Ravza.uz | Rasmiy kanal
35.6K subscribers
25.8K photos
3.72K videos
245 files
36.9K links
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyat vakilligining rasmiy telegram sahifasi

www.ravza.uz
Instagram.com/ravza_uz
facebook.com/ravza.uz.sahifasi
twitter.com/ravzauzsahifasi

Murojaat uchun⤵️
👨🏻‍💻 @ravzauz_bot

Guvohnoma №1151
Download Telegram
Имом-хатиблар ОЧИҚ ЭШИКЛАР кунини ўтказади!!!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги тизимида расмий фаолият олиб бораётган барча масжидларда хафтанинг ҳар ЧОРШАНБА куни "Фуқароларни қабул қилиш куни" этиб белгиланди.
Шу муносабат билан бугун 17 август Чоршанба куни имом-хатибларимиз ўз масжидларида фуқароларни қабул қилади.

Диний-маърифий ва ижтимоий соҳада саволларингиз бўлса, ўз яшаш ҳудудингиздаги, расмий фаолият юритаётган масжид имом-хатибларига мурожаат қилишингиз мумкин.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Кийимимиз чўнтагида унутиб қолдирган пулимизни топиб олсак, хурсанд бўлиб кетамиз. Худди шунингдек, Қиёмат куни бир пайтлар унутиб юборган яхшиликларимизни амаллар саҳифамиздан топиб олишимиз нақадар ажойиб бўлади!

Бу нарса ўша кунда кутилмаган совға бўлади!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#Мақола

ОИЛАВИЙ АЖРИМЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ УЧУН НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК?!.

Оилавий тинчлик, хотиржамликка эр-хотин ўртасидаги ўзаро ҳурмат, ишонч, меҳр-муҳаббат орқали эришилади.
Афсуски, кейинги йилларда оила деган муқаддас қўрғонни қадрига етмайдиган, фарзандларнинг тўлақонли бахтли бўлишлари масъулиятини ҳис қилмайдиган, оғизларидан чиқаётган сўзнинг нақадар оғир сўз эканлигини билмай туриб аёлига шаръий жавоб бериб юборадиган эркаклар, ҳамма нарсадан ўзининг эркинлигини устун қўядиган аёллар сони шитоб билан кўпайиб бормоқда.

➡️Батафсил ўқиш..... ⤵️
http://ravza.uz/story/Oilaviy_ajrimlarning_oldini_olish

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
#Мақола

ҚЎШНИЧИЛИК ХАҚЛАРИ :

Бизнинг Муқаддас Ислом динимизда қўшничилик хақлари риоя қилиниши лозим бўлган муҳим амалларидан саналади. Зеро инсонлар ўртасида ўзаро меҳр - оқибат ришталарини мустаҳкамланишда қўшнилар хаққини адо этиш ҳам муҳим ўрин тутади.

➡️Батафсил ўқиш..... ⤵️
http://ravza.uz/story/Qushnichilik_xaqlari

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
​​Қалбни қотишдан ва мухрланишдан сақлайдиган 14 та сабаб

1. Аллоҳ таолога қалбни ислоҳ қилишини сўраб дуо қилиш.

2. Аллоҳнинг Каломини ҳар куни бир саҳифадан бўлса ҳам тадаббур билан ўқиш.

3. Солиҳлар билан бирга ўтириш, уларнинг суҳбатини лозим тутиш.

4. Ўлимни, унинг аччиғини эсга олиш.

5. Жаннат ва ундаги неъматларни, дўзах ва ундаги азобларни эслаш.

6. Ҳар хафта қабрларни зиёрат қилиб туриш.

7. Беморларни тез-тез кўргани бориб туриш.

8. Гуноҳларнинг кабирасидан ҳам, сағирасидан ҳам четланиш.

9. Нафл ибодатларни кўп-кўп қилиб бориш.

10. Мубоҳларга шўнғишдан эҳтиёт бўлиш. Масалан, кўп кулиш, кўп ейиш, кўп ичиш, кўп гапириш ва ҳоказо.

11. Уламоларнинг таъсирли мавъизаларини тез-тез эшитиб туриш.

12. Аллоҳнинг зикрини кўпайтириш.

13. Аллоҳнинг яратган нарсалари ҳақида, хусусан, осмонлар ва ернинг яратилиши ҳақида тафаккур қилиш.

14. Холи қолиб, нафсни тафтиш қилиш, гуноҳларга йиғлаш ва тавба қилиш.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
🛫 ПРЕЗИДЕНТ САУДИЯ АРАБИСТОНИГА ЖЎНАБ КЕТДИ

Бугун, 17 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Икки Муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан ушбу мамлакатга
жўнаб кетди. Ўзбекистон делегацияси таркибига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ҳам киритилган.

🌙 Ташрифнинг биринчи манзили сифатида барча мусулмонлар учун муқаддас Мадина шаҳри зиёрат қилинади.

Куннинг иккинчи ярмида давлатимиз раҳбари Жидда шаҳрига келади. Бу ерда олий даражадаги Ўзбекистон-Саудия саммитининг расмий тадбирлари бўлиб ўтади. Уларда мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилиниб, муҳим келишувларга эришиш кутилмоқда.

🔹Шунингдек
, давлатимиз раҳбари Саудиянинг етакчи компаниялари, нуфузли халқаро тузилмалар – Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Ислом тараққиёт банки раҳбарлари билан учрашув ўтказиш ҳамда Умра зиёратини амалга ошириши режалаштирилган.

🤲 Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони сафари олдидан Муфтий ҳазратларининг эзгу тилаклари ва дуолари эълон қилинган эди.

✔️ Улашинг |@Ravza_uz
Audio
#Пешин_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Пешин азони
💾┠ 1.2 МB
┠ 03 :
01

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
ЭШИК ОЛДИДА ҚАНДАЙ ТУРАДИ?

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари Абдуллоҳ ибн Бусрдан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам изн сўраш учун бирор эшик олдига келсалар, унинг рўпарасида турмас эдилар. Ўнг ва чап томонидан келар эдилар. Изн берилса, берилди. Бўлмаса, қайтиб кетар эдилар».

ШАРҲ: Бировнинг уйига келиб, киришга изн сўрамоқчи бўлган киши эшикнинг рўпарасига туриб олмасин, ё ўнг, ё чап томонига қараб турсин. Изн берилса кирсин, бўлмаса кирмасин экан.
Изн бўлмаса, қайта-қайта чақириб, эшикнинг қўнғироғини босиб туравермаслик керак. Чунки биров келиб, эшикни очса, беихтиёр кўз ичкарига тушади. Шунинг учун эшикнинг тўғрисидан сал четлаб, бирон томонга қараб туриш керак. Кўзнинг бехосдан ичкарига тушмаслигига ҳаракат қилиш зарур. Ислом одоби шуни тақозо этади.
Ҳадиси шарифларда келган бу ахлоқ намуналарига ҳар биримиз қатъий амал қилишимиз керак.

«Одоблар хазинаси, 4-жуз» китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Гуноҳлардан сақланишнинг осон йўли

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтади:
Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ: «Энг буюк олим шуки, гуноҳларнинг зарарлари бошқаларга нисбатан унга кўпроқ ошкор бўлади. Шу сабабли, у гуноҳлардан кўпроқ сақланади» деганлар.

Воқеа: Бир куни зиёфат столида бир жарроҳ ўтирган эди. У юрак мутахассиси эди. Унинг фақат сабзавот еяётганини кўрдим. Олдида эса товуқ каби бир неча нарсалар бор. Уй эгаси: «Жаноб Доктор! Гўштдан олиб енг» деди. Жуда мажбур қилавергач, Доктор бирозгина гўшт олди. Уй эгаси: «Яна олинг», деди. Шунда, Доктор: «Мен жарроҳман ва ҳар куни одамларнинг юрагини операция қиламан ва унда йиғилиб қолган ёғларни кўраман. Шунинг учун, гўшт қорнимга тушиб нималар қилиши менга яхши маълум. Мен егим келса ҳам табиатим тортмайди», деди. Ўша куни, бу бандага тафсилот кўпроқ ошкор бўлганлиги сабабли, унга ёғдан сақланишлик ҳеч қандай қийин иш эмаслиги хаёлимга келди.

Худди шундай, олимга гуноҳларнинг зарарлари кўпроқ ошкор бўлганида, унга гуноҳлардан сақланишлик ҳечам қийин иш бўлмайди. Балки, осон бўлади. Унинг қалбида, қиёмат куни шарманда бўлиб қолмайин деган қўрқув бўлади.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
🌙 ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ТАШРИФНИ МАДИНАИ МУНАВВАРА ЗИЁРАТИДАН БОШЛАДИЛАР

Саудия Арабистони Подшоҳи
Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан ушбу мамлакатга борган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи мунаввара зиёратидан бошлади. Юртбошимиз Мадина шаҳрида тантанали равишда кутиб олинди.

🇺🇿 Зиёрат давомида
давлатимиз раҳбарига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва ҳукумат вакиллари ҳамроҳлик қилмоқдалар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#ПРЕЗИДЕНТ #МАДИНА #ЗИЁРАТ #МУФТИЙ
#САУДИЯ_АРАБИСТОН

🔗 t.me/ravza_uzдиний-маърифий канал!
أذان بصوت الشيخ عبدالباسط
الأذان بعدة أصوات ندية
#Аср_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Аср азони
💾┠ 544.8 КB
┠ 04 : 07


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига давлат ташрифининг биринчи манзили - муқаддас Мадина шаҳрига келди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл в священный город Медину, с которого начинается программа государственного визита в Саудовскую Аравию.

#Mirziyoyev #tashrif #SaudiyaArabistoni

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бир киши олимдан сўради:

- Мен ўзимнинг солиҳ ёки солиҳ эмаслигимни қаердан билсам бўлади?

Олим унга жавоб берди:

- Ота-онангни дуо қилиш ёки қилмаслигингдан билсанг бўлади. Агар ота-онангни доим дуода эсласанг демак солиҳ инсонсан. Агар уларни дуоларингда эсламасанг демак солиҳ инсон эмассан!


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
أذان القاهرة - محمود خليل الحصري
الأذان بعدة أصوات ندية
#Шом_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Шом азони
💾┠ 311.1 КБ
┠ 02 : 07


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA