Ravza.uz | Rasmiy kanal
22.1K subscribers
27.8K photos
4.06K videos
245 files
38.6K links
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyat vakilligining rasmiy telegram sahifasi

www.ravza.uz
Instagram.com/ravza_uz
facebook.com/ravza.uz.sahifasi
twitter.com/ravzauzsahifasi

Murojaat uchun⤵️
👨🏻‍💻 @ravzauz_bot

Guvohnoma №1151
Download Telegram
ТАВСИЯ

"Ибн Умар розияллоҳу анҳуни ривоятларига кўра Расулуллоҳ айтдиларки:
- Ким дуоси қабул бўлишини ва дард-ғамларнинг кетишини хоҳласа, қийин аҳволдаги бирор кишини қувонтирсин".
"Сунани Термизий"дан.

Аҳволи танг, муҳтожликдан қийналаётган кимсага кўрсатилган ёрдам Аллоҳ наздида мақбул амаллардандир. Аллоҳ бундай хайрсевардан рози бўлади. Мукофот сифатида уни дард-ғамидан, муаммосидан халос қилади. Қилган дуоларини қайтармайди, қабул этади.

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
أذان بصوت الشيخ عبدالباسط
الأذان بعدة أصوات ندية
#Аср_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Аср азони
💾┠ 544.8 КB
┠ 04 : 07


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
"АХИР, УЛАР ТУЯЛАРГА ҚАРАБ, ҚАНДАЙ ЯРАТИЛГАНИГА БОҚМАЙДИЛАРМИ?!" (Ғошия сураси, 17-оят).

"Аллоҳ барча нарсани чиройли қилиб яратган зотдир" (Сажда сураси, 7-оят).
"Ёки сизларнинг гумонингизча, Биз сизларни беҳуда яратдиг-у, сизлар Бизнинг ҳузуримизга қайтарилмайсизми?!" (Муъминун сураси, 115-оят).
Эйнштейн шундай дейди: "Ким борлиққа ибрат назари билан қараса, унинг Яратгувчиси ноёб нарсалар ила кўнгилхушлик қилмайдиган Ҳаким Зот эканини билади".
Ушбу сўзлари билан олим: борлиқдаги барча нарса аниқ ҳисоб-китоб, ҳикмат, тартиб ва низом билан ишлайди, унга қараган киши бу ерда ҳар ишни палапартиш қилиб кетавермайдиган олий қодир Илоҳ мавжудлигини билади, демоқчи.
Аллоҳ таоло яна бундай марҳамат қилади: "Қуёш ҳам, Ой ҳам (аниқ) ҳисоб билан (сайр қилур)" (Ар-Раҳмон сураси, 5-оят).
"На қуёш Ойга етиши мумкин ва на тун кундан ўзувчидир. (Қуёш, Ой ва юлдузларнинг) ҳар бири (бир) фалакда сузиб юрадилар" (Ёсин сураси, 40-оят).

"Ўкинма" китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
أذان القاهرة - محمود خليل الحصري
الأذان بعدة أصوات ندية
#Шом_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Шом азони
💾┠ 311.1 КБ
┠ 02 : 07


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
ҲАММА НАРСАДАН ИБРАТ ОЛ!

Ҳасад қилганлар сенга зарар етказишга ҳам, фойда келтиришга ҳам, ҳаёт беришга ҳам, савоб беришга ҳам, азоблашга ҳам қодир эмаслар

Олимлардан бири: "Қалбда шундай бир ҳолат бўладики, агар жаннат аҳли бизнинг ўша ҳолимиздек бўлса, демак, улар яхши ҳаётда эканлар", деди.

Ва яна бирлари: “Қалбда шундай бир ҳолат бўладики, Аллоҳ зикри сабабли, у хурсандликдан рақсга тушади”, деди.

Олимлардан бирини зиндонга ташлашганида, у Қуръони Каримдаги "Сўнг улар (билан мўминлар)нинг ўртасига дарвозали бир девор урилурки, унинг ичида раҳмат-жаннат, ташқарисида-олдида эса азоб-дўзах бўлур", оятини ўқиди.
(Ҳадид сураси,13-оят).

У зиндондалик пайтида: “Душманларим нима қилишса, қилишди. Лекин мен қалбимдаги бўстоним ва жаннатим билан бирга бўлдим. Қаерга борсам, у мен билан бирга бўлди. Агар ўлсам, қалбимдаги бўстоним ва жаннатим менинг шарафим. Шунинг учун юртимдан чиқариб юборилишим мен учун саёҳат, қамаб қўйишса эса узлатдир”, деди.

Ким Аллоҳга астойдил ишонса, барча нарсани топади. Ким Аллохга ишонмаса, барча нарсани йўқотади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Субҳоналлоҳи валҳамду лиллаҳи вала илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар (Аллоҳни нуқсон сифатлардан холи, камол сифатлар билан улуғлайман. Ҳамду сано Аллоҳга лойиқ. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Аллоҳ ҳамма нарсадан улуғдир), деб айтишим мен учун қуёш чиқишидан афзалроқдир", дедилар.

Салафлардан бири бадавлат кишилар, уларнинг қасрлари, ҳовлилари ва мол-дунёлари ҳақида гапириб: "Улар ҳам ейишади, биз ҳам еймиз. Улар ҳам ичишади, биз ҳам ичамиз. Улар ҳам қарашади, биз ҳам қараймиз. Лекин биз ҳисоб бермаймиз. улар ҳисоб беришади", - деди.

Қабрга кирилган биринчи кечаёқ Хаварнақ қасрлари ва Кисро бойликлари унутилади:
"Мана, Бизнинг ҳузуримизга сизларни аввал-бошда қандай яратган бўлсак, шундай ёлғиз ҳолда келдингиз. Сизларга берган нарсаларимизни ортингизда қолдирибсиз".
(Анъом сураси, 94-оят).

Мўминлар Аллоҳ ва Унинг расули рост айтди, дейишади. Мунофиқлар ва дилларида шубҳа-гумон бўлган (яъни эътиқодлари заиф бўлган) кимсалар: "Аллоҳ ва унинг пайғамбари бизларга фақат ёлғон ваъда қилган эканлар", дея гап бошлайдилар.

Ҳаётинг қандай фикр юритишинга боғлиқдир.

Демак, фикр юритишинг натижаси, у хоҳ яхши, хоҳ ёмон бўлсин, ҳаётингга таъсир этади.
Айтишади-ку, агар яланг оёқ бўлсанг оёғи кесилган кишига қарагин ва икки оёғинг борлиги учун Аллоҳга ҳамд айтгин.


"Ғам-Қайғусиз яшай десангиз" китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Audio
#Ҳуфтон_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Ҳуфтон азони
💾┠ 7.2 МB
┠ 03 : 08


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022 ЙИЛ 23 АВГУСТ (1444ҳ - 25 Муҳаррам ) СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

ТОНГ - 04:05
ҚУЁШ - 05:30
ҚИЁМ - 12:17-12-27
АСР - 17:02
ШОМ - 19:03
ХУФТОН - 20:25

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-22 ДА -5 ва +5 қилиб олинган
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Audio
#Бомдод_азони

📖┠ Бомдод азони
💾┠ 4.2 МB
┠ 04 :
34

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
​​ТАҲОРАТ СУВИНИНГ ҲИКМАТИ

Ашраф Али Таҳонавий айтадилар:
«7 ёшимда мураттаб қори бўлганман. Oтам мени илм ўқитишга берди. Дастлаб «Зарур масалалар» деган кичик китобни ўқидик. Унда шундай масала бор эди:
Пок одам таҳорат қилди, таҳоратидан тушган сувларни бир идишга тўплади. Ариқда оқиб ётган сувда таҳорат қилса бўлади, лекин таҳоратдан қолган сувда таҳорат қилиб бўлмайди. Яна бир киши кўчадан терлаб келиб, салқинлайман деб сувдан фойдаланди. Ундан қолган сувда ҳам таҳорат қилса бўлади. Лекин таҳорат қилинган сувда қайта таҳорат қилиб бўлмайди.
Шу масалани ўқиганимдан бери, унинг ҳикматини ўйлардим. Таҳорат қилувчининг бадани тоза эдику, нега ундан қолган сувни ишлатиб бўлмайди?

