Ravza.uz | Rasmiy kanal
21K subscribers
28K photos
4.1K videos
245 files
38.8K links
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyat vakilligining rasmiy telegram sahifasi

www.ravza.uz
Instagram.com/ravza_uz
facebook.com/ravza.uz.sahifasi
twitter.com/ravzauzsahifasi

Murojaat uchun⤵️
👨🏻‍💻 @ravzauz_bot

Guvohnoma №1151
Download Telegram
🌙 ИЛК УМРАЧИЛАР ОНА-ВАТАНГА ҚАЙТИШДИ (ФОТОЛАВҲА)

1 февраль куни “Умра – 2022” мавсумининг илк зиёратчилари Саудия Арабистонидан Жидда – Тошкент йўналиши бўйича юртимизга келишди. Уларни уламолар, мутасаддилар, зиёратчиларнинг яқинлари ҳамда ОАВ вакиллари Тошкент халқаро аэропортида юқори даражада кутиб олишди.

🤲 Зиёратчиларнинг юз-кўзларидан хурсандчилик, тилларидан муборак умра амалини адо этиб, она Ватанга эсон-омон қайтишгани учун шукроналик аримаганига гувоҳ бўлдик. Ушбу имконият яратилганига Ҳақ таолога ҳамдлар айтишиб, юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлигини сўраб хайрли дуолар қилишди. Шунингдек, умра амалларини энг юқори шароитларда адо этиш учун барча имкониятларни муҳайё этиб берган Давлатимиз раҳбари, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва бошқа мутасадди идораларга чексиз миннатдорликлар изҳор этилди...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Фиқҳ

НАМОЗ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?

Тоза кийим, тоза бадан, намоз ўқиладиган тоза ўринда таҳорат билан қиблага юзланган ҳолда намоз ўқишга киришилади. Намоз қуйидаги тартибда ўқилади.

ИККИ РАКЪАТЛИ ФАРЗ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ТАРТИБИ

1. Каъба томонга юзланиб, "Холис Аллоҳ учун бомдод намозининг икки ракъат фарзини ўқишга ният қилдим" мазмунида ният қилинади.
2. Икки қўлнинг кафтини қиблага қаратиб, бармоқларини букмай, уларнинг орасини кенг очмай ва жипслаштирмай, ўз ҳолича қўйиб, бош бармоқни қулоқнинг юмшоғи баробарича кўтариб, "Аллоҳу акбар", деб такбир айтиш билан намоз бошланади. "Аллоҳу акбар", деганда "Аллоҳ" лафзида "ҳ" ҳарфидан кейинги "замма" ҳаракатини "Аллоҳув" демай айтилади. "Акбар"да "б" ҳарфидан кейин "алиф"ни чўзиб, "акбар" дейилмайди. Бу ҳолатда ҳам маъно ўзгариб, намоз бузилади.
3. Қўлларни қовуштирган ҳолда киндиқ остида тутиб, "Сано" ("Субҳанакаллоҳумма...") ўқилади.
4. Таъаввуз ("Аъуузу биллаҳи.."), басмала ("Бисмиллаҳ..") билан Фотиҳа сураси ўқилади ва "валад долийн"дан кейин оҳиста "амийн" айтилиб, таъаввуз ва басмаласиз бирорта сура ўқилади.
5. "Аллоҳу акбар", дея энгашиб, рукуъга борилади, бунда энг ками уч марта "Субҳана Роббийал-ъазийм" (Улуғ Роббим покдир), дейилади.
6. Белни тиклаётиб, "Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ" (Аллоҳ Ўзига ҳамд айтган кишини эшитади), дейилади. Тўлиқ тикланиб бўлгач, "Роббанаа, лакал ҳамд" (Роббимиз, мақтов Сенгадир), дейилади.
7. "Аллоҳу акбар" деб, ерга аввал тиззалар, кейин кафтлар, сўнг бурун ва пешона қўйилиб, сажда қилинади. Бунда тирсаклар ерга ва биқинларга теккизилмайди, барча аъзолар, ҳусусан, оёқ бармоқлари иложи борича қиблага юзлантирилади. Саждада камида уч марта "Субҳана Роббийал-ъалаа" (Олий Роббим покдир), дейилади.
8. "Аллоҳу акбар", деб саждадан бош кўтарилади ва чап оёқни тўшаб, ўнг оёқ кифтини тик қилиб, бармоқлар қиблага юзлантирилган, икки қўл кафти учи тизза баробарича қўйилган ҳолда ўтирилади.
9. "Аллоҳу акбар", деб иккинчи марта сажда қилинади.
10. "Аллоҳу акбар", деб ҳеч нарсага суянмай, иккинчи ракъатни ўқиш учун ўриндан турилади.
11. Иккинчи ракъатда ҳам "Бисмиллаҳ..." билан Фотиҳа сураси, орқасидан Қуръондан билганича бирор сура ёки узунроқ оят ўқилади.
12. Биринчи ракъатдагига ўхшаш рукуъ, саждалар қилинади.
13. Саждадан сўнг ўнг оёғини тиклаб, чап оёғи устига ўтиради ва аввал ташаҳҳуд "Аттаҳиййату..." ва "Аллоҳумма, баарик ъалаа..", кейин дуолар "Роббанаа, аатина..." ўқилади.
Сўнгра аввал тиккадан бошлаб, ўнг томондагиларни ва фаришталарни ният қилиб, ўнг тарафга, кейин тиккадан бошлаб чап томондагилар ва фаришталарни ният қилиб, чап тарафга "Ассалому алайалайкум
ва роҳматуллоҳ"
, деб салом беради, шу билан икки ракъатли намоз якунланади.
Икки ракъатли суннат намозларини ўқиш тартиби ҳам бундан фарқ қилмайди. Фақат ниятда фарқ бўлади.

"Мўминнинг меърожи"китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Камилов Музаффар Муротович Президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. У Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори бўлиб қолади.
Президент маслаҳатчиси лавозимини эгаллаб келган Шоазим Шоисламович Миноваров Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари сифатида фаолиятини давом эттиради.

Соответствующим указом Президента Республики Узбекистан первый заместитель председателя Комитета по делам религий при Кабинете Министров Камилов Музаффар Муротович назначен советником Президента по вопросам взаимодействия с общественными и религиозными организациями. Он сохранит должность ректора Международной исламской академии Узбекистана.
Занимавший должность советника Президента Шоазим Шоисламович Миноваров продолжит деятельность в должности руководителя Центра исламской цивилизации в Узбекистане.
#ЯНГИЛИКЛАР

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Камилов Музаффар Муротович Президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

У Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори бўлиб қолади.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @ravza_uz телеграм канали
#Фиқҳ_сабоқлари

НАМОЗНИНГ СУННАТЛАРИ

1. "Такбири таҳрима" ("Аллоҳу акбар")да қўлнинг бармоқларини ўз ҳолида очиқ тутиб, қулоқ баробарига кўтариш, сўнг қўлларни киндик остида боғлаш;
2. Такбирдан сўнг "Сано" ўқиш;
3. "Сано"дан сўнг "Аъуузу биллаҳ" ва ҳар ракъатда Фотиҳадан олдин "Бисмиллаҳ..."ни айтиш;
4. Фотиҳа сураси тугагач, махфий тарзда "Омин", дейиш;
5. Имомнинг рукуъдан кейин "Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ", иқтидо қилганларнинг эса "Роббана лакал-ҳамд" дейишлари (намозни ёлғиз ўқиганлар иккаласини ҳам айтади);
6. Намозда рукнларнинг биридан иккинчисига ўтаётганда "Аллоҳу акбар", дейиш;
7. Рукуъда қўл бармоқларини ёйиб, икки тиззани маҳкам чангаллаш ва камида уч марта "Субҳана Роббийал ъазийм", дейиш (бунда аёллар бармоқларини тизза устида жипс тутишади, тиззаларини бироз букишади);
8. Саждада пешонани қўллар орасига олиш, бармоқларини жипслаб, бош бармоқни қулоқ тўғрисида ушлаш ва камида уч марта "Субҳана Роббийал-аълаа", дейиш.
9. Саждада эркакларнинг оёқлари, тиззалари, қўллари, пешонаси, бурни ерга тегиб туриши, билакларини ерга ҳам, қовурғасига ҳам теккизмай тутиши (аммо аёллар бу айтилганларга қўлларини теккизиб, йиғилиброқ сажда қилишади);
10. Эркакларнинг чап оёқ устига ўтириши, ўнг оёғини тиклаб, бармоқларини қиблага қаратиши (аёллар эса икки оёғини ўнг томонга чиқариб, чап думбасига ўтиради);
11. Қаъдада салавот, "Роббана аатинаа..." каби дуоларни ўқиш;
12. Аввал ўнг, сўнгра чап томонга салом бериш;
13. Фарз намозларини жамоат бўлиб ўқиш.

"Мўминнинг меърожи" китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Audio
#Пешин_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Пешин азони
💾┠ 3.6 МB
┠ 03 : 53


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#ДУО

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким кеч кирганда: «Розийту биллааҳи Роббан, ва бил Ислаами дийнан, ва би Муҳаммадин соллаллоҳу ъалайҳи васаллама Набиййан»
(Аллоҳни Роббим, Исломни диним, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни пайғамбарим деб рози бўлдим) деса, Аллоҳ уни рози қилиши ҳақ бўлади».

Имом Термизий ривояти.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
🤲 Ражаб ойи кирганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳумма барик лана фи ражабин ва шаъбана ва баллиғна рамазона”, деб дуо қилардилар (Имом Байҳақий, Имом Тобароний ривояти).

📌 Маъноси: Аллоҳим, ражаб ва шаъбон ойларида бизларга барака ато қилгин ва бизларни рамазон ойига етказгин!

‼️ Уламолардан бири: “Ражаб шамолга, шаъбон булутга, рамазон ёмғирга ўхшайди. Кимки ражаб ойида экин экмаса, шаъбон ойида уни суғормаса, рамазон ойида қандай ҳосил олади?” деган.

❗️Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!👇

@ravza_uz расмий телеграм канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Илк умрачиларни кутиб олиш жараёни

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
muslim.uz
#Умра2022
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
أذان بصوت الشيخ عبدالباسط
الأذان بعدة أصوات ندية
#Аср_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Аср азони
💾┠ 544.8 КB
┠ 04 : 07


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
ЁЛҒОННИНГ ТАЪРИФИ

"Ёлғон" сўзи араб тилида "кизб" дейилади ва луғатда ростнинг тескарисини англатади.
Уламолар ёлғонни қуйидагича таърифлайдилар:
Журжоний: "Ёлғон - хабарнинг воқеликка тўғри келмаслигидир", деган.
Ибн Ҳажар: "Ёлғон - бир нарса ҳақида қасддан бўлсин, ноқасддан бўлсин, унга хилоф нарсани гапиришдир", деган.
Ёлғон сўзда бўлиши билан бирга, амалда ҳам бўлади. Бунда ёлғончи бўлмаган нарсани бўлган қилиб кўрсатиш учун ҳийла қилади. Ёки унинг акси бўлиб, бўлган нарсани бўлмаган қилиб кўрсатишга уринади.

"Ёлғон" китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
أذان القاهرة - محمود خليل الحصري
الأذان بعدة أصوات ندية
#Шом_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Шом азони
💾┠ 311.1 КБ
┠ 02 : 07


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
АЛЛОҲ ЙЎЛИДАГИ БИРОДАРИГА ТАОМ БЕРИШ

Алидан ривоят қилинади:
"Бир нечта биродарларимни тўплаб, бир ёки икки соъ таом беришим мен учун бозорингизга бориб, бир қул озод қилишимдан маҳбуброқдир".

Шарҳ: Соъ - тахминан тўрт килограмм арпа ёки бўғдой сиғадиган, ўлчов бирлиги сифатида фойдаланилган идиш.
Албатта, қул озод қилиш улкан савобли иш. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бир қулни озод қилган бандасига ўша қулнинг нечта аъзоси бўлса, ўшанча аъзосини дўзахдан озод қилишни ваъда берган.
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу бу гапларида биродарларни, ёр-дўстларини тўплаб, уларга арзимас бўлса ҳам таом беришни ана шундай улуғ савобли ишдан ҳам маҳбуб кўришларини айтмоқдалар.
Демак, ёр-дўст, биродарларни тўплаб, олдиларига дастурхон ёзиш, уларга зиёфат бериб, таом едириб, қоринларини тўйдириш, дуоларини олиш (айниқса, улар муҳтож бўлсалар, оч бўлсалар, таомни еб, ибодатга қувват ҳосил қилсалар) ҳам жуда ажойиб иш бўлар экан.

"Одоблар хазинаси" китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Audio
#Ҳуфтон_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Ҳуфтон азони
💾┠ 7.2 МB
┠ 03 : 08


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
🔵 Эслатма!

Икки Муқаддас Масжидда намозларни адо этиш оралиқ масофани сақлаган ҳолда амалга оширилмоқда.

Ушбу тартиб Саудия Арабистони ҳудудидаги барча масжидларда жорий этилган.

@hajumrauz

Телеграм I Twitter I Instagram
ИФФАТ

Иффат” сўзи луғатда “қабиҳ нарсадан тийилиш” маъносини англатади.

Ибн Манзур: “Иффат аслида қолдиқнинг ўрнига ўтадиган нарсани тановул қилиш ила кифояланишдир. Иффат (истилоҳда) ҳалол ва гўзал бўлмаган нарсадан ўзини тийишдир. Иффат ўта покликдир”, деган.
Уламолар иффат ҳақида бир-бирини тўлдирувчи бир неча таърифларни айтганлар:

РОҒИБ: “Иффат нафсда бир ҳолатнинг ҳосил бўлиши бўлиб, у ила шаҳватнинг ғалабасидан четланилади.
Иффат нафсни ҳайвоний лаззатлардан тийиб туришдир. У ҳаддан ошган нафсни бузуқлик билан нуқсон ҳисобланган шаҳватсизлик орасидаги ўртача ҳолатдир”
, деган.

ЖОҲИЗ: “Иффат нафсни шаҳватлардан жиловлаш, уни жасадини тик туришга ва соғлиғини муҳофаза қилишга етадигани билан кифояланишдир. Барча лаззатли нарсаларда исрофдан четда бўлиб, мўътадиллик йўлини тутишдир. Мустаҳаб равишда қондиришга иттифоқ қилинган маълум шаҳватлар ҳам ҳожат тушган вақтдагина бўлиши керак. Шунда ҳам ундан кўпга ҳожат тушмайдиган миқдорда бўлиши лозим”, деган.

ЖУРЖОНИЙ: “Иффат шаҳвоний қувватга оид ҳайъат бўлиб, у мазкур қувватнинг ҳаддан ошган ҳолатидаги фужур ва нуқсонга учраган ҳолатидаги турғунлик орасидаги ўртача ҳолатдир. Иффатли киши ишларни шариат ва мурувват асосида олиб борадиган одамдир”, деган.

Иффат ҳақида келган оятлардан намуна:

Аллоҳ таоло шундай
марҳамат қилади:

“(Садақалар) Аллоҳнинг йўлида тутилиб қолган, ер юзида кезишга қодир бўлмаган, билмаган киши иффатлари туфайли уларни бой деб ўйлайдиган фақирларгадир. Уларни сиймоларидан танийсан, одамлардан хиралик қилиб сўрамаслар. Нима яхшилик нафақа қилсангиз, бас, Аллоҳ албатта, уни ўта билувчидир”
(Бақара сираси, 273- оят).

"Руҳий тарбия" китобидан

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022 ЙИЛ 03 ФЕВРАЛ (1443ҳ - 01 Ражаб ) ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

ТОНГ - 06:04
ҚУЁШ - 07:22
ҚИЁМ - 12:26-12-36
АСР - 15:50
ШОМ - 17:33
ХУФТОН - 18:50

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-31 ДА -5 ва +5 қилиб олинган
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
|📚 @ilmahllari
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAE04VsBTcDC2aoYBzA