Ravza.uz | Rasmiy kanal
21.6K subscribers
27.8K photos
4.08K videos
245 files
38.7K links
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyat vakilligining rasmiy telegram sahifasi

www.ravza.uz
Instagram.com/ravza_uz
facebook.com/ravza.uz.sahifasi
twitter.com/ravzauzsahifasi

Murojaat uchun⤵️
👨🏻‍💻 @ravzauz_bot

Guvohnoma №1151
Download Telegram
أذان بصوت الشيخ عبدالباسط
الأذان بعدة أصوات ندية
#Аср_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Аср азони
💾┠ 544.8 КB
┠ 04 : 07


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
СОБИТҚАДАМЛИК БАЁНИ

قال الله تعالى: إِنَّ ٱلَّذِينَ قَالُواْ رَبُّنَا ٱللَّهُ ثُمَّ ٱسۡتَقَٰمُواْ تَتَنَزَّلُ عَلَيۡهِمُ ٱلۡمَلَٰئِكَةُ أَلَّا تَخَافُواْ وَلَا تَحۡزَنُواْ وَأَبۡشِرُواْ بِٱلۡجَنَّةِ ٱلَّتِي كُنتُمۡ تُوعَدُونَ (٣٠) نَحۡنُ أَوۡلِيَآؤُكُمۡ فِي ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَا وَفِي ٱلۡأٓخِرَةِۖ وَلَكُمۡ فِيهَا مَا تَشۡتَهِيٓ أَنفُسُكُمۡ وَلَكُمۡ فِيهَا مَا تَدَّعُونَ (٣١) نُزُلََا مِّنۡ غَفُورِِ رَّحِيمِِ (٣٢)

«Албатта Парвардигоримиз Аллоҳдир, деб, сўнгра (ёлғиз Аллоҳга тоат-ибодат қилишда) тўғри устувор бўлган зотларнинг олдиларига (ўлим пайтида) фаришталар тушиб (дерлар): «Қўрқманглар ва ғамгин бўлманглар. Сизларга ваъда қилинган жаннат хушхабари билан шодланинглар. Бизлар ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам сизларнинг дўстларингиздирмиз. Сизлар учун (жаннатда) кўнгилларингиз тилаган нарсаларингиз бордир ва сизлар учун у жойда истаган нарсаларингиз бордир. (Бу) мағфиратли ва меҳрибон зот томонидан бўлган зиёфатдир»
(Фуссилат сураси, 30-32—оятлар).


"Риёзус солиҳийн" китобидан.


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
أذان القاهرة - محمود خليل الحصري
الأذان بعدة أصوات ندية
#Шом_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Шом азони
💾┠ 311.1 КБ
┠ 02 : 07


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
ЕРНИНГ НИДОСИ

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади:
"Ер юзи ҳар куни ўн жумла ила овоз беради:

Эй Одам фарзанди! Сиртимда айланиб юрибсан, қайтажак жойинг қорнимдир;
❗️Устимда исён қилмоқдасан, қорнимда азобда қоласан;
❗️Устимда кулмоқдасан, қорнимда йиғлайсан;
❗️Устимда севиняпсан, қорнимда хафа бўласан;
❗️Устимда мол тўплаяпсан, қорнимда пушаймон бўласан;
❗️Устимда ҳаром емоқдасан, қорнимда қурт-қумурсқалар сени ейишар;
❗️ Устимда ҳийлагарлик қилмоқдасан, қорнимда хор-залил бўласан;
❗️ Устимда шод - қувноқ юрибсан, қорнимга хафа ҳолда тушасан;
❗️ Устимда ёруғликда юрибсан, қорнимда қоронғулик қаърига тушасан;
❗️ Устимда кўпчилик орасида кезяпсан, қорнимда ёлғиз ўзинг қоласан".

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Audio
#Ҳуфтон_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Ҳуфтон азони
💾┠ 7.2 МB
┠ 03 : 08


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022 ЙИЛ 19 МАЙ (1443ҳ - 18 Шаввол ) ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

ТОНГ - 03:16
ҚУЁШ - 04:51
ҚИЁМ - 12:09-12-19
АСР - 17:17
ШОМ - 19:30
ҲУФТОН - 21:03


#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-14 ДА -5 ва +5 қилиб олинган

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Audio
#Бомдод_азони

📖┠ Бомдод азони
💾┠ 4.2 МB
┠ 04 :
34

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
ЖАННАТНИНГ АТРОФИ, ҲИДИ ВА СЎЗЛАШИ ҲАҚИДА

Анас розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳн васаллам айтдилар: "Аллоҳ таоло Адн жаннатини яратиб, дарахтларни қўли билан эккач, жаннатга: "Гапир", деб буюрди. У: "Дарҳақиқат, мўминлар нажот топдилар" (Мўминун, 1), деди". Бу ҳадисни Баззор ҳам Абу Саид Худрий розийаллоҳу анҳудан ривоят қилган.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Аллоҳ таоло жаннатни олтин ва кумуш ғиштлардан яратди, унинг лойи мушқдир. Унга: "Гапир!" деганида, "Дарҳақиқат, мўминлар нажот топдилар", деди. Аллоҳ таоло айтди: "Барча неъматлар сендадир, эй мулклар манзили".
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Аллоҳ жаннатни яраттач, унга: "Зийнатлан", деди, бас, зийнатланди. Сўнг унга: "Гапир", деди, бас, гапирди. Сўнг "Мен рози бўлган кимсага жаннат бўлсин", деди".

Умар ибн Абдулазиз, Зуҳрий, Калбий ва Мужоҳид айтадилар:
"Жинларнинг мўминлари жаннат атрофидаги бўш жой ва майдонларда бўлишади, жаннат ичига киришмайди". Молик Муслим ибн Абу Марямдан, у Абу Солиҳдан, у Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
"Ўзлари бошқаларга мойил ва бошқаларни ҳам ўзларига мойил қилувчи кийим кийган ялонғоч аёллар ҳаргиз жаннатга кирмайдилар ва жаннатнинг ҳидини ҳам топмайдилар, ҳолбуки, унинг ҳиди беш юз йиллик масофадан келиб туради".

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Огоҳ бўлинглар! Ким Аллоҳ ва Расулининг ҳаққи боғланган жонни ўлдирса, шубҳасиз, Аллоҳнинг ҳаққига хиёнат қилибди, бас, у жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди, ҳолбуки, унинг бўйи қирқ куз масофадан келиб туради".
(Термизий ривояти).

Абдуллоҳ ибн Умар розийаллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Ким Аллоҳ билан аҳдлашган жонни ўлдирса, жаннатнинг ҳидини ҳам топмайди, ваҳоланки, унинг ҳиди қирқ йиллик масофадан келиб туради".
(Бухорий ривояти).

“Жаннат васфи”дан.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz

https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
ИСТИҒФОР АЙТИНГ

Гуноҳларингиз устидан мулоҳаза юритиб, бениҳоя уялиш ва тавозе билан кунига юз маротаба истиғфор айтинг:

أَسْتَغْفِرُ اللهَ رَبِّى مِنْ كُلِّ ذَنْبِ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

Астағфируллаҳа роббии мин кулли занби ва атуубу илайҳи.

Маъноси: Роббимдан барча гуноҳларим учун кечирим сўрайман ва Унга тавба қиламан.

Агар уят ва афсусдан кўзингиз ёшланмаса, ҳеч бўлмаганда бу ҳолатлар юзингизда ўз ифодасини кўрсатсин. Кўз ёшингиз шунчалик ҳақиқий бўлсинки, уларнинг тўкилиши қабул бўлсин. Гуноҳларини кечирилишини сўраб дангасалик ва эътиборсизлик билан айтилган истиғфор ноўриндир ва бунинг ўзи яна истиғфор айтиш учун етарлидир. Инсон гуноҳлари учун фақатгина кечирим сўрабгина қолмай, ўзида шаклланган ёмон одатларни бартараф этишга уринмоғи лозим.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
ТАҲОРАТДАГИ МАКРУҲ АМАЛЛАР

- Таҳоратда қайси амаллар макруҳдир?
- Улар саккизтадир:

1. Сувни кўп ишлатиб, исроф қилмоқ.
2. Бурунни ўнг қўл билан ювмоқ.
3. Ювилаётган аъзоларни уч мартадан кўп ёки кам ювмоқ.
4. Бошга икки марта масҳ тормоқ.
5. Юзга сувни қаттиқ чапламоқ.
6. Таҳорат қилганда бошқа кишини ишга солмоқ.
7. Таҳорат чоғи дунёвий сўзларни сўзламоқ.
8. Таҳорат чоғи сувга туфламоқ, унга бурунни қоқмоқ.

“Ибодати исломия”дан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz

https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#Мақола

МОТУРИДИЯ ТАЪЛИМОТИДА АҚЛНИНГ ЎРНИ.

"Ақл" сўзи луғатда «тутиш», «қайтариш», «боғланиш» каби маъноларни англатиб, аҳмоқликнинг тескарисидир. Аслида илм ишларни ақл ёрдамида бажаришдан иборатдир. Ақл эса учраган нарсани тушуниб олиш қобилиятидир.

➡️Батафсил ўқиш..... 👇👇👇
http://ravza.uz/story/Moturudiya_talimotida_aqlning_urni

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Muslim.uz
🌙 Муфтий ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд мажмуасини зиёрат қилдилар

Бугун, 19 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоевлар “Декларациялар мулақоти” номли халқаро анжуманда қатнашиш учун Бухоро вилоятига ташриф буюрдилар.

Диний соҳа раҳбарлари ушбу вилоятдаги сафарларини эрта тонгдан табаррук масканлардан бири Баҳоуддин Нақшбанд мажмуасини зиёрат қилишдан бошладилар.

Зиёрат асносида ўтганлар хотирасига Қуръони карим оятлари тиловат қилинди. Муфтий ҳазратлари Аллоҳ таолодан юртимизга тинчлик-фаровонлик, халқимизга саломатлик ва саодат тилаб дуо қилдилар.

Сафар тафсилотини сайт ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизда кузатиб боринг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#Муфтий
#Декларациялар_мулақоти
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar