Ravza.uz | Rasmiy kanal
34.3K subscribers
26.3K photos
3.8K videos
245 files
37.4K links
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyat vakilligining rasmiy telegram sahifasi

www.ravza.uz
Instagram.com/ravza_uz
facebook.com/ravza.uz.sahifasi
twitter.com/ravzauzsahifasi

Murojaat uchun⤵️
👨🏻‍💻 @ravzauz_bot

Guvohnoma №1151
Download Telegram
“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)


2024 ЙИЛ 26 МАЙ (1445ҳ - 18 Зулқаъда) ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   04:45
🌆 Қиём вақти   12:10-12:20

                                Азон       Такбир
Бомдод     03:05 |   | 03:50
Пешин        12:40 |   | 12:50
Аср              17:21 |   | 17:31
Шом           19:37 |   | 19:37
Хуфтон     21:13 |   | 21:23

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-15 ДА -5 ва +5 қилиб9 олинган.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳаж_2024

Вилоятимиз  зиёратчилари Наманган-Мадина йўналиши бўйича  В-767 ҳаво кемаси орқали Ҳаж зиёратига жўнаб кетишди.

Кузатув маросимида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ҳам иштирок этди.

Маълумот учун: Наманган халқаро аэропортидан қўшни Андижон вилоятлик зиёратчилар ҳам 28 майга қадар 14 та авиарейс билан Мадина шаҳрига етказиб ва яна мавсум сўнгида қайтариб олиб келиш режалаштирилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇

🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Қалблари қувончга тўлган, хафа бўлганда ҳам табассум қилишга кучи етадиган яхшиларим..

Доим шундай
табассумингиз билан кимларгадир ибрат бўлинг..

Ғамингизни яшира
олганингиз
сизни иродали инсонлигингизни
билдириб туради....

Кимдандир қаттиқ хафа
бўлсангиз хам ўша инсонга табассум билан боқишингиз
сизни матонатингизни
билдиради....

Қалбида гина сақламайдиган, кечиримли , ширин сўзли, табассумини
яшира олмайдиган
азизларим ,Аллох ўзи азиз бандаларидан қилсин сизни олийжанобларим...

ХАЙРЛИ ТОНГ !

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
🌹ҚУРЪОН ҚАЛБИНГИЗГА ТУШСА...!!!

​​🌹 Жаброил алайҳиссалом Қуръонни олиб тушганлари учун фаришталар ичида энг афзали бўлдилар.

🌹 Қуръон Муҳаммад алайҳиссаломга нозил бўлгани учун у зот халойиқнинг саййиди бўлдилар.

🌹 Қуръон Муҳаммад умматига тушгани учун бу уммат энг яхши умматга айланди.

🌹 Қуръон рамазон ойида тушгани учун Рамазон ойларнинг султони бўлди.

🌹 Қуръон қадр кечасида нозил бўлгани учун Қадр кечаси энг яхши кечага айланди.

Агар энди шу Қуръон қалбингизга тушса нималар юз беришини ўйлаб кўринг!

Азиз бродарим! Бир фикр қилайлик, агар Қуръонни ўрганиб, инсонларга ўргатсак, инсонларни ичида қандай мартабага эришамиз?!

Доктор Аҳмад Ийсо Маъасровий.


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#Янгиликлар #Мусобақа

📖 Халқаро Қуръон мусобақаси

▫️Жорий йилнинг 25-27 май кунлари Ингушетия (Россия) Ташқи ишлар, миллий сиёсат ва матбуот вазирлиги ҳомийлигида "Ихва" хайрия жамияти томонидан Қуръони каримни тажвидли ўқиш буйича II - халкаро мусобақаси ўтқазилмоқда.

▫️Мазкур халқаро мусобақада ЎМИ тасарруфида "Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Обидов Аббосхон Саидмурод ўғли ҳам иштирок этмоқда.

🤲🏻Мусобақада иштирок этаётган талабамизга омад тилаймиз!

Билим юрти матбуот хизмати

🔗 t.me/hidoyauzдиний-маърифий канал!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Haj2024

🌙 УҲУД БИЗНИ ЯХШИ КЎРАДИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЖАМЛОВЧИ ДУО

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Мен намоз ўқиётганимда ҳузуримга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кириб қолдилар. Ҳожатлари бор экан. Мен кеч қолдим. Шунда у зот:
«Эй Оиша! Сен жамловчи дуо жумлаларини лозим тут», дедилар.
Мен тугатиб бўлганимдан кейин:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Жамловчи дуо жумлалари қайси?» дедим.
У зот шундай дедилар:
«Аллоҳим! Мен Сендан яхшиликнинг ҳаммасини сўрайман. Тез келадиганини ҳам, кечга қоладиганини ҳам. Ўзим биладиганимни ҳам, ўзим билмайдиганимни ҳам.
Аллоҳим! Мен Сендан ёмонликнинг ҳаммасидан паноҳ сўрайман. Тез келадиганидан ҳам, кечга қоладиганидан ҳам. Ўзим биладиганимдан ҳам, ўзим билмайдиганимдан ҳам.
Ва Сендан жаннатни ва унга яқинлаштирадиган сўз ҳамда амалларни сўрайман.
Ва мен дўзахдан ва унга яқинлаштирадиган сўз ва амаллардан паноҳ сўрайман.
Ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сендан нимани сўрасалар, ўшани сўрайман. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сендан нимадан паноҳ сўрасалар, ўшандан паноҳ сўрайман.
Менга қазо қиладиган бўлсанг, унинг оқибатини яхши бўладиган қилгин», деб айтгин».

Шарҳ:
Демак, Оиша онамиз розияллоҳу анҳо намоздан кейин кўпрок, узоқроқ дуо қилиб қолганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса ҳамма нарсани бирма-бир санаб, айтиб ўтирмай, уларни жамловчи дуоларни қилиш афзаллигини айтмоқдалар ва ўша дуоларни ўргатмоқдалар.
Шунинг учун асосан ояти карималарда, ҳадиси шарифларда келган дуоларни қилиш керак экан. Ана шунда, иншааллоҳ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таълим берганларидек, суннатга мувофиқ дуо қилган бўламиз.

"Одоблар хазинаси" китобидан.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Axborot24
Равзаи муборак зиёрати, юртдошларимиз хурсандчилиги ва мустажоб дуолар – Ахборот-24 дастури лавҳалари

#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣
ТАСБЕҲ ВА ДУО
Намоз тугагач, ушбу зикрлар ўқилади:

«Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар».
Яъни, «Aллоҳни поклик ила ёд қилурман ва ҳамдларим Aллоҳга хосдир ҳамда Aллоҳ ягона ва буюкдир».

«Маша Aллоҳу кана ва ма лам яшаъ лам якун».
Яъни, «Aллоҳнинг марҳамати билангина гуноҳлардан юз ўгирмоғимиз ва ибодатга юзланмоғимиз мумкин, йўқса, мумкин эмас!»

«Aллоҳу ла илаҳа иллаҳу алҳайюл қойюм. Ла тахузуҳу синатув ва ла навм лаҳу ма фис-самавати ва ма фил арз. Ман заллази яшфаъу ъиндаҳу илла биизниҳи яъламу ма байна айдиҳим ва ма холфаҳум ва ла юҳитууна бишайъим мин-ъилмиҳи ила бимаа шааъ васиъа курсийюҳус-самавати вал-арза вала яъудуҳу ҳифзуҳума ваҳувал-ъалийюл-ъазийм».
Яъни, «Aллоҳдан ўзга ҳеч қандай тангри йўқ. Фақат Унинг Ўзи бордир. У тирик ва абадий тургувчидир. Уни на мудроқ, на уйқу олмайди. Самовот ва йердаги бор нарсалар Унингдир. Унинг ҳузурида ҳеч ким (бировни) Унинг изнисиз оқлай олмайди. У уларнинг (барча одамларнинг) олдиларидаги ва орқаларидаги бор нарсани билади. Ва улар У зотнинг илмидан фақат Ўзи истаган нарсаларнигина биладилар. Унинг арши - курсиси осмонлар ва ердан кенгдир. Ва Уни осмонлар ва ерни ҳифзу ҳимоятда сақлаб туриш қийнамайди. У энг юксак ва буюкдир».

- Ушбу зикр-оятлар ўқилгандан сўнг қайси амал келади?
- Ўттиз уч марта «Субҳаналлоҳ», ўттиз уч марта «Aлҳамдулиллаҳ», ўттиз уч марта «Aллоҳу акбар» айтилади. Сўнг қўлларни кўкрак тўғрисигача кўтариб ушбу дуо ўқилади.
«Aллоҳумма тақоббал минна солатуна ва сиямуна ва қиямуна ва қироатина ва рукуъуна ва сужудуна ва қуъудуна ва тасбеҳина ва таҳлилина ва таҳшана ва тазарруъуна. Aллоҳумма тамаа тақсируна ва тақоббал тамамана вастажиб дуаъана вағфир аҳяина варҳим мавтана я мавлона. Aллоҳумма тақоббал минна ҳазиҳис-солатил-фарзи маъас-суннати маъа жамиъи нуқсонатиҳа бифазлика ва каромика ва ла тазриб биҳа вужуҳина. Я илаҳал ъаламинн ва я хойрин насирин таваффана муслимина валҳиқнаа бис-солиҳина ва соллалоҳу таъала ъала хойри холқиҳи Муҳаммадин ва ъала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъин!»
Маъноси:
«Илоҳо, бизларнинг намозимизни, қиёмимизни, рўзамизни, рукуъмизни, таҳлилимизни, тавозеъмизни, илтижомизни ва жами амалларимизни қабул қилгин ҳамда дуоимизни ижобат қил, ёрлақагин, ўтганларни раҳмат қил, бало ва иллатлардан сақлагин! Бизларни иймонли ҳолимизда бу ўткинчи дунёни тарк этишимизда кўмаклашгин. Яратилганларнинг энг яхшиси Муҳаммад алайҳиссаломни ва унинг оиласини, дўстларини раҳмат қилгин!

"Ибодати исломия"дан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳаж_2024

25-май куни Наманган халқаро аэропортидан вилоятимизнинг бир гуруҳ вакиллари муборак сафарга отландилар. Жорий мавсумнинг илк рейсида Наманган шаҳри, Поп, Норин, Косонсой, Уйчи туманларидан жами 245 киши зиёратга жўнаб кетишди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Имом Шофеъий айтдилар:
«Кимнидир ғийбат қилсам, онамни ғийбат қилган бўлардим,чунки ҳасанотларимга эга чиқишга онам ҳақлироқ».

(Қиёмат куни ғийбатчининг савоблари ғийбат қилинган кишига олиб берилади)
.

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар #Мусобақа

📖 Халқаро Қуръон мусобақаси

▫️Жорий йилнинг 25-27 май кунлари Ингушетия (Россия) Ташқи ишлар, миллий сиёсат ва матбуот вазирлиги ҳомийлигида "Ихва" хайрия жамияти томонидан Қуръони каримни тажвидли ўқиш буйича II - халкаро мусобақаси ўтқазилмоқда.

▫️Мазкур халқаро мусобақада ЎМИ тасарруфида "Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Обидов Аббосхон Саидмурод ўғли ҳам иштирок этмоқда.

Ⓜ️ t.me/hidoyauz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ВАҚТНИ ҚАНДАЙ ТАҚСИМЛАЙМИЗ

Зайд ибн Собит розияллоху анҳу: «Биз Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам билан бирга сахарлик қилдик, сўнгра намозга турдик», дедилар. У иккисининг (яъни, сахарлик билан бомдоднинг иқомати) ораси қанчалик (вақт) эди, деб сўралди. У: «Эллик оят (ўқиш) миқдорича», деб жавоб берди.
Муттафақун алайҳ.

Вақтни Қуръондан оятлар ўқиш миқдори билан ҳисоб қилишяпти.

Бир киши дўстидан: «Уйингиздан ишхонангизга боргунча йул қанча вақт олади?», деб сўрабди. Дўсти: «Агар йўл тиқилинч бўлса, саккиз юзта тасбеҳни, агар йўл очиқ бўлса, икки юз элликта тасбеҳни олади», деб жавоб берибди. Жавобнинг гўзаллигига қаранг!

“Уламолар наздида вақтнинг қадри” китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
БИРОДАРИНГГА ҚИЛГАН ЭНГ КАТТА ЁРДАМИНГ

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Биродарингга золим бўлганида ҳам, мазлум бўлганида ҳам ёрдам бер», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, мазлум бўлганида-ку бунга ёрдам берамиз, золим бўлганида қандай ёрдам берамиз?» дейишди. У зот: «Унинг қўлини (зулмдан) тутиб қоласан», дедилар».
Бухорий ривоят қилган.

"Жавомиъул калим" китобидан.


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA