Ravza.uz | Rasmiy kanal
20.7K subscribers
28.2K photos
4.12K videos
245 files
38.9K links
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyat vakilligining rasmiy telegram sahifasi

www.ravza.uz
Instagram.com/ravza_uz
facebook.com/ravza.uz.sahifasi
twitter.com/ravzauzsahifasi

Murojaat uchun⤵️
👨🏻‍💻 @ravzauz_bot

Guvohnoma №1151
Download Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

🌦Яна тонг, янги кун қаршимизда, алҳамдулиллаҳ!

⌛️Ўтаётган ҳар кунимиз ўтмишга айланиб бормоқда. Унда биз турли кунларни яшаб ўтдик - қувончли, қайғули, бахтли, изтиробли дамлар...

🕌📿Шундай яшайлик-ки ортга назар солганимизда бизни афсус-надоматлар паришон қилмасин.


@ravza_uz
Ризқингизни йўқотиб қўйишдан қўрқманг!

Албатта ҳеч бирингиз ризқи тўла адо бўлмагунича вафот топмайди. Ризқнинг келишида бесабрлик, шошқалоқлик қилманг. Эй одамлар Аллоҳга тақво қилинг, ризқни чиройли талаб қилинглар. Ҳалол бўлганини олиб, ҳаромини тарк қилинглар.

@ravza_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар #Баркамол_авлод_2024
#Иккинчи_кун

Стол тенниси йўналиши бўйича учинчи🥉ўрин учун кечган баҳсда “Хидоя” ўрта махсус ислом билим юрти вакили Ҳусанбоев Абуфайз ғалаба қозониб бронза медалига сазовор бўлди.

Ғалаба муборак! 🎉🎉

🔗 t.me/hidoyauzдиний-маърифий канал!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
​​Хурмо ҳақида 20 факт

1. Хурмо юрак, жигар ва буйракни қувватлантиради.

2. Организмнинг кислота балансини меъёрида тутиб туради.

3. Қонга озуқа бағшлайди. Анемия ва гипертонияда жуда фойдали.

4. Иммунитетни кўтаради.

5. Ичакдаги фойдали микрофлораларнинг сақланишини таъминлайди.

6. Ўпканинг ишлашини яхшилайди.

7. Йўтални тинчлантиради. Танадаги ортиқча намликни кетказади.

8. Юрак фаолиятини ривожлантиради.

9. Тонусни яхшиловчи ва қувватлантировчи восита сифатида хизмат қилади.

10. Давомий касалликлардан сўнг, қувватни қайта тиклайди.


11. Жисмоний ҳорғинлик ва чарчоқларда ёрдам беради.

12. Хурмони қандли диабетга чалинганлар ҳам истеъмол қилсалар бўлади.

13. Саратон касалликларининг хавфини камайтиради.

14. Юз нерв толаларининг шол бўлишига қарши ёрдам беради.

15. Ҳомиладорлар учун жуда фойдали. Туғишни енгиллайди. Организмнинг дастлабки сут ишлаб чиқаришида кўмаклашади.

16. 1 дона хурмо тахминан 23 калорияга эга.

17. Озишни истаганлар ширинлик ўрнига истеъмол қилишлари мумкин.

18. Миянинг тугал илдизларини ривожланишига ҳисса қўшади.

19. Мия фаолиятини мукаммал даражада яхшилайди.

20. Инсон узоқ вақт озуқа сифатида фақат хурмонинг ўзинигина истеъмол қилиши мумкин. У танага керакли барча озуқавий моддаларни ўзида мужассам этган.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
ОДАМЛАРДАН РАНЖИМА!

Одамларнинг қилган ишларига сиқилма! Чунки уларнинг сенга нисбатан энг юқори даражада қиладиган ишлари ҳам Аллоҳ ирода қилган нарсани амалга ошириш холос.

Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий

* Ҳа, одамлар сизга нисбатан қандай жирканчликларни қилаётган бўлсалар, тақдирингизга ёзилган нарсани қилишаётган бўлади. Улар ундан бошқа нарсани қилиша олмайди. Шундай экан, уларга айтадиган сўзимиз: “Шу ифлосликлар сен орқали бажарилаётгани учун сенга ачинаман”.

t.me/ravza_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

2-дарс. Таҳоратнинг фарз, суннат ва мустаҳаблари

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

👉 Youtube орқали кўриш

Дарслар: 1

📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Дин_насиҳатдир

Ҳақиқат қарор топиб, ботил барбод бўлди (7-қисм).

Акмалхон домла Ахмедов
Наманган вилояти вакили ўринбосари


🌐Сайтдан тинглаш

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳикматнома

УЗОҚЛИК...

Узоқликнинг энг даҳшатли тури Роббингдан узоқ бўлишингдир. Ваҳоланки, У Зот: “Ва Биз унга жон томиридан ҳам яқинмиз” деган.

Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ

@ravza_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#VIDEO  #TARBIYA

📝 INTERNETDA VAQTNI BEHUDA OʻTKAZISH

🎙
SHUKRULLO TOʻXTABOYEV
Namangan
shahar "Abdulloh ibn Masʼud"  jome masjidi imom xatibi

🌐Saytdan ko'rish
🎞Youtubedan ko'rish

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ривоят

РИЗҚНИ АЛЛОҲ БЕРАДИ

Сулаймон алайҳиссалом бир чумолини кўриб ундан:
– Бир кунда қанча буғдой ейсан? – деб сўрабдилар. Чумоли:
– Бир дона, – деб жавоб берибди.
Сулаймон алайҳиссалом унинг олдига бир дона буғдойни қўйибдилар-да, устидан бир косани ағдариб:
– Кунлик ризқингни мен келтириб тураман! – дебдилар.
Эртасига келиб, косани олиб қарасалар чумоли бир дона буғдойнинг ярмини еб, қолган ярмини ушлаб турганмиш! Сулаймон алайҳиссалом чумолига:
– Менга, бир дона буғдойни бир кунда ейман, деган эдинг! Ярми ортиб қолибди-ку!? – дебдилар. Чумоли у зотга қараб:
– Ризқим Аллоҳнинг зиммасида экан, у Зот менга кунлик ризқимни етказишни унутмайди! Бунга ишончим комил! Лекин куним сизга қолгач, эсингиздан чиқиб қолсам-чи, деган хавотир билан ярмини олиб қўйдим. Чунки бандага ишонч йўқ! Ризқ фақат Аллоҳдандир! – деб жавоб қилибди.

Ҳар кимнинг ризқини ўз вақтида етказувчи Аллоҳ таолодир.

@ravza_uz