Ravza.uz | Rasmiy kanal
34K subscribers
26.7K photos
3.86K videos
245 files
37.7K links
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyat vakilligining rasmiy telegram sahifasi

www.ravza.uz
Instagram.com/ravza_uz
facebook.com/ravza.uz.sahifasi
twitter.com/ravzauzsahifasi

Murojaat uchun⤵️
👨🏻‍💻 @ravzauz_bot

Guvohnoma №1151
Download Telegram
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ЗИКРНИНГ ФОЙДАЛАРИ ҲАҚИДА МАВЪИЗА ҚИЛИБ БЕРДИЛАР (ФОТОЛАВҲА)

Бугун, 23 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Тошкент шаҳри Кўкча даҳасидаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидидаги жума намозида файзли суҳбат қилиб бердилар.

🔸Муфтий ҳазратлари масжидга йиғилган мўмин-мусулмонларга зикрнинг фазилати, унинг лаззатини ҳис этиш, зикрнинг афзали Қуръони карим тиловат қилиш экани, намоз ўқиш ҳам зикр экани, мўмин зикр қилса, уни ҳам Ҳақ таоло эслаши, суюкли банда бўлганимиз учун Аллоҳнинг уйида ўтирганимиз, Ҳақ таолони эслаб кўз ёш тўкиш завқи ва зикрнинг инсон ҳаётидаги фойдалари ҳақида сўзлаб бердилар.

🕌 Жума намози якунида Муфтий ҳазратлари Ҳақ таолодан юрт тинчлиги, эл фаровонлиги ва халқимизга икки дунё саодатини сўраб хайрли дуолар қилдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#МУФТИЙ #ЖУМА
🔻«КИМГА ЯХШИЛИК ҚИЛАЙ?»🔻

#Ҳадис

Баҳз ибн Ҳакимдан, у киши отасидан, у киши бобоси розияллоҳу анҳулардан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули, кимга яхшилик қилай?» дедим.
«Онангга, сўнгра онангга, сўнгра онангга, сўнгра отангга. Сўнгра яқинингга ва яқинингга.
Бир киши ўз яқинидан унинг ортиқча нарсасини сўраса-ю, у ҳалиги нарса олдида бўла туриб бермаса, албатта, қиёмат куни ўша ўзи ман қилган ортиқча нарсаси заҳарли илон ҳолида унга чақирилади», дедилар».

(Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган .)

🔸Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:🔸

1. Энг аввал ота-онага яхшилик қилиш зарурлиги.

2. Онанинг фарзанддаги ҳаққи отаникидан кўра муқаддам ва таъкидланган эканлиги.

3. Яқин қариндошларга ота-онадан кейинги ўринда яхшилик қилиш лозимлиги.

4. Яқин кишилар ортиқча нарсани сўраганларида дарҳол бериш лозимлиги.

5. Ўзидаги ортиқча нарсаларни яқинларига бермаган одам қиёмат куни азобга дучор бўлиши.

6. Қиёмат куни азобга қолиш фақат фарзу вожибни тарк қилиш ёки ҳаром ишни қилиш билан бўлишини эътиборга оладиган бўлсак, имкони бўла туриб, яқин қариндошларга силаи раҳм қилмаслик ҳам ҳаром экани келиб чиқди.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
أذان القاهرة - محمود خليل الحصري
الأذان بعدة أصوات ندية
#Шом_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Шом азони
💾┠ 311.1 КБ
┠ 02 : 07


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
🔹24 сентябрь соат 09:30 да Тошкент халқаро аэропортидан HY 337-сонли рейс билан Тошкент-Жидда йўналишида Тошкент шаҳар ва Наманган вилояти зиёратчилари жўнаб кетадилар.

🔹Ушбу рейсда учаётган зиёратчилар 24 сентябрь соат 06.00 да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига етиб келишлари сўралади.

🔹Мазкур рейс 4 октябрь куни соат 21:00 да (HY 338) Тошкентга қайтиб келади.


🤲 Аллоҳ таоло умрага отланганларнинг сафарларини муборак қилсин, Байтуллоҳни тавоф қилишни барчамизга насиб этсин!

@hajumrauz
Audio
#Ҳуфтон_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Ҳуфтон азони
💾┠ 7.2 МB
┠ 03 : 08


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
ДУОНИНГ ИЖОБАТ, ҲОЖАТНИНГ РАВО БЎЛИШИ

Имом Ибн Можа «Сунан» китобида Абу Ҳурайра (р.а)дан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в): «Ким Аллоҳдан сўрамаса, Ул Зот ундан ғазабланади» , деганлар.
Аллоҳ таола Ўзининг олти сифатига далолат қилгани сабабидан дуо қилишга амр қилгандир:
1. Вужуд (борлиги). Чунки йўққа дуо қилинмайди. Йўқдан бирор нарса сўралмайди.
2. Ғанийлиги (бойлиги). Чунки фақирга дуо қилинмайди. Фақирдан бирор нарса сўралмайди.
3. Эшитувчилиги. Чунки карга дуо қилинмайди. Кардан бирор нарса сўралмайди.
4. Карам (сахийлик). Чунки бахилга дуо қилинмайди. Бахилдан бирор нарса сўралмайди.
5. Раҳмат. Чунки раҳмсизга дуо қилинмайди. Раҳмсиздан бирор нарса сўралмайди.
6. Қудрат. Чунки ожизга дуо қилинмайди. Ожиздан бирор нарса сўралмайди.
Дуони инкор қилувчи ушбу олти сифатни инкор қилувчидир. Ундан ғофил бўлган олти сифатдан ғофилдир.

Аллоҳ таола дуоларни ижобат қилишга далил:
1. «Роббингиз деди: Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман»
(Ғофур сураси, 60-оят).
2. «Қачон бандаларим сендан Мен ҳақимда сўрасалар, бас, албатта, Мен яқиндирман. Дуо қилувчи Менга дуо қилганда, дуосини ижобат қилурман»
(Бақара сураси, 186-оят).
3. «Албатта, Менинг ибодатимдан кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор ҳолларида қирурлар»
(Ғофир сураси, 60-оят).

«Сунний ақийдалар» китобидан

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022 ЙИЛ 24 СЕНТЯБР (1444ҳ - 28 Сафар ) ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

ТОНГ - 04:43
ҚУЁШ - 06:02
ҚИЁМ - 12:05-12-15
АСР - 16:20
ШОМ - 18:09
ХУФТОН - 19:26

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-10 ДА -5 ва +5 қилиб олинган
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Audio
#Бомдод_азони

📖┠ Бомдод азони
💾┠ 4.2 МB
┠ 04 :
34

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар.

💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
ҲАЁТДАН НОЛИМАНГ, НЕГАКИ...

☝️Машаққатли ишингиз ҳар бир ишсизнинг орзуси;

☝️Сизни безор айлаган фарзандингиз ҳар бир бепуштнинг орзуси;

☝️Кичик уйингиз ҳар бир ватангадонинг орзуси;

☝️Озгина пулингиз ҳар бир қарздорнинг орзуси;

☝️Соғлиғингиз ҳар бир беморнинг орзуси;

☝️Табассумингиз ҳар бир тушкунликка тушганнинг орзуси;

☝️Аллоҳ айбингизни тўсгани ҳар бир шарманда бўлган банданинг орзуси;

☝️Шундай экан, Аллоҳга ҳамд айтиб, Унинг тақдирига рози бўлишни ҳаётингизга асос қилинг!

Аллоҳим, Сенга доим (беадад) ҳамду санолар бўлсин!🤲

Доктор Муҳаммад Юсрий Иброҳим

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Жаноби Ҳақ бир кеча Ҳазрати Довуд алайҳис саломга шундай марҳамат қилди:
-"Kим бизни севишини сўзласа, ошиқлик даъвосини қилса сўнгра кечаси билан ухласа, унинг сўзи ҳам ёлғон, даъвоси ҳам ёлғондир!"
Ошиқ бўлганнинг кўзига уйқу келармиди? 
Чунки ошиқ кўнглининг дардини, тортган аламларини севгилисига сўзламоқ учун ёлғизлик истайди, кечани кутади, кечанинг қоронғулигига яширинади.
Ишқга ташна бўлган ошиқ ухласа ҳам, жуда оз ухлайди. Чанқаган одам қаттиқ уйқуга кета оладими? У озроқ ухласа ҳам, тушида ё сувни кўради, ёки ўзини ариқ бўйида кезганини кўради, ёки идишни, ёки соқийни кўради. 
Унга бутун кеча нариги тамонлардан,
Аллоҳдан овоз келиб туради.
Эй бечора!
Ўрнингдан тур, кечани бир ғанимат, Аллоҳнинг бир лутфи ўлароқ кўр ва фурсатдан фойдаланиб қол


Мавлоно Жалолиддин Румий

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
🔻«УНДАН ЖАҲАННАМ (ҚЎРИҚЧИЛАРИ) ҲАМ ҲАР КУНИ ЮЗ МАРТА ПАНОҲ СЎРАЙДИЛАР»🔻

#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таолодан Жуббул Ҳазандан сақлашини сўранглар», дедилар. Одамлар:
«Эй Аллоҳнинг Расули, Жуббул Ҳазан нимадир?» дедилар.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жуббул Ҳазан жаҳаннамдаги бир водий бўлиб, ундан жаҳаннам (қўриқчилари) ҳам ҳар куни юз марта паноҳ сўрайдилар», дедилар.
Одамлар:
«Эй Аллоҳнинг Расули, унга кимлар кирадилар?» дейишди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Амаллари ила риё қилувчи қорилар», дедилар».

Термизий ривоят қилганлар .

Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг бу ҳадиси шарифларида риё кўпроқ содир бўлиш эҳтимоли бор соҳада айниқса, эҳтиёт бўлишга чақирмоқдалар.
▪️ Қуръонни Аллоҳ учун эмас, одамлар мақташи учун, фалончи яхши қори, Қуръонни яхши ўқийди, ундоқ қилади, бундоқ қилади, дейишлари учун ўқийдиган қорилар киради экан!
▪️ Қаранг, Аллоҳнинг каломи ихлос билан эмас, риёкорлик учун ўқилса, қанчалик оғир оқибатларга олиб келиши мумкин экан.
▪️ Илгари билмасак, энди билдик. Ушбу ҳадисга дарҳол амал қилишга ўтишимиз лозим. Қуръонни фақат Аллоҳнинг розилиги учунгина ўқимоғимиз лозим. Қуръон ўқишдаги риёкорликнинг оқибати шунчалар бўлса, бошқа амаллардаги риёкорликнинг оқибати қандай экан?

«Ҳадис ва Ҳаёт, 3-жуз» китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Audio
#Пешин_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Пешин азони
💾┠ 1.2 МB
┠ 03 :
01

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
​​#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икки сўз тилга енгил, тарозида оғир, Роҳманга суюклидир:
«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», «Субҳаналлоҳил азийм», дедилар».

Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.

Шарҳ: Ҳа, «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», «Субҳаналлоҳил азим» ни айтиш тилга жуда ҳам енгилдир, осондир. Аммо тилга жуда енгил бўлган бу сўзларнинг қиёмат куни банданинг амалларини тортадиган тарозудаги вазнлари жуда ҳам оғирдир.
▫️ Бу дунёда ушбу сўзларни савоб умидида, ният ва ихлос ила айтиб юрган банда у дунёда катта бахтга сазовор бўлиши турган гапдир, чунки у Аллоҳ таолога суюкли бўлган сўзларни айтиб юрган.
▫️ Бас, шундоқ экан, «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», «Субҳаналлоҳил азим» ни кўпроқ айтишга одатланайлик.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
ОШХОНА ВА ҲАММОМНИ ОҚАВАСИНИ БИТТА ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Уйларда ошхона ва ҳаммомни канализация тизимини битта жойга қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ошхона, ҳаммом ва ҳожатхоналарнинг оқавасини битта қилишга уламоларимиз рухсат берганлар. Агар имкон ва шароит бўлса алоҳида қилган яхши. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar