Ravza.uz | Rasmiy kanal
20.9K subscribers
28.1K photos
4.11K videos
245 files
38.9K links
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyat vakilligining rasmiy telegram sahifasi

www.ravza.uz
Instagram.com/ravza_uz
facebook.com/ravza.uz.sahifasi
twitter.com/ravzauzsahifasi

Murojaat uchun⤵️
👨🏻‍💻 @ravzauz_bot

Guvohnoma №1151
Download Telegram
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Албатта адолат қилувчилар Аллоҳнинг ҳузурида нурдан бўлган минбарларда, Раҳмон азза ва жалланинг ўнг томонидадирлар. У Зотнинг икки қўли ҳам ўнгдир. Улар ҳукмларида, аҳлларида ва ўзлари эга бўлган нарсаларда адолат қиладиганлардир”, дедилар.”

Муслим ва Насоий ривоят қилишган.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
ЯХШИ ДЎСТ - ДАРДИНГИЗНИНГ ЭНГ ЯХШИ МАЛҲАМИДИР

"Кишининг ўз биродаридан уч кечадан ортиқ аразлаб юрмоғи ҳалол эмас. Иккаласи дуч келганида, бири у ёққа, иккинчиси бу ёққа юз ўгириб кетмасин. Уларнинг яхшироғи аввал салом берганидир".
Нақл қилишларича, донишманд ҳузурига бир киши келиб, дўстидан шикоят қилибди. Дўсти билан алоқасини узиб, ундан қасд олишни ният қилганини айтибди. Донишманд унга:
- Сенга насиҳат қилсам, унга амал қиласанми ё ғазаб отига минганингча қолаверасанми? - деди.
- Йўқ, насиҳатингизга амал қиламан!
- Дўстинг билан иноқлигингизда хурсандчилигингиз кўп бўлганми ёки унинг хатолари туфайли ғам-ташвишингиз кўп бўлганми?
- Қувончли куним кўп бўлган.
- У сенга яхшилик кўп қилдими ё ёмонлик?
- Яхшиликлари кўпроқ бўлган.
- У ҳолда, ана шу яхши кунларинг ҳурмати уни кечириб юбор. Ўрталарингда дўстлик ҳурмати учун ўч олишн бас қил. Агар иккингиз душманликни давом эттирсангиз, сен хоҳламаган ишлар содир бўлади.
Азизим, шуни унутмангки, киши учун иймондан кейинги энг яхши неъмат яхши дўстдир. Агар тоат-ибодатда ёрдам берадиган дўстингиз бўлса, унинг қўлини маҳкам тутинг. Зеро, дўст бўлиш осон, дўстликни сақлаш қийин. Дўстларимиз биз учун аҳлимиз ва фарзандимиздан ҳам яқинроқ бўлади. Чунки аҳлимиз бизни дунё сабабли ёдга оладилар. Дўстларимиз эса охират сабабли ёдга олишади. Дўстнинг сифатларидан бири - унинг ўзидан ҳам дўстларини устун қўйишидир.
Кишининг иймондан сўнг биринчи қиладиган иши содиқ дўст топишдир. У сизга бойлигингиз учун эмас, иймонингиз учун дўст бўлсин. Дўстлик риштаси туфайли фақат икки инсон бирлашмайди, балки кишилар орасидаги ишонч, ахлоқ ва донолик сингари улуғ фазилатлар мустаҳкамланиб боради. Чунки бугунги кунда ишониш мумкин бўлган кишини топиш машаққатга айланиб бормоқда. Дўстига "Сенинг еганинг - менинг тўйганим!" - дейдиган мардлар саноқли қоляптимикан? Бир дастурхон атрофида ўтириб, бир-бирининг қўлидаги нонни тортиб олаётган нафс бандалари ҳайвондан нимаси билан фарқ қилади?! Ўзида борини дўсти билан баҳам кўриш ҳам нафсини жиловлай олишдир, аслида. Гўзал ахлоқни дўстига ўргатиш, Аллоҳга ибодат қилишда ўрнак бўлиш, шубҳасиз, сизни солиҳ амаллар сари етаклайди. Яхши дўст адашмаслигингизни, савоб амалларингиз кўп бўлишини истайди. Яхши дўст яхши кунингизда доим ҳам ёнингизда турмаслиги мумкин. Аммо бошингизга кулфат тушганида у ёнингиздан асло кетмайди.Сизни ёлғизлатиб қўймайди. Ёлғизлик фақат Аллоҳга хос! Бандаси дардни ёлғиз ўзи кўтара олмайди. Шунинг учун одам тафтини одам олади, дейишади. Яхши дўст сиз учун ўзини қанча фидо қилса ҳам, миннат қилмайди. "Роббим рози бўлсин! Менга шу етади", дейди. Қилган яхшилигини пешонангизга тақ этиб уриб, миннат қилувчилардан Аллоҳ асрасин!

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
ДУОИМ ҚАБУЛ БЎЛСИН ДЕСАНГИЗ

«Ерни (Аллоҳ хайрли ишларга) яроқли қилиб қўйгандан кейин (унда) бузғунчилик қилмангиз! Унга (Аллоҳга) ҳам қўрқинч ва ҳам умид билан дуо қилингиз! Аллоҳнинг раҳмати эзгу иш қилувчиларга яқиндир» (Аъроф, 56).

Иброҳим Адҳам раҳматуллоҳи алайҳидан сўрадилар:
“Биз узоқ вақтдан бери дуо қиляпмизу лекин қабул бўлмаяпти, нима қилайлик?”

Шунда Иброҳим Адҳам раҳматуллоҳи алайҳи: “Қалбларингиз 10 та нарса туфайли ўлган”, деб жавоб берди:

🔹Аллоҳни танидингиз, лекин амрларини бажармайсиз, қайтариқларидан қайтмайсиз.
🔹Аллоҳнинг Каломи – Қуръони каримни ўқийсиз, лекин унга амал қилмайсиз.
🔹Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни яхши кўраман дейсиз-у, суннатларига амал қилмайсиз.
🔹Шайтоннинг душманлигини биласиз-у, аммо унинг дўстига айлангансиз.
🔹Жаннатни яхши кўрасиз-у, аммо унга олиб борадиган амалларни қилмайсиз.
🔹Дўзахдан қўрқаман дейсиз-у, ундан қочишнинг ҳаракатини қилмайсиз.
🔹Ўлим ҳақ дейсиз-у, унга тайёргарлик кўрмайсиз.
🔹Бировларнинг айбини қидирасиз-у, ўз айбларингизни ўйламайсиз.
🔹Роббингиз неъматларидан баҳраманд бўляпсиз-у, шукр қилмаяпсиз.
🔹Ўликларингизни дафн қиляпсиз-у, улардан ибрат олмаяпсиз.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Audio
#Пешин_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Пешин азони
💾┠ 3.6 МB
┠ 03 : 53


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар сизлардан бирортангиз таҳорат олсаю таҳоратини яхшилаб қилса, сўнгра таҳоратидан фориғ бўлишида: «Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Росулуҳу», деб айт¬са, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилур ва у хоҳлаганидан кирур», дедилар»
.
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Термизий эса:
«Аллоҳумма ижъалнии минат таввабийн ва ижъалнии минал мутатоҳҳирийн» ни зиёда қилган.
Шарҳ: Ҳазрати Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинаётган бу ҳадиси шарифда ҳам таҳоратни тугатгандан сўнг ўқиладиган дуо эслатилмоқда. Охирида эса мазкур икки амалга бериладиган мукофот – жаннатнинг саккиз эшиги очилишию таҳоратни яхшилаб қилиб, ҳадисда келган дуони ўқиган одамнинг ўзи хоҳлаган эшикдан жаннатга кириши айтилмоқда. Бу ҳам таҳоратни яхшилаб қилиш ва шаҳодат калимасини ихлос билан айтишнинг қанчалар фазилатли эканини яна бир бор кўрсатиб турибди.
Уламоларимиз айтишларича, таҳорат қилиб, аъзоларни турли кир ва ифлосликлардан поклаб бўлгандан кейин шаҳодат калималарини айтиш Аллоҳга ихлос ила амал қилганликка ва қалбнинг риё ва ширклардан пок бўлганига ишорадир.
Имом Термизий ушбу ҳадисни ривоят қилганларида шаҳодат калималаридан кейин:
«Аллоҳумма ижъалнии минат таввабийн ва ижъалнии минал мутатоҳҳирийн», деган дуо ўқиган эканлар. Бу дуо «Эй бор Худоё! Мени кўп тавба қилувчилардан ва покланувчилардан қилгин», деган мазмунида келади.
Бу билан киши таҳорат олиб, баданини сув билан поклагач, Аллоҳ таолодан тавба қилмаса кечирилмайдиган гуноҳлари учун ўша дуо билан тавбага муяссар этишини сўрайди. Аллоҳ таолонинг Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ана шу тоифа кишиларга жаннатнинг саккиз эшиги очилиб, хоҳлаганидан киришлари мумкинлигини башорат этмоқдалар.
Шундай экан, доимо таҳоратимизни маромига етказиб, мукаммал қилайлик, сўнгра ихлос билан калимаи шаҳодатни ва ушбу ҳадисда келган дуони ўқишга одатланайлик.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#Мақола
НАМОЗДА ОЁҚЛАР ҚАЙ ҲОЛАТДА ТУРАДИ?
Ҳар бир инсон намознинг амалларини яхши адо этиш ва унда аъзолари тўла сокинликда бўлиб, қалби Аллоҳ билан бўлмоғи зарур.

Агар бир инсон имом бўлиб ёки ёлғиз ўзи намоз ўқидиган бўлса, тик турганда икки оёғини бир-бирига ёпиштирмаслик, балким орасини очиқ қилиш суннатдир.

➡️Батафсил ўқиш👇👇
http://ravza.uz/story/namozda_oyoqlar_qay_xolatda_turadi

🌐 www.Ravza.uz | Telegram 
Instagram | Facebook | Youtube
#Мақола
ҲАР ДАРДНИНГ ДАЪВОСИ ШУКР ВА САБРДАДИР.

Аллоҳ таоло бандаларини баъзи-баъзида, айримларини бир умрга турли касалликлар ёки бирор бир мусибатлар билан имтихон қилиб синовга солиб туради. Айниқса Ўзи суйган бандаларига дард ва хасталикни, оғриқ ва беморликни кўпроқ беради.

➡️Батафсил ўқиш👇👇
http://ravza.uz/story/har_dardning_davosi_shukr_sabrdir

🌐 www.Ravza.uz | Telegram 
Instagram | Facebook | Youtube
“УМРА – 2022”:
Макка ва Мадина зиёратчиларни қабул қилишга тайёр!

Ислом манбаларида ҳаж ва умра қилувчилар
га кўмак берган, унинг оғирини енгил қилган кишига катта ажру савоблар борлиги баён этилган.

Айни кунларда зиёратчилар ибодатларини эмин-эркин адо этишлари учун қулай шарт-шароитларни ҳозирлаш ишлари Саудия Арабистонидаги ҳамкор ширкат томонидан якунига етказилди.
Аввал, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари кўп йиллик тажриба эга бўлган “Abu Sarhad” ширкати билан “Умра – 2022” мавсумини амалга ошириш бўйича шартнома тузилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўтган вақт давомида “Abu Sarhad” ширкати томонидан Мадина ва Макка шаҳарларида зиёратчилар учун қулай шароитларни ҳозирлаш, Икки Ҳарам масжидига яқин бўлган меҳмонхоналардаги тайёргарлик ишларини охирига етказиш, замонавий транспорт воситаларини шай ҳолатга келтириш ва бошқа юқори сифатдаги хизматлар кўрсатиш ишлари маромига етказилди.
➡️БАТАФСИЛ

Muslim.uz
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal
أذان بصوت الشيخ عبدالباسط
الأذان بعدة أصوات ندية
#Аср_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Аср азони
💾┠ 544.8 КB
┠ 04 : 07


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA