Ravza.uz | Rasmiy kanal
20.9K subscribers
28.1K photos
4.11K videos
245 files
38.9K links
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyat vakilligining rasmiy telegram sahifasi

www.ravza.uz
Instagram.com/ravza_uz
facebook.com/ravza.uz.sahifasi
twitter.com/ravzauzsahifasi

Murojaat uchun⤵️
👨🏻‍💻 @ravzauz_bot

Guvohnoma №1151
Download Telegram
Forwarded from Muslim.uz
Рўза

Саҳиҳ рўза мусулмоннинг бу ойда адо этадиган энг афзал амалларидан биридир. #Рўза – ният билан таом, ичимлик ва жимоъдан тийилишдир. Бундан ташқари ёлғон гапиришдан, ғийбатдан, чақимчиликдан, ҳаромга назар солишдан, ҳаром нарсаларга қулоқ солишдан ва барча ёмон иллатлардан тийилиш ҳам киради. #Рўзадор одам кўзини ва қулоғини, тилини, умуман, барча аъзоларини ҳаромдан тийиш шартдир. Ҳадисларда рўзадор одам гуноҳлардан тийилмаса, аъзоларини ҳаромдан тиймаса, унга фақат оч қолиш ва чанқашгина қолиши айтилган.

Batafsil: http://muslim.uz/index.php/ramazon-2018/item/7932

@muslimuzportal
Forwarded from Muslim.uz
Қуйидаги амаллар орқали #рўза_бузилади ва фақат қазо рўза тутиш вожиб бўлади:

1. Рўзани сафарга чиқиш, касаллик, ҳайз-нифос ва ақлдан озиш каби сабаблар билан бузилса;
2. Одатда танаввул қилинмайдиган нарсалар, масалан, қоғоз ва лой кабиларни истеъмол қилинса;
3. Тош, темир, олтин, кумуш ва бошқа қаттиқ жисмларни ютилса;
4. Зўрланганлик оқибатида еб-ичилса;
5. Ҳали тонг отмади деб ўйлаб еб-ичиш ёки жинсий алоқа қилиб қўйилса-ю, аслида тонг отиб бўлган бўлса ёҳуд кун ботди деган гумон билан оғизни очиб қўйса-ю, бунинг акси бўлиб чиқса;
6. Оғиз ёки бурунни чайишда эҳтиётсизлик туфайли сувни ичкарига киритиб юборса;.
7. Қасддан кўнгилни айнитиш туфайли оғиздан тўлиб қайд қилса;
8. Қор ёки ёмғир оғизга тушса;.
9. Тутунни қасддан ҳидласа;
10. Тишлар орасида қолган нўхот ва ундан катта ҳажмдаги овқат қолдиғини ютса;
11. Рўзани унутиб еб ёки ичиб қўйгач, энди рўзам очилиб кетди деган гумон билан танаввулни давом эттирса;
12. Тундан ният қилмагани учун рўзани бузса;
13. Кун ярмидан кейин сафарга чиқиб, рўзани очиб юборса;
14. Ният қилмай кун бўйи емоқ ва ичмоқлардан тийилиб юрса;
15. Қулоққа томизилган ёғ ёки сувнинг мазасини ҳалқумида сезса;
16. Бурунга дори томизса;
17. Клизма қилса;
18. Аёлини қучиш ёки ўпиш туфайли маний чиқса;.
19. Қориндаги ярага қўйилган дорини ошқозонга ва бошдаги ярага қўйилган дорини димоғга етса;

Ушбу юқорида санаб ўтилган амаллардан бирини қилган киши Рамазоннинг ҳурмати учун куннинг қолганини ўзини тийиш билан ўтказиши зарур бўлади ҳамда бир кунига бир кун рўза тутиб беради.

Батафсил ўқиш учун
👉http://muslim.uz/index.php/ramazon-2018/item/8108

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
#Рамазон_рўзасининг_шартлари

Янги ойни кўриб рўза тутиш ва рўза тутишни ният қилиш.

#Рўзанинг_вожиб_бўлиш_шартлари

Рўза тутишга тўсқинлик қиладиган оғир касаллиги бўлмаслик, аёлларнинг ҳайз ва нифосдан пок бўлишлари ва муқим бўлиш рўза тутишни вожиб қилади.

#Рўза_тутишнинг_тўғри_бўлиш_шартлари

Рўза тутишни ният қилиш, рўзани бузадиган амаллардан узоқ бўлиш ва аёлларнинг ҳайз ва нифосдан пок бўлишлари рўзанинг тўғри бажарилиш шартлари саналади.

#Рўзанинг_рукни

Рўза тутган одам қорин ва жинсий аъзолар майлини қайтариши ва рўзани очувчи бошқа ишлардан тийилиши шарт. Шундагина у рўза тутган саналади. Акс ҳолда унинг рўзаси тўғри бўлмайди.

@muslimuzportal | Muslim.uz

@ravza_uz