡️11. Пай ва периостал рефлекслар фалаж томонида камаяди. Икки томонлама пирамида йулининг шикастланишида псевдобульбарсиндром хос.