Ravza.uz | Rasmiy kanal
20.9K subscribers
28.1K photos
4.11K videos
245 files
38.9K links
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyat vakilligining rasmiy telegram sahifasi

www.ravza.uz
Instagram.com/ravza_uz
facebook.com/ravza.uz.sahifasi
twitter.com/ravzauzsahifasi

Murojaat uchun⤵️
👨🏻‍💻 @ravzauz_bot

Guvohnoma №1151
Download Telegram
НАМОЗДАН КЕЙИНГИ АЙТИЛАДИГАН ЗИКРЛАР БАЁНИ

أستغفر الله أستغفر الله أستغفر الله، اللهم أنت السلام ومنك السلام تباركت يا ذا الجلال والإكرام

1) Савбондан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни тугатсалар, уч марта «Астағфируллоҳ», деб сўнгра:
«Аллоҳумма антас салам ва минкас салам, табарокта йаа зал жалаали вал икром», деб айтар эдилар. (Маъноси: Аллоҳим, Сен саломсан ва салом Сендандир. Эй улуғ ва ҳурматли зот, Сен баракотлисан.)
(Муслим ривояти).


 لا إله إلا الله وحده لا شريك له، له الملك وله الحمد يحيي ويميت وهو على كل شيء قدير.
اللهم لا مانع لما أعطيت ولا معطي لما منعت ولا ينفع ذا الجد منك الجد

2) Муғийра ибн Шўъба (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир фарз намози ортидан:
«Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр. Аллоҳумма лаа маниъа лима аътойта ва лаа муътийа лима манаъта ва лаа йанфаъу зал жадди минкал жадд»ни ўқир эдилар.
(Маъноси: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уники ва ҳамд ҳам Унгадир. У ҳар нарсага қодирдир. Эй Раббим, Сен берган нарсани ман қилувчи йўқ. Ва Сен ман қилган нарсани берувчи йўқ. Буюклик Сендандир, бошқанинг буюклиги фойда бермайди.) (Бухорий ва Муслим ривояти).

لا إله إلا الله وحده لا شريك له، له الملك وله الحمد وهو على كل شيء قدير،، لا حول ولا قوة إلا بالله، لا إله إلا الله ولا نعبد إلا إياه، له النعمة وله الفضل وله الثناء الحسن، لا إله إلا الله مخلصين له الدين ولو كره الكافرون

3) Абдуллоҳ ибн Зубайр (р.а.) ҳар намоз кетидан:
«Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр. Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ, лаа илааҳа иллаллоҳу ва лаа наъбуду илла иййааҳ, лаҳун ниъмату валахул фазлу ва лаҳуссанаа ул ҳасан, лаа илааҳа иллаллоҳу мухлисийна лаҳуд дийна ва лав кариҳал каафируун», деб: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар намоз кетидан (шундай) таҳлил айтар эдилар» деганлар.
(Маъноси: Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уники ва ҳамд ҳам Унгадир. У ҳар бир ишга қодирдир. Аллоҳдан бошқада ўзгартириш ва қувват йўқ. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унгагина ибодат қиламиз. Неъмат, фазл, чиройли сано У учундир. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. У учун дин холис қилинади, гарчи кофирлар кариҳ кўрсалар ҳам.)
(Муслим ривояти).

4) Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Ким ҳар бир намоз ортидан ўттиз уч мартадан: «Субҳаналлоҳ, алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар», деб юзинчисини «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр», деб айтса, ҳатолари денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечирилади», дедилар.
(Муслим ривояти).

5) Уқба ибн Омир (р.а.) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга икки "Қул аъузу..."ни ҳар намоз сўнгида ўқишни буюрдилар."
(Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоятлари).

6) Абу Довуднинг ривоятларида: "Қул ҳуваллоҳу аҳад...", "Қул аъузу бироббил фалақ...", "Қул аъузу бироббин нас..." ни ўқиш лозим", дейилган

7) Ҳар бир фарз намоз кетидан “Оятал Курсий” ни ўқиш.
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий алайҳиссалом: "Ким ҳар бир фарз намоз кетидан "Оятал Курсий"ни ўқиса, ўзи билан жаннатга кириш ўртасини фақатгина ўлим тўсиб туради".
(Насоий ва Ибн Сунний ривояти).

8) Муоз (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг қўлларимдан ушлаб: «Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, мен сени яхши кўраман ва сенга ҳар намоз сўнгида:

اللَّهُمَّ أَعِنِّي عَلَى ذِكْرِكَ وَشُكْرِكَ وَحُسْنِ عِبَادَتِكَ

«Аллоҳумма аъинний ъала зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибаадатик»ни айтишни тавсия қиламан», дедилар».
(Маъноси: Аллоҳим, Сени зикр этишда, Сенга шукр қилишда ва ибодатингни гўзал бажаришда менга ёрдам бер.)
(Абу Довуд ва Насоий ривоятлари).

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
ҲАММА ҚИЛАЯПТИ-КУ?

Бир кишига насиҳат қилсанг, у сенга: «Ҳозир кўпчилик шундай қиляпти ку?», «ҳамма хатода битта сен тўғри бўлиб қолдингми», «кўп қатори бўл, чуқур кетма» деса, унга қуйидагича жавоб бер:

📌«Қуръони каримдан «Одамларнинг кўпчилиги» деган сўзни қидирсанг,

«Одамларнинг кўпчилиги билмайди», (Юсуф 21)

«Одамларнинг кўпчилиги шукр қилмайди», (Юсуф 38)

«Одамларнинг кўпчилиги иймон келтирмайди»(Ҳуд 17)
деган оятларни топасан.

📌«Уларнинг кўпчилиги» деган сўзни қидирсанг,

«Уларнинг кўпчилиги фосиқлардир»,(Тавба 8)

«Уларнинг кўпчилиги юз ўгирганлардир» (Анбиё 24)

«Уларнинг кўпчилиги ақлсиздирлар», (Моида 103)

«Уларнинг кўпчилиги ҳақни ёмон кўрувчилардир»
(Мўминун 70)

«Уларнинг кўпчилиги гумонга эргашадилар холос» (Юнус 36)
деган оятларни топасан. Билгинки ҳақдан тойилганлар ҳар замонда кўп бўлган.

📌Кел дўстим, яхшиси Аллоҳ таоло зикр қилган мана бу озчиликлардан бўлақол:

«Бандаларимнинг шукр қилувчилари оздир» (Сабаъ 13)

«У билан бирга иймон келтирганлар жуда оз эди» (Ҳуд 40)

«…жаннатлардадир. Аввалгилардан кўпчилик, охиргилардан озчилик» (Воқеъа 13)

Аллоҳ таоло бизу сизни Қуръонда зикр қилган озчилик инсонлардан қилсин.

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Муҳаммад ибн Юсуф айтдилар:
«Суфён Саврий тунда бизни уйғотиб, «Эй йигитлар! Ёшликда тунги таҳажжуд намозини ўқинглар. Кучга тўлган, ёш пайтингизда ўқимасангиз, қачон ўқийсиз?», дер эдилар.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)


2024 ЙИЛ 19 МАЙ (1445ҳ - 11 Зулқаъда) ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   04:50
🌆 Қиём вақти   12:09-12:19

                                Азон       Такбир
Бомдод     03:14 |   | 04:00
Пешин        12:40 |   | 12:50
Аср              17:17 |   | 17:27
Шом           19:31 |   | 19:31
Хуфтон     21:04 |   | 21:14

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-14 ДА -5 ва +5 қилиб олинган.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#VIDEO 

📝 OʻZGANING HAQQIDAN HAZAR QILAYLIK

🎙 ISLOMXON USMANOV,
Namangan
shahar "Mavlono Aliyul qori"  jome masjidi imom noibi

🌐Saytdan ko'rish
🎞Youtubedan ko'rish

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мўминнинг тонги нақадар гўзал!
Кунининг аввалидан шайтонни енгади, нафсини енгади, таҳорат олади, Раббининг ҳузурида қиём-у сажда қилади, Унинг фазлидан сўраб, ҳалол ризқ талабига киришади!
Алҳамдулиллаҳ...

