Ravza.uz | Rasmiy kanal
22.1K subscribers
27.8K photos
4.06K videos
245 files
38.6K links
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyat vakilligining rasmiy telegram sahifasi

www.ravza.uz
Instagram.com/ravza_uz
facebook.com/ravza.uz.sahifasi
twitter.com/ravzauzsahifasi

Murojaat uchun⤵️
👨🏻‍💻 @ravzauz_bot

Guvohnoma №1151
Download Telegram
Шайх Абдурраҳмон Саъдий - раҳимаҳуллоҳ - дедилар:
Гўзал одоблардан бири: Агар биров сенга сен биладиган диний ёки дунёвий ишлардан бирортаси ҳақида сўзлаётган бўлса, гапни унинг оғзидан юлиб кетма. Балки, худди билмайдиган одамдек унга қулоқ сол. Бироз вақт ўтгандан кейин эса ўзингни худди ундан фойдаланган одамдек қилиб кўрсат. Оқил кишилар мана шундай қиладилар.

Бунда бир неча фойда бор:
1. Сўзловчини рағбатлантириш;
2. Кўнглини овлаш;
3. Мақтанчоқликдан саломат бўлиш;
4. Беодобликдан сақланиш. Зеро, сўзловчининг гапини бўлиш одобсизликдир.



•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#маълумот

Уйқунинг қанча тури бор, биласизми?

1. Суннат уйқу.
Офтоб кўтарилиб, то пешин намозигача бўладиган оралиқдаги бу уйқу "қайлула" дейилади. У ақлни кўпайтиради.

2. Бидъат уйқу.
Пешин намози вақтидаги уйқу.

3. Телбаликка сабаб бўладиган уйқу.
Аср намозидан кейинги уйқу девоналик, паришонхотирлик ва телбаликка сабаб бўлади.

4. Уқубатга сабаб бўладиган уйқу.
Киши хуфтон намозини ўқимасдан ухласа, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам азоб-уқубатга қолади.

5. Одатий уйқу.
Хуфтон намозидан кейинги одатий уйқу.

6. Надоматга сабаб бўладиган уйқу.
Тонготар вақтида ухлаш. Шунингдек, илмий мажлис бўлаётган вақтида ухлаш ҳам надоматга сабаб бўлади.

7. Ғафлат уйқу.
Тонг отаётганида ухлаб ётиш. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизлари Фотимага родияллоҳу анҳо: "Тонгда ухлаб ётмагин, чунки бу вақтда уч нарса: яхшилик, одоб ва барака тақсимланади", дедилар. Ким тонг отаётганида ухлаб ётса, шу уч нарсадан қуруқ қолади.

8. Фақирликка сабаб бўладиган уйқу.
Бомдоддан кейин кун чиққунча ухлаб ётиш камбағалликка, девоналикка, қарздорликка сабаб бўлади.

9. Ғаромат (зиён) уйқу.
Кишининг ибодатдан сўнг дуода, санода, салавотда, қироатда кўзи кетиб қолса, ғаромат уйқу саналади.

10. Роҳат уйқу.
Касал ва гўдакларнинг уйқуси. Улар қанча кўп ухласа, фойда ва роҳат олишади.

11. Ибодат уйқу.
Олимлар, обидлар ва рўзадорларнинг уйқуси. Киши хуфтон намозидан сўнг таҳоратли ухласа, фаришталар ҳимоясида бўлади.

12. Каромат уйқу.
Тунда намоз ўқиб туриб, чарчаб саждада ухлаб қолиш".

Масъуд ибн Маҳмуд ибн Юсуф ас-Самарқандий, "Салоти Масъудий"

ХАЙРЛИ ТУН!!!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)


2024 ЙИЛ 05 ЯНВАРЬ (1445ҳ - 23 Жумодус соний) ЖУМА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   07:39
🌆 Қиём вақти   12:18-12:28

                                Азон       Такбир
Бомдод     06:14 |   | 06:54
Пешин        12:40 |   | 12:50
Аср              15:17 |   | 15:27
Шом           16:59 |   | 16:59
Хуфтон     18:35 |  | 18:45

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-23 ДА -5 ва +5 қилиб олинган.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wAp
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

Ибн Сунний ривояти.

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook
#Хайрли_тонг

🌺 Ассаламу Алайкум ва рахматуллоху  ва барокатух 🌺

❗️2024 йилнинг биринчи Жумаси муборак бўлсин! ЯҚИНЛАРИМ!

🌹 Илоҳим умрингизга мазмун,
🍃 Ризқингизга барака,
🌹 Танингизга соғлик,
🌸 Руҳингизга осойишталик,
🌹 Қалбингизга ҳотиржамлик,
🍃 Оилангизга файзу баракот,
🌹 Яқинларингизга соғлик - омонлик ато қилсин.

🌸 Аллоҳим оқибатларимизни меҳрли,
🌹 Охиратларимизни ҳайрли,
🍃 Икки дунёмизни саодатли қилсин.

🌹 Умрингизнинг ҳар куни
🌸 АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.

Яқинларингизни биринчилардан бўлиб табрикланг!😊

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#кунлик_эслатмалар

🌙 Жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
صَلَّى الله وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳ Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига салавот ва саломлар йўлласин!»

Каҳф сурасини ўқишни ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп саловат айтишни унутманг!
Дуо ижобат бўладиган соатни топиш барчамизга насиб этсин.

@ravza_uz
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕌 ЖУМА СУҲБАТИ
Мавзу: “Ҳеч бир яхшиликни кичик санаманг!”

📍 “жума суҳбати” кўрсатувининг меҳмони Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров.

1️⃣. Динимизда яхшилик ва эзгулик деганда нима тушунишимиз лозим?

2️⃣. Одамлар кичик санайдиган баъзи яхшиликлар нималардан иборат?

3️⃣. Киши ўзи билмаган ҳолда яхши амал қилиб охиратдаги даражаси кўтарилиши ёки аксинча бепарволик билан даражаси тушиб кетиши мумкинми?

4️⃣. Чиройли хулқлар ҳақида гапириб ўтсангиз?

#juma_suhbati #yaxshilik #jannat #daraja
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЖУМА ОДОБЛАРИ

"Жумъа" сўзи арабча бўлиб, "жамлаш" деган маънони англатади. Чунки бу кунда мусулмонлар жамланиб, жума намозини ўқийдилар. Жума куни инсоният тариҳида ўта муҳим ҳодисалар бўлиб ўтган. Буларни эслаш, улуғлаш, улуғ неъмат деб билиш учун ҳам бу кун байрам қилинади, тўпланиб ибодат, дуо, зикр ва илтижолар адо этилади.
Аллоҳ таоло Жумъа сурасида марҳамат қилади:
"Эй иймон келтиргнлар! Жума куни, намозга нидо қилинган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир" (9-оят).
Бу ояти каримада жума намозининг фарзлигини таъқидлаб келгандир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Қуёш чиққан кунинг энг яхшиси жума кунидир. Унда Одам халқ қилинди. Унда у жаннатга киритилди. Унда у жаннатдан чиқарилди. Қиёмат ҳам фақат жума куни қоим бўлур", дедилар".
Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.
Абу Довуд қуйидагиларни зиёда қилган:
"Унда унинг (Одамнинг) тавбаси қабул қилинди. Унда у вафот қилди. Унда қиёмат қоим бўлур. Жума куни ҳамма жониворлар тонг отгандан то қуёш чиққунча(қиёмат) соатини қўрқинч ила кутиб турурлар. Фақат жин ва инс бундан мустасно".
Ҳафта кунларнинг улуғи, мискинларнинг ҳажи бўлмиш жума кунининг одоблари, жумладан, қуйидагилардан иборат:
• Жумага тайёрланиш олдиндан, пайшанба кунидан бошланади.
Покиза киймлар ва сепиладиган хушбўйликлар тайёрланади. Қалб дунё ташвишлардан фориғ қилиниб, зикр ва ибодатга ҳозирланади. Жума кечаси (яъни пайшанба кунги кечада) зикр, тиловат, тавба ва истиғфорлар қилиниб, нафл намозлар адо этилади.
• Жума куни ният билан ғусл қилинади.
Ҳафса розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ҳар бир эҳтилом бўлувчига жумага бориш лозимдир. Ҳар бир жумага борувчига ғусл лозимдир", дедилар".
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.
• Жумага борувчи ҳар бир киши ғусл қилиб бориши лозим.
Чунки кўпчилик жамланадиган, бирга ваъз-насиҳат эшитиб, намоз ўқийдиган жойга ҳамма ғусл қилиб-покланиб бормаса, турли ҳидлар тарқаб, гохуш юзага келади.
• Жума учун умумий шахсий озодалик ишлари ўрнига қўйилади.
Соч олдирилади, тирноқлар қисқартирилади, хушбўйликлар сепилади ёки суртилади ва энг яхши, тоза киймлар кийилади.
Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким жума куни ғусл қилиб, иложи борича покланиб, ўз мойидан, уйидаги хушбўйлардан суртиб, сўнгра чиқиб, икки кишининг орасини ёрмай (жой топиб) ўзига битилган намозни ўқиса ва имом гапирганда жим туриб қулоқ солса, албатта, унинг ўтган жумадан бунисигача бўлган нарсалари мағфират қилинади", дедилар".
Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар.
• Жумага эртароқ, сокинлик ва виқор билан, тавозе ва хушуъ билан, Аллоҳ таолонинг амрини адо этиш ниятида, мағфирати ва розилигига эришиш орзусида борилади.
Авс ибн Авс ас-Сақафий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
" Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким жума куни жимоъ қилса ва ғусл қилса, сўнгра эрта борса, (улов) минмай, пиёда юрса, имомга яқинроқ ўтирса ва тингласа, беҳуда (ҳаракат) қилмаса, унинг ҳар бир қадамига бир йилнинг амали берилур, унинг рўзаси ва бедорлиги ажри берилур", дедилар".
"Сунан" эгалари ривоят қилганлар.
• Жума намозига борган шахс масжидга одоб билан киради.
Ўтирган одамларнинг елкасини туртмайди, олдиларидан ўтмайди, қаерда бўш жой топса, ўша ерга жойлашади. Имкони борича маърузачига яқинроқ бўлишга ҳаракат қилади.
• Жим ўтириб маърузачига қулоқ тутади. Маърузани диққат билан эшитиб, ундан ибрат ва фойда олишга ҳаракат қилади. Ҳеч ким билан гаплашмайди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Жума куни имом хутба қилаётганида, ўз шеригингга "Жим тур!" десанг, батаҳқиқ, беҳуда иш қилган бўласан", дедилар".
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.
• Маъруза бўлаётганда қўлларни қимирлатиш, тасбеҳни ўйнаш, жойнамозни тўғрилаш каби ҳаракатларни қилиш мумкин эмас.
• Маъруза бўлаётганда ҳадеб қимирлаш, оёқларни қучоқлаб ўтириш, эснаш каби ҳолатларга йўл қўймаслик керак.

@ravza_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#VIDEO

#MAVZU: ILM BAXT KALITIDIR

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

ILYOSXON SOBITOV,
Uychi tumani "Obid qori" jome
masjidi imom-xatibi


🌐  Saytdan ko'rish
🎞Yutubdan ko'rish

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM