Rayyon.org
44 subscribers
149 photos
38 videos
9 files
75 links
Hidoyat sari

فَٱعْلَمْ أَنَّهُۥ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا ٱللَّهُ وَٱسْتَغْفِرْ لِذَنۢبِكَ 47.19
«Бас, (Muhammad ﷺ) ҳеч қандай ҳақ илоҳ (маъбуд) йўқ, магар Аллоҳгина бор эканлигини билинг ва ўз гуноҳингиз учун … мағфират сўранг!»

@Inihol_bot
Download Telegram
​​​​​​​​🌴🌴 Эртага 09.11.2020, ҳижрий тарихда 23 – рабеул аввал, 1442 йил душанба! 🌴🌴

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

📤 Азизларингизга улашишни унутманг!

!•••┄┄┄༻@rayyonorg༺┄┄┄•••
وَإِذَآ أَرَدۡنَآ أَن نُّهۡلِكَ قَرۡيَةً أَمَرۡنَا مُتۡرَفِيهَا فَفَسَقُواْ فِيهَا فَحَقَّ عَلَيۡهَا ٱلۡقَوۡلُ فَدَمَّرۡنَٰهَا تَدۡمِيرٗا

«Қачон бир шаҳарни ҳалок этишни истасак, унинг маишатпарастларини амр қилурмиз, бас, улар у(шаҳар)да фисқ қилурлар. Шунда унга «сўз-азоб» ҳақ бўлур. Бас, Биз у(шаҳар)ни мутлақо вайрон қилурмиз».

(Ҳар бир юртнинг маишатпарастлари бор. Улар каттакон амалдорлар ва ҳар хил нозу неъматга кўмилган кишилар тоифасидир. Фазилат, муқаддас нарса, гуноҳ ёки савоб каби тушунчалар уларнинг хаёлига ҳам келмайди. Кўнгиллари тусаган ишни қилишга ўрганиб қоладилар. Кўнгиллари эса, доимо фисқу фасодни, ҳаром маишатни тилайди. Аъёнлари шу даражага етишига томошабин бўлиб турган халқдан ҳам яхшилик кутилмайди. Бундай юрт ҳалок бўлишга сазовордир.)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

-سورة الإسراء, آية ١٦

t.me/AsarMedia
​​​​​​​​🌴🌴 Эртага 16.11.2020, ҳижрий тарихда 30 – Рабеул аввал, 1442 йил душанба! 🌴🌴

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

📤 Азизларингизга улашишни унутманг!

@firdavsiylar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Har bir jon o'limni totguvchidir. Qiyomat kuni ajrlaringizni to'lig'icha olursiz. Kim do'zaxdan uzoqlashtirilsa va jannatga kiritilsa, shubhasiz, yutibdi. Bu dunyo hayoti g'urur matohidan o'zga narsa emas.

(Oli Imron surasi 185-oyat)

@firdavsiylar
Эртага 19.11.2020, ҳижрий тарихда 4 – рабеус соний, 1442 йил пайшанба!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

📤 Азизларингизга улашишни унутманг!
#Бу_суннатга_амал_қиласизми?

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Пайшанба кун ботиши билан жумага ўтилгани боис, шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир.

Азизларингизга улашишни унутманг...

@rayyonorg
Forwarded from Musabbiha
Allohning bandadan yuz o'girganligining alomatlaridan biri, uni bekorchi narsalar bilan mashg'ul qilib qo'yishidir.

Ey Robbimiz bizni bir zum ham o'z holimizga qo'yib qo'yma, agar shunday qilsang biz o'zimizga zulm qilib qo'yuvchilardan bo'lamiz...

https://t.me/Musabbiha
Surah An Nisa’ (النّساء),
138- 139

بَشِّرِ ٱلْمُنَٰفِقِينَ بِأَنَّ لَهُمْ عَذَابًا أَلِيمًا. ٱلَّذِينَ يَتَّخِذُونَ ٱلْكَٰفِرِينَ أَوْلِيَآءَ مِن دُونِ ٱلْمُؤْمِنِينَ أَيَبْتَغُونَ عِندَهُمُ ٱلْعِزَّةَ فَإِنَّ ٱلْعِزَّةَ لِلَّهِ جَمِيعًا

138_Мунофиқларга, албатта, уларга аламли азоб бўлишининг башоратини бер 139_ Улар мўминларни қўйиб, кофирлрни дўст тутадиганлардир. Уларнинг олдида иззат–куч-қудрат излайдиларми? Албатта, иззат–куч-қудратнинг барчаси Аллоҳнинг ҳузуридадир.
!•••┄┄┄༻@rayyonorg༺┄┄┄•••
​​​​​​​​🌴🌴 Эртага 26.11.2020, ҳижрий тарихда 11 – рабеус соний, 1442 йил пайшанба! 🌴🌴

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

📤 Азизларингизга улашишни унутманг!

•••┄┄┄༻@rayyonorg༺┄┄┄•••
🌑🌑 ҒАФЛАТ 🌑🌑

🕋 Макка шаҳрига хаж ниятида боргандим. Вақт ғанимат қўлимдан келганча кўпроқ ибодат қилиб олай деб Масжидул Ҳаромдан кетгани кўзим қиймайди. Аёллар қисмида намоз билан, тиловати Қуръон билан вақтимни ўтказаман. Одатимдек Қуръон тиловат қилиб ўтирарканман кимдир елкамга аста туртди.

–Ҳожим.. Ҳожим!!

Ортимдаги аёл шекилли, у тарафга ўгирилдим. Юзлари нурли бир аёл менга кулиб турарди. Кўринишидан турк шекилли, бир кўрдиму қалбимда у аёлга нисбатан илиқлик сездим. Сўзларини ўйлаб-ўйлаб, дона-дона қилиб, менга тушунарли гапиришга интилиб сўз бошлади:

– Сиз Қуръондан тиловат қила оласизми?

– Ҳа, албатта!

Жавобни эшитиб кўзлари ёшланди. Юзида ачиниш аломатлари югирди.

– Мен эса ўқишни билмайман.

Овозлари юзидаги аломатлардан-да ачинарли эди.

– Нима, ёшлигингизда ўргатишмаганми?

– Шундай..

Бечора зўрға шуни айта олди, энди у қалбидан отилиб чиқаётган йиғига таслим бўлганди.

– Сиз ҳозир дуо ижобат бўладиган жойлардасиз. Аллоҳдан қалбингизни Қуръонга очишини, тиловатини енгил қилишини сўранг. Зора дуоларингиз ижобат бўлса! – юпатишга уринаман.

– Эй Роббим! Қалбимни очгин.. Эй Роббим! Қалбимни Қуръонга очгин.. Эй Роббим! Қалбимни Қуръонга очгин!!

Кўз ёшларини артиб менга юзланди: - Қуръонни хатм қилмай ўлиб қолсам-а?! Унда нима бўлади?!

– Йўқ! – далда берган одам бўлдим – сиз хали Аллоҳ насиб қилса кўп бор хатм қиласиз, ишонинг! Мана Фотиҳани биласиз тўғрими?

– Ҳа-да, биламан. Мана эшитиб кўринг!

Чиройли ўқишга тиришиб тиловатни бошлади. Кейин бир-бир ёд билган ҳамма сураларини ўқиб берди. Мен уни яхши ўқиганини айтиб кўнглини кўтардим. Кейин суҳбатимиз бошқа мавзуларга кўчди. Хаёти, фарзандлари хақида гапирарди. Тўсатдан яна йиғи бошлади. Кўзларидаги ёшни яширишга ҳаракат қиларди. Бўғиқ овозда сўради:

- Агар мен Қуръонни хатм қилмай ўлиб қолсам дўзахга кираманми?.. мен шунга ўхшаган гап эшитгандим. Ҳар гал эсласам юракларим ўртаб кетади.. ахир нима қилай? Мен ўқий олмайман.. Аллоҳнинг каломи.. шундай Улуғ зотнинг китобини ўқий олмайман.. билмайман..

Мен ҳам ўзимни ушлаб тура олмадим. Икковлашиб тоза йиғлашдик. Бир-биримизга ҳамдардлашиб йиғлашдик. Муштипар мусулмон аёл Роббисининг Китобини ўқий олмаганидан аламланарди.

Бу бир аёл, бошқаларчи, ҳамма ҳам шу аёл каби Қуръонни ўқимай ўтказган вақтларига ачинармикинлар? Баъзилар ўқишни била туриб қўлига олишмайди.. билмаганлар имконини топиб ўрганишмайди.. нима учун бизнинг қалбларимиз ҳам шу аёл қалбидек аламланмайди.. оғримайди..?! ёки биз Аллоҳ таоло Фурқон сурасида сифатлаган кишилар кабимизми?

«Пайғамбар айтди: Эй Парвардигорим, дарҳақиқат менинг қавмим ушбу Қуръонни тарк қилиб (ундан юз ўгирдилар)».

Ғафлат уйқусидан қачон уйғонамиз?!

®islomnuri
@rayyonorg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунё фонийдир.

Қаерда бўлсангиз ҳам, ҳаттоки мустаҳкам қалъаларда бўлсангиз ҳам ўлим сизни топадир. Агар уларга бирор яхшилик етса, «Бу Аллоҳдан», – дерлар. Борди-ю, уларга бирор ёмонлик етса, «Бу сендан», – дерлар. «Ҳаммаси Аллоҳдан», – деб айт! Манави қавмга нима бўлдики, гапни тушунай демаслар?! (Нисо сураси, 78-оят)

@rayyonorg
​​​​​​​​​​​​​​🌴🌴 Эртага 21.12.2020, ҳижрий тарихда 6 – жумодал увло, 1442 йил душанба! 🌴🌴

@islomnuricom

@firdavsiylar