Ravza.uz | Rasmiy kanal
21.6K subscribers
27.9K photos
4.08K videos
245 files
38.7K links
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyat vakilligining rasmiy telegram sahifasi

www.ravza.uz
Instagram.com/ravza_uz
facebook.com/ravza.uz.sahifasi
twitter.com/ravzauzsahifasi

Murojaat uchun⤵️
👨🏻‍💻 @ravzauz_bot

Guvohnoma №1151
Download Telegram
🍃Муҳаббат "нима"?🍃

Муҳаббат – бу Расулуллоҳ ﷺ вафотларидан кейин Билол رضي الله عنه азон айтмай қўйганлари...

Муҳаббат – бу Расулуллоҳ ﷺ вафотларидан кейин Билол رضي الله عنه Расулуллоҳ ﷺ нинг Мадинасида яшай олмасдан уни тарк қилгани...

Муҳаббат – бу Билол رضي الله عنه Расулуллоҳ ﷺ нинг қабрларини зиёрат қилгани бориб узоқ вақт қолиб кетгани. У киши ﷺ ни тушларида кўрганларида “Бу бўшлиқ нимадан эй Билол”, деганлари. Билол رضي الله عنه уйқудан туриб узоқ йиғлаб ўтирганлари ва яна Расулуллоҳ ﷺ қабрларини зиёрат қилиш учун қайтиб борганлари...

Муҳаббат – бу Билол رضي الله عنه кечаларнинг бирида Мадинага келганда Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу аънҳумолар бомдод намозига азон айтиб беришини илтимос қилганларида – Мадинада яшовчи Билол رضي الله عنه нинг азон айтишини эшитган кишиларнинг йиғисидан Мадинанинг титраб кетгани ва бу кунгача бирор марта ҳам бундай бўлмагани...

Муҳаббат – бу Умар رضي الله عنه Билол رضي الله عنه дан Шомда қўшин учун азон айтиб беришни илтимос қилганларида “Ашҳаду анна Муҳаммадан Расулуллоҳ” деганда бутун қўшин йиғлагани ва уларнинг ичида Умар رضي الله عنه энг қаттиқ йиғлаганлардан бўлгани...

Муҳаббат – бу Билол رضي الله عنه вафоти олдидан: “Эртага ҳабибим Муҳаммад ﷺ ва Унинг дўстлари билан учрашаман”, деганидир...

Аллоҳим, бизларни ҳам улар билан тирилтиргин.

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Сулаймон алайҳиссалом даврида аҳолиси қуёшга сажда қилган мамлакат номи?
Anonymous Quiz
30%
Ясриб
43%
Сабъа
27%
Миср
Абу жаҳл, Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўз юртлари бўлган Макка шаҳридан чиқариб юборди.Энди сен, у зот алайҳиссаломни кўнгил шаҳрингдан чиқариб юбориб Абу жаҳлга ўхшаб қолма!

Маҳмуд Афанди ҳазратлари


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар
“Жумадан жумагача” муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти (13-11-2022)

💻 “Жумадан жумагача” рукни орқали muslim.uz сайтида эълон қилинган энг муҳим хабарларнинг қисқача шарҳи билан танишиш мумкин.

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
​​Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
- Агар Аллоҳ бир бандага яхшиликни хоҳласа, ўлимидан олдин уни поклаб қўяди.
- Банданинг покланиши қандай бўлади, дея сўрашди.
- Уни бир солиҳ амалга илҳомлантиради, тоинки унинг устида жонини олади, дея жавоб қилдилар.


Табароний ривояти, "Саҳиҳул-жомиъ", 306-рақамли ҳадис.
---

Ҳадиси шарифни ўқиб, яхши амал устида ўлишни ич-ичимдан хоҳладим. Чунки энг қўрқадиганим, ҳаёт поёнида ҳидоят йўлидан оғиб кетишдир.

Аллоҳ ҳаммамизга гўзал хотима насиб қилсин!

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

2022 ЙИЛ 14 НОЯБР (1444ҳ - 19 Рабиъус Соний ) ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти 06:59
🌆 Қиём вақти 11:57-12:07

                                Азон   Такбир
Бомдод     05:38 | | 06:23
Пешин        12:40 | | 12:50
Аср              15:14 | | 15:24
Шом           16:57 | | 16:57
Хуфтон       18:20 | | 18:30

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-02 ДА -5 ва +5 қилиб олинган
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Агар бомдод намозига уйғона олмасангиз, ҳаётингизни бир ҳисоб китоб қилиб, зудлик билан ислоҳ қилишга киришинг. Чунки, бомдод намози мунофиқларга оғирлиги сабаб Аллоҳ таоло фақат унинг аҳлидан бўлган ва хос бўлганларни уйғотади.

Аллоҳим! Бизларни бомдод аҳли ва хос кишиларидан қилгин!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
📌 Гуноҳларни ювувчи айрим осон ибодатлар:

•Ушбу ҳадиси шариф билан ювинг:

"Ер юзида кимда-ким "ла илаҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар, ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ" дер экан, унинг барча гуноҳларига каффорат бўлиб кетади, гарчи гуноҳлари денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".

•Овқатдан сўнг ювинг:

"Кимда-ким таом еганидан сўнг "алҳамду лиллаҳиллазий атъамани ҳазат тоъаама ва разақанийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувва" (мендан ҳеч куч-қувват бўлмасдан ушбу таомни менга едириб ризқ бериб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин) деса, ўтган гуноҳлари кечирилади".

•Кийим кийиш асносида ювинг:

Кимда-ким киятуриб "алҳамду лиллаҳиллазий касааний ҳазас савба ва разақанийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувва" (мендан ҳеч куч-қувват бўлмасдан ушбу кийимни менга кийдириб ризқ бериб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин) деса, ўтган гуноҳлари кечирилади".

•Ҳар кунингизда ювинг:

"Кимда-ким бир кунда юз бор "субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи" деса, унинг барча гуноҳлари каффорат қилинади, гарчи денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".

•Ҳар намоз ортидан ювинг:

"Кимда-ким ҳар намоз ортидан 33 марта "субҳаналлоҳ", 33 марта "алҳамдулиллаҳ", 33 марта "аллоҳу акбар" деса, бу 99 та, юзинчисида "ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, ва ҳува ала кулли шайъин қодийр" деса,
унинг барча гуноҳлари каффорат қилинади, гарчи денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".

Юқорида келган дуоларнинг барчаси саҳиҳ ҳадисларда келган. Бундан ташқари пайғамбар алайҳиссалом бошқа кўпгина дуоларни, гуноҳларни тўкувчи зикрларни ўргатиб кетганлар.
Бизга эса фақат бунга ихлос билан амал қилиб, чин қалбдан айтиб юриш қолди.
Парвардигор барчамизни тилидан Аллоҳ зикри аримайдиган бандаларидан қилсин,


Манба @imonuz

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#КУН_ҲАДИСИ

ҲАЁ!

Ҳазрати Ойша онамиз розияллоҳу анҳонинг ҳаёлари

Хазрати Имом Аҳмад "Муснад"ларида ривоят қилган ҳадисда хазрати Ойша розияллоҳу анҳо онамиз бундай дедилар:
"Расулуллоҳ ﷺ ва отам (Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу) дафн қилинган уйимга кириб: "Бу (қабр эгаси) - эрим, буниси эса отам", дердим-да, бемалол ҳижобимни ечиб қўяверардим. Умар (розияллоҳу анҳу) уларнинг ёнларига дафн қилингач, Аллоҳга қасамки, қачон у уйга кирсам, Умардан ҳаё қилиб, ҳижобимга ўраниб олардим".

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
📌 НАМОЗНИНГ СИЗ БИЛМАГАН ФАЗИЛАТЛАРИ.

1.Намоз ўқиётганингизда гуноҳларингиз қаерга қўйилади?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Агар банда намоз ўқишга киришса, унинг барча гуноҳлари бошига ва елкасига қўйилади. Рукуъ ва сажда қилганда эса гуноҳлари ундан соқит бўлади.

2.Эй намозини шошиб ўқувчи дўстим ! Гуноҳларинг сендан соқит бўлиши учун имкон қадар рукуъ ва саждаларингни комил қил.Бундай ажр мукофотни ўтказиб юборма.

3. Ҳар намоздан сўнг Оятал Курсийни ўқисангиз, сиз билан жаннат орасида фақат ўлим қолади.

4. Намозни тугатганингиздан сўнг шошилманг, бир оз муддат ўтиринг, чунки фаришталар Роббингизнинг ҳузурида сиз учун дуо қиладилар .


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#АЁЛ_ЭРИГА_ИСМИНИ_ТИЛГА_ОЛИБ_МУРОЖААТ_ҚИЛИШИ_МУМКИНМИ?

«Дуррул мухтор» китобида бу ҳақда шундай дейилган:

«Аёл киши эрини исми билан чақириши макруҳ саналади».
.
Ушбу китобнинг ҳошиясида Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейди:

«Аёл киши эрини чақирганда улуғлашни ифодаловчи сўзлар орқали мурожат қилиши лозим. Мисол учун: саййидим ва шунга ўхшаш сўзлар».

Буюк тобеин Саиъд ибн Мусаййабнинг аёллари айтади:

«Биз аёллар эрларимизга мурожаат қилганда сизлар подшоҳ ва амриларга мурожаат қилгандек хитоб қилардик».

Буюк саҳобия Умму Дардо розияллоҳу анҳо эрларини «Саййидим», дер эдилар. Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Умму Дардо бир ҳадисни ривоят қилиб: «Саййидим менга айтдилар)», деган.

Хулоса қилиб айтганда аёл ўз эрига унинг номини тилга олиб мурожаат қилиши макруҳ. Эрларини улуғлайдиган номлар билан уларга мурожат қилиш эса, яхши бўлиш билан бирга, эр-хотин орасида илиқлик ва муҳаббатни бардавом бўлишини таъминлайди...

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#Мақола

ЎЗБЕКИСТОН ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК ЎЛКАСИ.

Ислом дини ниҳоятда бағрикенг бўлиб, дўстлик ва биродарлик динидир. Бу динда миллатчилик йўқ. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло дунёдаги ҳамма миллатларни бир ота – бир онадан яратганлигини билдириб, “Ҳужурот” сурасининг 13-оятида: “Эй одамлар, биз сизларни бир эркак ва бир хотиндан яратдик, ҳамда бир-бирингиз билан танишиб, дўст –биродар бўлишларинг учун сизларни турли-туман халқ ва қабила элатлари қилиб қўйдик.

➡️Батафсил ўқиш⤵️
http://ravza.uz/story/Ozbekiston_diniy_bagrikenglik_ulkasi

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
#Мақола

Бағри кенглик олий фазийлат.

Маълумки халқимиз азал азалдан, ўзини бағри кенглиги, меҳмондўстлиги, ширин сўзлиги билан дунё аҳлини махлиё қилиб келади.

➡️Батафсил ўқиш⤵️
http://ravza.uz/story/Bagrikenglik_oliy_faziylat

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Муаллима айтиб беради:
Талаба қизлардан бири олдимга келиб, бироз уялиб:
- Бир савол сўрасам майлими? деди.
- Ха, дедим.
У бироз тараддудланиб:
- Қуръони Каримни ота-онамга билдирмасдан ёдласам бўладими? деб сўради.
Мен уни саволидан хайратланиб, "Ха, бўлади" дедим . . . Кейин эса уни саволи хаёлимни банд этиб қўйди. Буни сабабини билишга қизиқиб, ундан:
- Нега буни уларга билдирмоқчи эмассан? деб сўрадим. У хеч хам хаёлимга келмаган жавоб билан мени лол қолдирди:
- Қиёмат куни уларга кутилмаганда нурдан бўлган тож кийдирилишини хохлайман . . . ! ! !

Роббим барчамизга жаннатда тож кийдирадиган солих-солиха фарзандлар насиб қилсин ва бизниям шунақа фарзандларга лойиқ қилсин!

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
📌 Аллоҳ таолонинг муҳаббатини жалб қилувчи ўнта сабаб:

1. Қуръонни тадаббур билан ўқиш, унинг маънолари ва унда мақсад қилинган нарсалар ҳақда фикр юритиш.
2. Фарзлардан сўнг Аллоҳ таолога нафллар билан яқин бўлиш.
3. Хоҳ тилда, хоҳ қалбда, хоҳ амалда – ҳар бир ҳолатда Аллоҳнинг зикрида бардавом бўлиш.
4. Аллоҳ яхши кўрган нарса билан банда яхши кўрган нарса рўпара келиб қолганда биринчисини иккинчисидан устун қўйиш.
5. Аллоҳнинг исмлари ва сифатлари ҳақида, У Зотнинг камолоти ва улуғлигига далолат қиладиган нарсалар ҳақида ҳамда Унга нисбатан мақтовлар ҳақида фикр юритиш.
6. Аллоҳнинг кўзга кўринадиган ва кўринмайдиган неъматлари хусусида фикр юритиб, У Зотнинг бандаларига инъоми, эҳсони ва яхшиликларини мушоҳада қилиш.
7. Аллоҳнинг ҳузурида синиқ қалб билан, тазарруъ билан туриш.
8. Туннинг охирги учдан бир қисмида Аллоҳ билан холи қолиб, Қуръон тиловати, истиғфор ва тавбага машғул бўлиш.
9. Яхши инсонлар, солиҳ зотлар билан суҳбатда бўлиш ва улардан манфаат олиш.
10. Аллоҳ билан қалбнинг орасига тўсиқ бўлувчи ишлардан йироқ юриш.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#Ҳикмат

Сени нима жаннатга киритишини билмайсан!

Эҳтимол, кўз ёшингдир? Балки табассуминг, ширин сўзингдир? Ёки садақанг, тиловат қилган оятинг, тасбеҳингдир? Балки соғлом қалбингдир?

Олий ҳиммат соҳиблари ўзларида ана шу сифатларнинг барчасини мужассам қиладилар…


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA