Ravza.uz | Rasmiy kanal
22.1K subscribers
27.8K photos
4.06K videos
245 files
38.6K links
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyat vakilligining rasmiy telegram sahifasi

www.ravza.uz
Instagram.com/ravza_uz
facebook.com/ravza.uz.sahifasi
twitter.com/ravzauzsahifasi

Murojaat uchun⤵️
👨🏻‍💻 @ravzauz_bot

Guvohnoma №1151
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ramazon_2024

⚡️🕌Namangan masjidlariga sayohat
"ZAYD IBN XORISA" jome masjidi
(Ramazon shukuhi)


Oʻzbekiston musulmonlari idorasi
Namangan viloyati vakilligi
Matbuot xizmati


Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube‌‌
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Muslim.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️ҚАДР КЕЧАСИНИ ФАҚАТ НАМОЗ БИЛАН ИЗЛАМАНГ!

Замонамизнинг машҳур уламоларидан бири шайх Аҳмад Исо Маъсаровий шундай дейдилар: «Қадр кечасини фақат намоз билан изламанг. Уни ота-она хизмати, розилиги, ака-ука, опа-сингилларни йўқлаш, ҳолидан хабар олиш, очларни тўйдириш, яланғочларни кийинтириш, муаммоси борларнинг муаммосини ечиш, золимдан мазлумнинг ҳаққини олиб бериш, етимга ғамхурлик кўрсатиш, касалдан хабар олиб, кўнглини кўтаришдан, қўйингки, Роббингизни рози қиладиган ҳар бир амалдан изланг».

«Рамазон соғинчи» китобидан

@ravza_uz
📖 Хатми Қуръонда қилинган дуо қабул

🤲 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қуръон хатм қилинганда ижобат бўладиган дуо бор”.

🤲 Аллоҳим! Бизни энг гўзал Калом – Қуръони Карим тиловатига мушарраф қилганинг, уни хатм қилишга муваффақ этганинг учун Ўзингга ҳамду саноларимиз бўлсин!

🤲 Аллоҳим! Сарвари олам, Саййидул мурсалийн, Ўзингнинг Ҳабибинг, Расулинг Муҳаммад Мустафога, у зотнинг аҳли байтлари, саҳобалари, тобеъинлар ва уларга эргашган мусулмонларга салавоту салом юбор, раҳматинг ва баракотингни зиёда қил!

🤲 Аллоҳим! Бизни энг маҳбуб Расулинг умматидан қилганингга шукр.

🤲 Аллоҳим! Бизни Рамазонга етказиб, ибодатингга лойиқ кўрганинг учун Ўзингга ҳамду санолар айтамиз! Ўзингнинг Каломингни тиловат ва хатм қилишни бизга муваффақ қилганингга шукрлар келтирамиз!

🤲Аллоҳим! Бизга Сен берган ва бераётган барча неъматларнинг саноғи, фазлу марҳаматинг адоғи йўқ! Барчаси учун Ўзингга ҳамду саноларимиз бўлсин!

🤲Аллоҳим! Сендан ўзга илоҳ йўқ! Сен барча айбу нуқсондан покдирсан!

🤲Аллоҳим! Бизнинг гуноҳларимизни мағфират этгин! Ўзинг мағфират қилмасанг, раҳм қилмасанг, зиён кўрганларлардан бўлажакмиз!

🤲Аллоҳим! Буйруқларингни тўлиқ адо эта олмадик, қайтариқларингдан қайта олмадик, аммо бўйин товлаб эмас, ожизлигимиздан. Ўзинг ожизларга меҳрибонсан, биздан меҳрингни дариғ тутма!

🤲Аллоҳим! Раҳмати билан айбу гуноҳларимизни яширувчи Зот, уларни мағфиратинг ва фазлинг ила кечириб юбор!

🤲 Гуноҳларимизнинг каттаю кичиги, махфию ошкораси, билганларимиз, билмайдиганларимизни кечир!

🤲Аллоҳим! Сен афвни қилишни яхши кўрасан, бизни афв эт!

🤲Аллоҳим! Сўраганни яхши кўрувчи Зотсан, Сендан сўрамагандан ғазабланасан, ибодат ва дуоларимизни ижобат айла!

🤲Аллоҳим! Ўзинг “Дуо қилинглар, ижобат қиламан”, деб марҳамат қилгансан. Амрингга биноан дуо қилмоқдамиз, ваъдангга биноан ижобат айла! Сен бандаларингнинг қўлларини қуруқ қайтармагайсан!

🤲Аллоҳим! Бизга розилигингни, жаннатингни ҳамда уларга олиб борадиган сўз ва амалларни насиб қил! Ғазабингдан, дўзахингдан ҳамда уларга олиб борадиган сўз ва амаллардан паноҳ бер!

🤲Аллоҳим! Сендан фойдали илм, мақбул солиҳ амал, гўзал ахлоқ, ҳалол ризқ, баракали умр, солиҳ зурриёт сўраймиз!

🤲Ё Аллоҳ! Бизга кенг феъл, кетмас давлат, зикрли тил, шукрли дил ато эт!

🤲Аллоҳим! Ҳар бир ишда Сенга муҳтожмиз,! Ўзингдан ўзгага муҳтож қилма!

🤲 Аллоҳим! Қуръони каримни бизга дунёда ҳамнафас, қабрда ҳамдам, қиёматда шафоатчи, жаннатда ҳамроҳ, дўзахдан парда ва барча эзгуликларга етакловчи сарбон қил!

🤲 Аллоҳим! Қуръон туфайли бизга раҳм қилгин ва уни бизга йўлбошчи, нур, ҳидоят, раҳмат ва шифо этгин!

🤲 Аллоҳим! Қуръон билан қалбларимизни мунаввар қил, Қуръон билан хулқларимизни зийнатла.

🤲 Аллоҳим! Ушбу юртни ва бутун Ер юзини тинч-омон, осуда эт!u

🤲 Аллоҳим! Рамазондан бизга тақво малакаси, Ўзингга қурбат ҳосил қилишни насиб эт! Рамазондан кейин ҳам Рамазондагидек, балки янада зиёда даражада ибодат ва тоатда, ҳидоятда бардавом бўлишни насиб айла!

🤲 Ё Аллоҳ! Бизни Қадр кечасини топган, унинг фазилатларидан баҳраманд бўлганлардан қил!

🤲 Роббимиз! Бизга дунёда ҳам яхшилик бер, охиратда ҳам яхшилик бер ва бизларни дўзах азобидан сақла!

🤲 Аллоҳим! Расулимиз Муҳаммад Мустафога, аҳли оилалари ва саҳобаларига салавот саломларимизни юбор! Бутун оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)


2024 ЙИЛ 06 АПРЕЛ (1445ҳ - 27 Рамазон) ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   05:47
🌆 Қиём вақти   12:15-12:25

                                Азон       Такбир
Бомдод     04:26 |   | 05:06
Пешин        12:40 |   | 12:50
Аср              16:50 |   | 17:00
Шом           18:46 |   | 18:46
Хуфтон     20:00 |  | 20:15

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-20 ДА -5 ва +5 қилиб олинган.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••8
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
САҲАРЛИК ВАҚТИ:

🗓 06-Апрел, Шанба
🌙 Рамазон ойининг 27-куни
Саҳарлик (оғиз ёпиш) 04:26


🌎 Наманган вақти билан!

РЎЗА ТУТИШ (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ:

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرَ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ

НАВАЙТУ АН АСУМА СОВМА ШАҲРИ РАМАЗОНА МИНАЛ ФАЖРИ ИЛАЛ МАҒРИБИ, ХОЛИСАН ЛИЛЛАҲИ ТАЪАЛА. АЛЛОҲУ АКБАР.


Маъноси:  Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ Буюкдир.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Қадр кечасида қандай амалларни бажариш керак?

1. Қуръони карим тиловати билан машғул бўлиш.

2. Нафл намозларни адо этиш.
Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда айтади: “...Бандам Менга нафл ибодатлар билан яқинлашиб келаверади, ҳатто Мен уни яхши кўраман...” (Имом Бухорий, Имом Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривояти).

3. Аллоҳни кўп зикр қилиш.
“Субҳааналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазийм”.

4. Ота-она, аҳли-оила, яқинлар ва жамики мусулмон умматининг ҳаққига дуо қилиш.
"Роббанағфир лий ва ли ваалидаййа ва лилмуминийна йавма йақуумул ҳисааб".
Маъноси: “Роббимиз! Ҳисоб-китоб қилинадиган (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва (барча) мўминларни мағфират қилгин!” (Иброҳим сураси, 41-оят).

5. Ушбу дуони кўп қилиш.
"Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний".
Маъноси: "Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв қилишни яхши кўрасан, мени афв қил (кечир)гин".
Олимлардан бири айтади: "Вақт оз, аммо Аллоҳдан сўрайдиган сўровларинг кўп бўлса Аллоҳдан авф қилишини сўра. Агар Аллоҳ сени авф қилса, барча ҳожат ва истакларинг сўрамасанг ҳам олдинга келади".

6. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.
"Аллоҳумма солли ва саллим ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад".

7. Имконият даражасида мискин-фақирларга садақа бериш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Садақа Аллоҳнинг ғазабини ўчиради", деганлар (Имом Термизий ривояти).

8. Истиғфор айтиш.
“Астағфируллоҳал аъзийм аллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал Ҳаййул Қоййум ва атуубу илайҳи”.

9. Аллоҳдан ибодатларни қабул қилишини сўраш.
"Роббана тақоббал минна иннака антас самийъул аълийм ва туб аълайна йаа Мавлаанаа иннака антат тавваабур роҳийм".

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy#Ramazon_2024