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!


@ravza_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

4-дарс. Ғуслга оид масалалар

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

👉 Youtube орқали кўриш

Дарслар: 1 - 2 - 3

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мавлоно Умар Поланпурий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар:

"Ҳаётда ҳеч қачон бирор олимга ёмонлик қилма ва бирор олимнинг айбини ошкор этма..... Агар сен бирор олимга ёмон гапирсанг ва унинг илмини паст санасанг, Аллоҳ таоло сенинг ўнта наслингдан олим чиқармайди".
Манба: @imonuz

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Бахтсизликнинг беш келиб чиқиш сабаби:
- Намоздан узоқлашиш.
- Ота-онага итоатсизлик.
- Қуръондан узоқлашиш.
- Ёмон суҳбатдошлар билан бирга ўтириш.
- Тақдирга рози бўлмаслик.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
​​​​​​Кўп истиғфор айтсангиз:

1. ғамингиз кетади,
2. қарзингиз узилиши осон бўлади,
3. саҳв-хатоларингиз кечирилади,
4. барча яхшиликга муяссар бўласиз,
5. само эшиклари сизга очилгай,
6. дуоларингиз қайтарилмайди – ижобат бўлади инша Аллоҳ.

Истиғфорни қандай айтасиз?

Истиғфор лафзларидан баъзилари:

1. "Астағфируллоҳ" (Аллоҳдан мағфират сўрайман)
2. "Астағфируллоҳа ва атубу илайҳи" (Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан)
3. "Аллоҳуммағфирли ва туб алайя иннака антат таввабур роҳийм
" (Илоҳо, Ўзинг мени мағфират қил, тавбаларимни қабул қил. Зеро, Сен тавбаларни қабул қилгувчи ва Раҳимли Зотсан)

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ жисмингизга, молингизга қарамайди. Балки қалбингизга, амалларингизга қарайди», дедилар».

Имом Муслим ривоят қилган.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА САЛОМ АЙТИБ ЮБОРИШ
#Умра #салом

1259-CАВОЛ: Умрага кетаёган кишига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бизнинг номимиздан салом айтиб қўйинг, деб бўлмайдими? Яқинда шундай гап эшитдик. Чунки саҳобалардан бундай иш содир бўлмаган, деб айтишяпти

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом айтиб юбориш жоиз, ҳатто мақталган амал саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаларнинг қайсидир амални қилмаганлари шу ишнинг нотўғри эканига далил бўлмайди. Бирор амалнинг ҳаром ёки макруҳ бўлиши учун алоҳида далил келган бўлиши керак.
Тўрт мазҳаб уламолари бир овоздан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом айтиб юборишни жоиз ва мақталган амал, деб айтишган.
Моликийлардан аллома Зарқоний раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
فإن أوصاه أحد بإبلاغ السّلام إلى النبيّ صلى الله عليه وآله وسلم بأن قال الموصي: قل: السلام عليك من فلان، أو سلم لي عليه صلى الله عليه وآله وسلم، وتحمل ذلك، ورضي به، وجب عليه إبلاغُهُ؛ لأنه أمانةٌ يجبُ أداؤُها، فليقل: "السَّلامُ عليكَ يا رسُولَ الله مِن فُلَان
“Ким зиёратга кетаётган бир кишига: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Сизга фалончидан салом денг” ёки “Менинг номимдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом айтинг”, деса ва зиёратчи рози бўлиб, салом айтишни зиммасига олса, унинг саломини етказиши вожиб бўлади. Чунки бу адо қилиш вожиб бўлган омонат бўлиб қолади. У “Эй, Аллоҳнинг Расули, сизга фалончидан салом”, дейди” (“Ал-Мавоҳибул ладуния” китоби).
Шофеъийлардан аллома Нажмиддин Ғаззий “Ҳуснут танаббуҳ лима варода фит ташаббуҳ” китобида бундай деган:
وحملُ الإنسانِ السلامَ عليه أمانةٌ يتعيَّن على حاملها تأديتُها، وتحمُّلُ الزوارِ السَّلامَ إليه صلى الله عليه وآله وسلم محبوبٌ مقبولٌ فعله العلماءُ والصَّالِحُون
“Киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом етказишни бўйнига олса, бу адо этиш лозим бўлган омонатга айланади. Зиёратга бораётган кишининг бошқалар номидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом олиб кетиши маҳбуб ва мақбул амал бўлиб, уламо ва солиҳ зотлар буни қилганлар”.
Ҳанбалийлардан аллома Руҳайбоний раҳимаҳуллоҳ бундай деганлар:
"وإذا أوصَاهُ أحدٌ بالسّلام، فليقل: السلامُ عليك يا رسول الله، من فلان بن فلان، ويُبَلِّغُهُ وجوبًا إنْ تَحَمَّله؛ ليخرج من عُهْدَتِه"
“Бир киши бошқа зиёратга бораётган одамга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом етказишни тавсия қилса, зиёратчи: “Эй, Аллоҳнинг Расули, сизга фалончи ўғли фалончидан салом бўлсин”, деб айтсин. Салом айтишни бўйнига олган кишининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом етказиши вожибга айланади. Салом айтиши орқали зиммасидаги вожибдан қутилади” (“Матолиб улин нуҳа” китоби).
Демак, зиёратга отланаётган кишига: “Бизнинг номимиздан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом айтинг”, дейиш асло хато эмас, балки мандуб амал саналади. Қолаверса, бу яқинда пайдо бўлиб қолган иш эмас, балки қадимдан уламолар ва солиҳ зотлар қилиб келаётган амал саналади.
Ҳанафий мазҳабининг мўътабар уламоларидан саналган Аллома Камол Ибн Ҳумом раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
وَلْيُبَلِّغْ سَلَامَ مَنْ أَوْصَاهُ بِتَبْلِيغِ سَلَامِهِ فَيَقُولُ : السَّلَامُ عَلَيْك يَا رَسُولَ اللَّهِ مِنْ فُلَانِ بْنِ فُلَانٍ أَوْ فُلَانُ بْنُ فُلَانٍ يُسَلِّمُ عَلَيْك يَا رَسُولَ اللَّهِ .يُرْوَى أَنَّ عُمَرَ بْنَ عَبْدِ الْعَزِيزِ رَحِمَهُ اللَّهُ كَانَ يُوصِي بِذَلِكَ وَيُرْسِلُ الْبَرِيدَ مِنْ الشَّامِ إلَى الْمَدِينَةِ الشَّرِيفَةِ بِذَلِكَ وَمَنْ ضَاقَ وَقْتُهُ عَمَّا ذَكَرْنَاهُ اقْتَصَرَ عَلَى مَا يُمْكِنُهُ. وَعَنْ جَمَاعَةٍ مِنْ السَّلَفِ الْإِيجَازُ فِي ذَلِكَ جِدًّا
#Кун_ҳикмати

Гуноҳнинг бошланиши қийин бўлади. Кейин осонлашади. Сўнг уни оқлаш бошланади. Охири унга кўникади. Энди ёқа бошлайди. Ва ниҳоят қалбга муҳр урилади.
Шу даражага етгач, кейин қалб бошқа гуноҳ излай бошлайди.

Айман Ёғий

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
ALLOHGA SUYANING
SHAYX NURIDDIN XOLIQNAZAR
#jannat_darvozasi

🌙 АЛЛОҲГА ТАВАККАЛ ҚИЛИНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
(Аллоҳга қарз берувчи борм?)


🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
​​ҚАРЗНИ БЕРИШДА ДОЛЛАР КУРСИ ЎЗГАРИШИ
#қарз

1263-CАВОЛ: Агар мен бирор инсонга 100 доллар қарз берсам, мен қарз берган пайтда доллар курси бир миллион сўм бўлиб, қарзни қайтариб олганимда курс бир миллион 50 минг бўлиб қолган бўлса, шу 50 минг рибо бўлиб, менга ҳаром булиб колмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Пулда қарз олди-берди қилишда қанча сумма берилса, шунча сумма қайтиб олинади. Сиз юз доллар қарз берсангиз, юз доллар қайтариб оласиз. Унинг сўмга нисбатан қийматининг тушиши ёки ошишининг аҳамияти йўқ. Демак, сиз айтган ҳолатда гуноҳкор бўлиб қолмайсиз. Чунки шариат қоидасига кўра қарз учун нима ва қанча миқдорда олинса, шундай шаклда қайтарилади. “Бадоеъус саноеъ” китобида бундай дейилган:
أما حكم القرض فهو ثبوت الملك للمستقرض في المقرض للحال، وثبوت مثله في ذمة المستقرض للمقرض للحال
“Қарзга оид ҳукмга келсак, у олиниши билан қарздорнинг мулкига айланади ва шу заҳоти олинган қарзнинг мислича қарздорнинг зиммасига вожиб бўлади”.
Яъни қарзнинг олиниши ва берилишида бир хил бўлиши лозим.
“Раддул муҳтор” китобида қуйидаги иборалар келади:
إن ‌الديون ‌تقضى بأمثالها
“Қарзлар ўз мислича адо этилади”.
Қарз борасида билиб қўйиш керак бўлган яна бир нарса бор. Сўмда қарз бераётиб, ўша кунги доллар курси билан қийматлаб бериб, олиш вақтида шу вақтдаги доллар курсидаги сўмни олиш жоиз эмас. Масалан, бир киши қарздорга 100 долларнинг сўмга нисбатан қиймати бир миллион бўлган вақтда 100 долларга ҳисоблаб, бир миллион сўм қарз берди. Бир ойдан кейин доллар курси ошиб, 100 доллар бир миллион 50 минг сўм бўлиб қолди. Бу ҳолатда ҳақдор фақатгина берган суммасини, яъни бир миллионни олади холос. Долларга ҳисоблаб, бир миллион 50 минг сўм олиши сиз айтгандек, рибо бўлиб қолади. Чунки бу шаклдаги қарз олди-берди амалиёти “Қарзлар ўз мислича адо этилади”, деган қоидага зид бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтдилар: 

~ Уч нарса хусусида ўй-фикрга чўмма: 
1. КАМБАҒАЛЛИК хусусида ўйлама, чунки ғаминг кўпайиб кетади..! 
Ғам ғусса эса - очкўзликни зиёда қилади... 

2. Сенга ЗУЛМ қилган киши ҳақида ҳам ўйлама, чунки қалбинг ғазабга тўлиб, адoватинг кучайиб, қаҳр ғазабинг "давомийлик"ка юз тутади... 

3. Дунёда узоқ қолиш ҳақида ҳам ўйлама... 
Чунки мол дунё йиғишга қизиқиб умрни зое қиласан ва амал қилишни "ортга" сурасан.


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)


2024 ЙИЛ 20 МАЙ (1445ҳ - 12 Зулқаъда) ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   04:50
🌆 Қиём вақти   12:09-12:19

                                Азон       Такбир
Бомдод     03:12 |   | 04:00
Пешин        12:40 |   | 12:50
Аср              17:18 |   | 17:28
Шом           19:32 |   | 19:32
Хуфтон     21:05 |   | 21:15

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-14 ДА -5 ва +5 қилиб олинган.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA