РАСТАМОЖКА
15.2K subscribers
466 photos
204 videos
71 files
790 links
Шунчаки растаможка хақида шахсий фикрлар ва янгиликлар...

Ҳамкорлик учун:
https://t.me/rastamojka_admin_bot

Автокалькулятордан фойдаланиш учун:
https://t.me/rastamojka_uz_avto_bot
Download Telegram
Экспорт божхона режимида БЮД «яшил» ва «сариқ» йўлаклар орқали божхона расмийлаштирувидан ўтказилиб, товарлар Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини расмийлаштирилган ҳолда олиб чиқилаётганда, шунингдек юк жўнатувчилар ва (ёки) ташувчиларнинг талабига кўра махсус божхона пломбалари чегара божхона постларида транспорт воситаларининг юк бўлимларига ўрнатилади.
(асос: ДБҚнинг 04.03.2022 йилдаги 12/02-22-00437-сонли қарори, Адлия вазирлигидан 28.03.2022 йилда 2904-3 рақам билан рўйхатга олинган)
@rastamojka_uz
GOLD SOFT: АИС Декларант + 1С:Бухгалтерия программaлари ўзаро интеграция қилинибди.

"GoldSoft: АИС - Декларант"
программаси ёрдамида тайёрланган БЮДлар бўйича маълумотларни 1С:Бухгалтерия дастурига онлайн жўнатиш имконияти яратилибди. Илгари бундай маълумотлар 1С:Бухгалтерия дастурига қўлда киритилар эди. Бухгалтерларнинг иши осонлашибди.
Батафсил комментариядаги ссылкадан кўришингиз мумкин.

@rastamojka_uz
Марказий божхона лабараторияси томонидан тадбиркорларга тақдим этилган маълумотлар. Божхона расмийлаштируви бўйича мутахасислар ўрганиб чиқишса, улар учун фойдали бўлади.👇

@rastamojka_uz
Россия 15 июлдан бошлаб чегарадаги чекловларни олиб ташлайди

Россия 15 июлдан бошлаб 2020 йилда коронавирус инфекцияси сабабли қуруқликдаги чегарада ўрнатилган чекловларни олиб ташламоқчи. Бу ҳақда душанба куни коронавирусга қарши кураш фавқулодда штаби маълум қилди, дея хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

Хабарда айтилишича, тезкор штаб 15 июлдан бошлаб Россия давлат чегарасини кесиб ўтишга қўйилган вақтинчалик тақиқни олиб ташлашга қарор қилган.

Бунгача 14 июндан бошлаб эпидемик вазият яхшилангани муносабати билан чет эл фуқароларига Россияга денгиз ва ҳаво станциялари орқали киришга рухсат берилди.

Аммо ер усти транспорт воситаларининг киришига ҳеч қандай чекловлар йўқ эди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг март ойида коронавирус тарқалиши хавфи туфайли Россия чегарадан ўтишни чеклаган эди.

@rastamojka_uz
#биласизми
Хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушадиган 15 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.
(Асос: ВМнинг 18.06.2018 йилдаги 547-сонли қарори.)

@rastamojka_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорлар учун 1094 қисқа рақами – президентга мурожаат йўллаш имкони.

20 август – тадбиркорлар кунида Шавкат Мирзиёев яна бизнес эгалари билан учрашиши кутилмоқда. Очиқ мулоқот олдидан давлат раҳбарига мурожаатлар қабул қилиш бошланди. Бизнес эгалари ўзлари дуч келаётган муаммолар ва таклифларни 24/7 режимида 1094 қисқа рақами ва taklif2022.uz портали орқали йўллаши мумкин.

@rastamojka_uz
РАСТАМОЖКА
#очик_мулокот "Келгуси йилдан, ККСни хисобга олиш буйича солик ва божхона идораларининг электрон базалари узаро богланади, яьни солик идорасида хисобга (зачетга) олинган ККСдаги ортикча туловлар божхона туловларида инобатга олинади" - Президент. 👉 @rastamojka_uz
Ўткан йили 21 августда тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқотда 2022 йилдан ҳисобга олинган ҚҚС божхона тўловларида инобатга олиниши айтилган эди.
Шу тартиб амалиётга жорий этилдими ёки йўқ? Жорий этилмаган бўлса тегишли вазирлик ва идоралардан тезроқ буни амалга оширишларини сўраб қоламиз...

@rastamojka_uz