Ravza.uz | Rasmiy kanal
34.6K subscribers
25.7K photos
3.66K videos
245 files
36.8K links
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyat vakilligining rasmiy telegram sahifasi

www.ravza.uz
Instagram.com/ravza_uz
facebook.com/ravza.uz.sahifasi
twitter.com/ravzauzsahifasi

Murojaat uchun⤵️
👨🏻‍💻 @ravzauz_bot

Guvohnoma №1151
Download Telegram
“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)


2024 ЙИЛ 09 ИЮЛЬ (1446ҳ - 03 МУҲАРРАМ) CEШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   04:49
🌆 Қиём вақти   12:17-12:27

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     03:06 |   | 03:51
☪️ Пешин        12:40 |   | 12:50
☪️ Аср              17:31 |   | 17:41
☪️ Шом           19:50 |   | 19:50
☪️ Хуфтон     21:27 |   | 21:37

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-22 ДА -5 ва +5 қилиб олинган.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Қалблари қувончга тўлган, хафа бўлганда ҳам табассум қилишга кучи етадиган яхшиларим..

Доим шундай
табассумингиз билан кимларгадир ибрат бўлинг..

Ғамингизни яшира
олганингиз
сизни иродали инсонлигингизни
билдириб туради....

Кимдандир қаттиқ хафа
бўлсангиз хам ўша инсонга табассум билан боқишингиз
сизни матонатингизни
билдиради....

Қалбида гина сақламайдиган, кечиримли , ширин сўзли, табассумини
яшира олмайдиган
азизларим ,Аллох ўзи азиз бандаларидан қилсин сизни олийжанобларим...

ХАЙРЛИ ТОНГ !

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
🌹ҚУРЪОН ҚАЛБИНГИЗГА ТУШСА...!!!

​​🌹 Жаброил алайҳиссалом Қуръонни олиб тушганлари учун фаришталар ичида энг афзали бўлдилар.

🌹 Қуръон Муҳаммад алайҳиссаломга нозил бўлгани учун у зот халойиқнинг саййиди бўлдилар.

🌹 Қуръон Муҳаммад умматига тушгани учун бу уммат энг яхши умматга айланди.

🌹 Қуръон рамазон ойида тушгани учун Рамазон ойларнинг султони бўлди.

🌹 Қуръон қадр кечасида нозил бўлгани учун Қадр кечаси энг яхши кечага айланди.

Агар энди шу Қуръон қалбингизга тушса нималар юз беришини ўйлаб кўринг!

Азиз бродарим! Бир фикр қилайлик, агар Қуръонни ўрганиб, инсонларга ўргатсак, инсонларни ичида қандай мартабага эришамиз?!

Доктор Аҳмад Ийсо Маъасровий.


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Бир кўнгилни ранжитдингми, йиғлагин! Агар узр сўрашни билмаётган экансан, сендан Дўст чиқмайди, сендан Ёр чиқмайди. Ё агар сен ранжитган ёки вайрон қилган Кўнгилни Аллоҳ азза ва жалла севадиган бўлсачи ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам севадиган бўлсаларчи, ҳатто ки ер-осмондаги (махлуқот) лар севадиган бўлсаларчи?!
Қаердан ҳам билардинг, билмайсанда! Билганингда эди, бундай қилишингдан аввал юрагинг ёрилар эди...


Мавлоно Жалолиддин Румий

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Rostgo‘y, omonatdor tojirlarning jannatdagi darajasi

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

Ⓜ️islomuz

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЖАМЛОВЧИ ДУО

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Мен намоз ўқиётганимда ҳузуримга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кириб қолдилар. Ҳожатлари бор экан. Мен кеч қолдим. Шунда у зот:
«Эй Оиша! Сен жамловчи дуо жумлаларини лозим тут», дедилар.
Мен тугатиб бўлганимдан кейин:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Жамловчи дуо жумлалари қайси?» дедим.
У зот шундай дедилар:
«Аллоҳим! Мен Сендан яхшиликнинг ҳаммасини сўрайман. Тез келадиганини ҳам, кечга қоладиганини ҳам. Ўзим биладиганимни ҳам, ўзим билмайдиганимни ҳам.
Аллоҳим! Мен Сендан ёмонликнинг ҳаммасидан паноҳ сўрайман. Тез келадиганидан ҳам, кечга қоладиганидан ҳам. Ўзим биладиганимдан ҳам, ўзим билмайдиганимдан ҳам.
Ва Сендан жаннатни ва унга яқинлаштирадиган сўз ҳамда амалларни сўрайман.
Ва мен дўзахдан ва унга яқинлаштирадиган сўз ва амаллардан паноҳ сўрайман.
Ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сендан нимани сўрасалар, ўшани сўрайман. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сендан нимадан паноҳ сўрасалар, ўшандан паноҳ сўрайман.
Менга қазо қиладиган бўлсанг, унинг оқибатини яхши бўладиган қилгин», деб айтгин».

Шарҳ:
Демак, Оиша онамиз розияллоҳу анҳо намоздан кейин кўпрок, узоқроқ дуо қилиб қолганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса ҳамма нарсани бирма-бир санаб, айтиб ўтирмай, уларни жамловчи дуоларни қилиш афзаллигини айтмоқдалар ва ўша дуоларни ўргатмоқдалар.
Шунинг учун асосан ояти карималарда, ҳадиси шарифларда келган дуоларни қилиш керак экан. Ана шунда, иншааллоҳ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таълим берганларидек, суннатга мувофиқ дуо қилган бўламиз.

"Одоблар хазинаси" китобидан.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#МАҚОЛА

ЖИҲОД ФАРЗМИ?

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Ғиёсиддин Тожимирзаев,
Учқўрғон тумани “Байтул муқаддас” жоме масжиди имом хатиби.

🌐
Cайтдан кўриш

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#МАҚОЛА

ЁШЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ИЛЛАТЛАРДАН АСРАШ-ДИНИМИЗ ТАЛАБИ.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Хайрулло Абдуллаев,
Косонсой тумани “Қуқумбой” жоме масжид имом-хатиби

🌐
Сайтдан кўриш

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#VIDEO  #ZINO  #FAHSH

📝 ZINO BU FAXSHDIR

🎙 ABDULMAJID NAJMIDDINOV
Yangiqoʻrgʻon tumani
"TOʻRAQUL HOJI" jome masjidi imom noibi

🌐Saytdan koʻrish
🎞Youtubedan koʻrish

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бир йигит ҳаким зотнинг олдига келиб, «Нафсимда иккита бўри бор, бири яхшиликка, бири ёмонликка чақиради. Доим бир-бири билан курашаверади», деди. Шунда ҳаким зот: «Сен қай бирини кўпроқ озиқлантирсанг, ўшаниси енгади», деб жавоб берди.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#VIDEO
#RADDIYA

📝 MUSULMON KISHINI KUFRDA AYBLASH

🎙
ILYOSXON SOBITOV
Uychi tumani "OBID QORI"
jome masjidi imom
xatibi

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҚУРЪОН ВА АСАЛ – ҲАР ҚАНДАЙ ДАРДНИНГ ДАВОСИ

Аллоҳ таоло бандаларига жуда кўп неъматлар берган. Ана шундай неъматлардан бири асалдир.
Қуръони каримда шундай дейилган: “(Эй Муҳаммад,) Парвардигорингиз асаларига ваҳий (амр ёки илҳом) қилди: “Тоғларга, дарахтларга, (одамлар) қурадиган инларга уя сол. Сўнгра турли мевалардан еб, Парвардигоринг (сен учун) осон-қулай қилиб қўйган йўллардан юр!” Унинг қорнидан алвон рангли ичимлик-асал чиқади. Унда одамлар учун шифо бор. Албатта бу ишда (яъни, митти жониворнинг одамлар учун хизматкор қилиб қўйилишида) тафаккур қиладиганлар учун оят-ибрат бордир” (Наҳл сураси, 68-69-оятлар).
Асаларининг ҳаёт тарзи инсонлар учун беқиёс ибрат намунасидир. Асаларининг тириклиги чаманзорлар, яйловлар ичида ўтади. Гул ширалари бу мўъжаз жониворнинг таомидир. Маълум бўлишича, асалари камида 3000 хил ўсимлик гулидан шира (нектар) йиғади. Бир килограмм асал йиғиш учун 10 миллион дона гулга қўнади. Бу вақт ичида ҳар бир асалари уясига 120-150 марта қатнайди, 450 минг чақирим йўлни босиб ўтади.
Яна бир ҳайратланарли жиҳати шунда, асалари ўз жуссасидан 20 баравар оғирликдаги юкни ерда судраб юра олади.
Асаларининг бешта кўзи бўлади. Ҳид билиш, сезиш туйғуси одамникига қараганда 25 марта кучлироқ. Шунинг учун асалари бир неча чақирим масофадан ҳидни сеза олади.
Асаларилар ўз уясидан 14 километргача масофага учиб боради. Учиш тезлиги соатига 65 километргача етади. Шира олиб қайтишида бу тезлик 35 километрни ташкил этади. Энг қизиғи, асалари ўзи йиққан асалнинг юздан бир қисминигина истеъмол қилади, қолгани инсонларга туҳфа этилади. Асалари буни, шубҳасиз, Аллоҳнинг илҳоми билан қилади.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қуръонда икки шифо бор: Қуръон ва асал. Қуръон қалблардаги касалликларга шифо, асал ҳар бир дардга даводир ”.
Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ширинлик билан асални яхши кўрардилар .
Пайғамбаримиз асални яхши кўрар, бошқаларни ҳам бу тотли неъматдан ейишга, у билан даволанишга чақирардилар.
Бир киши Набий алайҳиссалом ҳузурларига келиб:
– Биродарим қорни оғрияпти, – деди.
Расулуллоҳ унга:
– Биродарингга асал ичир, – деб тавсия қилдилар.
Ҳалиги одам унга асал ичирди. Кейин келиб айтди:
– Мен унга асал ичирдим. Аммо баттар ичини кеткизиб юборди.
Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Аллоҳнинг гапи рост, биродаринг қорни алдаган! – дедилар .
Мутахассислар илиқ сувда эритилган асалга Қуръон оятларини ўқиб дам солиб ичишни тавсия этишган. Айниқса, эрта тонгда ичилса, натижаси яхши бўлади.
Пайғамбар алайҳиссалом шундай деганлар: “Кимда-ким ҳар ойда уч марта, наҳорда (оч қоринга) асал яласа, касалликнинг каттаси унга яқин йўламайди ”.
Халқ табобатида асалнинг қуйидаги фойдалари зикр этилган:
– Асал турли касалликларни даволайди, одамни бардам-бақувват қилади;
– мижозни тозалайди, қоннинг томирларда юришини равонлаштиради, гўштни бузилишдан сақлайди;
– кўз хиралигидан халос этади;
– навқиронликни сақлаб қолиш, узоқ умр кўриш учун муттасил асал истеъмол қилиш тавсия этилади;
– қонга жуда тез сўрилади, уни тозалайди;
– микробларни ўлдиради;
– асал суви меъдани кучли қилади, иштаҳани очади, овқат ҳазмини яхшилайди;
– шамоллаш, ҳолсизлик, асаб тўқималари касалликларини даволайди;
– танасида модда алмашинуви бузилган кишиларга асал жуда фойдали;
– ошқозон-ичак яралари касалликларини даволайди, мияни озиқлантиради;
– юқори нафас йўллари, ўпка касалликлари, юрак, жигар, буйрак, асаб тўқималари, тери, кўз касалликлари ҳам асал ёрдамида муолажа қилинади;
– камқонликда асални малина билан бирга истеъмол қилиш тавсия этилади;
– ошқозон-ичак фаолиятини яхшилайди;
– ревматизмга қарши энг яхши дори;
– қон босимини туширади;
– терига суртилса, терининг ҳолатини яхшилайди;
– хотирани, ақлий қобилиятни кучайтиради;
– юракка қувват беради;
– овқат ҳазм бўлишини яхшилайди;
– грипп касаллиги олдини олишда, уни даволашда ҳам асал тенги йўқ малҳамдир;
– асал шарбати кишини тетик қилади, мия фаолиятини яхшилайди...

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#VIDEO  #MAZHAB  #RADDIYA

📝 MAZHABLAR - QUR'ON VA SUNNAT MAHSULIDIR

🎙 YUNUSXON UMAROV
Kosonsoy tumani
"SADPIRI KOMIL" jome masjidi imom xatibi

🌐Saytdan koʻrish
🎞Youtubedan koʻrish

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ривоят

🔻«ТАҲОРАТ ОЛИБ ЁТМОҚНИНГ ФАЗИЛАТИ»🔻

Барро ибн Озиб (р.а) дедилар:

«Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«Ўринга ётадиган бўлсанг, намозга таҳорат олганингдек таҳорат олгин. Кейин ўнг ёнинг билан ётгин, сўнгра:

«Аллоҳумма асламту важҳий илайка ва фаввазту амрий илайка ваалжаъту заҳрий илайка рағбатан ва раҳбатан илайка, ло малжаъа ва ло манжо минка илло илайка. Аллоҳумма оманту би китабика-ллазий анзалта ва бинабиййика-ллазий арсалта» дегин!

Агар шу кечада вофот этсанг, дини исломда, Иброҳим миллатида вафот этган бўласан. Бу сўзларни энг сўнггида айтгин!» Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир бошдан қайтариб айтиб бераётиб, «Аллоҳумма оманту би китабика-ллазий анзалта» деган жойига келганимда «расулика-ллазий» деб юбордим. Шунда Расулуллоҳ: «Бундай эмас, «набиййика-ллазий» деб айтгин!» — дедилар».

Дуонинг мазмуни:
«Илоҳи, ўзимни ҳам, кори-боримни ҳам ўзингга топширдим, савобингдан умид қилиб ва азобингдан қўрқиб, сенга суяндим, сенинг нажотингдан ўзга нажот йўқдир, сенинг паноҳингдан ўзга паноҳ йўқдир. Илоҳи, нозил қилган Китобингга ишондим ва юборган пайғамбарингга иймон келтирдим».


«Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ. 1-жилд» китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Forwarded from Muslim.uz