Ravza.uz | Rasmiy kanal
21.4K subscribers
28K photos
4.08K videos
245 files
38.7K links
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyat vakilligining rasmiy telegram sahifasi

www.ravza.uz
Instagram.com/ravza_uz
facebook.com/ravza.uz.sahifasi
twitter.com/ravzauzsahifasi

Murojaat uchun⤵️
👨🏻‍💻 @ravzauz_bot

Guvohnoma №1151
Download Telegram
🔵 ШАВВОЛ ОЙИДА СТАНДАРТ ДАСТУРИ!
АПРЕЛЬ - МАЙ ОЙЛАРИ

🔹 Мадинада - “Saraya Harmony Madinah” меҳмонхонаси - Ҳарам масжидидан 100 метр;

🔹 Маккада - “Olayan Makkah” меҳмонхонаси - Ҳарам масжидидан 1,7 км;

🔹Жойлаштириш бир хонада 4 киши;

🔹3 маҳал иссиқ овқат, ширинлик ва сархил мевалар;

🔹Дастур 10 кун;

🔹Тиббиёт маркази;

🔹24 соат Ҳарамга қатновчи бепул Замонавий автобуслар;

🔹Имом-хатиб бошчилигида;

🔹Тошкент-Жидда-Тошкент авиачипта (Uzbekistan Airways);

НАВБАТСИЗ

☎️ Мурожаат учун: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж-Умра маркази
+998770851858

@hajumrauz
#Қуръон_фазилатлари

ҚУРЪОН ЎҚИШДАН ОЛДИН ОҒИЗНИ ТОЗАЛАШ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мисвок ишлатиб (ўқилган) намоз мисвок қўлламай (ўқилган) намоздан етмиш баравар афзал”, деганлар .
Бу ерда таъкидланишича, намоздан олдин мисвок билан тишлар яхшилаб тозаланса, ибодат учун олинадиган савоб бир неча баравар кўпаяди. Нега десангиз, намозда Қуръон ўқилади. Покиза оғиз билан тиловат қилиш афзал. Бунинг учун кўпроқ савоб берилади. Бир куни ҳазрат Али розияллоҳу анҳу мисвок ишлатишга буюрди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганларини таъкидлади: “Агар банда мисвок қилиб намоз ўқишга чоғланса, бир фаришта орқасида туриб қироатини эшитади, унга яқинлашиб келади ёки шунга ўхшаш бир сўз (айтдилар), ҳатто оғзини оғзига қўяди. Унинг оғзидан Қуръондан бир нарса (яъни, оят) чиқса, фаришта ичига тушади. Шундай экан, Қуръон (тиловати) учун оғизларингизни покланг ”.
Яна Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Оғзингиз Қуръон йўлларидир. Шунинг учун уни мисвок билан хушбўй қилинглар ”. Қуръон ҳарфлари оғиз орқали талаффуз этилади. Шунинг учун Қуръон тиловатидан олдин оғиз поклигига эътибор берилса, мақсадга мувофиқ бўлади.
Айрим мутасаввифлар: “Қуръон ўқиш учун оғизни моддий нопокликлардан тозаланганидек ёлғон, ғийбат, чақимчилик каби маънавий иллатлардан ҳам покланади”, дейишган.
Мусо ибн Халафдан ривоят қилинади: “Мен Қатоданинг: “Қуръон ўқиганимдан бери пиёз емайман”, деб айтганини эшитганман ”. Қуръон ўқийдиган одам пиёз, саримсоқ, турп каби бадбўй ҳидли нарсаларни хом ҳолида емагани маъқул. Пишириб ейилса бўлаверади. Чунки бунда ҳиди қолмайди. Агар хомлигича ейилса, оғиздан нохуш ҳиди келиб, одамларга ҳам, фаришталарга ҳам озор етиши мумкин.

**"Қуръон - қалблар шифоси"** китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг.

t.me/ravza_uz
Audio
#Пешин_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Пешин азони
💾┠ 1.2 МB
┠ 03 :
01

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#БИЛАСИЗМИ?

Кимда икки хислат бўлса уни Аллоҳ яхши кўради:
- тақво;
- гўзал хулқ.

Кимда икки хислат бўлса уни одамлар яхши кўради:
- сахийлик;
- ҳаммага яхшилик қилиш.

Кимда икки хислат бўлса уни қўшнилари яхши кўради:
- очиқ юзли бўлиш;
- муомалада сахий бўлиш.

Кимда икки хислат бўлса уни дўстлари яхши кўради:
- кўрган яхшилигини эслаб туриш;
- кўрган ёмонликларини эсдан чиқариб юбориш.

Кимда икки хислат бўлса уни шогирдлари яхши кўради:
- тушунтиришда бор кучини сарфлаш;
- уларга мулойимлик қилиш.

Кимда икки хислат бўлса уни устозлари яхши кўради:
- гапни тез тушуниш;
- эҳтиромини ўрнига қўйиш.

Кимда икки хислат бўлса уни аёли яхши кўради:
- муомалада лутфли бўлиш;
- аёлининг муаммоларини айтмаса ҳам тушуниш.

Кимда икки хислат бўлса уни бошлиғи яхши кўради:
- чиройли итоатда бўлиш;
- буюрилган ишларни кўнгилдагидек бажариш.

Кимда икки хислат бўлса уни Аллоҳ ва барча инсонлар яхши кўради:
- барчага доим яхшиликни илиниш;
- озор беришдан сақланиш.

Манба: Mehrob_uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!
t.me/ravza_uz
Иёс ибн Салама қиссаси

Табарий Иёс ибн Саламадану отасидан ривоят қилади:
“Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бозордан ўтди.
Унинг дарраси бор эди. У мени бир туртиб:
“Йўлдан четда тур”, деди. Кийимимнинг бир четига тегди. Келиси йили менга учраб:
“Эй Салама, ҳажга бормоқчимисан?” деди.
“Ҳа”, дедим.
У қўлимдан тутиб, мени уйига олиб борди. Олтин юз дирҳам берди ва:
“Ҳажинга ишлат. Билиб қўй, бу ўша туртганим учун”, деди.
“Эй мўминларнинг амири, менинг эсимдан чиқибди”, дедим.
“Менинг эсимдан чиқмаган”, деди у”.


Ўйлаб кўрайлик-а, бир одамни дарра билан ноўрин салгина туртиб қўйгани учун Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўша ишни бир йил давомида ўйлаб юрганлар. Қандай қилсам ўша ишни ўрнига келтираман, ҳаёл билан юрганлар. Ҳолбуки, ўша иш иштирокчиси Салама розияллоҳу анҳу бўлган ишни унутиб юборган. Эҳтимол, эътиборга сазовор иш деб ҳисобламаган бўлиши мумкин. Аммо Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўша иш кўнгилларида қолган нохушликни ювиб юбориш учун Салама розияллоҳу анҳунинг ҳаж сафари сарфиётини кўтаришга қарор қилган эдилар.
Бу қандай ҳам ажойиб адолат! Оддий фуқарога бўлган муомалада содир бўлган оддий бир иш учун узри айтиб қўйилса ҳам бўлар эди. Лекин ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ўша одамнинг ўзининг ёдидан ҳам чиқиб кетган ҳодисанинг узрини бошқача қилиб, олий мақомда қилиб айтдилар ва қалбларида бирор нуқтачалик ҳам афсус-надомат қолмайдиган қилиб ишни ҳал этдилар. Бундай ишни қилиш учун мустаҳкам иймонга соҳиб бўлган ҳоким бўлиши керак эди. Бундай адолатни ўрнатиш учун Аллоҳ таолодан қўрқадиган ҳоким керак эди. Бундай адолатни юзага чиқариш учун Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таълимотларидан баҳраманд бўлган шахс лозим эди. Бу сингари ишни амалга ошириш учун Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудек адолатли зот керак эди.

"Руҳий тарбия" китобидан.

t.me/ravza_uz
أذان بصوت الشيخ عبدالباسط
الأذان بعدة أصوات ندية
#Аср_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Аср азони
💾┠ 544.8 КB
┠ 04 : 07


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
📃 Ассалому алайкум ҳурматли мухлислар!

✍️Талаб ва истакларингизни инобатга олиб, “Телеграм”да савол-жавоб боти ишга тушганидан хабарингиз бор. Бир кунда ўртача 5000 та савол келиб тушмоқда. Айрим саволларга вақтида, баъзиларига эса манбаларни кўриб чиқиб, жавоб беряпмиз.

🔸Шунингдек, Муфтий сифатида мўмин-мусулмонларнинг турли йўналишлардаги эҳтиёжларини таъминлашга ҳам жисмоний жиҳатдан улгуришим муҳимдир.

📌 Шу боис, Сиз азизлардан қуйидаги масалаларни илтимос қилмоқчиман:

🔹 Аввало саволингизга жавобни ушбу https://t.me/Muftiy_Nuriddin_domla каналимдан излаб кўришни тавсия этаман;

🔹 савол қисқа, лўнда юборилса, зарур бўлса қўшимча маълумотларни ўзим сўрайман;

🔹 манбаларни кўриб чиқиб, баъзан жавоб хулосасини “Ҳа”, “Йўқ”, “Жоиз”, “Жоиз эмас” каби баён этишимни тўғри тушунишингизни истардим;

🔹 масжид-мадрасалар, ҳаж-умра каби иш фаолиятга оид мурожаатлар идорамизнинг "@MuslimUzAdmin2Bot" ботига йўллашни тавсия этаман. Кўриб чиқиб, албатта жавоб берилади;

🔹 Рамазон ойидан кейин ҳафтанинг маълум бир кунида Телеграм ва Ютуб каналларида саволларга овозли жавоб бериш амалиётини бошлаймиз, инша Аллоҳ.

🤲 Аллоҳ таоло барчамизга рушду ҳидоят ато этсин!

Нуриддин домла Холиқназаров,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий;
Фатво маркази директори
@Muftiy_Nuriddin_domla
Рўзадорларга ифторлик беришга рағбат қилинг, чунки ифторлик қилиб берган кишига ҳам рўза тутган одамнинг савобидек ажр берилади.

Уй бекаларига, опа-сингилларга ҳам тавсиямиз шуки, оила аъзоларингизга таом тайёрлаётганда ҳам рўзадорларга ифтор қилиб беришни ният қилиб олинг!

(Иншааллоҳ, шунда рўзадорга ифторлик берганларнинг савобини қўлга киритасиз).

❗️Ифторлик вақти 18:51

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_2023

📖 ЙИГИРМА БИРИНЧИ КУН РАМАЗОН ФАЗИЛАТЛАРИ ТАРҒИБИ

🎙 ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ВАКИЛИ УСТОЗ АБДУЛҲАЙ ДОМЛА ТУРСУНОВ

•••••┄┄┄༻❅༺┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
أذان القاهرة - محمود خليل الحصري
الأذان بعدة أصوات ندية
#Шом_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Шом азони
💾┠ 311.1 КБ
┠ 02 : 07


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
​​​​📝 ОХИРАТ.

Бир киши қарз олишга мажбур бўлиб қолди. Бир савдогар унга қарз беришини, аммо бирор нарсани гаров учун унинг номига ўтказиб беришини шарт қилиб қўйди. Қарздорнинг бир деҳқончилик қиладиган ери бор эди. Ўша ерини савдогарнинг номига ўтказиб берди ва қарзни қайтариш вақтини муаййан қилишди. Ернинг нархи берилган қарздан анча юқори эди.
Қарздор бир қанча вақтдан сўнг ишлари ўнгидан келиб пул топди ва қарзини олиб келди. Аммо савдогар "сенинг мендан қарзинг йўқ, ер меники ", деб туриб олди.
Қарздорнинг қўлидан ҳеч нарса келмади. Бориб-бориб қарздор инфаркт бўлди. Ўлими аниқ бўлгач ўғлини чақириб унинг қўлига бир варақни бериб деди:
"Агар вафот этсам тобутимни ўша савдогарнинг дўкони олдидан олиб ўтиб ушбу қоғозни унга берасан".
Феълан қарздор вафот этди. Ўғли унинг васиятини бажариб тобутни савдогарнинг дўкони олдидан олиб ўтиб варақни савдогарга берди. Савдогар хатни ўқиб хушидан кетиб йиқилди. Хатда:
"Мен Ҳақнинг ҳузурига кетдим. Агар қўлингдан келса борма!"- деб ёзилган эди.

Муҳаммад Ротиб Нобулсий.

t.me/ravza_uz
Audio
#Ҳуфтон_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Ҳуфтон азони
💾┠ 7.2 МB
┠ 03 : 08


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

2023 ЙИЛ 13 АПРЕЛ (1444ҳ - 22 Рамазон ) ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти 05:37
🌆 Қиём вақти 12:13-12:23

                                Азон   Такбир
Бомдод     04:15 | | 04:55
Пешин        12:40 | | 12:50
Аср              16:54 | | 17:04
Шом           18:52 | | 18:52
Хуфтон       20:20 | | 20:30

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-18 ДА -5 ва +5 қилиб олинган
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA