Рхматжон. Жумаев
25 subscribers
17 photos
12 videos
3 links
Узингдан узгага мухтож килма
Download Telegram
Forwarded from Deleted Account
Forwarded from Журабоев мирзохид Хасанбойвич
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Great
"МЭРС" микробиоугити
Хар кандай турдаги кишлок хужалиги ва Полиз экинларини, хамда барча тоифадаги мевали дарахт ва барча усимликларини ФОСФОР, АЗОТ, КАЛИЙ, NРК каби ноорганик угитларга булган эхтиёжини тулик урнини босувчи, 8 хил усимликнинг экстрактлари булмиш: ХЛОРОФИЛЛ-ПЕПТИД-ВИТАМИН ва ТУРЛИ ОКСИЛ МОДДАЛАРИ ни ташкил этувчи (темир, мис, рух, молибден, марганец, кобальт, бор, йод, хлор каби) микроэлемент асосида яратилган МИКРО БИО УГИТ.
Таркибида радиактив ва захарли моддалар йук.
ХУСУСИЯТИ: хосилдорликни купайтиради. Сувга булган эхтиёжни камайтиради. Минерал угитларни 3 баробаргача кучайтириб, усимликни иммун тизимини кучайтиради.
Шур тупрок ва иссик шамол шароитида хам мул хосил олинади.
Узбекистон буйлаб етказиб берилади.
Тел:+998 88 6674455
+998 94 3407777
Channel photo updated
Forwarded from Зохиджон
Узум токларини йил давомида ўғитлаш ва ўтказиладиган агротехник ишловлар тўғрисида
ўсимликлар химояси боғдорчилик ва узумчилик бўйича мутахассис Зарип Пулатов тавсиялари.

🗨 Токни озиқлантиришда органик ўғитлар: қорамол гўнги ва товуқ гўнгидан фойдаланилади. Шунингдек, минерал ўғитлар: нитрофоска, карбамид (мочевина), калий тузи, суперфосфат, аммофос, калимагнезий, сульфат аммоний ва темир купороси билан озиқлантириш мумкин.

❇️ Органик ўғитларни кузда ёки эрта баҳорда тупроқ орқали берган маъқул. Бунинг учун 1 тупни озиқлантириш мақсадида 10 литр сувга 1 литр гўнг шарбати, 40 гр товуқ гўнги ва 30 гр кул қўшиб бериш мумкин. Катта майдонлар бўлса гектарига 40 т гўнг киритиш тавсия этилади.

🔹Минерал ўғитлар билан эса ўсув давомида босқичма-босқич озиқлантирилади. Минерал ўғитларнинг сарф меъёри ўсимлик ёши, қўллаш усули ва тупроқ характерига боғлиқ. Ёш (1-2 йиллик) ҳосилга кирмаган ток кўчатлари кам дозада аммо тез-тез (1 ойда бир марта) озиқлантиришни талаб этади. Етук ҳосилга кирган токзорлар мавсумда 2-3 марта озиқлантирилади.

🔹Экинлар минерал ўғитлар билан икки хил усулда озиқлантирилади: илдизидан ва баргидан. Кузда шудгор олдидан гектарига 300 кг аммофос ва 100 кг калийли ўғит ҳамда баҳорда 200 кг аммофос ва 100 кг калийли ўғитни илдизидан озиқлантириш учун тупроққа камида 15-20 см киритиб бериш керак.

☘️Баргидан биринчи озиқлантириш гуллашдан 7-10 кун олдин ўтказилади. Бунда 10 литр сувга 20 мл гумат калий, 20 гр сульфат аммоний, 60 гр сульфат калий, 50 гр карбамид, 3 гр цинк, 1 гр темир купороси ва 10 гр бор кислотаси қўшиб пуркалади.

☘️Баргидан иккинчи озиқлантириш гуллашдан сўнг юқоридаги рецепт асосида ўтказилади. Ундан кейинги озиқлантиришларда азотли ўғитлар камайтирилади ва бор кислотаси берилмайди. Бунда NPK (5-15-45) озуқасидан 10 литр сувга 25 гр ва гумат калий 20 мл қўшилса етарли бўлади.

🔹Баргдан озиқлантириш пайтида касалликларга қарши фунгицидларни ҳамда ток канаси ва унсимон қуртларга қарши инсектоакарицидларни юқоридаги озуқаларга қўшиб сепиш мумкин, фақат ҳар бир препаратни алоҳида эритиб қўшиш керак. Агротехник ишловлардан кузги шудгор ва тўғри кесишга алоҳида аҳамият бериш талаб этилади. Манба:@uzagromart