Ravza.uz | Rasmiy kanal
31.7K subscribers
27.3K photos
3.98K videos
245 files
38.2K links
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyat vakilligining rasmiy telegram sahifasi

www.ravza.uz
Instagram.com/ravza_uz
facebook.com/ravza.uz.sahifasi
twitter.com/ravzauzsahifasi

Murojaat uchun⤵️
👨🏻‍💻 @ravzauz_bot

Guvohnoma №1151
Download Telegram
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022 ЙИЛ 28 МАРТ (1443ҳ - 25 Шаъбон ) ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

ТОНГ - 04:46
ҚУЁШ - 06:03
ҚИЁМ - 12:18-12-28
АСР - 16:53
ШОМ - 18:35
ХУФТОН - 20:01

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-23 ДА -5 ва +5 қилиб олинган
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
|📚 @ilmahllari
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAE04VsBTcDC2aoYBzA
Audio
#Бомдод_азони

📖┠ Бомдод азони
💾┠ 4.2 МB
┠ 04 :
34

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Илм – хазина, унинг калити – савол. Сўранглар, сўрашда 4 киши савобга эга бўлади: савол берувчи, жавоб берувчи, эшитувчи, уларни дўст тутувчи” (Абу Нуъайм заиф иснод билан ривоят қилган).

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
ЎЗ АЙБИНИ БИЛИШ ЙЎЛЛАРИ.

Аллоҳ таоло бандасига яҳшиликни раво кўрса, уни ўз айбини ўзи кўра оладиган қилиб қўяди. Айбни кўргандан кейин уни туғирлаш осон бўлади. Ўз айбини аниқлашнинг тўрт йўли бор:
1. Кишиларнинг айбларини яхши биладиган шайх ҳузурида таълим олиш. Мазкур шайх айбларни ва уларнинг давосини васф қилиб беради.
2. Диндор, мухлис ва садоқатли дўст топиш.
У кузатиб бориб, камчиликларини топади ва хабарини беради. Катта имомлар ва улуғлар шу ишни қилганлар.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Менга айбларимни ҳадя қилган кишини Аллоҳ раҳм қилсин”, дер эди.
У киши Салмон розияллоҳу анҳудан ўз айби ҳақида сўрар эди. Бир куни унинг олдига келганида:
“Мендан сенга ўзингга ёқмайдиган нима етди?” деди. У айтишдан бош тортди. Умар қаттиқ туриб олди. Шунда:
“Менга етиб келган ҳабарга қараганда, бир дастурҳонда икки ҳил хўрак ермишсан. Икки сидра кийим кийиб олиб, бирини кундузи, иккинчисини кечаси киярмушсан”, деди.
“Бундан бошқа нарса етмадими?” деди.
“Йўқ”, деди Салмон.
“Иккисини тўғриланди деб ҳисоблайвер”, деди Умар.
Умар ибн Хаттоб Ҳузайфадан ҳам доимо: “Сен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мунофиқлар ҳақидаги сирлари соҳибисан. Менда мунофиқликнинг белгиларидан кўрасанми?” деб сўраб юрарди.
3. Ўз айбларини билиш учун душманларидан фойдаланиш.
Душманнинг кўзи энг кичик айбларни ҳам кўради. Гоҳида киши уни доим мақтаб юрадиган дўстларидан кўра тирноқ остидан кир аҳтарадиган душманидан кўпроқ фойда олиши мумкин. Дўст аяши мумкин, лекин душман аямай гапираверади. Шунинг учун душманнинг ҳар бир гапини ҳасадга ёявермаслик керак. Яҳшилаб таҳлил қилиб, ундан ўзига фойда олиш ҳаракатида бўлиш лозим.
4. Одамларга аралашиб, улар ёмон кўрган нарсалардан ҳазар қилсин.
Мўмин мўминниг ойнасидир. Бошқаларга қараб, ўзининг айбини топиб олиш қийин эмас.
Ҳаё борасида ҳам ҳудди шу қоидалар ҳам ишга тушади. Шунинг учун ҳам ушбу биз ўрганаётган ҳадисни шарҳлаган уламолардан баъзилари бу масалага алоҳида эътибор берганлар.

"Зуҳд ва Ҳаё" китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#Рамазонга_тайёрланамиз
РЎЗАНИ БУЗУВЧИ ОМИЛЛАР
#рўза

172 -CАВОЛ:
Қандай нарсалар рўзани бузади? Шу ҳақида батафсил маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

🔹Рўзадор қасддан овқат еса, сув ичса, дори ичса ёки жинсий алоқа қилса рўза бузилади. Бу ҳолатларда ҳам қазо, ҳам каффорат вожиб бўлади.

🔹Рамазон рўзасидан бошқа рўзаларда каффорат йўқ.

🔹Қуйидаги ҳолларда рўзадор одамнинг рўзаси бузилади ва қазосини тутиб бериши вожиб бўлади, каффорат вожиб бўлмайди:
- Тонг отмаган деб ўйлаб, саҳарлик қилса ёки кун ботди деб ўйлаб оғзини очиб юборса-ю сўнг тонг отиб қолгани ёки кун ботмагани билинса;
- аёлини ўпиши, ушлаши орқали жунуб бўлиб қолса;
- ҳўқна (клизма) қилдирса;
- бурнига дори томизса.

🔹Беихтиёр қайт қилса рўза бузилмайди. Лекин қасддан, зўрлаб, оғзи тўлиб қайт қилса, рўзаси бузилади, кейин қазосини тутиши вожиб бўлади.

🔹Қуйидаги ҳолатларда рўза бузилмайди:
- Рўзадор эсида йўқ ҳолатда еса, ичса, жинсий алоқа қилса;
- Уйқусида ёки аёлига қараб жунуб бўлиб қолса;
- Қон олдирса;
- Сурма қўйса;
- Аёлини ўпса-ю, жунуб бўлмаса.

Лекин рўзадор одам иложи борича ўзини бундай ҳолатдан узоқ қилмоғи лозимдир.

🔹Рўзадор учун қуйидаги ишлар макруҳдир:
- Ўз нафсига ишонмаган кишининг ўз аёлини ўпиши. Агар нафсини жиловлай олса зарари йўқ;
- Бирор нарсани татиб кўриш ва мисвоқдан бошқа нарса билан тишни тозалаш;
- Эмизикли рўзадор аёл ўз боласига заруратсиз таом чайнаб бериши. Бунда агар чайнамасликни имкони бўлса, чайнамаслик маъқул. Аммо имкони бўлмаса чайнаб беришнинг зарари йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @muslimuzportal | @diniysavollar

#Рамазон #Рамазон_яқин #Рамазон_етказ_Аллоҳим
ТАВБА НАМОЗИ

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Мен қачон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир ҳадис эшитсам, Аллоҳ менга ундан Ўзи хоҳлаганича наф берадиган одам эдим. У зотнинг саҳобаларидан бири менга ҳадис айтса, мен ундан (гапи тўғрилигига) қасам ичишни талаб қилар эдим. Агар у қасам ичса, (гапини) тасдиқ қилардим. Ҳолат шу бўлдики, менга Абу Бакр бир ҳадис айтди. Зотан у содиқдир: "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Қайси бир одам гуноҳ қилиб қўйиб, сўнгра туриб, таҳорат қилиб намоз ўқиса, кейин Аллоҳга истиғфор айтса, албатта Аллоҳ уни мағфират қилади", деганларини эшитдим. Сўнгра у зот "Улар қачон фаҳш иш қилсалар ёки ўзларига зулм қилсалар, Аллоҳни эсларлар ва гуноҳларига истиғфор айтурлар" оятини қироат қилдилар", деди".
Имом Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган.
Аслида тавба намозсиз хоҳлаган пайтда бўлиши матлуб. Лекин намоз билан бўлгани кучли ва қабули осондир. Намоз мўминнинг силоҳи, дейилгани ҳам шундан. Мўмин киши намоз ёрдамида ҳар қандай қийин нарсага ҳам осонлик билан эриша олади. Ожиз банда гуноҳ иш қилиб қўйса, иймони уни дарҳол тавбага чорлаши зарур. Қилиб қўйган гуноҳи учун афсусда қолган мўмин инсон дарҳол таҳорат қилиб, тавба намози нияти ила икки ракъат намоз ўқиб олишга ўтмоғи лозим. У гуноҳига надомат қилиб, намозида чин қалбдан тавба қилиб, Аллоҳга роз айтиб, бу гуноҳни қайта қилмасликка қатъий аҳд қилса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳини мағфират этади.

"Мўминнинг меърожи" китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Шуни билиб олинглар!!
Ким кўпчилик орасида куфр шиорларини ёйиш истагида бўлса ёки куфр сўзлардан бирор калимани тили билан гапирса ёки устун ва деворларга чизиб ёзса, (демак) у, бу давлатнинг шарафли ватандоши эмас. Лекин унинг табиатида уни йўқ қилиш ҳамда ўлим ва ҳалокат ҳосил қилиш учун микроблар оқиб юрибди.

Имом Бутий.
Маньа: @mehrobuz

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Audio
#Пешин_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Пешин азони
💾┠ 1.2 МB
┠ 03 :
01

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
ҚАРЗНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

Аввал айтиб ўтилганидек, бугунги кунимизда қарз масаласида келишмовчилик ва тушунмовчиликлар келиб чиқишининг бош сабабларидан бири қарз муомаласини расмийлаштирмаслик, шариат қоидалари асосида ёзиб, хужжатлаштириб қўймасликдир. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло бундан бир минг беш юз йил олдин Қуръони Каримда мазкур ишнинг баёнини қилиб қўйган.
Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади:
"Эй иймон келтирганлар! Маълум муддатга қарз олди-берди қилган вақтингизда уни ёзиб қўйинг. Орангизда бир ёзувчи адолат билан ёзсин. Ҳеч бир ёзувчи Аллоҳ билдирганидек қилиб ёзишдан бош тортмасин. Бас, ёзсин ва ҳақ зиммасига тушган айтиб турсин, Роббига тақво қилсин ва ундан ҳеч нарсани камайтирмасин. Агар ҳақ зиммасига тушган эсипаст, заиф ёки айтиб тура олмайдиган бўлса, унинг валийси адолат билан айтиб турсин. Эркакларингиздан икки кишини гувоҳ қилинг. Агар икки эр киши бўлмаса, ўзингиз рози бўладиган гувоҳлардан бир эр киши ва икки аёл киши бўлсин. Иккови(аёл)дан бирорталари адашса, бирлари бошқаларининг эсига солади. Ва чақирилган вақтда гувоҳлар бош тортмасинлар. Кичик бўлса ҳам, катта бўлса ҳам, муддатигача ёзишингизни малол олманг. Мана шу Аллоҳнинг ҳузурида адолатлироқ, гувоҳликка кучлироқ ва шубҳаланмаслигингиз учун яқинроқдир. Магар ораларингизда юриб турган нақд савдо бўлса, ёзмасангиз ҳам сизга гуноҳ йўқ. Олди-сотди қилганингизда гувоҳ келтиринг ва ёзувчи ҳам, гувоҳ ҳам зарар тортмасин. Агар (аксини) қилсангиз, албатта, бу фосиқлигингиздир. Аллоҳга тақво қилинг. Ва Аллоҳ сизга илм берадир. Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билувчидир" (282-оят).
"Ояти мудояна" - "қарз олди-бердиси ояти" номини олган ушбу ояти карима, аввал айтиб ўтилганидек, Қуръони Каримдаги энг узун оятдир. Ушбу ояти карима Қуръони Каримнинг, Ислом динининг инсон ҳаётининг барча томонларини қамраб олганига ёрқин мисолдир. Бу ояти каримани ўрганган одам бошқа барча тузум ва жамиятлар ўзларининг асосий ҳужжатларида эътибор бермаган, бироқ инсон турмушида тез-тез учраб турадиган қарз масаласига Қуръони Карим қанчалик аҳамият берганини англаб етади.

"Қарз ва унга боғлиқ масалалар" китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Муҳаммад Арийфий айтадилар:
«Агар Аллоҳ гуноҳларни яширмаса, бу дунё қандай бўлишини тасаввур ҳам қила олмадим!
Фараз қилинг:
Гуноҳларда ҳид бўлса-ю, гуноҳимиз миқдорича ҳид анқиб турса!
Қилган гуноҳларимиз пешонамизга ёзилиб қолаверса!
Қилган ишларимиз дарвозамизга ёзиб қўйилса!
Одамлар Аллоҳ яшириб турган амалларимизни билиб туришса!
Бир фараз қилиб кўринг...


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Ёшларни ижтимоий иллатлардан сақлайлик!

Сайтдан кўриш
Ютубдан кўриш

Чортоқ тумани "Болтабой Ўғли Мулла Умархон" масжиди имом-хатиби Юсупов Муроджон

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
#Мақола

Сохта салафийлик

Салафи солиҳлар асри бошиданоқ ягона исломий жамоат ҳалқаси “аҳли сунна вал жамоа” деб номланади. Ўша ягона исломий жамоат ҳалқаси марказидан янги исломий жамоатнинг янги ҳалқасини тўқиб пайдо қилиш ҳукми хусусидаги саволларни жунбишга келтиради.

➡️Батафсил ўқиш... 👇👇👇
http://ravza.uz/story/Soxta_salafiyliik

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Равза газетаси 8-сон.pdf
2.4 MB
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
أذان بصوت الشيخ عبدالباسط
الأذان بعدة أصوات ندية
#Аср_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Аср азони
💾┠ 544.8 КB
┠ 04 : 07


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Имом Ғаззолий “Иҳёу улумид дин” асарида бир ибратли ҳикояни келтиради.

Бир камбағал киши донишмандлардан бирига фақирлигидан шикоят қилади. Арзини тинглаган донишманд: “Икки кўзинг кўр бўлиб қолади, лекин ўн минг дирҳамга эришасан. Шуни хоҳлармидинг?” деб сўрайди. Камбағал: “Йўқ! Асло!” деб жавоб беради. “Тилдан қолсанг-у, лекин ўн минг дирҳамга эга бўлсанг, севинармидинг?” деб давом этади донишманд. Камбағал яна ўша жавобини такрорлайди. Шунда донишманд дейди: “Яратган инъом этган эллик минг дирҳамдан қадрлироқ неъматларга эга бўлиб туриб нолигани уялмайсанми?”

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
أذان القاهرة - محمود خليل الحصري
الأذان بعدة أصوات ندية
#Шом_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Шом азони
💾┠ 311.1 КБ
┠ 02 : 07


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Audio
#Ҳуфтон_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Ҳуфтон азони
💾┠ 7.2 МB
┠ 03 : 08


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Бирор кун йиғлашни орзу қилмадим.
Лекин замонамнинг ғамлари мени йиғлатди.
Нафсим хоҳлаганидек яшашни орзу қилдим.
Лекин нафсим замонам каби яшашни хоҳламоқда.


Манба: arabic.uz

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022 ЙИЛ 29 МАРТ (1443ҳ - 26 Шаъбон ) СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

ТОНГ - 04:44
ҚУЁШ - 06:02
ҚИЁМ - 12:18-12-28
АСР - 16:54
ШОМ - 18:36
ХУФТОН - 20:02

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-23 ДА -5 ва +5 қилиб олинган

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Audio
#Бомдод_азони

📖┠ Бомдод азони
💾┠ 4.2 МB
┠ 04 :
34

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Сабрнинг мукофоти

Ҳикоя қилишларича, бир солиҳ кишининг Аллоҳ йўлида солиҳ дўсти бўлиб, уни ҳар йили бир марта зиёрат қилар эди. Бир куни биродарини зиёрат қилиш учун келиб, эшигини тақиллатибди. Хотини: «Ким?» деб сўрабди. У: «Эрингнинг Аллоҳ йўлидаги биродариман. Уни зиёрат қилиш учун келдим», дебди. Шунда хотини: «Ўтин теришга кетганди. Аллоҳ уни соғ қайтармасин, саломат қилмасин, ундоқ қилсин, бундоқ қилсин», дея қарғай кетибди. У киши эшик олдида турган вақтда тоғ тарафдан биродари шерга бир қучоқ ўтин ортиб келиб қолибди. Биродари билан саломлашиб, хуш келибсиз деб, ўтинни ичкарига киргизди-да, шерга: «Баракаллоҳ, энди боравер», дебди. Сўнг биродарини ичкарига таклиф қилибди. Хотини ҳануз қарғанар, тили билан озор берар, эри эса бир сўз қайтармай, сукут сақлар эди. Солиҳ киши биродари билан бир оз тамадди қилган бўлибди. Сўнг уйига қайтибди. У биродарининг шундай бемаъни хотинига сабр қилиб яшаётганига ажабланган эди.

Орадан бир йил ўтгач, у киши одатига биноан, биродарини зиёрат қилиш учун келиб эшигини тақиллатибди. Хотини: «Ким?» деди. У: «Эрингизнинг Аллоҳ йўлидаги биродари, фалончиман», деган эди, хотини: «Марҳабо, хуш келибсиз. Ўтира туринг, у киши, иншааллоҳ, соғ-саломат келиб қоладилар», дебди. Киши хотинининг ширинсухан ва одоблилигидан ажабланибди. Шу пайт биродари ўтин орқалаб келиб қолибди. Киши бундан ҳам ҳайратга тушибди. Биродари келиб у билан саломлашиб, ичкарига таклиф қилибди. Хотини уларга таом ҳозирлабди ва уларни ширинсуханлик билан таомга таклиф қилибди. Киши кетиши олдидан биродарига: «Сиздан бир нарса сўрамоқчи эдим», дебди. Биродари: «Нима?» деган эди, у киши: «Ўтган йили келганимда хотинингиз беодоб, кўп қарғанар эди, сиз эса ўтинни шерга ортиб келдингиз. Ваҳший ҳайвон амрингизга мунтазир эди. Бу йил эса, хотинингиз ширинсухан, қарғанмади. Бироқ ўтинни ўзингиз орқалаб келдингиз. Бунинг боиси нима?» деб сўрабди. Шунда биродари жавобан: «Эй биродар, ўша бемаъни хотиним вафот этди. Унинг ахлоқсизлиги ва қилиқларига сабр қилар эдим. У билан яшаш беҳузурлик берса-да, чидаганим боис шекилли, Аллоҳ таоло менга ўша шерни бўйсундириб қўйган, у оғиримни енгил қилар эди. Хотиним вафот этгач, мана шу солиҳа аёлга уйландим. Бу муборак, муте аёл билан роҳат-фароғатда яшаяпман. Шу боис, шер келмай қўйди ва ўзим ўтинни орқалаб келишга мажбур бўлдим», дебди.

Аллоҳ таолодан Ўзи яхши кўрган ва рози бўлган нарсаларга сабр-бардошли этмоғини сўраймиз. Албатта, У марҳаматли, саховатли зотдир.

«Гуноҳи кабиралар» китобидан

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA