Ravza.uz | Rasmiy kanal
20.6K subscribers
28.2K photos
4.12K videos
245 files
38.9K links
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyat vakilligining rasmiy telegram sahifasi

www.ravza.uz
Instagram.com/ravza_uz
facebook.com/ravza.uz.sahifasi
twitter.com/ravzauzsahifasi

Murojaat uchun⤵️
👨🏻‍💻 @ravzauz_bot

Guvohnoma №1151
Download Telegram
#Янгиликлар #Учрашув

📝Отинойилар учун навбатдаги ўқув-семинари ташкил қилинди                       

Давлатобод туманида жойлашган вилоят Маданият марказида вилоятда фаолият юритаётган  отинойилар учун навбатдаги ўқув-семинар ўтказилди.
       
🔹Ўқув семинар давомида  Оила муқаддаслигини азалий маънавий қадриятларимизнинг, муқаддас ислом динимизнинг жамиятимиз фуқаролик ҳамда оилаларни маънавий баркамоллигидаги аҳамиятини инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқат эканини тўғри ва тизимли тушунтириш; Ислом динида ширк, бидъат-хурофот тушунчалари; Ислом шариатида фиқҳий атамалар таснифи; Ўзбек халқининг миллий ва диний урф-одат ва маросимлари; Жамият ва оилада аёлларнинг ҳуқуқ ва бурчлари; Эр-хотин, қайнона-келин муносабатлари каби мавзуларда маърузалар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)


2024 ЙИЛ 15 МАЙ (1445ҳ - 07 Зулқаъда) ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   04:54
🌆 Қиём вақти   12:09-12:19

                                Азон       Такбир
Бомдод     03:19 |   | 04:00
Пешин        12:40 |   | 12:50
Аср              17:15 |   | 17:25
Шом           19:27 |   | 19:27
Хуфтон     20:58 |   | 21:08

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-14 ДА -5 ва +5 қилиб олинган.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#Эслатма
#Тарқатинг

Имом-хатиблар ОЧИҚ ЭШИКЛАР кунини ўтказади!!!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоятида фаолият олиб бораётган барча масжидларда хафтанинг ҳар ЧОРШАНБА куни  "Фуқароларни қабул қилиш куни" этиб белгиланди.

Шу муносабат билан Эртага 15-Май, Чоршанба куни  имом-хатибларимиз ўз масжидларида фуқароларни қабул қилади.

Қабул соати: 09:00 дан 12:00 гача

Диний-маърифий ва ижтимоий соҳада саволларингиз бўлса, ўз яшаш ҳудудингиздаги, фаолият юритаётган масжид имом-хатибларига мурожаат қилишингиз мумкин.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#VIDEO #QURON

📝 QUR'ONI KARIM TILOVATIDA AMAL QILINISHI KERAK BOʻLGAN 5 TAVSIYA

🎙
OBIDXON IKRAMOV
Namangan viloyat bosh imom-xatibining birinchi oʻrinbosari


🌐Saytdan koʻrish
📹Youtubedan koʻrish

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
عن أبي هُرَيْرَةَرضى الله عنه ، يَقُولُ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهِ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : كَلِمَتَانِ خَفِيفَتَانِ عَلَى اللِّسَانِ ثَقِيلَتَانِ فِي الْمِيزَانِ حَبِيبَتَانِ إِلَى الرَّحْمَنِ : سُبْحَانَ اللَّهِ ، وبِحَمْدِهِ سُبْحَانَ اللَّهِ الْعَظِيمِ .

Abu Hurayra Roziyallohu Anhu aytadilar:
Rasululloh sollallohu alayhi vasallam aytdilar:

Ikki kalima borki aytishlikga tilga oson keladi, (qiyomat kuni) taroziga shu ikki kalima og'ir bosadi.
Ar Rohman (Mehribon Alloh)ga esa sevimlik kalima ham shu ikkisidir:

سُبْحَانَ اللَّهِ ، وبِحَمْدِهِ سُبْحَانَ اللَّهِ الْعَظِيمِ .

Subhanallohi va bihamdihi Subhanallohil aziym.

Dadam aytar edilar:
سُبْحَانَ اللَّهِ ، وبِحَمْدِهِ سُبْحَانَ اللَّهِ الْعَظِيمِ .

Subhanallohi va bihamdihi Subhanallohil aziym.

Shu zikrni Bomdod namozining azoni va takbiri orasida 100 marotaba aytgan odam, qiyomat kuni nur ichida bo'ladi. Biror inson uningdek ajralib turmaydi, magar undan ko'p bu amalni bajargan bo'lmasa der edilar.

t.me/ravza_uz
#Баркамол_авлод_2024

🏆 Аввал хабар берганимиздек бугун 15-май куни олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари ўртасида “Баркамол авлод-2024” спорт мусобақаси бўлиб ўтади.

Айни дамда Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси мезбонлигида бўлиб ўтадиган "Баркамол авлод - 2024" спорт мусобақасига старт берилди.

📖 Анъанага биноан мусобақа Қуръон тиловати билан бошланди.

🟡 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
✈️ https://t.me/Mirarabuz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ушбу уч нарсага ишончинг комил бўлсин:
– Ҳеч ким сенга Роббингдан кўра меҳрибон бўла олмайди.
– Ҳеч ким сенинг ғам-ташвишларингни Роббингчалик билмайди.
– Роббингдан бошқа ҳеч ким сендан зарарни бартараф қила олмайди.
Шундай экан, Аллоҳдан ёрдам сўраб, Унинг Ўзига талпингин. Шунда ҳамма нарса ўйлаганингдан ҳам афзал бўлади.


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
МУРОЖААТЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛДИ

📝Бугун, 15 май чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоят вакили, вилоят бош имом-хатиби Мусохон домла Аббасиддинов   ҳудудларидан келган фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини ижобий ҳал этиш чораларини кўрдилар.

📍Қабул жараёнида фуқароларнинг масжидлар ҳолати, имом-хатиблар фаолияти, оилавий масалалар, савдо-олди сотди каби масалалар юзасидан мурожаатлари кўриб чиқилди.

📚 Оилавий муносабатларда келганларга муаммолар ечими бўйича маслаҳатлар, шаръий масалалар ечими юзасидан эса тавсиялар берилди.

🌙 Дарҳақиқат, бировнинг дардини енгиллатиш,  ташвишни осон бартараф этилишига ҳисса қўшиш – савоби улуғ амалдир!
Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "... Ким биродарининг ҳожатини раво қилса, Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилади. Ким бир мусулмоннинг ташвишни аритса, Аллоҳ унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади", деганлар (Имом Бухорий ривояти).

🟢 Ана шу набавий таълимотга мувофиқ, мутасаддилар билан бирга турли масалалар билан мурожаат қилган фуқароларнинг ташвишлари аришига кўмаклашилди. Илиқ кутиб олинган фуқаролар мутасаддилардан мамнун бўлиб, мурожаатлари ижобий ечим топганидан мамнун бўлдилар.

🕌 Қабул жараёнлари ҳудудлардаги барча жоме масжидларида ҳам ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM