Ravza.uz | Rasmiy kanal
22.1K subscribers
27.8K photos
4.06K videos
245 files
38.6K links
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyat vakilligining rasmiy telegram sahifasi

www.ravza.uz
Instagram.com/ravza_uz
facebook.com/ravza.uz.sahifasi
twitter.com/ravzauzsahifasi

Murojaat uchun⤵️
👨🏻‍💻 @ravzauz_bot

Guvohnoma №1151
Download Telegram
Forwarded from Muslim.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​ЁЛҒОННИНГ ТАЪРИФИ

"Ёлғон" сўзи араб тилида "кизб" дейилади ва луғатда ростнинг тескарисини англатади.
Уламолар ёлғонни қуйидагича таърифлайдилар:
Журжоний: "Ёлғон - хабарнинг воқеликка тўғри келмаслигидир", деган.
Ибн Ҳажар: "Ёлғон - бир нарса ҳақида қасддан бўлсин, ноқасддан бўлсин, унга хилоф нарсани гапиришдир", деган.
Ёлғон сўзда бўлиши билан бирга, амалда ҳам бўлади. Бунда ёлғончи бўлмаган нарсани бўлган қилиб кўрсатиш учун ҳийла қилади. Ёки унинг акси бўлиб, бўлган нарсани бўлмаган қилиб кўрсатишга уринади.

"Ёлғон" китобидан.

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
⚡️ҲАЖ ВА УМРАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (7-қисм)

Ҳаж қилиш тартиби: Ҳайитнинг 2-3 кунлари тош отиш ва видолашув тавофига оид масалалари
💬 Жавоб: Бу ерда

Ҳаж қилишда эркак ва аёлнинг фарқи, қирон ва таматтуъ ҳақидаги масалалар
💬 Жавоб: Бу ерда

Жиддага эҳромсиз кириш
💬 Жавоб: Бу ерда

Умрада тавофи қудум қилиш шартми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Эҳромдаги инсон хушбўй салфетка, совун ёки шампун ишлатиб қўйса
💬 Жавоб: Бу ерда

Эллик марта тавоф қилиш
💬 Жавоб: Бу ерда

Таматтуъ ҳажи учун қурбонликни ҳарамдан ташқарида сўйиш
💬 Жавоб: Бу ерда

Таматтуъ ҳажида умрадан кейин ҳаж кунларигача умра қилиш
💬 Жавоб: Бу ерда

Ҳожининг қурбонлик қилгунча соч-тирноғини олмай туриши
💬 Жавоб: Бу ерда

Равзага кирмаган одамнинг умрасига нуқсон етадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Биринчи умрани тугатмай туриб, кейинги умрага эҳром боғлаш
💬 Жавоб: Бу ерда

Ҳажда ўзганинг ўрнига тош отишнинг шарти ва кайфияти
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
КУЧИНГ ЕТГУНЧА УЙҚУНИ ОЗАЙТИР!

Эҳтиёжсиз уйқуда дунёвий ва ухровий ҳеч фойда йўқ. Уйқу ўлимнинг укасидир. Кечани иҳё этишни (илм, зикр ила бедор ўтказишни) уйқуга алмаштириш ва уйқуни афзал кўришни ҳавойи нафсга тобеъ бўлиш, дея ҳисоблашган.

Саҳл ибн Абдуллоҳ ал-Тустарий раҳматуллоҳи алайҳ бундай дейдилар:

Доимий уйғоқлик тўрт унсурни битиради ва чақиради: сув, тупроқ, ҳаво ва олов. Бу ердан малакут оламига қарайди ва Аллоҳнинг хушнудлигини орзу қилади”.

Шайх Абул Ҳасан ал-Аззоз раҳматуллоҳи алайҳ бундай деганлар:

Бу қуйидаги уч нарса устига бино бўлган:
а) фақат эҳтиёж сезганда ейиш;
б) фақат уйқу ғолиб келганда ухлаш;
с) зарурат туғилгандагина сўзлаш”.

Ибнул Ҳаворий раҳматуллоҳи алайҳ айтадиларки:

а) “молнинг эҳтиёжидан ортиқчасини тарк этиш,
б) эҳтиёждан ортиқча уйқуни тарк қилиш”.


Инчунин, ҳар биридан фақат зарурини олгин. Ана ўшанда Ҳақ таоло зикрида бўласан. Буни ҳам бил, эй биродар!

“Ибодат ва зикр аҳлига тавсиялар” китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (2-қисм)

Эҳсон учун олинган жонлиқни қурбонликка сўйса бўладими?
Қурбонлик гўштини ярмини ўзимизга олиб қолсак бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ҳайвонни сўйгандан кейин гўштнинг килосига ҳисоблаб берса, қурбонликка ўтадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик гўштини сотиш мумкин эмасми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик қилишга маблағимиз бор, лекин пул кўринишида эмас.
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик қилишни ният қилган киши тирноқ ва сочларини олмаслиги керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Маблағим нисоб миқдорига етмаган. Қурбонлик қилиш учун пул йиғиб қўйган эдим. Леким амакимнинг оиласидагилар касал ва қарзлари бор. Шунга пулни уларга берсам бўладими? Бунда қай бирида савоб кўпроқ? Қурбонлик қилишимми ёки амакимга беришимми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Бир неча киши битта қўй сўйиши мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик қилишни вожиб қиладиган бойликнинг миқдори қандай ҳисобланади?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қулоғи белги учун кесилган соғлом қўйни қурбонлик қилиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ҳайвон сотиб олинганидан сўнг касал бўлиб қолса уни қурбонлик қилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик гўштидан ўзга дин вакилларига ҳам бериш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Намоз ўқимаса қурбон ҳайитида қилган қурбонлиги қабул бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҲАЖДА ЎЗГАНИНГ ЎРНИГА ТОШ ОТИШНИНГ ШАРТИ ВА КАЙФИЯТИ
#Ҳаж_умра

1287-CАВОЛ: Қандай ҳолатда ҳожининг номидан бошқа одам тош отиши мумкин?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шайтонга тош отишда ҳар бир ҳожи қодир бўлса, ўзи отиши вожибдир. Агар бемор бўлса, узрли ҳисобланади ва бошқа кишини ўз номидан вакил қилиб тош оттириш мумкин. “Бадоеъус саноеъ” китобида бундай дейилган:
وَسَوَاءٌ رَمَى بِنَفْسِهِ أَوْ بِغَيْرِهِ عِنْدَ عَجْزِهِ عَنْ الرَّمْيِ بِنَفْسِهِ كَالْمَرِيضِ الَّذِي لَا يَسْتَطِيعُ الرَّمْي لِأَنَّ أَفْعَالَ الْحَجِّ تَجْرِي فِيهَا النِّيَابَةُ
“Тош отишда ўзи қодир бўлса ўзи отади. Агар ота олмайдиган даражада бемор бўлса бошқага оттиради. Чунки ҳаж амалларида ўз номидан бировни ўринбосар қилиш бор”.
“Ал-Фиқҳул исламий ва адиллатуҳ” китобида бундай дейилган:
وتجوز الإنابة في الرمي لمن عجز عن الرمي بنفسه لمرض أو حبس، أو كبر سن أو حمل المرأة، فيصح للمريض بعلة لايرجى زوالها قبل انتهاء وقت الرمي
“Беморлик, маҳбуслик, кексалик, ҳомиладорлик каби ҳолатлар туфайли тош ота олмаса, ўз номидан бошқани вакил қилиши мумкин. Тош отиш вақти чиқиб кетишидан олдин тузалишидан умид йўқ бўлган касалликка чалинган бемор ҳам ўз номидан бошқани вакил қилиши мумкин”.
Бундай ҳолатдаги кишилар ўзининг номидан тош отишни бошқа ҳожига тайинлаши керак. Бирор ҳожи беморга айтмай, унинг номидан тош отиши ҳисобга ўтмайди.
Тош отиш кунларида беҳуш ва ақлидан айрилиб қолган ҳожининг номидан унинг изнисиз ҳам бошқалар тош отишлари мумкин.
Тош отишга вакил бўлган инсон ҳайитнинг биринчи куни аввал ўзи номидан еттита тош отиб, кейин узрли кишининг номидан отади. Кейинги кунларда эса, аввал ўз номидан учта жойда отиб, кейин узрли кишининг номидан отиши суннатга мувофиқ бўлади. Лекин ҳозирги кунда ҳожи ўзининг тошини отгач, ўзганикини отиш учун ортга қайтиши издиҳом (тиқилинч) ва ташкилотчилар талабига зид келиши сабабли имконсиз. Агар ташқарига чиқиб айланиб келмоқчи бўлса, шу катта масофани босиб ўтиш ва қаттиқ машаққатга сабаб бўлади. Мана шу машаққатларни эътиборга олиб, ҳар тош отиладиган жойда биринчи ўзиникини, кейин узрли кишининг номидан отса ҳам, вожиб адо бўлади ва ҳеч қандай жарима лозим бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)


2024 ЙИЛ 13 ИЮНЬ (1445ҳ - 07 ЗУЛҲИЖЖА) ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   04:39
🌆 Қиём вақти   12:13-12:23

                                Азон       Такбир
Бомдод     02:54 |   | 03:50
Пешин        12:40 |   | 12:50
Аср              17:28 |   | 17:38
Шом           19:49 |   | 19:49
Хуфтон     21:30 |   | 21:40

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-18 ДА -5 ва +5 қилиб олинган.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Қаерда бўлсангиз, саломат бўлинг,
📿Қандай бўлсангиз ҳам бўлинг, илоҳим!
Ҳижронлар, армонлар, айрилиқлардан,
📿Асраб юрса бўлди Сизни Аллоҳим!

Беҳос оғримасин тану-жонингиз,
📿Ошиқлар қолмасин изларингиздан.
Яхшилар суратин изласин мудом,
📿Меҳр томиб турган кўзларингиздан!

Осуда тонгларга шукрона айтиб,
📿Қуёш нурин ёйсин йўлларингизга!
Яратган беҳисоб куч ато этсин,
📿Дуолар тўкилган қўлларингизга!


@ravza_uz
#ИБРАТ

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: «Қалбингни уч ўринда изла:

① Қуръон эшитаётган пайтда;

② Зикр мажлисларида;

③ Хилват пайтида.

Агар бу ўринларда қалбингни топа олмасанг, Аллоҳ таолодан қалбни сўрагин! Чунки сенинг қалбинг йўқ!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай дедилар: «Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил» (Бизга Аллоҳнинг Ўзи кифоя, У Зот нақадар яхши вакил!) деган сўзни илк бор Иброҳим алайҳиссалом оловга ташланганларида айтганлар».
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Одамлар сизга қарши куч тўплашди, улардан қўрқинглар, дейилганда уларнинг иймонлари зиёда бўлди ва: «Бизга Аллоҳнинг Ўзи кифоя, У Зот нақадар яхши вакил!», дейишди» (Оли Имрон сураси, 173-оят).
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ва бошқа муҳаддислар ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан бирига:
«Бошингга оғир иш тушса, «Ҳасбияллоҳу ва неъмал вакийл» дегин», деганлар.
Изоҳ: Баъзилар мўминларнинг олдига келиб, қурайшликлар уларга қарши катта куч тўплаганини айтиб, қўрқитмоқчи бўлишди. Бироқ қўрқиш ўрнига мўминларнинг иймони зиёда бўлди, улар «Бизга Аллоҳнинг Ўзи кифоя, У Зот нақадар яхши вакил», дейишди.
«Ҳасбуналлоҳ» – бизга Аллоҳ кифоя, «ҳасбияллоҳ» – менга Аллоҳ етарли дегани.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаж симпозиумида Ўзбекистон делегацияси фаол иштирок этиб, манфаатли мулоқотлар ўтказди

#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ТАОМ ТАЙЁР БЎЛГАНДА НАМОЗДАН САҚЛАНИШ

Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам:
Таом тайёр бўлганда намоз ўқиманг”, -деганлар.
(Муслим ривояти,560)

Таом тайёр бўлиб сузилганда, ёки унга чақирилганда киши олдин таомни ейиши керак, чунки егиси келиб турган киши таомни қўйиб намозга турса, у фикрини бир жойга тўплаёлмайди ва хушуга эга бўлмайди. Ундай киши ҳатто овқатланишни тезроқ тугатишга ҳам шошмаслиги керак, чунки

Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам:
“*Таом тортилган бўлса ва намоз вақти ҳам кириб келса, шом намозидан олдин овқатланиб олинг, ва уни тезроқ еб тугатишга шошилманг”*, -деганлар.

Бошқа ривоятга кўра:

“*Агар тушлик тортилган бўлса ва намозга иқомат айтилса, аввал тушлик қилинг ва уни тугатишга шошилманг”.*

(Мутавофиқ, Бухорий, Китобул
Азон, “Иҳо хадарат таамати ва уқимас солат” боби, Муслим, 557-559).
Манба:
@imonuz

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐
Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#Ҳикмат

Тавфиқ — Аллоҳ таоло сен унга ҳаракат қилган ёмонликдан сени тўхтатишлигидир.
Тавфиқ— Аллоҳ сен ҳаракат қилмаган яхшиликка сени йўллаб қўйишидир.

Шунинг учун, Аллоҳдан доимо тавфиқ сўраш лозим.


Яқинларингизга улашинг:
@ravza_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қурбон ҳайити намозини ўқиш тартиби.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла

🌐Facebook 🌐Instagram
🌐Telegram 😎YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Дуо

Фарзанд кўрган кишини табриклаш

Фарзанд кўрган кишини табриклаш маҳбуб амалдир. Бунга Ҳусайн розияллоҳу анҳудан қилинган қуйидаги ривоятда бир кишига ўргатилган жумлалар далилдир:

بَارَكَ اللهُ لَكَ فِي الْمَوْهُوبِ لَكَ، وَشَكَرْتَ الوَاهِبَ، وَبَلَغَ أَشُدَّهُ، وَرُزِقت بِرُّهُ

«Барокаллоҳу лака фил мавҳуби лака ва шакартал воҳиба ва балаға ашуддаҳу ва рузиқта бирруҳу»

Маъноси: «Берилган нарсада Аллоҳ сени баракали қилсин. Берувчига шукр қилишингни, фарзандинг вояга етишини ва итоатли бўлишини насиб этсин».

Табрикланган киши ҳам қуйидаги жумлалар ила жавоб қайтармоғи маҳбуб амалдир:

بَارَكَ اللهُ لَكَ وَبَارَكَ عَلَيْكَ وَجَزَاكَ اللهُ خَيْرًا وَرَزَقَكَ اللهُ مِثْلَهُ أَوْ أَجْزَلَ اللهُ ثَوَابَكَ

«Барокаллоҳу лака ва борака ъалайка ва жазокаллоҳу хойрон ва розақакаллоҳу мислаҳу ав ажзалаллоҳу савобака».

Маъноси: «Аллоҳ сенга барака бериб, сени баракали қилиб, яхшиликлар ила мукофотлантириб, унинг мислича ризқлантирсин ёки савобингни тўлалигича қилсин».

@ravza_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Muslim.uz