Аллоҳ таоло: «Мен сизга бир неъмат берсам, уни яширмангиз» дейди. Кейинчалик, Худойи таоло менга гўзал даражаларни ато этди. Таҳорат қилувчи банданинг таҳорати суви билан қўшилиб, гуноҳлари ҳам ювилиб кетишини кўзларим билан кўрдим.
Шунинг учун асли тоза таҳорат суви, банданинг гуноҳлари билан қўшилиб, ифлос сувга айланаркан.
#ҲИКМАТ

Инсон ҳаёт учун тайёргарликсиз ҳолда туғилади. Бироқ, бу хатарли эмас. Ўлим учун тайёргарликсиз ҳолда вафот топади. Мана шуниси хатарлидир.

Аллоҳим! Бизларга хотимамизнинг гўзал бўлишини насиб эт!


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#Maqola

ISLOM DINI – TINCHLIK DINI

Tinchlik va hotirjamlik. Ushbu so’zlar zamirida qanchalar buyuk ne’mat borligi haqida hech o’ylab ko’rganmisiz? Bu ne’mat qiyosi yo’q bo’lgan buyuk ne’mat hisoblanadi.
➡️Batafsil o'qish....⤵️
http://ravza.uz/story/ISLOM_DINI_TINCHLIK_DINI

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
#Мақола

ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ.

Ҳар бир даврда ҳам аҳли сунна вал-жамо ауламолари “жаҳолатга қарши маърифат” билан курашга алоҳида эътибор қаратганлар.
44. Бас, унга юмшоқ сўз айтинглар. Шояд эсласа ёки қўрқса». (Юмшоқ сўз тасир қилиши мумкин. Юмшоқ сўз кофирни ва туғёнга кетган шахсни ҳам мулойим қилиб қўйиши мумкин. Шояд Фиръавн ҳам ўзига келиб, инсоф қилса.).
➡️Батафсил ўқиш....⤵️
http://ravza.uz/story/Jaholatgga_qarshi_marifat

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
#КУН_ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, умматим қиёмат куни таҳоратнинг асаридан пешоналари оппоқ ва оёқ-қўлларидан нур таралиб турган ҳолларида чақирилурлар. Бас, сиздан ким ўз пешонасидаги қашқасини узайтиришга қодир бўлса, шуни қилсин», дедилар».

Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий ривоят қилган.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
НАБИЙ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ УММАТГА ШАФҚАТЛАРИ

Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади:
Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, машаққат чекишингиз унинг учун оғир, сизни ардоқловчи, мўминларга мушфиқ, меҳрибон Расул келди” (Тавба сураси, 128-оят).
Ояти каримада Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг асосий сифатларидан бир нечаси зикр қилинмоқда. Дунё тарихида у зот алайҳиссаломдек кишиларга марҳаматли, меҳрибон инсон бўлган эмас.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Ҳар бир набийнинг (шаксиз) ижобат бўладиган дуоси бўлади. Барча набийлар ўз дуосини қилиб бўлди. Мен ўз дуоимни қиёмат куни умматимга шафоат бўлиши учун беркитиб қўйганман. У менинг умматимдан Аллоҳга ҳеч нарсани ширк қилмай ўлганларга албатта етувчидир”, дедилар.
Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.

"Руҳий тарбия" китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Audio
#Пешин_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Пешин азони
💾┠ 1.2 МB
┠ 03 :
01

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
​​ДУО ҚИЛИШ ШАКЛИ 🤲

Дуонинг қилинишида ҳам баъзи тавсиялар қайд этилган. Булар:
▪️Дуонинг бисмиллоҳ билан бошлаш, Аллоҳга ҳамду сано айтиб, тилак исташ.
▪️ Дуони махфий қилиш, бақириб-чақирмасдан, ичдан ёки паст овоз билан қилиш.
▪️ Дуонинг бошида ва охирида Расулуллоҳга салоту салом келтириш.
▪️ Имкон бўлса қиблага қараб дуо қилиш.
▪️ Қўлларни дуода елкага яқин очиш.
▪️ Ҳовуч ичи осмонга қараган ҳолда бўлиши.
▪️ Кўзлар самога қарамаслиги.
▪️ Баъзи жумлалар керак бўлса 3 марта такрорланиши.
▪️ Дуо тугагач, қўллар юзга сурилиб “омин” дейиш.

Пайғамбаримизга салоту салом айтиш, шубҳасиз, энг фойдали дуолардандир. Чунки ҳазрати Муҳаммадга (с.а.в.) бир саловат айтганга Аллоҳ ўн саловат ва раҳмат эҳсон қилади, ўнта гуноҳини кечиради, уни ўн даражага юксалтиради. Юз саловат айтганга Аллоҳ юз ҳожатини раво қилади, етмишини охиратга, ўттизини бу дунёда раво қилади.

“Аллоҳ севгиси” китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#УЯЛИ_ТEЛEФОН_ОДОБЛАРИ

Уяли алоқа воситасига оид одоблар

• Телефон сотиб олишда уни яхшиликларга, дунё ва охират учун манфаатли нарсаларга ишлатиш ниятини қилиш керак.

• Уяли алоқа жиҳозининг ўз эҳтиёжига ярашасини олиши керак.

• Уяли алоқа воситаси ойнасига Аллоҳ лафзини ва Қуръони карим оятларини қўймаслик одобдандир.

• Уяли алоқа жиҳозининг қўнғироқ товушларига Қуръон ояти, азон ёки Аллоҳнинг зикрларини қўйиш мумкин эмас.

• Уяли алоқа жиҳозига Исломда тинглаш ёки томоша қилиш ман қилинган нарсаларни жойлаштириш харомдир.

• Уяли алоқа воситаси ўзгага тегишли бўлса, унинг рухсатисиз олиш, ундан бировга қўнғироқ қилиш, унинг ичидаги нарсаларни очиб кўриш мутлақо мумкин эмас.

• Уяли алоқа жиҳози билан ўзининг рухсатисиз бировни суратга олиш ёки овзини ёзиш мутлақо мумкин эмас.

• Болаларга Уяли алоқа жиҳозини олиб беришга шошилмаслик, олиб берганда ҳам, фақат зарурат юзасидан ишлатишини йўлга қўйиш лозим.

“Ижтимоий одоблар” китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
أذان بصوت الشيخ عبدالباسط
الأذان بعدة أصوات ندية
#Аср_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Аср азони
💾┠ 544.8 КB
┠ 04 : 07


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#КУН_ҲАДИСИ

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уч нарса бор. Кимда ўшалар бўлса, Аллоҳ уни паноҳига олади ва жаннатига киритади;
– Заифга меҳр қилиш, ота-онага мушфиқлик қилиш ва мамлукка яхшилик қилиш», дедилар».


Шарҳ: Қаранг! Ўз қўл остидаги одамга яхшилик қилиш Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлиш ва охиратда жаннатга киришга сабаб бўладиган иш экан.

Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Заифга меҳр қилган бандани Аллоҳ паноҳига олади
ва жаннатига киритади.
2. Ота-онага мушфикдик қилган бандани Аллоҳ паноҳига олади ва жаннатига киритади.
3. Қўл остидаги одамга яхшилик қилган бандани Аллоҳ паноҳига олади ва жаннатига киритади.


«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
أذان القاهرة - محمود خليل الحصري
الأذان بعدة أصوات ندية
#Шом_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Шом азони
💾┠ 311.1 КБ
┠ 02 : 07


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA