Ravza.uz | Rasmiy kanal
20.5K subscribers
28.2K photos
4.13K videos
245 files
38.9K links
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyat vakilligining rasmiy telegram sahifasi

www.ravza.uz
Instagram.com/ravza_uz
facebook.com/ravza.uz.sahifasi
twitter.com/ravzauzsahifasi

Murojaat uchun⤵️
👨🏻‍💻 @ravzauz_bot

Guvohnoma №1151
Download Telegram
🕋 Юртдошларимиз катта тантана билан кутиб олинди

🔹Аввал хабар берганимиздек, Тошкент-Жидда йўналиши бўйлаб парвоз қилган зиёратчиларимиз Жидда аэропортида ишчи гуруҳ томонидан муносиб кутиб олиниб, махсус автобусларда Мадина шаҳрида жойлашган меҳмонхоналарга етказилди.

🔹Ишчи гуруҳ ва ҳамкор ширкат томонидан юртдошларимиз катта тантана билан кутиб олинди. Уларга сархил ширинликлар, зам зам суви ва лаззатли шарбатлар тортиқ қилинди.

🔹Зиёратчиларимизнинг барчалари соғ-саломат ва ўз ибодатларини меҳмонхонага яқин бўлган Масжиди Набавий ва Масжидул Ҳарамда хотиржам адо этмоқдалар.
Дуоларида юртга тинчлик, халқимизга фаровонлик сўрашмоқда.

@hajumrauz
Илғор теримчилар рағбатлантирилди
Наманган вилояти пахтазорларида терим авж паллада. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоят вакиллиги Раҳбарияти теримда фаол қатнашаётган аъзоларни рағбатлантириб, янги марралар сари ундамоқда.
Вилоят бош имом-хатиби Абдулҳай домла Турсунов ва нуроний-фахрийлар билан биргаликда Уйчи туманидаги “ЗЁЗО Хуршидбек Турғунов" фермер хўжалигида бўлиб, 20 нафар илғор теримчига вилоят вакиллигининг эсдалик совғаларини тақдим қилдилар.
Бундай эътибордан руҳланган фермер хўжалиги аъзолари терим суръатини янада оширишларини билдирдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#Ҳадис

🔻«ЖАННАТ БОҒЛАРИ ЁНИДАН ЎТСАНГИЗ САЙЛ ҚИЛИНГ»🔻

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- «Жаннат боғлари ёнидан ўтсангиз сайл қилинг», дедилар. Мен:
- «Жаннат боғлари нимадир?» дедим.
- «Масжидлар», дедилар».
- «Сайл нимадир?» дедим.
- «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу ва Аллоҳу акбар», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Демак, масжидлар жаннатнинг боғлари ҳисобланар экан. Уларнинг ёнидан ўтганда сайл қилиб, меваларидан еб қолиш керак.
▫️ Бундай фойдали сайлни қилиш қийин эмас — банда «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллАллоҳу ва Аллоҳу акбар» деб қўйса, бас.
▫️ Жаннат боғларида сайл қилишни истаган одам ушбу улуғ ибораларни ёд олиб, доимо айтиб юришга одатланиши керак.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
أذان بصوت الشيخ عبدالباسط
الأذان بعدة أصوات ندية
#Аср_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Аср азони
💾┠ 544.8 КB
┠ 04 : 07


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
ТАЪЗИЯ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги замонамизнинг улуғ мужтаҳид олими, фазилатли шайх Юсуф Қарозовий ҳазратларининг вафотлари муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, сафдошлари ва шогирдларига чуқур ва самимий таъзия изҳор этади.

🤲 Аллоҳ таоло марҳум олимнинг барча хайрли ишларини, илм йўлидаги хизматларини, солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, охиратларини обод қилсин.

Марҳумнинг аҳли байтига Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик ила қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз, барча яқинларига гўзал сабр тилаб қоламиз.

«Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!»

🔗 Улашинг:
@ravza_uz
🔻«АҲЛИМИЗНИ ҚАНДАЙ САҚЛАЙМИЗ?»🔻

#Оят
«Эй иймон келтирганлар, ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлар ва тошлардан бўлган ўтдан қўрқитинг. Унинг тепасида қўпол, дарғазаб фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмайдилар ва нима буюрилса, шуни бажарадилар»
(Таҳрим сураси, б-оят).
🔸 🔸 🔸
Аҳли аёлини, фарзандларини диндор қилиб тарбиялаш оила бошлиғининг Аллоҳнинг олдидаги бурчи эканлигига юқоридаги ояти карима ёрқин далилдир. Одамлар орасида ўзингни бил, ўзгани қўй, деган номаъқул гап юради. Лекин шариат бўйича эр хотин учун, ота болалар учун масъулдир. Қиёматда Аллоҳнинг ҳузурида жавоб беради.
Ҳазрати Умар юқорида зикр қилинган ояти карима нозил бўлгандан сўнг:
🔸 🔸 🔸
#Ҳадис
«Эй Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)! Ўз нафсимизни-ку сақлаймиз, аҳлимизни қандай сақлаймиз?», деб сўраган эканлар.
Шунда Пайғамбар алайҳиссалом:
«Аллоҳ сизларни нимадан қайтарган бўлса, уларни ҳам қайтарасизлар. Аллоҳ сизларни нимага буюрса, уларни ҳам буюрасизлар»,
деб жавоб берган эканлар.
🔸 🔸 🔸
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу:
«Ўзингизга ва аҳлингизга яхшиликни таълим беринглар ва уларни одобли қилинглар», деб айтганлар.
🔸 🔸 🔸
Ҳадиси шарифда
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй аҳлим, намоз ўқинг, закот беринг, мискинларга, етимларга, қўшниларга яхшилик қилинг. Шояд Аллоҳ сизларни жаннатда бирга қилса, деган одамга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин», деганлар.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Равза газетаси 34-сон.pdf
1 MB
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
أذان القاهرة - محمود خليل الحصري
الأذان بعدة أصوات ندية
#Шом_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Шом азони
💾┠ 311.1 КБ
┠ 02 : 07


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Audio
#Ҳуфтон_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Ҳуфтон азони
💾┠ 7.2 МB
┠ 03 : 08


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
🔹27 сентябрь соат 09:30 да Тошкент халқаро аэропортидан HY 337-сонли рейс билан Тошкент-Жидда йўналишида Хоразм, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари зиёратчилари жўнаб кетадилар.

🔹Ушбу рейсда учаётган зиёратчилар 27 сентябрь соат 06.00 да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига етиб келишлари сўралади.

🔹Мазкур рейс 7 октябрь куни соат 21:00 да (HY 338) Тошкентга қайтиб келади.

🤲 Аллоҳ таоло умрага отланганларнинг сафарларини муборак қилсин, Байтуллоҳни тавоф қилишни барчамизга насиб этсин!

@hajumrauz
🔻«АЖАЛ»🔻

🔸 Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким билмайдиган нарсалардан. Аллоҳ Ўзининг шомил илми ила барча жонзотларнинг, жумладан, ҳар бир инсоннинг ажалини аниқ билади.

🔸 Аллоҳдан бошқа ҳеч ким, ҳатто муқарраб фаришталар ҳам бирор жонзотнинг ажалини билмайди.

🔸 Дунёнинг ҳаммаси тўпланиб, бир дона кичкина қумурсқанинг ажалини билишга ҳаракат қилсалар ҳам, уддалай олмайдилар.

🔸 Дунёдаги барча жонзотларни, жумладан, инсонларни яратган зот - Аллоҳ.

🔸 Уларга жон ато этган зот - Аллоҳ.

🔸 Уларни ўлдирган зот - Аллоҳ.

🔸 Бинобарин, ҳар бир жонзотнинг, жумладан, ҳар бир инсоннинг ажалини фақат Аллоҳнинг Ўзи билиши ажабланарли эмас.

🔸 Ўша Ўзи билган нарсани фариштлардан бирига айтиб, ёздириб қўйиши қийин эмас.

🔸 Агар Аллоҳ ҳар бир жонзотнинг ажалини тўлиқ ва аниқ билмаса, Аллоҳлиги қолармиди?!

🔸 Аллоҳнинг бу илмида ҳам мажбурлаш йўқ.

«Сунний ақийдалар» китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022 ЙИЛ 27 СЕНТЯБР (1444ҳ - 01 Рабиъул аввал ) СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

ТОНГ - 04:47
ҚУЁШ - 06:05
ҚИЁМ - 12:04-12-14
АСР - 16:15
ШОМ - 18:04
ХУФТОН - 19:20

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-09 ДА -5 ва +5 қилиб олинган
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий мурожаатидан:

Ким динни қийинлаштирса, уни мағлуб қилади – набавий ҳикмат (3-қисм)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари аҳли илмларга мурожаат йўлладилар

ТЎЛИҚ ВИДЕO 👉https://youtu.be/Dq4r2jfx0L4

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
МАВЛИДИ ШАРИФ МУБОРАК БЎЛСИН!
#табрик #эълон

Ҳижрий 1444 йил Рабиъул аввал ойининг биринчи куни милодий йил ҳисоб бўйича 2022 йил 27 сентябр кунига тўғри келмоқда.

Бутун дунё мусулмонлари ушбу ойни катта хурсандчилик билан кутиб оладилар. Зеро Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Рабиул аввал ойининг 12 куни Маккаи Мукаррамада Қурайш қабиласида таваллуд топганлар. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбарнинг охиргиси ва энг афзалидирлар. Ҳавзи кавсар соҳиби, умматлари жаннат аҳлининг учдан бир қисмини ташкил қиладиган Зотдирлар. У Зот инсониятнинг саййидидирлар.

Аллоҳ таолонинг ҳабиби, Сарвари коинот, Буюк муаллим, Юксак хулқлар ва камтарлик тимсоли, Аллоҳ таолонинг Ўзи “Буюк хулқ узрадирсиз!” деб мақтаган Зот ва оламларга раҳмат қилиб юборилган суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд ойлари барчамизга муборак бўлсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Бомдод_азони

📖┠ Бомдод азони
💾┠ 4.2 МB
┠ 04 :
34

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ!
🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ТАВАЛЛУД ТОПГАН ОЙ КИРИБ КЕЛДИ.

Рабиул аввал, ҳижрий йил ҳисобида, учинчи ой номидир. Бу ойга мусулмонлар ўзгача эътибор билан қарайдилар. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айнан шу ойда туғилганлар...
    Омина онамиз Саййидул мурсалинга ҳомиладор бўлган эди. Унинг ҳомиласи оддий эмас, хайрли-баракали ҳомила эди. Ҳали дунёга келмаган гўдак ҳурматидан Аллоҳ таоло Маккага бостириб кирган Абраҳа бошчилигидаги катта бир қўшинни ҳалок этди.
    Омина туш кўрар эди. Тушида ғоибдан келган овоз унга: “Сен бу умматнинг улуғига ҳомиладор бўлдинг”, деб айтарди. Каъбани бузиш ниятида келган фил эгалари маҳв этилганидан эллик кун ўтиб Оминани тўлғоқ тутди. Оминанинг фарзанди одатдагидек ўзгача ҳолатда дунёга келди: Расули акрам, Саййидул башар соллаллоҳу алайҳи ва саллам рабиул аввал ойининг ўн иккинчисида, душанба куни (милодий 571 йил, 20 апрелда) нур бўлиб дунёга келдилар. Бу нур жоҳилият зулматини парчаловчи, ширк ва бидъат-хурофотларга барҳам берувчи ҳидоят нури эди. Аллоҳ таоло айтади: “(Эй Муҳаммад,) Биз Сизни оламларга раҳмат қилиб юборганмиз” (Анбиё сураси, 107-оят).
    Расулуллоҳ бутун оламларга раҳматдирлар. Мўминлар у зот олиб келган ҳидоят сабабли икки дунё саодатига эришадилар. Кофир ва мушриклар қилган иши туфайли дунёга оммавий бало-офат келмаслиги учун ҳам раҳматдирлар.
    Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, бир куни: “Ё Расулуллоҳ, мушрикларни дуоибад қилинг!” деб сўралди. Шунда у зот: “Мен лаънат айтувчи эмас, раҳмат этиб юборилганман”, дедилар” (Муслим ривояти).
     Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен оламларга раҳмат, тақводорларга ҳидоят этиб юборилганман”, деб марҳамат қилганлар (Абу Нуайм “Далоил”да ривоят қилган).
     Рабиул аввал ойида мусулмон диёрларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сийратларини ўрганишга эътибор кучаяди, у зотнинг муборак ҳаётлари омма халққа янада кенгроқ таништирилади. Зеро, Аллоҳ таоло шундай деган: “(Эй мўминлар,) албатта сизлар учун – Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган, Аллоҳни кўп ёд этган кишилар учун – Аллоҳнинг Пайғамбарида (у зотнинг имон-эътиқоди ва хулқ-атворида) гўзал намуна бордир” (Аҳзоб сураси, 21-оят).
     Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг айтган ҳар бир гаплари, ишлари, ҳолатлари, ҳатто сукутларида ҳам биз мўмин-мусулмонлар учун ибрат бор. Ким у зотга эргашса, энг яхши умматнинг сара инсонлари қаторидан жой олади.
    Рабиул аввал ойида, шунингдек, севикли Пайғамбаримиз ҳақларига салавот ва саломлар йўлланади. Ул муҳтарам зот: “Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади”, деб марҳамат қилганлар (Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган).
     
Саналган бу амаллар қиёмат куни Ҳабибимиз шафоатларига эришишимиз учун восита бўлишидан умид қиламиз. Аллоҳ таоло бу ойни барчамизга муборак айласин, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётларини ўрганиб, суннатларига астойдил амал қилиб, Ўзининг розилигини топишимизни насиб этсин!

t.me/ravza_uz
🔗 МАВЛИДИ ШАРИФ МУБОРАК БЎЛСИН!

Аллоҳ таоло юртимизни тинчлигини бардавом айлаб, Пайғамбаримиз алайҳиссаломга бўлган муҳаббатларимизни зиёда қилсин! Қиёматда Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг муборак шафоатларига эришиш ҳамда жаннатда Расулига қўшни бўлиш бахтини насиб этсин! Омин!

Аллоҳумма, солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа оли Муҳаммад!📿

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA