РАСТАМОЖКА
15.2K subscribers
476 photos
210 videos
72 files
816 links
Шунчаки растаможка хақида шахсий фикрлар ва янгиликлар...

Ҳамкорлик учун:
https://t.me/rastamojka_admin_bot

Автокалькулятордан фойдаланиш учун:
https://t.me/rastamojka_uz_avto_bot
Download Telegram
#янгилик

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 майдаги “Доривор ўсимликлар хом ашё базасидан самарали фойдаланиш, қайта ишлашни қўллаб-қувватлаш орқали қўшимча қиймат занжирини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-139-сон Фармонига биноан

- доривор ўсимликлар хомашёсидан биологик фаол қўшимчалар, эссенциялар ва экстрактлар ишлаб чиқарувчилар томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, сэндвич-панеллар ва вентиляция тизимлари ҳамда биологик фаол қўшимчалар ишлаб чицариш учун ишлатиладиган хомашё ва материаллар, қадоқлаш материаллари белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича 2025 йил 1 январга қадар божхона божидан озод қилинди.

- доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш учун фойдаланиладиган технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, сэндвич-панеллар ва вентиляция тизимлари, асбоб-ускуналар, хомашё, материаллар, кимёвий препаратлар ҳамда ҳимоя воситаларини олиб киришда қўшилган қиймат солиғини 180 кунга кечиктириб тўлаш имконияти берилади.

👉 @rastamojka_uz
Президентнинг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли Фармонига мувофиқ,

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан хорижда рўйхатга олинган автотранспорт воситаларини божхона ҳудудига вақтинчалик олиб кириши тартиби жорий этилади. Бу бўйича Давлат божхона қўмитасига 2022 йил октябр ойига қадар қонун лойиҳасини тайёрлаш топшириғи берилган.

PS. Агар фармоннинг ушбу бандини тўғри тушунган бўлсам, яқин орада Ўзбекистон фуқаролари томонидан чет элда рўйхатга олинган автомашиналарни хеч қандай тўловларсиз вақтинча олиб кириш тартиби жорий қилинади. Хозирги кунда бундай тартиб Чет эл фуқаролари томонидан 1 йил давомида 90 кунгача тўловларсиз вақтинча олиб кириш имконияти мавжуд.

👉 @rastamojka_uz
Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасида ер ости туннели топилди.

Айтишларича, Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари томонидан 20 май куни Қора-Сув тумани Телман қишлоғида Қирғизистон ва Ўзбекистонни боғлайдиган умумий узунлиги 270 метр бўлган ер ости туннелини аниқланган.

Туннел 15 метр чуқурликда қазилган, кириш ўлчамлари 1,8х1,5 м. бўлган.
Кириш жойидан чегара чизиғигача бўлган масофа 40 м.ни ташкил қилади.

Узунлиги 300 метрга яқин бўлган ушбу йўл контрабанда товарлар ташиш ёки чегарадан ноқонуний ўтишни ташкил қилиш учун ковланган.

Ер ости йўлида тупроқ ва турли товарларни ташиш учун ясама махсус техникалар, электрон самакатлар аниқланган.

👉 @rastamojka_uz
#биласизми
Вазирлар Махкамасининг 04 июнь 2021 йилдаги 352-сонли қарори билан "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхати" тасдиқланган.

Ушбу рўйхатга тушадиган, ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган янги товарлар импорти божхона тўловларидан тўлиқ (божхона расмийлаштируви йиғимидан ташқари) озод этилган.

👉 @rastamojka_uz
"Саноат зоналари иштирокчиларига имтиёзларни қўллаш учун Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказининг хулосасини олиш тартиби бекор қилинади. Бундан буён назоратни Давлат божхона қўмитаси амалга оширади."- Президент.
Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашни қўллаб-қувватлаш чоралари янада кенгайтирилиши мақсадида 2023 йил 1 январга қадар:

- 22 та турдаги истеъмол ва озиқ-овқат маҳсулотлари (гўшт, балиқ, сут маҳсулотлари, мева, ўсимлик ёғи) божхона божларидан озод этилади;

- озиқ-овқатни импорт қилишда божларни оширилган ставкада қўллаш тўхтатиб турилади;

- давлат харидларида озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилиш бўйича чекловлар вақтинча бекор қилинади.

👉 @rastamojka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қатор истеъмол ва озиқ-овқат маҳсулотлари божхона божларидан озод этилади
@rastamojka_uz
Президентнинг “Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди

Ҳужжатга кўра:

2022 йил 1 майдан бошлаб 2023 йил 1 январга қадар:

бир қатор товарларни (илова кейинги постда берилган) олиб киришда божхона божларининг ноль ставкалари белгиланади;

савдо-иқтисодий муносабатларда энг кўп қулайлик бериш режими назарда тутилмаган мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан божхона божининг икки баравар ставкаси қўлланилмайди.

Қуйидагиларни 2022 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш (экспорт қилиш) вақтинчалик тақиқланади:

ўсимлик ёғи, шу жумладан пахта, кунгабоқар ёғи, бундан амалдаги контрактлар (шартномалар) доирасида 2022 йил 1 июнга қадар олдиндан тўловлар амалга оширилган ҳолатлар, шунингдек, Ўзбекистон “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимида қайта ишланганлари мустасно;

кунгабоқар уруғлари (ТИФ TH коди 1206 00) ҳамда бошқа ёғ ўсимликларининг уруғлари ва мевалари (ТИФ TH коди 1207), бундан қонунчиликда белгиланган ҳолатлар мустасно.

Вазирлар Маҳкамасига мазкур товарларнинг ички бозорда етарли ҳажми мавжуд бўлган тақдирда, ушбу бандда кўрсатилган товарлар экспортини қайта тиклаш ҳуқуқи берилди.

2023 йил 1 январга қадар қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 январдаги “Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари туғрисида”ги 41-сон қарорида назарда тутилган давлат буюртмачилари томонидан давлат харидлари доирасида импорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш бўйича чекловлар;

Ўзбекистонга олиб кириладиган озиқ-овқат маҳсулотларини давлат тилида мажбурий маркировка қилиш тартиби вақтинчалик тўхтатилади.

👉 @rastamojka_uz
Президентнинг “Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони иловаси

👉 @rastamojka_uz
ПФ-145.pdf
7 MB
Президентнинг “Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 31.05.2022 йилдаги ПФ-145 сонли фармони тўлиқ шакли.

👉 @rastamojka_uz
Божхона расмийлаштируви бўйича мутахасислар томонидан тайёрланган БЮДлар https://ed2.customs.uz, https://ed1.customs.uz сайти орқали божхонага электрон тақдим этилади.
Лекин негадир ушбу сайт тез-тез ишламай қолади. Мана хозир хам 1 соатдан ошиқ вақт ўтди БЮДни жўнатишнинг имкони бўлмаяпти. Бу вақт оралиғида ТИФ қатнашчилар кутишга мажбур, чунки электрон БЮД бўлмаса товарларни олиб чиқиб кетиш имконсиз.
Хаммасидан қизиғи, соат 18-00дан бирданига тез ишлаб кетади (чунки 18-00 дан кейин божхона расмийлаштируви учун қўшимча йиғим ундирилади).
Нахотки, ДБҚ серверини узилишларсиз ишлашини таъминлашнинг иложиси бўлмаса?
Ўзи ким бунга масъул. Огохлантиришларсиз бундай узилишлар келиб чиқиши бўйича кимдир маълумот берадими?

ДБҚ серверидаги узилишлар бўйича расмий муносабат кутиб қоламиз.....

👉 @rastamojka_uz
ДБҚ Матбуот котиби мен билан боғланди ва мазкур вазият юзасидан тегишли бошқармаларга хабар берилганлигини айтиб ўтди. Тезкорлик учун рахмат.

👉 @rastamojka_uz
Вазирлар Махкамасининг тегишли қарори билан, 2022 йил 7 июньдан қуйидаги махсулотлар экспорти тақиқланди:

- картошка (ТИФ ТН коди - 0701)

- маккажўхори (ТИФ ТН коди - 1005)

- шакар ва шакар хом ашёси (ТИФ ТН коди - 1701)

- буғдой ва буғдой уни (ТИФ ТН коди 1001, 1101). Бунда, ўзлари импорт қилган донни қайта ишлаш орқали ишлаб чиқарилган унни экспорт қилиш холатлари мустасно. (Экспорт миқдори улар томонидан импорт қилинган доннинг 75 фоизидан ошмаслиги керак.)

Шунингдек, қарор билан, 2022 йил 7 июндан бошлаб, жисмоний шахслар томонидан 1 календарь ой мобайнида республикадан олиб кетилиши мумкин бўлган айрим турдаги товарларнинг қуйидаги меъёрлари белгиланди:
1. Гуруч - умумий оғирилиги 2 кг.дан кўп бўлмаган.
2. Нон-булка маҳсулотлари - умумий оғирилиги 3 кг.дан кўп бўлмаган.
3. Гўшт ва гўшт махсулотлари - умумий оғирилиги 2 кг.дан кўп бўлмаган.
4. Шакар - умумий оғирлиги 2 кг.дан кўп бўлмаган.
5. Ўсимлик мойлари - умумий оғирилиги 1 литрдан кўп бўлмаган.
6. Картошка - умумий оғирлиги 5 кг.дан кўп бўлмаган.
Ушбу меъёрлар халқаро аэропортларида божхона чегарасини кесиб ўтиш холатига тадбиқ қилинмайди.

👉 @rastamojka_uz
Ўзбекистонга барча кириб келувчилар учун коронавирус билан боғлиқ барча чекловлар бекор қилинди.

Республик махсус комиссиясининг қарорига кўра, 2022 йил 10 июндан бошлаб, Ўзбекистонга кириб келувчилар учун барча чегара ўтказиш пунктларида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ ўрнатилган вақтинчалик чекловлар бекор қилинади.
Шу сабабли, эндиликда Ўзбекистонга келишдан аввал ПЦР тест маълумоти, экспресс-тест натижаси хамда эмланганлик тўғрисидаги сертификат талаб этилмайди.

👉 @rastamojka_uz
Ўзбекистон ва Қирғизистонни боғловчи яна бир махфий тоннель топилди.

Қалампир.уз нашриётига кўра, Қирғизистоннинг Ўш вилоятида мамлакатни Ўзбекистон билан боғловчи яна бир махфий тоннель аниқлади. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар берган.

Қайд этилишича, МХДҚ ходимлари жорий йилнинг 4 июнь куни Ўш вилоятининг Қора-Сув шаҳридаги турар-жой қўшимча биносининг бетон қопламаси остидан тоннель топган. Тоннелнинг чуқурлиги 17,5 метр бўлиб, унга кириш 1,8 метр, кенглиги 70-80 сантиметр. Умумий узунлиги тахминан 155 метр.

Ҳозирда ҳар икки давлат ҳуқуқ-тартибот идоралари ушбу тоннелни ким ва нима учун қазигани, ундан контрабанда ёки бошқа қонунбузарликлар учун фойдаланилганига аниқлик киритиш бўйича текширув олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Қирғизистоннинг Ўш вилояти Қора-Сув тумани Тельман қишлоғида мамлакатни Ўзбекистон билан боғловчи ерости тоннели топилганди.

👉 @rastamojka_uz
Қозоғистонга киришда ҳам коронавирус инфекцияси бўйича ўрнатилган чекловлар 8 июндан бекор қилинди.

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария эпедемиология назорати қўмитасининг хабар беришича,

Идоралараро комиссия қуйидагиларни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилди:

- 2022 йил 8 июндан бошлаб Қозоғистон Республикаси фуқаролари ва чет элликлар учун COVID-19 га қарши эмланганлик ёки қайта эмланганлик тўғрисидаги ҳужжатли далилларни (паспорт/сертификат/ COVID-19 га қарши эмланганлик гувоҳномаси), улар бўлмаган тақдирда эса Қозоғистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтишда ПЗР усули бўйича COVID-19 тест натижаси салбий бўлган сертификат талаб қилиш;

- Қозоғистон Республикаси Давлат чегарасининг айрим участкаларида мамлакатнинг етти вилоятида 12 та вақтинчалик ёпилган автомобиль назорат-ўтказиш пунктлари фаолиятини тақиқлаш.