Ravza.uz | Rasmiy kanal
20.9K subscribers
28.1K photos
4.11K videos
245 files
38.9K links
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyat vakilligining rasmiy telegram sahifasi

www.ravza.uz
Instagram.com/ravza_uz
facebook.com/ravza.uz.sahifasi
twitter.com/ravzauzsahifasi

Murojaat uchun⤵️
👨🏻‍💻 @ravzauz_bot

Guvohnoma №1151
Download Telegram
Audio
#Пешин_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Пешин азони
💾┠ 1.2 МB
┠ 03 :
01

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
ҚАРЗНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

Аввал айтиб ўтилганидек, бугунги кунимизда қарз масаласида келишмовчилик ва тушунмовчиликлар келиб чиқишининг бош сабабларидан бири қарз муомаласини расмийлаштирмаслик, шариат қоидалари асосида ёзиб, хужжатлаштириб қўймасликдир. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло бундан бир минг беш юз йил олдин Қуръони Каримда мазкур ишнинг баёнини қилиб қўйган.
Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади:
"Эй иймон келтирганлар! Маълум муддатга қарз олди-берди қилган вақтингизда уни ёзиб қўйинг. Орангизда бир ёзувчи адолат билан ёзсин. Ҳеч бир ёзувчи Аллоҳ билдирганидек қилиб ёзишдан бош тортмасин. Бас, ёзсин ва ҳақ зиммасига тушган айтиб турсин, Роббига тақво қилсин ва ундан ҳеч нарсани камайтирмасин. Агар ҳақ зиммасига тушган эсипаст, заиф ёки айтиб тура олмайдиган бўлса, унинг валийси адолат билан айтиб турсин. Эркакларингиздан икки кишини гувоҳ қилинг. Агар икки эр киши бўлмаса, ўзингиз рози бўладиган гувоҳлардан бир эр киши ва икки аёл киши бўлсин. Иккови(аёл)дан бирорталари адашса, бирлари бошқаларининг эсига солади. Ва чақирилган вақтда гувоҳлар бош тортмасинлар. Кичик бўлса ҳам, катта бўлса ҳам, муддатигача ёзишингизни малол олманг. Мана шу Аллоҳнинг ҳузурида адолатлироқ, гувоҳликка кучлироқ ва шубҳаланмаслигингиз учун яқинроқдир. Магар ораларингизда юриб турган нақд савдо бўлса, ёзмасангиз ҳам сизга гуноҳ йўқ. Олди-сотди қилганингизда гувоҳ келтиринг ва ёзувчи ҳам, гувоҳ ҳам зарар тортмасин. Агар (аксини) қилсангиз, албатта, бу фосиқлигингиздир. Аллоҳга тақво қилинг. Ва Аллоҳ сизга илм берадир. Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билувчидир" (282-оят).
"Ояти мудояна" - "қарз олди-бердиси ояти" номини олган ушбу ояти карима, аввал айтиб ўтилганидек, Қуръони Каримдаги энг узун оятдир. Ушбу ояти карима Қуръони Каримнинг, Ислом динининг инсон ҳаётининг барча томонларини қамраб олганига ёрқин мисолдир. Бу ояти каримани ўрганган одам бошқа барча тузум ва жамиятлар ўзларининг асосий ҳужжатларида эътибор бермаган, бироқ инсон турмушида тез-тез учраб турадиган қарз масаласига Қуръони Карим қанчалик аҳамият берганини англаб етади.

"Қарз ва унга боғлиқ масалалар" китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Муҳаммад Арийфий айтадилар:
«Агар Аллоҳ гуноҳларни яширмаса, бу дунё қандай бўлишини тасаввур ҳам қила олмадим!
Фараз қилинг:
Гуноҳларда ҳид бўлса-ю, гуноҳимиз миқдорича ҳид анқиб турса!
Қилган гуноҳларимиз пешонамизга ёзилиб қолаверса!
Қилган ишларимиз дарвозамизга ёзиб қўйилса!
Одамлар Аллоҳ яшириб турган амалларимизни билиб туришса!
Бир фараз қилиб кўринг...


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Ёшларни ижтимоий иллатлардан сақлайлик!

Сайтдан кўриш
Ютубдан кўриш

Чортоқ тумани "Болтабой Ўғли Мулла Умархон" масжиди имом-хатиби Юсупов Муроджон

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
#Мақола

Сохта салафийлик

Салафи солиҳлар асри бошиданоқ ягона исломий жамоат ҳалқаси “аҳли сунна вал жамоа” деб номланади. Ўша ягона исломий жамоат ҳалқаси марказидан янги исломий жамоатнинг янги ҳалқасини тўқиб пайдо қилиш ҳукми хусусидаги саволларни жунбишга келтиради.

➡️Батафсил ўқиш... 👇👇👇
http://ravza.uz/story/Soxta_salafiyliik

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Равза газетаси 8-сон.pdf
2.4 MB
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
أذان بصوت الشيخ عبدالباسط
الأذان بعدة أصوات ندية
#Аср_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Аср азони
💾┠ 544.8 КB
┠ 04 : 07


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Имом Ғаззолий “Иҳёу улумид дин” асарида бир ибратли ҳикояни келтиради.

Бир камбағал киши донишмандлардан бирига фақирлигидан шикоят қилади. Арзини тинглаган донишманд: “Икки кўзинг кўр бўлиб қолади, лекин ўн минг дирҳамга эришасан. Шуни хоҳлармидинг?” деб сўрайди. Камбағал: “Йўқ! Асло!” деб жавоб беради. “Тилдан қолсанг-у, лекин ўн минг дирҳамга эга бўлсанг, севинармидинг?” деб давом этади донишманд. Камбағал яна ўша жавобини такрорлайди. Шунда донишманд дейди: “Яратган инъом этган эллик минг дирҳамдан қадрлироқ неъматларга эга бўлиб туриб нолигани уялмайсанми?”

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
أذان القاهرة - محمود خليل الحصري
الأذان بعدة أصوات ندية
#Шом_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Шом азони
💾┠ 311.1 КБ
┠ 02 : 07


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Audio
#Ҳуфтон_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Ҳуфтон азони
💾┠ 7.2 МB
┠ 03 : 08


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Бирор кун йиғлашни орзу қилмадим.
Лекин замонамнинг ғамлари мени йиғлатди.
Нафсим хоҳлаганидек яшашни орзу қилдим.
Лекин нафсим замонам каби яшашни хоҳламоқда.


Манба: arabic.uz

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022 ЙИЛ 29 МАРТ (1443ҳ - 26 Шаъбон ) СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

ТОНГ - 04:44
ҚУЁШ - 06:02
ҚИЁМ - 12:18-12-28
АСР - 16:54
ШОМ - 18:36
ХУФТОН - 20:02

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-23 ДА -5 ва +5 қилиб олинган

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Audio
#Бомдод_азони

📖┠ Бомдод азони
💾┠ 4.2 МB
┠ 04 :
34

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Сабрнинг мукофоти

Ҳикоя қилишларича, бир солиҳ кишининг Аллоҳ йўлида солиҳ дўсти бўлиб, уни ҳар йили бир марта зиёрат қилар эди. Бир куни биродарини зиёрат қилиш учун келиб, эшигини тақиллатибди. Хотини: «Ким?» деб сўрабди. У: «Эрингнинг Аллоҳ йўлидаги биродариман. Уни зиёрат қилиш учун келдим», дебди. Шунда хотини: «Ўтин теришга кетганди. Аллоҳ уни соғ қайтармасин, саломат қилмасин, ундоқ қилсин, бундоқ қилсин», дея қарғай кетибди. У киши эшик олдида турган вақтда тоғ тарафдан биродари шерга бир қучоқ ўтин ортиб келиб қолибди. Биродари билан саломлашиб, хуш келибсиз деб, ўтинни ичкарига киргизди-да, шерга: «Баракаллоҳ, энди боравер», дебди. Сўнг биродарини ичкарига таклиф қилибди. Хотини ҳануз қарғанар, тили билан озор берар, эри эса бир сўз қайтармай, сукут сақлар эди. Солиҳ киши биродари билан бир оз тамадди қилган бўлибди. Сўнг уйига қайтибди. У биродарининг шундай бемаъни хотинига сабр қилиб яшаётганига ажабланган эди.

Орадан бир йил ўтгач, у киши одатига биноан, биродарини зиёрат қилиш учун келиб эшигини тақиллатибди. Хотини: «Ким?» деди. У: «Эрингизнинг Аллоҳ йўлидаги биродари, фалончиман», деган эди, хотини: «Марҳабо, хуш келибсиз. Ўтира туринг, у киши, иншааллоҳ, соғ-саломат келиб қоладилар», дебди. Киши хотинининг ширинсухан ва одоблилигидан ажабланибди. Шу пайт биродари ўтин орқалаб келиб қолибди. Киши бундан ҳам ҳайратга тушибди. Биродари келиб у билан саломлашиб, ичкарига таклиф қилибди. Хотини уларга таом ҳозирлабди ва уларни ширинсуханлик билан таомга таклиф қилибди. Киши кетиши олдидан биродарига: «Сиздан бир нарса сўрамоқчи эдим», дебди. Биродари: «Нима?» деган эди, у киши: «Ўтган йили келганимда хотинингиз беодоб, кўп қарғанар эди, сиз эса ўтинни шерга ортиб келдингиз. Ваҳший ҳайвон амрингизга мунтазир эди. Бу йил эса, хотинингиз ширинсухан, қарғанмади. Бироқ ўтинни ўзингиз орқалаб келдингиз. Бунинг боиси нима?» деб сўрабди. Шунда биродари жавобан: «Эй биродар, ўша бемаъни хотиним вафот этди. Унинг ахлоқсизлиги ва қилиқларига сабр қилар эдим. У билан яшаш беҳузурлик берса-да, чидаганим боис шекилли, Аллоҳ таоло менга ўша шерни бўйсундириб қўйган, у оғиримни енгил қилар эди. Хотиним вафот этгач, мана шу солиҳа аёлга уйландим. Бу муборак, муте аёл билан роҳат-фароғатда яшаяпман. Шу боис, шер келмай қўйди ва ўзим ўтинни орқалаб келишга мажбур бўлдим», дебди.

Аллоҳ таолодан Ўзи яхши кўрган ва рози бўлган нарсаларга сабр-бардошли этмоғини сўраймиз. Албатта, У марҳаматли, саховатли зотдир.

«Гуноҳи кабиралар» китобидан

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Рамазон ойи киришини кузатиш ҳақида маълумот

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида муборак Рамазон ойини муносиб кутиб олиш ва Ислом дини тартиб-қоидалари асосида ойни кузатиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди. Таниқли уламолар
ва малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ Рамазон ойи киришини астрономик таҳлиллар асосида кузатиб боради
ва унинг натижаларини Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашига киритади. Рамазон ойи бошланиши ҳақидаги хабар Уламолар кенгаши томонидан кўриб чиқилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЎЛГАНЛАРГА ДУО ҚИЛИШ ВА УЛАРГА САВОБ АТАШ

“Тирикларнинг дуо ва садақаларидан ўлганларга манфаат бордир”.
Шарҳ:
Аҳли сунна ва жамоа ўлганлар тирикларнинг қилган амалидан манфаат олишларига иттифоқ қилишган.
Мусулмонларнинг унинг ҳаққига қилган дуолари, айтган истиғфорлари ва унинг номидан қилган садақалари ва ҳажлари бунга мисолдир.
Баданий ибодатнинг савоби ўлганга етадими, йўқми, деган масалада ихтилоф бўлган.
Баданий ибодат рўза, намоз, Қуръон қироати ва зикрга ўхшаган нарсалардан иборат.
1. Абу Ҳанифа, Аҳмад ибн Ҳанбал ва жумҳур (кўпчилик) “Баданий ибодат савоби ўлганга етади”, деганлар.
2. Шофеъий ва Молик “Етмайди”, дейдилар.
Ўлганга ўзидан бошқанинг савоби етишига далил Қуръонда, Суннатда, Ижмоъда ва Қиёсда бордир:

ҚУРЪОНДАН ДАЛИЛ:

وَٱلَّذِينَ جَآءُو مِنۢ بَعۡدِهِمۡ يَقُولُونَ رَبَّنَا ٱغۡفِرۡ لَنَا وَلِإِخۡوَٰنِنَا ٱلَّذِينَ سَبَقُونَا بِٱلۡإِيمَٰنِ

“Улардан кейин келганлар: “Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин”, дерлар”.
(Ҳашр сураси, 10-оят).

Аллоҳ тало ушбу оятда ўзларидан олдин ўтган мўминларга мағфират сўраганларни мадҳ этмоқда. Бу эса ўлганлар тирикларнинг истиғфоридан манфаат олишига далолат қилади.

СУННАТДАН ДАЛИЛ:

Имом Абу Довуднинг “Сунан” китобида Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадис ривоят қилинади:
“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлик дафн қилиб бўлингандан кейин устида туриб“ Биродарингизга истиғфор айтинглар. Унга собитлик сўранглар. Чунки у ҳозир сўроқ қилинади”, дер эдилар”.
Шунингдек,
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан қабрларни зиёрат қилган вақтда ўлганларга дуо қилиш ҳақида ҳадислар келган.
Имом Муслимнинг “Саҳиҳ” китобларида келган ҳадис бунга мисол:
“Оиша онамиз розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
“Қабр аҳлларига истиғфор айтсангиз нима дейсиз?” деб сўрадилар.У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ассалому алайкум, эй, мўмин ва мусулмонлар диёри аҳли. Аллоҳ биздан ва сиздан олдин ўтганларни-ю, кейин қолганларни раҳим қилсин. Ва албатта, биз ҳам сизларга келиб қўшиламиз”.
жавоб берганлар.

ИЖМОЪДАН ДАЛИЛ:

Ислом умматининг эътиборли асосий қисми жам бўлиб, ўлганга жаноза намозидаги дуони далил қилиб, ўлган тирикларнинг дуосидан манфаат олади, деганлар. Жаноза намозидаги дуолар маълум ва машҳурдир. Улар ўз аҳли биландир. Ўлган эркак, аёл ва гўдаклар учун алоҳида дуолар мавжудлигининг ўзи бу дуолардан ўзи бу дуолардан вафот этганларга манфаат борлигини кўрсатади.

ҚИЁСДАН ДАЛИЛ:

Баданий ибодат бўлмиш дуо ўлганга манфаат берганидан кейин рўза, намоз каби бошқа баданий ибодатлар ҳам манфаат бериши турган гап. Чунки орада фарқ йўқ. Бунинг устига, бошқа баданий ибодатлар ҳам манфаат бериши ҳақида ҳужжат ва далиллар бор.

САДАҚАНИНГ САВОБИ ЕТИШИГА ДАЛИЛ:

1. Бир киши Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
“Эй, Аллоҳнинг Расули, онам тўсатдан вафот этди. Ўйлайманки, агар гапирса, садақа қилар эди. Унинг номидан садақа қилсам, унга ажри-савоб бўладими ?” — деб сўради. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳа”—деб жавоб бердилар”.
Бухорий ва Муслим Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилганлар.

2. Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
"Эй, Аллоҳнинг Расули, онам, менинг йўқлигимда вафот этди. У кишининг номидан садақа қилсам, у кишига манфаат берадими?” деб сўраганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳа”,— деб жавоб бердилар. Шунда Саъд розияллоҳу анҳу: “ Сизни гувоҳ қиламанки, ҳосилдор боғим у кишининг номидан садақа",—деди”.
Бухорий Ибн Аббосдан ривоят қилган.

РЎЗАНИНГ САВОБИ ЕТИШИГА ДАЛИЛ:

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким вафот этса-ю, зиммасида рўза тутиш бўлса, унинг номидан валийси рўза тутади”, деганлар.
Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.
📚"Сунний Ақидалар" китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#Ҳикмат_вақти

🔶️ - Ота-она учун фарзанд ким?
- Бел қуввати, қалб ҳарорати, кўз нури, авлод ҳамда орзу-умидлари давомчиси. Умрларига умр “қўшувчи” ёхуд уни “камайтирувчи” онгли мавжудот. Сири ва сирдоши...

🔶️ - Фарзанд учун Ота ким?
- Қиблагоҳ, дуогўй, ибрат намунаси, ҳаётнинг бахтли дамлари, синов ва ташвишларида мададкор, тўғри ва самимий маслаҳатгўй ва ҳар дам, ҳар дақиқа ғанимат бўлган табаррук зот...

🔶️ - Фарзанд учун Она ким?
- Меҳр ва эҳтиром белгиси, ғамхўрлик ва сабр тилсими, садоқат ва вафо тимсоли, меҳрибонлик ва оқибатлилик аломати, мустаҳкам қўрғон ва ишончли ҳимоя нишонаси, борлиғи борлигининг сабабчиси. Ва, албатта, ҳар дам, ҳар дақиқа ғанимат бўлган мўътабар зот...

🔶️ - Эр-хотин ким?
- Турлича муҳитда тарбия олган, асосан, етти ёт бегона, тақдири илоҳий сабаб турмуш қурган, фарзанд туфайли қариндошлик риштаси боғланган, бир-бирига меҳр-муҳаббат, бахт-саодат тиловчи ҳазрати инсонлар тоифаси. Агар эр-хотиннинг ҳаётга бўлган қарашлари яқин бўлса, маслакдош, самимий дўст ҳамдир. Бу нур устига аъло нур. Бордию дунёга қарашу қизиқишлари, орзу-мақсадлари турлича бўлса, азбаройи зурриётлар тарбияси ҳаққи ҳурмати улар бўр-йўғи умр йўлдош ҳисобланадилар...

🔶️ - Опа ким?
- Сингил ва ука учун меҳр ва садоқат намунаси, иффат ва ҳаё соҳибаси, эҳтиросларининг жиловдори, хушҳулқлик ва меҳнатсеварлик ибрати, масъуллик белгиси ҳамда ота-онасининг ишончли суянчиғидир...

🔶️ - Сингил ким?
- Опа ва акасига беминнат ва холис ёрдамчи, сирларининг ишончли қўриқчиси, қалбан меҳрибон, шодлигу бахт, орзу ва армонларининг доимий ҳамроҳи, ҳар қандай ҳолатда ҳам уларга бахт тиловчи ҳам қариндош, ҳам юрагига яқин инсонлардан бири...

🔶️ - Ака ким?
- Биродари ва синглисининг ишонган тоғи, қалб қўри, ибрат ва жасурлик тимсоли. Ўзгага меҳр-мурувват кўрсатишнинг намунаси, ука ва сингилнинг сирдоши ва маслаҳатчиси, дарду ғам, қувончу ҳавас, шўхлигу ўйинқароқликдаги ажралмас ҳамроҳи ҳамдир.

🔶️ - Ука ким?
- Ака ва опа сирларининг мустаҳкам пасбони, фикрларининг содиқ ҳаммаслиги, орзу-умидларининг толмас давомчиси, ҳар қандай вазиятдан қатъи назар, ака ва опасига далда бўлувчи ишончли дўст, сулола давомчиси, итоаткор инидир...

🔶️ - Опа-сингил, ака-укалар бир-бирларига кимлар?
- Авваламбор, тақдири илоҳий сабаб қондош, қориндош, муайян бир сулоланинг давомчилари ҳисобланади. Бир-бирларига чексиз меҳр қўйган, айбу камчиликларини беркитган, сирларининг сирдоши, ғамларининг ғамдоши, қувончу шодлигининг биринчи огоҳдоши. Улар бир-бирларини таъмасиз яхши кўрадиган, бир-бирларининг ғурур-ифтихори, шунингдек, ўзлари мансуб бўлган сулола маънавий оламини бойитувчиси, гўзал одоб-ахлоқнинг собит тарғиботчиси ҳамдир.

🌼🌼🌼 Умуман, улар борки, ота-она кўнгиллари юксалган, диллари хотиржам, орзу-ниятлари улашган. Улар борки, ҳаёт дарахти тириклик булоғидан қониб сув ичади. Улар борки, умрлар янгиланаверади, саволлар туғилаверади, жавоблар топилаверади. Умуман, уларнинг иноқлигию меҳр-оқибатидан бутун башар чароғон, осмон мусаффо, замин яшарган, одамзод ҳаёти мазмундорлик касб этган.
🌼🌼🌼

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
9-савол: Қумрини овласа бўладими?

9-жавоб:

وشرت الحل بالرمي التسمية والجرح وان لايقود عن طالبه ان غاب متحاملا سهمه فان ادركه المرسل او الرمامي حيا ذكاه
Отиш ила овланган нарсанинг ҳалол бўлилши шарти тасмия айтилиши, жароҳат етказиши ва ов унинг ўқи билан йўқолиб қолса, уни излашни тўхтатмаслигидир.
Овчи овни тирик топса, сўйиб олади. Агар бу холда сўйишни қасдан тарк қилса ҳаром бўлади.
Демак отиш вақтида
бисмиллоҳни айтиш ва ҳалол хайвон бўлса овланган ов ҳалол бўлади.
Манба: "Мухтасари виқоя," китоби

Дин ва ҳаётга оид саволларингизни қуйидаги манзилга юборинг! ⤵️
@sof_talimotlar_bot 📝
Audio
#Пешин_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Пешин азони
💾┠ 1.2 МB
┠ 03 :
01

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
ҚАТТИҚ ШАМОЛ БЎЛГАНДА

Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Агар қаттиқ шамол бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Аллоҳумма инний ас алука хойроҳа ва хойро ма фийҳа ва хойро ма урсилат биҳи ва аъузу бика мин шарриҳа ва шарри ма фийҳа ва шарри ма урсилат биҳи", деб айтар эдилар.

Маъноси:

Эй Раббим, Сендан унинг яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг яхшисини сўрайман. Эй Раббим, Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман". Имом Муслим ривоятлари.

"Зикр ва дуолар" китобидан


Ⓜ️анба
: @Alhidoya_kanali | Alhidoya.uz

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA