Ravza.uz | Rasmiy kanal
21.2K subscribers
28K photos
4.09K videos
245 files
38.8K links
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyat vakilligining rasmiy telegram sahifasi

www.ravza.uz
Instagram.com/ravza_uz
facebook.com/ravza.uz.sahifasi
twitter.com/ravzauzsahifasi

Murojaat uchun⤵️
👨🏻‍💻 @ravzauz_bot

Guvohnoma №1151
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Луқмони ҳаким ўғлига насиҳат қилиб, шундай деди:
“Эй ўғлим! Поклиги йўқ кишининг иффати (ёмонликлардан сақланиш), садоқати йўқ кишининг мардлиги йўқ. Илмдан манфаатли хазина, одобдан фойдали нарса йўқ. Ақлдан зийнатли дўст, ўлимдан яқинроқ ғойиб йўқ. Ростгўйликдан нафлироқ ҳеч нарса, ёлғондан ёмонроқ ҳеч гуноҳ йўқ. Жим туришдан афзалроқ ибодат йўқ, бахилликдан хунукроқ уят йўқ”.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
ИЛОҲИЙ КИТОБЛАРГА ИЙМОН

Аллоҳнинг китобларига иймон келтириш ҳам улкан ҳикматларга молик иш:

- бу Аллоҳ таоло вақти-вақти билан бандаларига Ўз китоблари, яъни кўрсатмалари тўпламини нозил қилиб, уларни икки дунё саодатига эриштирадиган йўлга ҳидоят қилиб турганига;
- бу Аллоҳ ҳар замонни ўзига яраша китоб билан таъминлаб, аста-секин инсониятни тайёрлаб боргани ва вояга етказганига;
- бу инсоният ўз камолига етганида, Аллоҳ унга баркамол Китобни - қиёматгача мўъжиза бўлиб қолувчи Қуръони Каримни нозил қилганига;
- бу инсоният бундан буён фақат Қуръонга амал қилгандагина мақсадига эришиши мумкинлигига иймон келтиришдир.
- Бу эса инсоннинг саодатли ҳаёт соҳиби бўлиши учун энг муҳим омиллардан биридир.

• Аллоҳнинг китобларига иймон келтирмайдиганлар эса - ушбу эзгуликларнинг барчасига, инсоннинг асли бир эканига, Аллоҳ инсонни улуғлаб, унга Ўз таълимотларини берганига, бошқа махлуқотлардан устун эканини исбот қилганига куфр келтирувчилардир. Шунинг учун ҳам Аллоҳнинг китобларига ёки уларнинг баъзисига иймон келтирмаганлардан фақат ёмонлик чиқади, холос.

«Ислом тарихи - 1» китобидан.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Бирор бир банда ҳар тонгда ва кечда «Бисмиллаҳиллазий ла йазурру маъасмиҳи шайун фил арзи ва ла фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм», деб 3 марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди", дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривояти
(Маъноси: Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди.
У эшитувчи ва билувчи Зотдир.)

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
🤲 Аллоҳим! Рамазонда олий ҳиммат бер:

– рўза тутишга қодир жисм бер!
– таровеҳда қоим бўлишга қодир бадан бер!
– зикрли тил бер, Аллоҳим!
– хайрли амалларда муваффақият бер, Роббим!
– Рамазон ойида ўзимни ва оила аъзоларимни дўзахдан
озод қил!
– мусулмон биродарларимга ҳам шуларни сўрайман!
– амалларим холис Ўзинг учун бўлишини сўрайман!
– рўзаларимиз, намозларимиз, закотларимиз ва тунги ибодатларимизни қабул қилгин!

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
«Иймон сустлашиб, ибодатга танбал бўлиб қолсанг, ушбу дуони кўп айтгин: «Аллоҳумма лаа тажъалний шақийян ва лаа маҳруман»
(Аллоҳим!
Мени бадбахтлардан, маҳрумлардан қилиб қўйма!).

Шайх Шинқитий

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
РЎЗАДОР СЎЛАГИНИ ЮТСА, РЎЗАСИ ОЧИЛАДИМИ?

Абдулатиф домла Турсунов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


#Рамазон_саволлари
#Рамазон2024
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
УКОЛ РЎЗАНИ БУЗАДИМИ?

Абдулатиф домла Турсунов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


#Рамазон_саволлари
#Рамазон2024
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
КЎЗ ЗИНОСИ

Аллоҳ таоло “Нур” сураси 30-31-оятларида марҳамат қилади :

قُل لِّلْمُؤْمِنِينَ يَغُضُّوا مِنْ أَبْصَارِهِمْ وَيَحْفَظُوا فُرُوجَهُمْ ذَلِكَ أَزْكَى لَهُمْ إِنَّ اللَّهَ خَبِيرٌ بِمَا يَصْنَعُونَ۝

Мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан ўта хабардордир.

Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларни айтадилар: «Одам боласига зинодан бўлган насибаси ёзилгандир. Икки кўзнинг зиноси назар солишдир. Тилнинг зиноси гапиришдир. Икки қулоқнинг зиноси эшитишдир. Икки қўлнинг зиноси ушлашдир. Икки оёқнинг зиноси юриб боришдир. Нафс орзу ва иштаҳа қилади, фарж эса уни ё тасдиқлайди, ё ёлғонга чиқаради».

Мусулмон эркак номаҳрам аёлга қайта-қайта қарамаслиги лозим.

Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Али, назарга назарни эргаштирма! Биринчиси фойда бўлса, иккинчиси сенга зарардир», – деганлар. (Имом Термизий ривояти). Дарҳақиқат, биринчи назарда зарур мақсад ҳосил бўлади. Аммо кетма-кет қараш шаҳват қўзғатади.

Бехосдан назар тушиши гуноҳ эмас.

Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Абдуллоҳ Бажарий розияллоҳу анҳу: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан бехосдан тушган назар ҳақида сўраган эдим, кўзимни бошқа томонга буришни амр қилдилар», - деганлар.

Исломда эркаклар номаҳрам аёлларга шаҳват назари билан қарашдан қайтарилибгина қолмай, балки бу амрга риоя этганлари учун ажру савоб ва маънавий мукофотлар ҳам ваъда қилинади.

Имом Тобарий Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси қудсийда: «Албатта, (номаҳрамга) назар қилиш иблиснинг заҳарланган ўқларидан биридир. Ким Мендан қўрқиб, у (назар)ни тарк қилса, бадалига бир иймон бераманки, унинг ҳаловатини ўз қалбида топади», – дейилган.

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир мусулмон бирорта аёлнинг зийнатларига назари тушса-ю, сўнгра кўзини олиб қочса, албатта, Аллоҳ уни шундай ибодатга алмаштирадики, унинг ҳаловатини топади», – деганлар. (Имом Аҳмад ривояти)

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#VIDEO
#RAMAZON_2024

📝 VASILA NIMA?

🎙
MUHAMMADAYUB FAXRIDDINOV
Toʻraqoʻrgʻon tumani "ISFAXON" jome
masjidi imom-noibi


🌐 Saytdan ko'rish
🎞Youtube dan ko'rish

Oʻzbekiston musulmonlari idorasi
Namangan viloyati vakilligi
Matbuot xizmati


Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#МАҚОЛА
#РАМАЗОН

МИНГ ОЙДАН АФЗАЛ КЕЧА

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Жобирхон Халимхон ўғли,
Наманган шаҳар “Яҳёхон тўра” жоме
масжиди имом ноиби


🌐Сайтдан ўқиш

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#МАҚОЛА

ВАТАН МУҚАДДАС МАСКАН

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Юнусхон Умаров,
Косонсой тумани “Садпири Комил” жоме масжиди имом хатиби


🌐Сайтдан ўқиш

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ОЛТИНДАН ҚИММАТ СЎЗЛАР

– Ҳаётида муваффақият қозонган одамни кўрмадим. Агар кўрган бўлсам, ота-онасига яхшилик қилиш насиб қилган одам бўлади.

– Ғам-андуҳсиз одам йўқ. Лекин «Бу шунчаки дунё» деб табассум қиладиган одам топилади.

– Сиқилган пайтингизда йиғламанг, балки, шукур қилинг,

– Энг яхши дўст дунё сенга кулиб боққанда ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса, сени ташлаб кетмайди.

– Виқор ва ҳайбатли бўлишнинг сабаби камгапликдир. Жамол ва чиройнинг сабаби табассумнинг кўпидир. Ҳайбатли, виқорли бўл!

– Инсон таълим олган нарсаларнинг энг чўққиси, ҳар бир фикрни эшитиб, уни ҳурмат қилишидир. Ундан қаноатланиши шарт эмас.

– Ким онасига яхшилик қилишдан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди!

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#infografika

"Bag'rikenglik va osonlik Islom shariatining eng ulkan maqsadidir. Bu ma'noni ta'kidlovchi hujjat va dalillar ko'p. Bag'rikenglik inson tabiatiga bog'liq narsadir. Alloh insonni xuddi shu tabiat ila yaratgan. Sof tabiat shiddat va qiyinchilikni yoqtirmaydi. U doimo osonlik va yumshoqlikka moyil bo'ladi".

"Vasatiya - hayot yo'li" kitobidan

Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyati vakilligi Matbuot xizmati

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda
kuzatib boring:

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 🚀Telegram
📷Instagram | 🔵Facebook | 🎬Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#КУН_ҲИКОЯСИ

Жазоирлик ёши кекса бир аёл Жазоир аэропортида ёлғиз ўзи йиғлаб ўтирар эди. Сабаби Ҳажга кетаётган тайёра у аёлни унутиб, осмону фалакка кўтарилган ва Жидда шаҳрига кетиб бўлган эди. Лекин Аршнинг эгаси бўлмиш Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло на Жазоир ва Жидда оралиғида қолганларни ва на осмону ернинг оралиғида турганларнинг ҳеч бирини унутиб қўймас.
Ҳеч нарсадан хабари йўқ учувчи бирдан тайёранинг гумбирлаган товушини эшитган заҳоти, Жазоир аэропортига қайтиб келишга мажбур бўлади.
«Қизиқ, тайёранинг гумбирлаган товуши аёлнинг қалбидан отилиб чиққан нолаларининг нидоси бўлдимикин?»
Муҳандислар то тайёрани кўздан кечириб, текширувдан ўтказиб олгунларига қадар аэропорт ходимлари ҳожиларни жойлаштиришга бўш ер излай бошладилар. Ва ниҳоят кекса жазоирлик аёл йиғлаб ўтирган хонага барча ҳожиларни жамлайдилар. Аёл ҳожиларни қаршисида кўргач, ҳайратга тушади. "Ё Аллоҳ, мен хаёл қилаяпманми ёки бу Сенинг Буюклигингга қилган эътиқодимми?!" деб ичида пичирлайди.
Бироздан сўнг нуқсон ва айбини текширишга келган муҳандислар тайёрадан ҳеч қандай жиддий айб топилмаганлигини айтиб, хабар берадилар.
Фавқулодда вазиятлар қутқарув отряди шундай дея эълон қилади:
«Шуни тан олиб айтамизки, бугун Ҳажга йўл олган тайёрамиз мана шу ҳожи она туфайли ярим йўлдан қайтиб келди. У учун 200 дан ортиқ ҳожилар сарсон этилди. У туфайли барча муҳандислар ҳозиру нозир бўлди».
Ҳамма ходимлару ишчилар ҳайратда эди.
Бу қандайин кўз ёшлари бўлдики, фалакларга етиб борган бўлса?! Бу қандайин (Аллоҳга бўлган) ишонч бўлдики, унинг қалбидан чуқур ўрин олган бўлса?! Бу қандайин кафтлар бўлдики, осмон-у фалакка кўтарилганида Ҳақнинг ҳузурига етиб борган бўлса?!
Агарда бутун олам бўлсин сендан юз ўгирса, ва сен учун барча эшиклар беркилса ҳам, шуни билгинки, Аллоҳ таоло ҳеч қачон сени тарк этмагай. То дуолар қилинар экан, қадардан хавотир олишга асло ўрин йўқ!

Яқинларингизга ҳам улашинг!

Манба: ziyo.uz

t.me/ravza_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌ВАФОТ ЭТГАН ОТА-ОНАМ УЧУН РЎЗА ТУТСАМ БЎЛАДИМИ?

Абдулатиф домла Турсунов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


#Рамазон_саволлари
#Рамазон2024
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM