Ravza.uz | Rasmiy kanal
27.9K subscribers
27.5K photos
4.02K videos
245 files
38.4K links
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyat vakilligining rasmiy telegram sahifasi

www.ravza.uz
Instagram.com/ravza_uz
facebook.com/ravza.uz.sahifasi
twitter.com/ravzauzsahifasi

Murojaat uchun⤵️
👨🏻‍💻 @ravzauz_bot

Guvohnoma №1151
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қазо намози қандай ўқилади?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ҲИССИЁТЛАРНИ ЖИЛОВЛАШ

Икки ҳолатда, яъни ўта хурсандлик ва қаттиқ алам пайтида ҳиссиётлар аланга олиб, туйғулар қизишади. Ҳадисдан: “Мен икки аҳмақона, хато қичқиришдан қайтарилдим: бири неъмат келганида, иккинчиси мусибат пайтида”, дейилган.
То сизлар қўлларингиздан келган нарсага қайғурмайсиз ва (Аллоҳ) ато этган нарса билан шодланиб (ҳаволаниб) ҳам кетмаймиз...”
(Ҳадид сураси, 23-оят).

Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Сабр илк зарба онида бўлади”, деганлар.
Катта мусибат ва шод-хуррамлик дамларида ҳисларини бошқара олган инсон сабр-сабот, барқарорлик мартаба-даражасига эришади. Нафсга ғолиб бўлиш лаззатига, саодатга етишади. Аллоҳ таоло одамни мағрур ва мақтанчоқ деб сифатлаган. Қачон унга камбағалликми, кулфатми каби ёмонликнинг бир тури етиб қолса, ўта сабрсизлик қилади. Қачон унга яхшилик, яъни, бойлик ё саломатлик етса, ўта пишиқ, бахил бўлиб қолади.
Фақат намозхонларгина кулфат чоғи ҳам, шодлик чоғи ҳам ўртача холатда қолаверарлар. Фаровонликка шукр, балога сабр қиладилар.
Ҳиссиётлари ва ақлини бошқара оладиган, ҳар бир нарсаларни тарозуга солиб, ҳар нарсанинг ўлчовини билган киши ҳақни кўради, тўғри йўлни билиб, ҳақиқат узра бўлади.
Биз ўз элчиларимизни ҳужжат (мўжиза)лар билан юбордик ва улар билан бирга Китоб ҳамда одамлар адолатни барпо қилишлари учун мезон (тарози ёки ўлчов) туширдик”
(Ҳадид сураси, 25-оят).

“Ўкинма” китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#Мулоҳаза

Қўй баракадир!

Али ибн Абу Толибдан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уйдаги битта қўй баракадир. Иккита қўй иккита баракадир. Учтаси кўп баракадир”, дедилар”.

Шарҳ: Бу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўйнинг барака эканини айтганлари собит бўлган.
Бу ҳадисни муҳаддисларнингимоми – имом Бухорий ушбу китобларида ривоят қилган эканлар.
Халқнинг ичида ҳам бу ҳақда “Қўй жаннатдан чиққан”, “қўй барака бўлади” каби кўп гаплар юради. Улар мана шу ҳадислардан олинган.
Яна қўй билан итни қиёслаб ҳам гапиришади. Қўй олти ойда битта, баъзан иккита туғади. Ит эса етти-саккизтагача туғади. Қўйларни тинмай сўйиб ейилаверади, итни эса йўқ. Лекин ит кўпайиб кетмайди, қўй эса кўпайиб кетаверади. Унинг баракалиги шунда кўринади. Ҳар куни тинмай сўйиб туриладиган қўй кўпайиб кетаверади. Ит эса аксинча.
Қўйнинг барака бўлишига сабаб нима, дейилса, қўй тонг чоғида ухламайди, дейишади. Ит эса туни билан ҳуриб, тонгга яқин ухлаб қолади. Қўй шомдан кейин дарров ётиб, ухлайди ва саҳардан уйғониб олади. Барака эса саҳарда келади. Бу ҳақда бошқа ҳадислар ҳам бор.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Қўй баракадир” деган сўзларидан мана шу маъноларни тушунишимиз мумкин.

“Одоблар хазинаси” китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#Мақола

Абу Бакр Сиддиқни танийсизми ?!

Саҳобаи киромларнинг энг улуғи бўлган зот барча валийларнинг султони бўлиши табиий ҳолдир. Валийлар султони Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу милодий 573 йилда туғилган. Исми Абдуллоҳ бўлиб, насаби қуйидагича бўлган: Абдуллоҳ ибн Усмон ибн Омир ибн Амр ибн Каъб ибн Сайд ибн Тайм ибн Мурра ибн Каъб ибн Луай.
➡️Батафсил ўқиш ....⤵️
http://ravza.uz/story/Abu_bakr_Siddiqni_taniysizmi_?

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
#Мақола

ИЛМ-ҲУНАР ЭГАЛЛАШ ФАРЗ

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳар бир мусулмонга илм –ҳунар эгаллаш фарздир", деб марҳамат қилганлар. Бу ҳадис ҳикматини теран англаган ота-боболаримиз ҳунармандлик, деҳқончилик, савдо-сотиқ каби ҳалол касблар билан шуғулланиб, рўзғор тебратишган.
➡️Батафсил ўқиш....⤵️
http://ravza.uz/story/ilm_hunar_egallash_farz

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
أذان بصوت الشيخ عبدالباسط
الأذان بعدة أصوات ندية
#Аср_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Аср азони
💾┠ 544.8 КB
┠ 04 : 07


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
ДУНЁНИНГ ЯРАТИЛИШИ

Қуръони Каримдаги Фуссилат сурасида шундай марҳамат қилинади:

۞قُلۡ أَئِنَّكُمۡ لَتَكۡفُرُونَ بِٱلَّذِي خَلَقَ ٱلۡأَرۡضَ فِي يَوۡمَيۡنِ وَتَجۡعَلُونَ لَهُۥٓ أَندَادٗاۚ ذَٰلِكَ رَبُّ ٱلۡعَٰلَمِينَ (٩ ) وَجَعَلَ فِيهَا رَوَٰسِيَ مِن فَوۡقِهَا وَبَٰرَكَ فِيهَا وَقَدَّرَ فِيهَآ أَقۡوَٰتَهَا فِيٓ أَرۡبَعَةِ أَيَّامٖ سَوَآءٗ لِّلسَّآئِلِينَ (١٠) ثُمَّ ٱسۡتَوَىٰٓ إِلَى ٱلسَّمَآءِ وَهِيَ دُخَانٞ فَقَالَ لَهَا وَلِلۡأَرۡضِ ٱئۡتِيَا طَوۡعًا أَوۡ كَرۡهٗا قَالَتَآ أَتَيۡنَا طَآئِعِينَ (١١)

Айт: “Сизлар ҳақиқатан ҳам ерни икки кунда яратган Зотга куфр келтиряпсизми ва Унга (бошқаларни) тенглаштиряпсизми?! Ахир, бу оламларнинг Робби-ку! У Зот ўша (ер)нинг устида барқарор тоғларни қилди, уни барокатли қилди ва унинг (аҳли) ризқини тўрт кунда ўлчовли этиб тақдир қилди. Бу сўровчилар учундир. Сўнгра тутун ҳолидаги осмонга истиво қилиб, унга ва ерга: “Икковингиз ихтиёр қилган ҳолингизда ёки мажбур бўлган ҳолингизда келинг!” деди. Икковлари: Ихтиёр қилган ҳолимизда келдик”, дедилар”.
(9–11-оятлар).

Дунё яратилаётган вақтда осмон тутундан иборат бўлганлиги Қуръони Каримнинг мана шу оятидан билиниб турибди. Ҳозирги уламолар дунёнинг яралиши ҳақида турли фикрларни илгари сурганлар.

Жумладан, астроном олим сэр Жеймс Жинс шундай дейди:
Борлиқ яратилишидан аввал ундаги моддалар газдан иборат бўлган ва шу газларнинг ўзаро бирикиши натижасида саёралар келиб чиққан”.

Доктор Жаму эса:
Дунё вужудга келаётган вақтда у тартибли тарқоқ газдан иборат бўлган. Унинг қалинлиги ва ҳароратини тасаввур қилиб бўлмайди ва шу газда турли моддаларнинг аралашуви натижасида атом парчаланиши вужудга келди. Мана шу ҳаддан ташқари иссиқ газга қаттиқ босимнинг таъсири натижасида булутлар вужудга келиб, улар юлдуз ва бошқа сайёралар сифатида шаклланди”, дейди.

Қуръони Каримда борлиқнинг тутундан яратилгани айтилади. Ўша вақтдаги арабларга мана шу сўз (яъни тутун) таниш бўлган. Бизга замондош олимлар эса тутунни “газ” деб атаганлар, холос. Моҳияти битта!

Яна савол туғилади: илм олмаган, ўқиш-ёзишни ўрганмаган Муҳаммад Пайғамбар инсон зоти англаб етмаган ҳақиқатни қаердан олиб айтган? Бу пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган оят Аллоҳнинг сўзи эканлигининг исботи эмасми?!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
“Қуръон ва Суннатдаги Илмий Мўжизалар” китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун соат 19:35 да “Milliy” телеканалида Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистонига ташрифи ҳамда Умра зиёратига бағишланган ҳужжатли фильм намойиш этилади. Сиз кўрмаган янги кадрлар бор! Ўтказиб юборманг!

@ravza_uz
أذان القاهرة - محمود خليل الحصري
الأذان بعدة أصوات ندية
#Шом_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Шом азони
💾┠ 311.1 КБ
┠ 02 : 07


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
ЮЗИНГИЗ ЭНГ ГЎЗАЛ БЎЛИШИНИ ИСТАЙСИЗМИ?

Ҳасан Басрий айтади: «Кечаси туриб ўқилган намоздан ҳам савоби ортиқроқ ибодатни билмайман». У зотдан сўрашди: «Нима учун одамлар орасида кечаси туриб таҳажжуд ўқувчиларнинг юзлари энг гўзалдир?» У зот жавоб бердилар: «Улар тунда Раҳмон билан ёлғиз қолишади ва Аллоҳ уларга ўз нуридан инъом этади».

КЕЧАДА ТУРИШГА ЁРДАМ БЕРАДИГАН САБАБЛАР ҲАҚИДА
Кечада қоим бўлиш жуда оғир, қоим бўлиш шартларидан хабардор кишигина кечалари туришга муваффақ бўлади.
Бу сабабларнинг баъзилари зоҳирий, баъзилари ботинийдир.

ЗОҲИРИЙ САБАБЛАР:
- Кўп таом емаслик. Баъзилар айтади: «Эй муридлар жамоаси! Зиёда таом есангиз, ортиқча сув ичасиз, бас, кўп ухлайсиз. Натижада ортиқча пушаймон бўласиз»;
- Кундузи ўзини оғир иш билан толиқтирмаслик;
- Кундузи қайлула - бир оз ором олишни тарк этмаслик. Зеро, бу кечаси қоим бўлишга ёрдам беради;
- Гуноҳлардан эҳтиёт бўлиш. Имом Саврий айтади: «Бир гуноҳим сабабидан беш ой кечалари туришдан маҳрум бўлдим».

БОТИНИЙ САБАБЛАР:
- Қалбнинг мусулмонларга ҳасад қилиш, уларни кўролмаслик каби иллатлардан фориғ бўлиши. Уни бидъат ва залолатдан холи, ортиқча дунё ҳожатидан халос қилиш;
- Қалбда доим ҳавф - қўрқувнинг бўлиши;
- Кечаси қоим бўлиш фазлини билиш;
- Аллоҳ йўлидаги муҳаббат ва имон қуввати энг шарафли рағбат, сабабларидандир, чунки Парвардигорга муножот қилувчи тунда қоим бўлса, У Зот ҳозир ва унга шоҳиддир. Бас, муножоти уни тун бўйи рағбатлантиради.

Абу Сулаймон (раҳматуллоҳи алайҳ) айтади: «Тун аҳли кечалари дилхушлик билан банд ўйин аҳлидан кўра кўпроқ лаззатда бўлади. Тун бўлмаса, дунёда яшашни истамас эдим».

Имом Муслимнинг «Саҳиҳ» ида Пайғамбаримиздан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ривоят қилинган ҳадисда у зот (алайҳиссалом) марҳамат қилдилар: «Кечада дуолар ижобат бўладиган шундай бир соат борки, агар мусулмон банданинг дуоси шу соатга тўғри келиб қолса, яхши тилагини Аллоҳ унга ато этади. Бу соат ҳар тунда бўлади».

«Саодат изловчиларга қўлланма» китобидан

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимизнинг Саудия Арабистонига ташрифи ва Умра ибодатидаги энг унутилмас лаҳзалар

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Audio
#Ҳуфтон_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Ҳуфтон азони
💾┠ 7.2 МB
┠ 03 : 08


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022 ЙИЛ 21 АВГУСТ (1444ҳ - 23 Муҳаррам ) ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

ТОНГ - 04:02
ҚУЁШ - 05:28
ҚИЁМ - 12:18-12-28
АСР - 17:04
ШОМ - 19:06
ХУФТОН - 20:29

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-23 ДА -5 ва +5 қилиб олинган
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Audio
#Бомдод_азони

📖┠ Бомдод азони
💾┠ 4.2 МB
┠ 04 :
34

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу

🌞ХАЙРЛИ ТОНГ🌞

Эрталаб айтиладиган зикр:


أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ لِلِّهِ رَبِّ العَالَمِينَ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذَا الْيَوْمِ : فَتْحَهُ، وَنَصْرَهُ، وَنُورَهُ، وَبَرَكَتَهُ، وَهُدَاهُ، وأَعُوْذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِيهِ، وَشرِّ مَا بَعْدَهُ

Биз ва бутун мулк оламлар парвардигори Аллоҳники бўлиб тонг оттирдик. Эй Аллоҳ! Мен Сендан шу куннинг яхшилигини – фатҳини, ғалабасини, нурини, баракасини ва ҳидоятини тилайман. Сендан ундаги ва ундан кейинги ёмонликдан паноҳ беришингни сўрайман. (Абу Довуд ривояти).

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
ЖАННАТ ВА ДЎЗАХ ДАРВОЗАЛАРИ!

ЖАННАТ.
Жаннат луғатда – “боғ” маъносини билдиради.

Шаръий истелоҳда эса “Аллоҳ таоло ўзининг буйруқларини бажариб, фазлу марҳаматига сазовор бўлган бандалари учун тайёрлаб қўйган жой – жаннат”, деб аталади.

Жаннатда Аллоҳ таоло ўзининг солиҳ бандалари учун кўзлар кўрмаган, қулоқлар эшитмаган ноз-неъматларни тайёрлаб қўйгандир.
Жаннатийларга бериладиган энг улуғ неъмат Аллоҳ таолонинг жамолини кўриш ҳисобланади.

Жаннатлар саккиз хил бўлиб, уларнинг дарвозалари ҳам саккизтадир.

Жаннатлар ушбу хил номлар билан номланган:
1. Дарус салом;
2. Жаннат ул-маъво;
3. Жаннатун наъийм;
4. Жаннатул хулд;
5. Жаннатул фирдавс;
6. Жаннатул қарор;
7. Жаннату адн;
8. Васила.

Жаннатга вакил қилинган фаришта “Ризвону жаннат” деб аталади. Жаннат ҳозирда яратиб қўйилган бўлиб, Аллоҳга маълум бўлган олий макондадир.

ЖАҲАННАМ
Жаҳаннам луғатда “дўзах” маъносини билдиради.

Шаръий истелоҳда эса “Аллоҳ таоло ўзининг буйруқларини бажармаган бандалари учун тайёрлаб қўйган жой – жаҳаннам”
, деб аталади.
Унинг етти дарвозаси борлиги ҳақида Аллоҳ таоло “Ҳижр” сурасининг 44-оятида хабар берган:

لَهَا سَبۡعَةُ أَبۡوَٰبٖ لِّكُلِّ بَابٖ مِّنۡهُمۡ جُزۡءٞ مَّقۡسُومٌ (٤٤)

Унинг етти дарвозаси бўлиб, ҳар бир дарвозага уларнинг бир тўдаси бўлинур”.

Дўзахнинг дарвозалари қуйидагича номланади:
1. Ҳовия.
2. Жаҳим.
3. Сақар.
4. Лазо.
5. Ҳутома.
6. Саъир.
7. Жаҳаннам.

Дўзахдаги азобловчи фаришта “Забония”
деб аталади.

Дўзах ҳозирда яратиб қўйилган бўлиб, у Аллоҳ таолога маълум жойдадир.

"Ал-Фиқҳул Акбар шарҳи" китоби

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Ота-онанинг фарзандида ўн ҳаққи бор:

1. Ота-она оч қолса, тўйдиради.

2. Либосга муҳтож бўлса, кийинтиради.

3. Иш буюрса, бажаради.

4. Чақирса, “лаббай” деб дарҳол ёнларига боради.

5. Бир нарса буюрса, бажаради. Буюрган нарсалари гуноҳ бўлса, юмшоқлик билан тушунтиради ва чиройли тарк этади. Кўнглини олади.

6. Ота-онага юмшоқ гапиради.

7. Исмларини айтиб чақирмайди.

8. Уларнинг ортида юради.

9. Ўзи учун хоҳлаб, раво кўрган нарсасини ота она учун ҳам хоҳлаб раво кўради, ўзи учун истамаган раво кўрмаган нарсани улар учун ҳам раво кўрмайди, истамайди.

10. Ўзи учун дуо қилганда, улар учун ҳам Яратгандан кечирим сўрайди – мағфират тилайди.

Вафотларидан сўнг ота-онани рози этмоқ уч нарса билан мумкин бўлур:
1. Фарзанд Яратганнинг буюрганига амал қилиб, қайтарганларидан қайтса – таъқиқларидан тийилса, солиҳ бўлса... (марҳум ота она рози бўлур). Чунки, ота-она фарзандлари солиҳ бўлганидан севинганчалик бошқа нарсадан севинмайди.

2. Уларнинг қариндошларини, дўстларини зиёрат қилиш билан...

3. Ота она учун Яратгандан кечирим – мағфират, авф тилаш билан улар учун (уларнинг номига ёки улар номидан) садақа бермоқ ва яхшилик (эҳсон) қилмоқ билан...

“Ҳикматлар хазинаси” китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
САВДОДА АЛДАМЧИЛИК ҲАРОМДИР

—Савдода одамларнинг кўзини бўяш, алдамчилик каби ишлар ҳам ҳаромдир.

ومر النبي صلى الله عليه وسلم برجل يبيع طعاما، فسأله، : "كيف تبيع؟" فأخبره، فأوحى إليه أن أدخل يدك فيه، وأدخل يديه، فإذا هو مبلول، فقال النبي صلى الله عليه وسلم: "ليس منا من غش". رواه أبو داود و مسلم والترمذي ولفظهما: فقال: "ما هذا، يا صاحب الطعام؟" قال: أصابته السماء يا رسول الله، قال: "أفلا جعلته فوق الطعام كي يراه الناس"، ثم قال: "من غش فليس مني".

"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таом сотаётган одамнинг олдидан ўтаётиб: "Қандай сотяпсан?" деб сўрадилар. У хабар берди. Шунда у зотга: "Кўлингни у(таом)нинг ичига киргиз", деб ваҳий қилинди. У зот қўлларини киргизсалар, ҳўл экан. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким алдаса, биздан эмасдир", дедилар".
Абу Довуд, Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

Муслим ва Термизийнинг лафзида:
"У зот: "Эй таом эгаси, бу нимаси?!" дедилар. "Ёмғир теккан эди, Эй Аллоҳнинг Расули", деди. "Одамлар кўришлари учун буни таомнинг устига қилсанг бўлмасмиди?! Ким алдаса, мендан эмас!" дедилар", дейилган.

Ушбу ҳадиси шарифдаги таом деб номланган ва савдога қўйилган мол буғдой бўлиб, унга осмондан тушган ёмғир тегса, шишиб, оғир бўлиб қолади. Шунинг учун сотувчи ўлчовда ботил йўл билан фойда кўради.
Иккинчидан, ёмғир теккан буғдойни сақлаб бўлмайди.
Шунинг учун бундай махсулотларни айбини айтмай сотиш алдамчилик ҳисобланади.

Ушбу ҳадисдан савдо-сотиқ борасида бир қанча фойдалар олинади:
1. Ислом дини савдо-сотиқ, иқтисодий ишларда ҳам ўз таълимотларига эга экани.
2. Масъул кишилар савдо-сотиқ ишлари шариатга мувофиқ боришини кузатиб туриши лозимлиги. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўрашлари ва қўлларини солиб, текшириб кўришлари шуни кўрсатади.
3. Савдо молида айб бўлса, уни харидорга айтиб кўрсатиш лозимлиги. Айбини кўриб, билиб туриб олса ўзининг иши.
4. Савдода алдамчилик қилиш савдогарни мусулмонлик доирасидан чиқариши.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Биздан эмасдир" деганлари "Менинг динимда эмас" деганларидир.

Энди бугунги катта-кичик савдогарларнинг қилаётган ишларига бир назар солайлик.
Савдонинг қайси тури бўлса, ҳаммасида харидорни яхшилаб алдаш услуби ишлаб чиқилган. Сотувчининг нима қилиб бўлса ҳам харидорни алдаб, молини ўтказиб олишдан бошқа ташвиши йўқ.

Бунда кўргазмага яхши, сифатли молни қўйиб, ёмонини тортиб ёки ўлчаб бериш энг осон услуб.
Аввалгиларга ўхшаб, "Ёмғир тегиб қолган эди" дейиш қаёқда, зироат маҳсулотини бозорга олиб чиқиш учун узиб ёки териб олишдан олдин, томиридан сув ичиб, тўйиб олгунича атайлаб сув қўйилади. Маҳсулот тарози босадиган бўлганидан кейингина бозорга олиб чиқилади. Бундай маҳсулотни еган одамнинг эса мазаси қочиши шубҳасиз.

Бозорда шеригининг ширин анорини сўйиб, кўргазмага қўйиб, ўзининг аччиқ анорини пуллайдиганларга жуда кўпчилигимиз алданганмиз.
Озғин қўйнинг оёғидан тешик очиб, насос билан ичига ҳаво пуфлаб шишириб сотишар экан. Ўша қўйни бозордан сотиб олиб келиб, қўйхонага қама қўйиб, бир пиёла чойни ичиб бўлиб қараса, қўйнинг пучайиб ётганидан фиғони фалакка чиққан харидларнинг ҳасратларига шерик бўлганлар ҳам орамизда йўқ эмас.

Қўйингки, бозор ҳеч бир инсон боласининг ақлига сиғмайдиган ҳийла-найранг, алдов, қаллоблик каби иллатларнинг уясига айланган. Ушбу нарсаларни касб қилиб олган алдамчилар ўзини мусулмонман, деб аташга, Муҳуммуд соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматиданман, дейишга ҳақлари бормикан?!

Аллоҳ таолодан қўрқиш, алдамчиликни ташлаш керак. Алдамчилик билан топилган мол-дунё ҳаром бўлади, эгасига юқмайди, бошига битган бало бўлади.
Энг асосийси, Аллоҳ таолодан қўрқмаган, алдамчиликни ўзига касб қилиб олган кимса қиёматда шарманда бўлади.

"Бозор ва унга боғлиқ масалалар" китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Audio
#Пешин_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Пешин азони
💾┠ 1.2 МB
┠ 03 :
01

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
ДУНЁДАН ОГОҲЛАНТИРИШ ҲАҚИДА

"Албатта, мол-мулкларингиз ва фарзандларингиз синовдан бошқа нарса эмас. Ва Аллоҳнинг ҳузурида улуғ ажр бор".

(Тағобун, 15).

Мол-мулк инсон учун синовдир. У қўлига келган мол-дунёни ҳовлиқмасдан, тўғри йўлда сарфласа, ибодатини вақтида қилса, улкан савобларга эга бўлади. Аммо дунёга берилиб, йўлдан озса, ҳаром-хариш ишларни қилса, мол топиш учун гуноҳ йўлларга ҳам кираверса, унда синовдан ўта олмаган бўлади ва гуноҳига яраша жазосини олади. Шунингдек, фарзандлар ҳам Аллоҳнинг улкан неъматидир. Уларни тўғри тарбиялаб, художўй қилиб ўстирилса, икки дунёнинг обрўйини олиб берадилар. Агар тескариси бўлса, икки дунёда шарманда қиладилар.
Демак, Аллоҳнинг муҳаббатини мол-мулк ва фарзандлар муҳабатидан устун қўймоқ зарур. Чунки унинг ҳузурида улуғ ажр бор.

Имом Аҳмад ибн ҳанбал қуйидаги ҳадисни ривоят қилганлар:
"Расулуллоҳ алайҳиссалом хутба айтиб турган эдилар. Шу пайт қизил кўйлак кийиб олган Ҳасан билан Ҳусайн қоқилиб-йиқилиб масжидга кириб кела бошладилар. Расулуллоҳ алайҳиссалом минбардан туриб, икковларини кўтариб олдиларига қўйдилар ва Аллоҳ билан Унинг Расули: "Албатта, мол-мулкларингиз ва фарзандларингиз синовдан бошқа нарса эмас", деб айтган. Бу икки гўдакнинг қоқилиб-йиқилиб келаётганини кўриб, чидаб тура олмадим ва гапимни бўлиб, уларни кўтариб олдим", дедилар".

Аллоҳ таоло Луқмон сурасида:
"Эй одамлар! Роббингизга тақво қилинг ва ота боласига фойда бера олмайдиган, бола отасига бирор нарсада фойда бергувчи бўлмайдиган кундан қўрқинг. Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Бас, ҳаёти дунё сизни ғурурга кетказмасин. Ўта ғурурга кетказгувчи сизни Аллоҳ ила ғурурга кетказмасин", деган (33-оят).

Муслимнинг ривоятида:
"Дунё ям-яшил, шириндир. Албатта, Аллоҳ сизларни унга халифа қилиб қўядир. Қандоқ амал қилишингизга назар соладир. Бас, дунёдан қўрқинглар ва аёллардан қўрқинглар. Шубҳа йўқки, Бани Исроилнинг аввалги фитнаси аёлларда бўлган", дейилган.

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Дунёнинг янги пишган мева каби гўзал кўринишда ва ширин таъмли бўлиши.
2. Аллоҳ таолонинг мўмин-мусулмонларни мол-дунёга Ўзидан халифа қилиб қўйиши. Бундан мўмин-мусулмонларнинг ичида бой-бадавлат одамларнинг бўлиши аввалдан маълумлиги келиб чиқади.
3. Аллоҳ таолонинг мўмин-мусулмонларга мол-дунё берганда уларни синаш учун, қандоқ амал қилишларини юзага чиқариш учун назар солиши. Шунинг учун мол-дунёга эга бўлган киши уни Аллоҳ таолони рози қиладиган йўлларга сарфлаши лозим бўлади.
4. Дунёдан эҳтиёт бўлиш кераклиги. Эҳтиёт бўлмаган киши фитнага учраб, гуноҳкор бўлиб қолиши мумкин.
5. Аёл кишиларга эҳтиёт бўлиш кераклиги. Аёл киши иймон-эътиқодли, диндор, солиҳа, одоб-ахлоқли бўлмаса, бало-офат эканлигига ҳамма ҳам, ҳатто аёлларнинг ўзлари ҳам қўшиладилар. Эркаклар бошига кўпгина балолар номаъқул аёллар сабабидан келишини эса, тажриба кўрсатиб турибди, бунга тарих шоҳид.

عن أبي هريرة رضي الله عنه، عن النبي صلى الله عليه وسلم، قال: الدنيا سجن المؤمن وجنون الكافر.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Дунё мўминнинг қамоғи ва кофирнинг жаннатидир", дедилар".

Шарҳ: Бу дунёнинг роҳат-фароғатлари Аллоҳ таоло охиратда мўмин-мусулмонларга берадиган жаннат ва унинг неъматлари олдида қамоққа ўхшаб қолади. Шунингдек, Аллоҳ таоло кофир ва мунофиқларга охиратда берадиган дўзах ва унинг азоблари олдида бу дунёнинг роҳат-фароғатлари улар учун жаннатга ўхшаб қолади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Огоҳ бўлинглар! Дунё малъундир ва ундаги нарсалар малъундир. Илло, Аллоҳнинг зикри, У Зотнинг яхши кўрган нарсаси, олим бўлиш ва таълим олиш мустаснодир", дедилар".

"Ҳадис ва Ҳаёт, 36-жуз" китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA