Ravza.uz | Rasmiy kanal
20.5K subscribers
28.2K photos
4.13K videos
245 files
38.9K links
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyat vakilligining rasmiy telegram sahifasi

www.ravza.uz
Instagram.com/ravza_uz
facebook.com/ravza.uz.sahifasi
twitter.com/ravzauzsahifasi

Murojaat uchun⤵️
👨🏻‍💻 @ravzauz_bot

Guvohnoma №1151
Download Telegram
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022 ЙИЛ 25 СЕНТЯБР (1444ҳ - 29 Сафар ) ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

ТОНГ - 04:44
ҚУЁШ - 06:03
ҚИЁМ - 12:05-12-15
АСР - 16:18
ШОМ - 18:07
ХУФТОН - 19:24

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-10 ДА -5 ва +5 қилиб олинган
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МУФТИЙНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ АҲЛИ ИЛМЛАРГА МУРОЖААТИ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Audio
#Бомдод_азони

📖┠ Бомдод азони
💾┠ 4.2 МB
┠ 04 :
34

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА
РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА
БАРОКАТУҲУ

Кундалик ишларга киришишни эрта тонгдан бошлашнинг фазилати ҳақида қатор ҳадислар ворид бўлган.

Масалан:
عن صخر الغامدي رضي الله عنه قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم اللهم بارك لأمتي في بكورها. رواه الترمذي.

Сахр Foмидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй, Аллоҳим! Умматимнинг тонгига барака бер”, дедилар”.
(Имом Термизий ривояти).

Аллоҳим барчамизга ушбу Якшанба кунини файзли, баракали ва хайрли қилсин. Кунингиз хар кунгидан хам мазмунли,манфатли ўтсин! Бугун бошлаган ишингиз гўзал ва манфатли бўлсин!

ХАЙРЛИ ТОНГ АЗИЗЛАР!


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
🔆«ҲАР КУНИ МИНГ САВОБ КАСБ ҚИЛИШ»🔆

#Ҳадис 🔻

Мусъаб ибн Саъд розияллоҳу анҳудан, у киши отасидан бундай ривоят қиладилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Бас, у зот:
- «Сизлардан бирингиз ҳар куни минг савоб касб қилишдан ожиз бўлурми?» дедилар.
Шунда у зотнинг ҳам мажлисларидан бир киши:
- «Қандоқ қилиб биримиз минг ҳасана касб қилади?» деб сўради.
- «Юзта тасбеҳ айтади. Бас, унга мингта савоб ёзилади ва ундан мингта хато ўчирилади», дедилар».


ШАРҲ: Демак, бир марта «субҳаналлоҳи» деган бандага ўнта савоб ёзилар ва ундан ўнта хато ўчирилар экан. Бундан Исломда савоб касб қилиш жуда ҳам осонлиги келиб чиқади. Ўша савобни касб қилишни ихтиёр қилганлар қани?!

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
🔻«ХУНУК ИСМНИ ГЎЗАЛ ИСМГА ЎЗГАРТИРИШ»🔻

#Ҳадис

Саъид ибн Мусаййиб розияллоҳу анҳудан, отасидан, бобосидан ривоят қилинади:

«У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борганида:
«Исминг нима?» дедилар.
«Ҳазн», деди.
«Сен Саҳлсан», дедилар.
«Отам менга қўйган исмни ўзгартирмайман», деди.
Ибн Мусаййиб:
«Шундан кейин бизда маҳзунлик доимий бўлиб қолди», деди.


(Бухорий, Аҳмад ва Абу Довуд ривоят қилишган.)

Шарҳ: Ҳазн — қийинчилик. Саҳл — осонлик. Саъид ибн Мусаййиб розияллоҳу анҳунинг боболари Ҳазн ибн Абу Ваҳб Қарашийнинг бир оғиз хатолари ила бутун бошли бир уруғ қийинчиликка қолган экан. Шунинг учун хунук исмларни гўзал исмларга ўзгартишдан зинҳор бош тортмаслик керак.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#Биласизми?

«ДЎЗАХГА КИРМАЙ ҚОЛИШ АМАЛ ТУФАЙЛИ»

⚪️ Баъзи мўмин бандалардан дўзахга мубтало қиладиган амаллар содир бўлсаю, у кейин бошқа керакли амалларни қилса дўзахга кирмай қолиши мумкин. Маълум гуноҳларни қилган одамнинг дўзахга кирмай қолишига сабаб бўладиган амалларни уламоларимиз учга бўлганлар.


🔻1. ТАВБА🔻

فَخَلَفَ مِن بَعْدِهِمْ خَلْفٌ أَضَاعُوا الصَّلَاةَ وَاتَّبَعُوا الشَّهَوَاتِ فَسَوْفَ يَلْقَوْنَ غَيّاً(59)
إِلَّا مَن تَابَ وَآمَنَ وَعَمِلَ صَالِحاً فَأُوْلَئِكَ يَدْخُلُونَ الْجَنَّةَ وَلَا يُظْلَمُونَ شَيْئاً(60)
«Бас, уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар намозни зое қилиб, шаҳватларига эргашдилар. Бас, тезда ёмонликка йўлиқурлар. Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб, амали солиҳ қилса, бас, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва ҳеч зулм қилинмаслар».

(Марям сураси, 59-60-оятлар).


🔻2. ЯХШИ АМАЛЛАР🔻

⚪️ Маълум гуноҳларни қилган мўмин одамнинг дўзахга кирмай қолишига сабаб бўладиган амаллар тоифасига ҳасанот - яхши амаллар ҳам киради.

الْحَسَنَاتِ يُذْهِبْنَ السَّـيِّئَاتِ
«Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади».

(Ҳуд сураси, 114-оят).

⚪️ Мўмин киши томонидан қилинган ҳар бир яхши иш ёмонликларни кетказади ва ўз эгасининг дўзахга киришдан сақланишга сабаб бўлиши мумкин.


🔻3. МУСИБАТЛАР🔻

⚪️ Маълум гуноҳларни қилган мўмин одамнинг дўзахга кирмай қолишига унга бу дунёда етган мусибатлар ҳам сабаб бўлади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусулмонга қай бир мусибат: ҳорғинликми, беморликми, ташвишми, маҳзунликми, озорми, ғам-ғуссами, ҳаттоки, тикан киришими, етадиган бўлса, албатта, Аллоҳ улар ила унинг хатоларини каффорат қилур», дедилар».

Икки шайх ривоят қилганлар.

«Сунний ақийдалар» китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Audio
#Пешин_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Пешин азони
💾┠ 1.2 МB
┠ 03 :
01

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#Биласизми

🔻«МУРИД нима дегани?»🔻

«Мурид» сўзи арабча бўлиб, «ирода қилувчи» деган маънони англатади. Аҳли тасаввуф бу истилоҳни Қуръони Каримнинг Каҳф сурасидаги:

وَاصْبِرْ نَفْسَكَ مَعَ الَّذِينَ يَدْعُونَ رَبَّهُم بِالْغَدَاةِ وَالْعَشِيِّ يُرِيدُونَ وَجْهَهُ وَلَا تَعْدُ عَيْنَاكَ عَنْهُمْ تُرِيدُ زِينَةَ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَلَا تُطِعْ مَنْ أَغْفَلْنَا قَلْبَهُ عَن ذِكْرِنَا وَاتَّبَعَ هَوَاهُ وَكَانَ أَمْرُهُ فُرُطاً

«Ўзинингни эртаю кеч Роббларига, Унинг юзини ирода қилиб, дуо қилувчилар билан бирга тут. Дунё ҳаётининг зийнатини хоҳлаб, улардан икки кўзингни бурма. Қалбини Ўз зикримиздан ғофил қилиб қўйганларимизга ва ҳавойи нафсига эргашиб, иши издан чиққанларга итоат қилма»

(Каҳф сураси, 28-оят.) ояти каримасидан олинган, дейдилар.

🔸Демак, ирода қилиш, яъни муридлик Аллоҳ таолони ирода қилишдан иборат бўлади. Бинобарин, мурид Аллоҳ таолонинг муриди бўлади. Муридларнинг асосий аломати «эртаю кеч Роббларига, Унинг юзини ирода қилиб дуо қилишдир» билан содир бўлади.
🔸Ушбу далил ва маънодан келиб чиқадиган бўлсак, «шайхнинг муриди» деган истилоҳ мутлақо нотўғри бўлади. Баъзи бир «шайх» ларнинг «ўз муридим бор» дейиши ва муридларни худди ўзининг қулидек кўриши ҳам мутлақо нодуруст бўлади. Мурид Аллоҳ таолонинг розилигини қилади ва ўша иродасига эришиш йўлида шайхга шогирд тушади. Шогирдлигини тасдиқлаш ва аҳду паймон ила мустаҳкамлаш учун ўз устозига байъат қилади.

«Тасаввуф ҳақида тасаввур» китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
🔻«АЛЛОҲ РАШК ҚИЛАДИ»🔻

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, Аллоҳ рашк қилади. Мўмин ҳам рашк қилади. Аллоҳнинг рашки мўминнинг Аллоҳ ҳаром қилган нарсани қилишидан келади», дедилар».

Термизий ва Бухорий ривоят қилишган.

🔸 «Рашк» аслида шерикчилик мумкин бўлмаган нарсага шерикчилик қилиш оқибатида ҳақ эгасининг ғазаби қўзишини англатади. Одатда эса эр-хотиннинг бир-бирини бошқалардан қизғанишга «рашк» деб ўрганилган.

🔸 Ушбу ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рашк Аллоҳ таолога ҳам мос нарса эканини айтиш билан бирга, мўмин кишида рашк бўлиши зарурлигини таъкидламоқдалар. Аллоҳнинг рашки Ўзи қилмасликни амр этган ҳаром ишлар мўмин киши томонидан қилиниши туфайли келиши ҳам баён қилинмоқда. Яъни Аллоҳ таоло учун тарк қилиниши лозим бўлган ишнинг содир этилиши, Аллоҳ таолонинг эмас, бошқанинг амри бажарилиши Аллоҳ азза ва жалланинг рашкини, яъни ғазабини келтириши турган гаплиги айтилмоқда. Ожиз инсон ўзига тобе шахс бошқанинг айтганини қилса, қанчалар аччиғи чиқади. Аммо ҳамма нарсага Қодир Аллоҳ таолонинг айтганини қилмай, бошқанинг айтганини қилишни ўзига эп кўради.

🔸 Аллоҳ таоло рашк қиладиган бўлганидан кейин, мўмин киши ҳам рашк қилмоғи лозим. Мўътадил, васваса даражасига ўтмаган рашк яхши сифатдир.

🔸 Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, мўътадил рашк - яхши нарса. Бу сифат Аллоҳнинг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ва ҳақиқий мўмин-мусулмонларнинг сифатларидир.

«Руҳий тарбия, 3-жуз» китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
أذان بصوت الشيخ عبدالباسط
الأذان بعدة أصوات ندية
#Аср_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Аср азони
💾┠ 544.8 КB
┠ 04 : 07


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
🔻«ИККИ ВОЖИБ ҚИЛУВЧИ НИМА?»🔻

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бир одам келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, икки вожиб қилувчи нима?» деди.
«Ким Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмаган ҳолда ўлса, жаннатга кириши; ким Аллоҳга бирор нарсани ширк келтирган ҳолда ўлса, дўзахга кириши», дедилар».

Шарҳ:
Ушбу ҳадисдан тавҳиднинг–Аллоҳга ширк келтирмасликнинг қанчалар улуғ бахт эканини билиб олдик. Шунингдек, ширкнинг қанчалар бадбахтлик эканини ҳам англаб етдик.
Шундай экан, муваҳҳид бўлайлик, мушрик бўлиб қолмайлик!

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
أذان القاهرة - محمود خليل الحصري
الأذان بعدة أصوات ندية
#Шом_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Шом азони
💾┠ 311.1 КБ
┠ 02 : 07


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Audio
#Ҳуфтон_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Ҳуфтон азони
💾┠ 7.2 МB
┠ 03 : 08


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
🔻«ҚОРОНҒУ ТУШГАНДА БОЛАЛАРНИ ЙИҒИБ КEЛИШ»🔻

#Ҳадис

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Хуфтоннинг зулмати - шайтонларнинг қўзғалиш соати ўтгунча болаларингизни йиғинг», дедилар».

Шарҳ:
Демак, кеч тушиши билан болаларни уйга тўплаш, ювинтириб, уйдаги ишлар билан машғул қилиш лозим экан. Ўша пайтда болалар кўчада қаровсиз қолсалар, уларга зарар етиб қолиши мумкин. Чунки бу пайтда шайтонлар қўзғалган вақт бўлади.

«Одоблар хазинаси, 4-жуз» китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022 ЙИЛ 26 СЕНТЯБР (1444ҳ - 30 Сафар ) ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

ТОНГ - 04:46
ҚУЁШ - 06:04
ҚИЁМ - 12:04-12-14
АСР - 16:17
ШОМ - 18:06
ХУФТОН - 19:22

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-09 ДА -5 ва +5 қилиб олинган
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий мурожаатидан:

Ўзимизни ислоҳ қилмасак, Аллоҳнинг ҳузурида жавоб берамиз (1-қисм)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари аҳли илмларга мурожаат йўлладилар

ТЎЛИҚ ВИДЕO 👉https://youtu.be/Dq4r2jfx0L4

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 Ухлашдан олдин айтиладиган #дуо:

«Роббим! Сенинг номинг билан ётдим ва Сенинг номинг билан тураман. Агар менинг жонимни оладиган бўлсанг, унга раҳм қил! Агар яшатадиган бўлсанг, жонимни солиҳ бандаларингни сақлаганинг каби Ўз ҳифзу ҳимоянгга ол!»

(Бухорий ва Муслим ривояти)

Хайрли тун азизлар! Роббим эртанги кунга соғликда омонликда йетказсин! Оқшомингиз хайрли бўлсин!


🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿
•••┄┄┄༻❅༺┄┄┄••• 
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Audio
#Бомдод_азони

📖┠ Бомдод азони
💾┠ 4.2 МB
┠ 04 :
34

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Ё РОББИЙ!

Ушбу куннинг фазлидан қалбларимизни нифоқдан, амалларимизни риёдан, кўзларимизни ҳаромдан, тилларимизни ёлғондан, бошимизни балодан, турли хил мусибат ва офатдан, шайтоннинг шарридан, нафсимизга қулликдан муҳофаза айла!

Ассалому алайкум, яхшилар!

Тонг хайрли, ҳафтани янги Душанба куни муборак бўлсин!!!


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA