Ravza.uz | Rasmiy kanal
20.4K subscribers
28.2K photos
4.13K videos
245 files
38.9K links
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyat vakilligining rasmiy telegram sahifasi

www.ravza.uz
Instagram.com/ravza_uz
facebook.com/ravza.uz.sahifasi
twitter.com/ravzauzsahifasi

Murojaat uchun⤵️
👨🏻‍💻 @ravzauz_bot

Guvohnoma №1151
Download Telegram
#ЯНГИЛИКЛАР

РАМАЗОНГА МУНОСИБ СОВҒА

Шу кунларда юртимизда Рамазонга тайёргарлик ишлари юқори кайфиятда давом этмоқда. Айниқса, юртимиздаги аксар масжидларда қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланиб фойдаланишга топширилиши юртдошларимиз учун Рамазонга муносиб туҳфа бўлаётир.

➡️Батафсил ўқиш... 👇👇👇
http://ravza.uz/story/Ramazonga_munosib_sovga

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌙Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси,
муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратларининг Рамазон ойи табриклари

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Audio
#Бомдод_азони

📖┠ Бомдод азони
💾┠ 4.2 МB
┠ 04 :
34

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
ТОНГГИ ЗИКР

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозида салом бериб (бўлгач): «Аллоҳумма инний асалука ъилман нафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббала», деб айтар эдилар». (Маъноси: Аллоҳим, Сендан фойдали илм, покиза ризқ, қабул бўладиган амал сўрайман.)
Ибн Можа ривояти.

ХАЙРЛИ ТОНГ

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Абу Яҳё Суҳайб ибн Синон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Мўминнинг иши ажойиб-да! Ҳар ишдан унга яхшилик келаверади. Бу фақат мўминларга хос, бошқаларда ундай эмас. Хурсандчилик етса, шукр қилади ва унинг учун мана шу хайрдир. Ёмонлик етса, сабр қилади. Бу ҳам унинг учун хайрдир».
Имом Муслим ривояти.


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
🤲 Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту саломлар бўлсин.

🌙 Юртдошларимизни ва барча мўмин-мусулмонларни интиқиб кутилган Рамазони шариф билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва ўз номимдан чин қалбдан самимий муборакбод этамиз.

🤲 Рамазон раҳмат ойи, Рамазон мағфират ойи, Рамазон гуноҳлардан ювилиб, дўзахдан паноҳ бўладиган ой. Ҳақ таоло барчамизни мана шундай муборак ойга насиб этгани учун чексиз ҳамдлар айтамиз.

Биз Парвардигори оламнинг раҳмат ва мағфирати жўш уриб, Ер юзига илоҳий нурлар ёғиладиган ойда турибмиз.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб дедилар: "Рамазон келганда, Раҳмат эшиклари очилади, жаҳаннам эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанланади" (Муттафақун алайҳ).

🔸Ушбу ойни ғанимат билиб, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва ризқимиз тўкинлигини Аллоҳдан сўрайлик.

🔸Рамазони шариф ҳар бир хонадонга, жонажон юртимизга қут-барака, соғлик-омонлик ва бахту саодат ҳамда файзу футуҳ олиб келсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси,
муфтий Нуриддин домла ХОЛИҚНАЗАРОВ

#Раҳмат_ойи_Рамазон
#Рамазон
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
ИМОМЛИККА КИМЛАР ЛАЁҚАТЛИ?

Имомликка кимлар лаёқатли экани ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадиси шарифлари бор.
Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
''Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: ''Қавмга уларнинг ичидан Аллоҳнинг китобига қорироқлари имом бўлади. Агар қироатда баробар бўлсалар, суннатни яхши биладиганлари. Агар суннатда ҳам баробар бўлсалар, ҳижрати қадимги бўлганлари. Агар ҳижратда ҳам баробар бўлсалар, ёши катта бўлганлари бўлади. Бир одам ҳеч қачон бошқа бировга унинг салтанатида имомлик қилмасин ва унинг уйидаги ўзи учун тайёрланган жойга ўтирмасин. Магар унинг изни ила бўлса, майли'', дедилар''.
Имом Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилишган.
Қуйидагилар имомликка лаёқатли кишилар ҳисобланади:
- шариат, намоз ҳукмларини яхши билган, намози бузилмайдиган даражада қироат қиладиган кишилар;
- агар улар икки киши бўлса, қироати яхшироғи;
- агар бу масалада лаёқатли тенг чиқиб қолса, парҳезкорроғи, тақводорлари имомликка лойиқроқдир;
- юқоридаги уч ҳолатда ҳам баробар бўлишса, унда ақлига заифлик етмаган ёши улуғроқ намозхон имомликка ўтади.
Қуйидагиларнинг имом бўлишлари макруҳ саналади:
- аъробий (саҳрода ёки тоғ тагида яшовчи), илмсиз кишиларнинг;
- фосиқ одамларнинг;
- кўзи ожиз кишиларнинг;
- бидъат ишларни қилувчиларнинг (шиа, мўътазилий, ҳавориж мазҳабларидагидар);
- валади зино, яъни зино орқали туғилган кишиларнинг имом бўлишлари макруҳдир.
Қуйидаги ҳолларда имомларга иқтидо қилиш мумкин:
1. Таҳорат олган киши узри бўлгани учун таяммум қилган кишига иқтидо қилиши мумкин.
2. Таҳоратда оёғини ювган киши маҳсига масҳ тортган кишига иқтидо қилиши мумкин.
3. Тик туриб намоз ўқишга қодир одам ўтириб намоз ўқишга мажбур бўлган имомга иқтидо қилиши мумкин.
4. Ишора билан намоз ўқувчига фақат ишора билан намоз ўқийдиган киши иқтидо қилиши мумкин.
5. Нафл намоз ўқувчи киши фарз намоз ўқиётган кишига иқтидо қилиши мумкин.
Қуйидаги ҳолларда имомга иқтидо қилиш ножоиз, яъни мумкин эмас:
- қори кишининг ҳарфларни махражидан (жойидан) чиқара олмайдиган кишига иқтидо қилиши;
- эркак кишининг аёл ва болаларга иқтидо қилиши;
- соғлом кишининг аёл ва болаларга иқтидо қилиши;
- кийимли кишининг яланғоч кишига иқтидо қилиши;
- намозни етук ҳолда адо этувчи (рукуъ, саждаларини мукаммал қилувчи) кишининг рукуъ ва саждаларини ишора билан қилувчи кишига иқтидо қилили;
- фарз намоз ўқувчининг нафл намоз ўқиётганга иқтидо қилиши;
- бир фарз намозини ўқиётган киши бошқа фарз намозини ўқувчига иқтидо қилиши мумкин эмас.
Имомлик қилувчи киши қироатини қавмга малол келадиган даражада узун қилиб ўқимаслиги керак. Имом бомдоднинг фарзида, шом ва хуфтон намозлари фарзининг олдингни икки ракъатида овоз чиқариб (жаҳрий) қироат қилади. Барча намозларда, айниқса бомдод намозининг фарзида аввалги ракъатнинг қироати иккинчи ракъатнинг қироатидан узунроқ қилинади. Имомга иқтидо қилган киши қироат қилмайди.

''Мўминнинг меърожи'' китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#ХУШХАБАР

🌙 📞 РАМАЗОН ОЙИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ ФАТВО МАРКАЗИДАГИ КОЛЛ-МАРКАЗ 24 СОАТЛИ РЕЖИМГА ЎТКАЗИЛДИ!
#Рамазон_лойиҳаси

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси ФАТВО МАРКАЗИ ташаббуси билан Рамазон ойида мўмин-мусулмонларнинг телефон орқали йўлланган рўза тутиш билан боғлиқ барча шаръий масалаларга уламоларнинг туну кун жавоб бериш тизими жорий этилди.

🔸Мўмин-мусулмонлар шу йилнинг 2 апрелдан 2 майга қадар ҳафтада етти кун, кунда 24 соат давомида ўзларининг рўза тутиш билан боғлиқ шаръий саволларига жавоб олишлари мумкин бўлади (ибодат вақтларидан ташқари).

📞 Бунинг учун 24 соат давомида қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилишингизни тавсия этамиз: 78-150-33-44.

🤲Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларимизга рушди ҳидоят, уламоларимизга куч-қувват ато этсин.

#Рамазон #Колл_марказ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
"НАСИҲАТ" СЎЗИНИНГ МАЪНОСИ ВА ТАЪРИФИ

Ушбу ҳадисда комил иймон учун зарур бўлган нарсалар ҳақида сўз кетмоқда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалар ҳузурида сўзлаб: "Дин насиҳатдир", дедилар.
"Насиҳат" сўзининг луғавий маъноси.
"Насихат" сўзи луғатда "холис", "покиза", "содиқ" ва "ихлос" деган маъноларни билдиради. Аслида "насаҳа" феълининг ўзаги икки нарсанинг орасини тўлдириш ва ислоҳ қилиш – тузатиш маъносини ифода қилади.
"Мавсуъатул ахлоқи ваз-зуҳди вар-рақоиқи" номли китобда "насиҳат" сўзининг луғатдаги маънолари хақида жумладан қуйдагилар келтирилган: "Тавбаси насуҳ бўлди" дегани гуноҳдан қилган азму қарори нуқсонда халос бўлди деганидир. "Қалби насуҳ бўлди" дегани алдамчиликдан ҳоли бўлди деганидир. "Фалончига насиҳат қилди" ёки "фалончи учун насиҳат қилди", дегани уни ўзига фойдаси бор нарсага йўллади, деганидир. Насҳ – ихлос билан, самимий холисона маслаҳат беришдир. Насиҳат – яхшилиги бор нарсага чақириш ва ёмонлиги бор нарсадан қайтаришдир.
Урфда эса насиҳат деб бир кишиниг бошқасига холис ният, содиқлик билан турли яхшиликларни ирода қилиши, яхши йўл-йўлиқларни айтиши унинг ҳаққини яхши йўл билан адо этишга уринишига айтилади.
"Насиҳат" сўзининг асл маъноси ҳақида икки ҳил қавл бор:
Биринчиси - "кийим тикиш" дегани. Бундан насиҳат қилувчи насиҳат қилинувчига ўз насиҳати ила маънавий кийим тикиб берганидек, кийимида йиртиғи бўлса, уни ямаб бергандек бўлади, деган маъно келиб чиқади. Кийим эса ўз эгасини иссиқдан, совуқдан сақлайди, айбини беркитади, зийнатлаб кўрсатади, чанг юқтирмайди ва шунга ўхшаш кўплаб фойдалар келтиради. Насиҳат ҳам маънавий жиҳатдан шу каби фойдалар келтиради.
"Насиҳат" сўзининг иккинчи маъноси "асални мумдан тозалаш" маъносидир. Насиҳат қилувчи ҳар ҳил алдов, хиралик ва кин-кудуратдан холи гапни айтгани учун шундай дейилади. У тоза ва мусаффо асалдек гапни айтган, ишни қилган, холислик билан, покиза қалб билан самимий иш юритган бўлади. Бу эса насиҳат қилинувчи учун ўта фойдали нарса бўлади.
Шунингдек, "насиҳат" сўзида ихлос, садоқат, машварат ва амал маънолари ҳам бор.

"Дин насиҳатдир" китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Audio
#Пешин_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Пешин азони
💾┠ 1.2 МB
┠ 03 :
01

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_2022

РАМАЗОНИ ШАРИФНИ БИРИНЧИ КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

•••••┄┄┄༻❅༺┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#Умра_2022

Вилоятимиздан борган Наманган - 4 гуруҳи зиёратчилари Арафот, Муздалифа, Мино, Жамарот, Жабалус Савр, Жабалун Нур ва тарихий воқеотлар бўлган жойларни зиёрат қилиб меҳмонхонага қайтиб келди.

•••••┄┄┄༻❅༺┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Маданиятсиз, савияси паст одамлар билан тенглашиб, улар билан бақр-чақир қилмаслигимиз лозим

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига яҳудийлар келиб:
"Ассааму алайкум", дейишди.
Шунда Оиша:
"Сизларга ҳам! Сизларни Аллоҳ лаънатласин! Сизларга Аллоҳнинг ғазаби бўлсин!" деди.
"Шошма! Эй Оиша, мулойим бўл. Зинҳор қўпол ва уят сўз айтувчи бўлма!" дедилар у зот.
"Уларнинг нима деганларини эшитмадингизми?" деди.
"Нима деганимни эшитмадингми? Мен уларга жавоб қайтардим. Менинг уларга айтганим қабул бўлади. Уларнинг менга айтгани қабул бўлмайди", дедилар".
Шарҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яҳудийлар айтган "Ассааму алайкум" деган гап саломга ўхшаб кетади. Шунинг учун яҳудийлар ҳийла қилиб, саломнинг ўрнига шу сўзни айтишибди.
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо буни эшитиб, "Сизларга ҳам ўлим бўлсин! Аллоҳ сизларни лаънатласин! Сизларга Аллоҳнинг ғазаби бўлсин!" деб, биттага учта жавоб қайтариб юборибдилар.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ҳай-ҳай, Оиша! Шошилма! Мулойим бўл, ғазаб қилма, сенга бундай қаттиқ, фаҳш сўзлар ярашмайди", деган маънода гапирибдилар.
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо:
"Сиз буларнинг нима деганларини эшитмадингизми?" дебдилар.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сен менинг нима деганимни ҳам эшитмадингми? Мен "Ўзингларга ҳам" дедим, гапларини ўзларига қайтардим. Менинг сўзимни Аллоҳ мустажоб қилади, уларникини қабул қилмайди", деган эканлар.
Бу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг набийларга хос юксак, олий даражадаги одобларини кўриб турибмиз. Ғайридин, душман, қалблари ғаразу гина-қудуратга тўлиб, моғор босиб кетган бир қавм келиб, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳийла билан: "Сенга ўлим бўлсин!" дейишди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса буни билиб, сезиб, тушуниб туриб ҳам қаттиқ гапирмадилар. Бироқ ўзларини тушунмаганга олиб: "Сизларга ҳам", деб қўйдилар. Сўнг буни Оиша онамиз розияллоҳу анҳога тушунтириб, "Уларнинг гапи қабул бўлмайди, бироқ меникини Аллоҳ хоҳласа, қабул қилади", дедилар. Душманларнинг гапидан жаҳллари чиқиб, шошилиб қолмадилар. Уларга Аллоҳнинг лаънату ғазабини тилаган Оиша онамиз розияллоҳу анҳога насиҳат қилдилар.
Шунинг учун биз, умматлар ҳам ушбу юксак ахлоқни ўрганишимиз, бундай пайтларда ўзимизни мулойим тутиб, Ислом маданиятига риоя қилган ҳолда амал қилишимиз керак экан. Маданиятсиз, савияси паст одамлар билан тенглашиб, улар билан бақр-чақир қилмаслигимиз лозим экан.

"Одоблар хазинаси" китобидан.


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA