Ravza.uz | Rasmiy kanal
21K subscribers
28K photos
4.1K videos
245 files
38.8K links
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyat vakilligining rasmiy telegram sahifasi

www.ravza.uz
Instagram.com/ravza_uz
facebook.com/ravza.uz.sahifasi
twitter.com/ravzauzsahifasi

Murojaat uchun⤵️
👨🏻‍💻 @ravzauz_bot

Guvohnoma №1151
Download Telegram
Бир киши қабр ёнида йиғлаб турар эди. Шунда бир фақиҳ: «Нима учун йиғлаяпсан?» деди. У: «Яхши кўрган кишим мени ташлаб кетди, шунинг учун йиғлаяпман», деди.
Фақиҳ: «Бир кун ўлиши аниқ одамни яхши кўрган экансан. Агар ўлмайдиган, абадий Зотни яхши кўрганингда У сени ҳеч қачон ташлаб кетмас эди», деди.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Audio
#Ҳуфтон_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Ҳуфтон азони
💾┠ 7.2 МB
┠ 03 : 08


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу: «Неъмат шукрга олиб боради. Шукр эса кўпайиш билан боғлиқдир. Бандадан шукр узилиб қолмас экан,
Аллоҳдан зиёда қилиш узилиб қолмайди»
, дедилар.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
🤲 МАДИНАИ МУНАВВАРАДАГИ НАВБАТДАГИ ХАТМИ ҚУРЪОН ВА ДУОЛАРГА ЖОНЛИ ҚЎШИЛИНГ!

🌙 Бугун, 24 январь куни соат 22:30 дан бошлаб, Мадинаи мунавварада бўлиб турган “Новза” масжиди имом-хатиби Жалолиддин домла Ҳамроқулов билан "Мадина шаҳрининг фазилати ва ушбу заминдаги муборак зиёратгоҳлар" ҳақида суҳбат бўлади. Ўз навбатида аҳли илмлар ва мухлис халқимиз томонидан ўқилган хатми Қуръонларнинг якуний дуолари жонли эфирда қилинади.

🤲 Мухлисларимиз қалбларида дуою илтижолари, Расул алайҳиссаломга саломлари ва хатми Қуръонлари бўлса, жонли эфир вақтида изоҳ (коммент) ёзиб, билдиришлари мумкин. Устозлар томонидан ушбу илтижолар ўқилиб, Масжиди Набавий ёнида бахшида этилади.

Бугун Масжиди Набавийдаги хуфтон намозидан кейин Тошкент вақти билан соат 22:30 дан бошлаб, хатми Қуръон якунлари ва дуоларни жонли эфирда кузатинг ҳамда бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube: Muslimuz

#ЖОНЛИ #Умра2022 #Мадина

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022 ЙИЛ 25 ЯНВАР (1443ҳ - 21 Жумадул сони ) СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

ТОНГ - 06:11
ҚУЁШ - 07:31
ҚИЁМ - 12:25-12-35
АСР - 15:39
ШОМ - 17:22
ХУФТОН - 18:40

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-30 ДА -5 ва +5 қилиб олинган
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
|📚 @ilmahllari
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAE04VsBTcDC2aoYBzA
Жим туриш санъати бор. Гапириш санъати бор.
Аммо муносиб пайтни топа билиш санъати мана шу
иккисидан ҳам улканроқ экан, чунки номуносиб вақтда жим туриш хорликдир, номуносиб вақтда гапириш эса аҳмоқликдир.
Гапириш учун муносиб вақтни бил!


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Audio
#Бомдод_азони


📖┠ Бомдод азони
💾┠ 4.2 МB
┠ 04 :
34

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#ХУШХАБАР: УМРА РЕЙСЛАРИ ҲАР КУНИ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ!

🔸 Аввал, 2022 йил 22, 25 ва 28 январь кунлари Тошкент шаҳридан Саудия Арабистонидаги Жидда шаҳрига ўзбекистонлик зиёратчиларни умра ибодатларини адо этиш учун рейслар амалга оширилиши ҳақида хабар берилган эди. Аллоҳга шукрки, 22 январь куни 1-рейс парвози Саудия Арабистонига муваффақиятли амалга оширилди.

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ва Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов томонидан “Ўзбекистон 24” телеканалига берилган интервьюда умра зиёрати учун 2022 йил 1 февралдан Саудия Арабистонига ҳар куни биттадан рейс, 10 февралдан эса ҳар куни 2 та рейс ва Рамазон ойи давомида ҳар куни 3 тадан рейс амалга оширилиши маълум қилинди.

🤲 Аллоҳ таоло неъматларини бундан-да зиёда этсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
muslim.uz #умра2022
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЯХШИ ГУМОНДА БЎЛИНГ!

Уч дўст кечаси йўлда кетаётиб, йўл четида бир кишининг ўра қазиётганини кўриб қолишибди. Шунда улардан бири шерикларига: “Қаранглар, ана у киши йўлнинг чеккасида ўра қазияпти. Менимча, у кимнидир ўлдирган бўлса керак, тунда кўммоқчи шекилли?!”, дебди. Иккинчиси: “Йўқ, йўқ, у киши қотил эмас! У киши ҳеч кимга ишонмас экан, шунинг учун мол-мулкини кечаси одамлардан яшириб беркитяпти шекилли”, дебди. Учинчиси эса уларга қараб: “Ундай ҳам эмас, бундай ҳам эмас. Бу киши солиҳ инсон, бу киши одамлар фойдаланиши учун қудуқ қазияпти”, дебди.
° Ҳа, ҳар бир инсон ўзининг ҳолатидан келиб чиқиб фикр юритади. Яхши инсон ўзга одамлар ҳақида яхши гумонда бўлади. Ёмон инсон эса ўзгалар ҳақида ёмон гумонда бўлади.
“Ҳикматлар чашмаси”дан

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Умрачиларга хизмат кўрсатувчи ширкатларни танлаш жараёни қандай бошланган?

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
muslim.uz
#Умра2022
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Биз истасак жазба, истасак сулук йўли билан тарбиялаймиз. Бу бизнинг ихтиёримиздадир. Суҳбатимизга келганлар орасида баъзиларининг дилларида муҳаббат уруғи мавжуд, аммо дунёвий алоқалар туфайли ривожланмай, ўсмай қолган. Бизнинг вазифамиз уларнинг дилларидаги ўша алоқаларни мидириб ташлашдир. Баъзиларнинг қалбларида эса муҳаббат уруғи йўқ. Бизнинг ишимиз бу қалбларда муҳаббат уруғларини юзага келтирмоқдир.

БАҲОУДДИН НАҚШБАНД ЎГИТЛАРИ


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Имом Аҳмаддан «Банда роҳат таъмини қачон топади?» деб сўрашди. У зот: «Жаннатга илк қадамини қўйганида», дедилар.
Аллоҳим! Бизга жаннатингни ҳисоб-китобсиз, азоб кўрсатмасдан насиб қил!

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Audio
#Пешин_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Пешин азони
💾┠ 3.6 МB
┠ 03 : 53


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Одамларнинг сиз ҳақингизда айтаётган гап-сўзлари худди харсанг тошлар кабидир. Сиз ё у тошларни устингизга юклаб олиб белингизни синдирасиз ёки уларни қадамларингиз остига ташлаб, баланд минора қурасиз ва юқори мақомларга кўтариласиз...

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Агар аёл эркак устидан ҳукмронлик қилиш учун яратилган бўлганда, уни эркакнинг бошидан яратган бўларди. Агар эркакнинг қули сифатида яратилганда уни эркакнинг оёғидан яратган бўларди. Худо аёлни эркакнинг тенг ҳуқуқли дўсти, ёри сифатида яратгани учун ҳам уни эркакнинг қобирғасидан, юракка яқин жойидан яратди.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Бир аъробийдан:
“Роббингга чиройли қилиб дуо қила оласанми?” – деб сўрашди.
“Ҳа”, деган эди, “Унда дуо қил”, дейишди.
Аъробий:
“Аллоҳим, Сен бизга 'сўрамасак ҳам Исломни бердинг.
Энди Сендан сўраб турганимизда бизни Жаннатдан маҳрум қилма!” – деди.
Бундан гўзал дуони эшитганмисиз?!


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
🔵 ЗИЁРАТЛАРДАН ЛАВҲАЛАР

@hajumrauz

Телеграм I Twitter I Instagram