Ravza.uz | Rasmiy kanal
31.2K subscribers
27.3K photos
3.99K videos
245 files
38.3K links
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyat vakilligining rasmiy telegram sahifasi

www.ravza.uz
Instagram.com/ravza_uz
facebook.com/ravza.uz.sahifasi
twitter.com/ravzauzsahifasi

Murojaat uchun⤵️
👨🏻‍💻 @ravzauz_bot

Guvohnoma №1151
Download Telegram
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal ()
#Дуо

Фарзанд кўрган кишини табриклаш

Фарзанд кўрган кишини табриклаш маҳбуб амалдир. Бунга Ҳусайн розияллоҳу анҳудан қилинган қуйидаги ривоятда бир кишига ўргатилган жумлалар далилдир:

بَارَكَ اللهُ لَكَ فِي الْمَوْهُوبِ لَكَ، وَشَكَرْتَ الوَاهِبَ، وَبَلَغَ أَشُدَّهُ، وَرُزِقت بِرُّهُ

«Барокаллоҳу лака фил мавҳуби лака ва шакартал воҳиба ва балаға ашуддаҳу ва рузиқта бирруҳу»

Маъноси: «Берилган нарсада Аллоҳ сени баракали қилсин. Берувчига шукр қилишингни, фарзандинг вояга етишини ва итоатли бўлишини насиб этсин».

Табрикланган киши ҳам қуйидаги жумлалар ила жавоб қайтармоғи маҳбуб амалдир:

بَارَكَ اللهُ لَكَ وَبَارَكَ عَلَيْكَ وَجَزَاكَ اللهُ خَيْرًا وَرَزَقَكَ اللهُ مِثْلَهُ أَوْ أَجْزَلَ اللهُ ثَوَابَكَ

«Барокаллоҳу лака ва борака ъалайка ва жазокаллоҳу хойрон ва розақакаллоҳу мислаҳу ав ажзалаллоҳу савобака».

Маъноси: «Аллоҳ сенга барака бериб, сени баракали қилиб, яхшиликлар ила мукофотлантириб, унинг мислича ризқлантирсин ёки савобингни тўлалигича қилсин».

@ravza_uz
СОЛАТУН-НОРИЯ ҲАҚИДА
#дуо

63-CАВОЛ: Ассалому алайкум. "Солатун-нория" ҳақида маълумот берсангиз. Ҳақиқатда ҳам ишларнинг юришишида унинг ижобий таъсири борми?

💬 ЖАВОБ: Ваалайкум ассалом. Араб тилида "нор" - "олов", "аланга" деган маъноларни англатади. Шундан "солатун-нория" - "оловга оид салавот", деган маънони ифодалайди. Ушбу саловотни бундай номланишининг сабабини баъзи илм аҳллари: "Солатун-нория кўп ўқилиши фитна оловларини ўчириши" билан изоҳлайдилар.

Умумий маънода Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга кўп саловот айтиш дуоларнинг ижобат бўлиши, мушкулларнинг кушойиш этилишига сабаб экани борасида кўплаб саҳиҳ ривоятлар бор. Жумладан:

عَنْ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ رضي الله عنه قَالَ : " إِنَّ الدُّعَاءَ مَوْقُوفٌ بَيْنَ السَّمَاءِ وَالأَرْضِ ، لا يَصْعَدُ مِنْهُ شَيْءٌ حَتَّى تُصَلِّيَ عَلَى نَبِيِّكَ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ" (رواه الترمذي ، قال ابن كثير : إسناده جيد)

Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу: “Набиййинг (саллаллоҳу алайҳи васаллам)га салавот айтмас экансан қилган дуойинг ер ва осмонда тўхтаб туради, ундан бирор нарса кўтарилмайди”, деганлар (Имом Термизий ривоят қилган. Ибн Касир: “Бу ривоятнинг исноди яхши”, деган).

Машҳур муҳаддис олим Зайниддин Ироқий: “Ушбу ривоят гарчи Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бўлсада одатда бу каби хабарлар кишининг фикридан келиб чиқиб айтилмаслиги жиҳатидан марфуъ – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлари ҳукмидадир”, деган.

Ҳиббон ибн Мунқиз разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳидисда шундай дейилади: “Бир киши “Эй Аллоҳнинг Расули, дуойимни учдан бирини сизга саловот айтиш учун ажратайинми?”, деди. У зот: “Агар хоҳласанг, майли”, дедилар.
- “Учдан иккисини ажратсамчи?”, деди.
- “Майли”, дедилар.
- “Ҳаммасини ажратсамчи?”, деди.
- “Унда дунё ва охиратингдаги ғам-ташвишингга Аллоҳ кифоя қилади”, дедилар. (Имом Табароний “ал-Муъжам ал-кабир” да ривоят қилган).

"Солатун-нория" ҳам Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга айтиладиган салавотлардан биридир. Лекин у бирор-бир саҳиҳ ёки заиф ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом ёки саҳобалардан ривоят қилинган эмас. У машҳур тариқат пешвоси Шайх Аҳмад Рифоий қуддиса сирруҳудан нақл қилинган бўлиб, у зотнинг тавсиялари асосида баъзи ихлосмандлар томонидан ҳозирга қадар ўқиб келинади. Айниқса, уни 4444 марта ўқилиши натижасида Аллоҳ таолонинг инояти ила ҳожатларнинг бароридан келиши,
дуолар ижобат бўлиши тажрибадан ўтганлиги кўпчилик томонидан эътироф этилган.
"Солатун-нория" матни қуйидагичадир:

اَللّٰهُمَّ صَلِّ صَلَاةً كَامِلَةً وَسَلِّمْ سَلَامًا تَامًّا عَلٰى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ الَّذِى تَنْحَلُّ بِهِ الْعُقَدُ، وَتَنْفَرِجُ بِهِ الْكُرَبُ، وَتُقْضٰى بِهِ الْحَوَآئِجُ، وَتُنَالُ بِهِ الرَّغَائِبُ، وَحُسْنُ الْخَوَاتِمِ، وَيُسْتَسْقَى الْغَمَامُ بِوَجْهِهِ الْكَرِيْمِ، وَعَلٰى اٰلِهِ وَ صَحْبِهِ فِي كُلِّ لَمْحَةٍ وَنَفَسٍ بِعَدَدِ كُلِّ مَعْلُوْمٍ لَّكَ

Транскрипцияси: "Аллоҳумма солли солатан каамилатан, ва саллим саламан таамман аъла саййидина Муҳаммадинил-лазий танҳаллу биҳил уқод, ва танфарижу биҳил куроб, ва туқзо биҳил ҳавааиж, ва тунаалу биҳир-роғооибу ва ҳуснул-ховатим. Ва юстасқол ғомаму би-важҳиҳил-карим ва ала аалиҳи ва соҳбиҳи фи кулли ламҳатин ва нафасин би-аъдади кулли маълуммил-лак". Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
#ДУО

Турмуш қурганларга айтиладиган дуо

بَارَكَ اللَّهُ لَكَ وَبَارَكَ عَلَيْكَ وَجَمَعَ بَيْنَكُما في خَيْرٍ

Ўқилиши: Баарокаллоҳу лак, ва баарока ъалайк ва жамаъа байнакумаа фий хойр.

Маъноси: Аллоҳ
сенга баракот берсин, сени баракотли қилсин ва
ораларингизни яхшиликда жамласин.


(Имом Термизий ривояти).

@ilmahllari
#дуо
“Солатун ножия (тунажжино)” дуоси
БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
#дуо
“Солатун нория” дуоси
БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
#Дуо

ШУКРЛАР БЎЛСИН!

Бизни чексиз неъматлардан баҳраманд қилиб, турли бало - қазолардан сақлаган Аллоҳ! Сенга беадад шукрлар бўлсин! Агар раҳматинг ғазабингдан кўп бўлмаганида, мен раҳматингга эмас, азобингга кўпроқ лойиқроқ эдим.

Имом Замахшарий

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#Дуо

Аллоҳим, қалбларимизни ҳамиша тўғриликка йўллагин,
адашиб қолишдан, машаққат вақтида тушкунликка тушишдан Ўзинг асрагин.

Ҳар биримизнинг холис ниятларимизга етказгин.

Қийналган вақтимизда Истихора ўқишни қалбимизга солгин.
У сабаб машаққатимизни аритгин.

Ўзинг бутун дунё бошқарувчисисан. Ўзинг барча нарсага қодирсан Аллоҳим! Омин.

Дуоларингизда бизни ҳам эсланг!

@ravza_uz
#ДУО

Турмуш қурганларга айтиладиган дуо

بَارَكَ اللَّهُ لَكَ وَبَارَكَ عَلَيْكَ وَجَمَعَ بَيْنَكُما في خَيْرٍ

Ўқилиши: Баарокаллоҳу лак, ва баарока ъалайк ва жамаъа байнакумаа фий хойр.

Маъноси: Аллоҳ
сенга баракот берсин, сени баракотли қилсин ва
ораларингизни яхшиликда жамласин.


(Имом Термизий ривояти).

@ravza_uz
#ДУО

Ким жума куни тонгда

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким жума куни тонгда бомдод намозидан олдин:

«Астағфируллоҳаллазии лаа илааҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атуубу илайҳ»

(Аллоҳга истиғфор айтаман. Тирик ва Қайюм сифатли Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ) деб уч марта айтса, агар гуноҳи денгиз кўпигича бўлса ҳам Аллоҳ таоло кечириб юборади».

Ибн Сунний ривоят қилган.

🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Дуо

Аллоҳим, қалбларимизни ҳамиша тўғриликка йўллагин,
адашиб қолишдан, машаққат вақтида тушкунликка тушишдан Ўзинг асрагин.

Ҳар биримизнинг холис ниятларимизга етказгин.

Қийналган вақтимизда Истихора ўқишни қалбимизга солгин.
У сабаб машаққатимизни аритгин.

Ўзинг бутун дунё бошқарувчисисан. Ўзинг барча нарсага қодирсан Аллоҳим! Омин.

Дуоларингизда бизни ҳам эсланг!

@ravza_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Дуо

Қийинчилик вақтида ўқиладиган
дуо

اللَّهُمَّ لا سَهْلَ إِلاَّ ما جَعَلْتَهُ سَهْلاً، وأنْتَ تَجْعَلُ الحَزْنَ إذَا شِئْتَ سَهْلاً

Ўқилиши: Аллоҳумма ла саҳла илла ма жаъалтаҳу саҳла ва анта тажъалул ҳазна иза шиъта саҳла.

Таржимаси: Аллоҳим! Фақат Сен енгил қилган нарса енгилдир ва Сен қайғуни хоҳлаган пайтда енгил қиласан.

🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Дуо

- Ҳадиси шарифда марҳмат қилинади: “Қиёматда номаи аъмолларида истиғфори кўп бўлган кишиларга муждалар бўлсин!” Истиғфор ўлимдан бошқа ҳар дардга даво бўлади, ризқни кўпайтиради. Ажали келган кишининг эса азобсиз ва енгил жон беришига ёрдам беради”.

- Ҳадисларда: “Ла ҳавла ва қуввата” дуосини ўқиш тўқсон тўққиз дардга даволиги, уларнинг энг оддийси ғам-қайғу экани айтилган.

- “Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим. Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил азийм”ни ўқиш асаб касалликларида ва бошқа турли хасталикларда яхши фойда беради.

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ДУО

ҚЎРҚҚАНДА АЙТИЛАДИГАН ДУО

Амр ибн Шуайб отасидан, отаси бобосидан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор
нарсадан қўрққан кишиларга:

«Аъуузу
бикалимаатиллааҳит-тааммаҳ мин ғозобиҳи ва
шарри ъибаадиҳи ва мин ҳамазатиш-шайатийни ва
ан йаҳзуруни»


(Аллоҳнинг мукаммал калималари билан
Унинг ғазабидан, бандаларининг ёмонлигидан ва шайтон васваса қилиб, менинг ёнимда ҳозир бўлишидан паноҳ тилайман) дейишни ўргатар эдилар.


Абу Довуд ва Термизий ривояти.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#Дуо | #Улашинг

Ҳалол ризқ ва чиройли амал талабида ўқиладиган дуо.

«Эй Аллоҳ! Мени ҳалол билан ризқлантириб, (солиҳ) ҳалолга
амал қилдир.»

("Исми Аъзам" китобидан)


Ризқни топилишини енгил қилувчи дуо.

«Эй Аллоҳ! Бизга раҳмат эшикларингни оч ва бизга ризқ эшикларингни енгил қилгин.»
("Исми Аъзам" китобидан)

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#ДУО

Гарчи Уҳуд тоғича қарзингиз бўлса ҳам...

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуга шундай дедилар: “Эй Муъоз, сенга бир дуо ўргатайми? Агар шу дуони қиладиган бўлсанг, Уҳуд тоғича қарзинг бўлса ҳам, Аллоҳ таоло у қарзингни адо қилишда ёрдамчинг бўлади”, – деб қуйидаги дуони таълим берганлар.

اللهم مَالِكَ الْمُلْكِ تُؤْتِي الْمُلْكَ مَنْ تَشَاء وَتَنْزِعُ الْمُلْكَ مِمَنْ تَشَاء وَتُعِزُّ مَنْ تَشَاء وَتُذِلُّ مَنْ تَشَاء بِيَدِكَ الْـخَيْـر إِنَّكَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ . رَحْـمَانَ الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ وَ رَحِيمَهُمَا تُعْطِي مَنْ تَشَاء مِنْهَا وَ تَمْنَعُ مَنْ تَشَاء ، اِرْحـَـمْنِـي رَحْـمَةً تُغْنِينِـي بِهَا عَنْ رَحْمَةِ مَنْ سِوَاكَ.

Дуо: Аллоҳумма, мааликал мулки туътил мулка ман ташаа ва танзиъул мулка минман ташаа. Ва туъиззу ман таша ва тузиллу ман ташаа. Биядикал хойр. Иннака ъала кулли шайин қодиир. Роҳмаанад дунйаа вал ахироҳ. Ва Роҳиимаҳумаа. Туътии ман таша минҳаа ва тамнаъу ман ташаа. Ирҳамнии роҳматан, туғниинии биҳаа ъан роҳмати ман сиваак.

Маъноси: Аллоҳим, барча мол-мулкларнинг ягона соҳиби ўзингсан. Хоҳлаганинга мол-мулкни берасан, хоҳлаганингдан уни оласан. Хоҳлаганингни азиз қиласан. Хоҳлаганингни хор қиласан. Яхшилик сенинг қўлингдадир. Сен барча нарсага қодир Зотсан. Сен дунё ва охиратда раҳмат соҳибисан. Хоҳлаган бандангни Ўз раҳматинг ила сийлайсан. Хоҳлаган банданг бу бахтдан мосуво бўлади. Аллоҳим, менга Сендан бошқани марҳаматига ҳожат қолдирмайдиган раҳматингни бергин.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Дуо

رَبَّنَا ظَلَمْنَا أَنْفُسَنَا وَإِنْ لَمْ تَغْفِرْ لَنَا وَتَرْحَمْنَا لَنَكُونَنَّ مِنَ الْخَاسِرِينَ

Ўқилиши: Роббанаа золамнаа анфусанаа ва ин лам тағфир ланаа ва тарҳамнаа ланакуунаннна минал хоосирийн

Маъноси: “Роббимиз, биз ўзимизга зулм қилдик. Агар Сен бизни мағфират қилмасанг ва бизга раҳим қилмасанг, албатта, зиён кўрганлардан бўламиз” (Аъроф сураси, 23-оят).

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM