Олимларнинг оналари фарзандларига қандай тарбия бериб, улғайтиришган?!
Муҳаммад Ротиб Набулсий айтадилар:
Бир куни ёшлик чоғимда онам менга: "Ҳалол сўзини икки лабинг очиқ ҳолда айта оласанми?", деди. Ҳалол калимасини айтишга ҳаракат қилиб, икки лабимни бир-бирига ёпиштирмаган ҳолда айтдим. Онам маъқуллаб, мени ўпиб қўйди. Сўнгра онам: "Ҳаром сўзини ҳам икки лабинг очиқ ҳолда айта оласанми?", деди. Айтишга бир неча маротаба ҳаракат қилдим, лекин айта олмадим. Ҳафа бўлган ҳолда онамга, "Онажон, ҳаром сўзини айтишга кўп ҳаракат қилишимга қарамай, охирида икки лабим бир-бирига тегиб, ёпилиб қоляпти", дедим. Онам кулиб, "Ўғлим, бу - ҳалол билан ҳаром орасидаги фарқдир. Ҳаром - (ҳаёт йўллари) ёпиқ ва бахтсизлик, ҳалол - (ҳаёт йўллари) очиқ ва бахт-саодатдир, хоҳлаганингни ихтиёр қил, дунё ва охират эшиклари сен учун очилишини ёки ёпилишини. Агар хато (гуноҳ) қилсанг, онангни лаблари ёпилиб, юзида маҳзунлик бўлади. Агар яхши амал қилсанг, онангни лаблари табассум ила очилиб, хурсанд бўлади. Агар онангни доим табассум ҳолида кўришни хоҳласанг, ҳалол ва яхши (амалларни) лозим тут!", деди. Катта бўлдим ва онамнинг "ажойиб табассуми" ни йўқотмасликка ҳаракат қилдим. Онам вафот этган вақтда, видолашиш учун олдига кириб, охирги марта пешонасидан ўпдим, онамни икки лаби очиқ, табассум ҳолида кўриб, ўзимга-ўзим "Эй Онажон, то сизга йўлиққунимча ҳалолда бўлишлигимга қилган ваъдам, ваъда", деб айтдим.
Болаларингизга бу "айб", дебла эмас, балки, "бу ҳалол" - Аллоҳ бундан рози бўлади, "бу ҳаром" - Аллоҳ бундан ғазаб қилади, деб таълим беринглар! Токи одамлардан қўрқадиган авлод бўлиб эмас, Аллоҳ кузатиб туради деб, махфийда ҳам, ошкорада ҳам Аллоҳдан қўркадиган авлод булиб улгайсин.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz ✓
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA

Telegram
Ravza.uz | Rasmiy kanal
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyat vakilligining rasmiy telegram sahifasi
• www.ravza.uz
• Instagram.com/ravza_uz
• facebook.com/ravza.uz.sahifasi
• twitter.com/ravzauzsahifasi
Murojaat uchun⤵️
👨🏻💻 @ravzauz_bot
Guvohnoma №1151
• www.ravza.uz
• Instagram.com/ravza_uz
• facebook.com/ravza.uz.sahifasi
• twitter.com/ravzauzsahifasi
Murojaat uchun⤵️
👨🏻💻 @ravzauz_bot
Guvohnoma №1151
#Янгиликлар
✅ Бугун, 8 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим масъул ходимлари Моҳира Зуфарова ва Мунира Абубакирова маҳалла отинойилари билан учрашувлар ўтказиш, муборак ҳаж сафарига отланаётган аёл-қизларга тавсиялар бериш ва аҳоли ўртасида бидъат-хурофотларнинг олдини олиш бўйича қатор тадбирларни ўтказиш мақсадида водий вилоятларидаги хизмат сафарларини бошланган эди.
🔹 Сафар давомида мазкур учрашувларда Диний идора вакиллари билан бирга, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоят бош имом-хатибининг биринчи ўринбосари Обидхон домла Икрамов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассиси Сайёра Ғайбуллаева, Дин ишлари бўйича қўмита Наманган вилоят бошқармаси етакчи мутахассиси Сайёра Исақова ҳам иштирок этди.
🔹 Мазкур мулоқотларда соҳа мутасаддилари отинойилик масъулияти, уларнинг ютуқ ва камчиликлари билан бирга фаолиятни янада ривожлантириш бўйича тавсия ва таклифларини бериш баробарида ҳожиларнинг кийиниш одоблари, ҳажнинг фарз, суннат ва вожиб амалларини бажариш, зиёрат одобларига эътиборли бўлиш ва сафардан қайтгандан сўнг маҳалладаги аёл-қизларга ўзининг ҳаётий тажрибаси асосида фойдали маслаҳатлар бериши ва турли маросимларда дабдаба ва исрофдан сақланиш бўйича маърузалар қилиш режа қилинган.
👇👇
🌐 www.Ravza.uz | 📝 Telegram
💻 Instagram | 📝 Facebook | 🎞 Youtube
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#asmaul_husna
🌙 АР-РОҲМАН, АР-РОҲИЙМ ИСМИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ажойиб дуо.
Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
Ҳазрат Ҳожи Имдодуллоҳ Маккий раҳматуллоҳи алайҳ бир куни илмий мажлисларида шундай деяётган эдилар: Инсонга ҳаётда ғам, мусибат ва машаққатлар етади. Агар инсон ўйлаб кўрса, бу машаққат ва қийинчиликлар ҳам ҳақиқатан Аллоҳ таъолонинг неъматларидир. Беморлик ҳам бир неъматдир. Фақирлик ва мухтожлик ҳам бир неъматдир. Агар инсон ҳақиқатни кўра оладиган бўлса, бу барча нарсалар ҳам Аллоҳ таъолонинг неъматлари эканини кўради.
Энди, бу нарсалар қандай қилиб неъмат бўлади? деган савол пайдо бўлади. Бунинг жавоби ҳадиси шарифда келади, Аллоҳ таъоло охиратда машаққат ва мусибатларга сабр қилганларга беҳисоб ажр савоб беради, ўшанда дунёда кўп машаққат ва мусибатларга учрамган одамлар буни кўриб, кошки, дунёда бизга ҳам мусибат ва машаққатлар етганда эди, биз ҳам сабр қилар эдик ва сабримизга мана шундай ажр савоблар олар эдик, бугун сабр қилувчилар билан бирга бўлар эдик деб орзу қиладилар.
Ҳақиқатда, бу машаққат ва қийинчиликлар неъматдир. Магар биз ожиз бўлганлигимиз сабабли, буларнинг неъмат эканини тасаввур қила олмаймиз.
Ҳазрат Ҳожи Имдодуллоҳ Маккий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деб турганларида, мажлисга бир шахс кириб келди. У ногирон эди ва турли хил беморликларга мубтало бўлган эди. У келиб, Ҳазрат Ҳожи Имдодуллоҳ Маккий раҳматуллоҳи алайҳга: Ҳазрат! Менинг ҳаққимга дуо қилинг, Аллоҳ таъоло менга бу машаққатлардан нажот берсин деди. Ҳазрат Ашраф Али Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ айтадиларки, биз ўша мажлисда ҳозир эдик. Биз ҳайрон бўлдикки, Ҳазрат Ҳожи Имдодуллоҳ Маккий жаноблари бутун мусибатлар ва қийинчиликлар неъмат бўлади деб турган эдилар. Энди бу шахс ўзидан машаққат ва қийинчиликларни кетишига дуо қилдиряпти. Агар Ҳазрат Ҳожи жаноблари бу шахс учун машаққатларни кетишини сўраб дуо қилсалар, у ҳолда, неъматни кетишини дуо қилган бўлиб қоладилар?
Ҳазрат Ҳожи Имдодуллоҳ Маккий раҳматуллоҳи алайҳ шу пайт қўлларини дуога кўтардилар ва шундай дуо қилдилар: "Эй, Аллоҳим! Ҳақиқатда, бу барча мусибатлар ва машаққатлар неъматдир. Лекин, Эй, Аллоҳим! Биз ожизмиз. Сен бизнинг ожизлигимизга назар солиб, бу машаққат неъматини, саломатлик неъматига алмаштириб бер!
(“Ислаҳий хутбаат” китобидан. Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ. Абдулқаййум Комил таржимаси)